Xisorak jome masjidi _uzz
535 subscribers
1.8K photos
508 videos
3 files
2.11K links
Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.
Download Telegram
Хисорак жоме масжиди Таровех шукухи 19кун
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил, 29-Март, ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 04:51 сахарлик тугаши
БОМДОД - 05:31
ҚУЁШ - 06:11
ПЕШИН - 12:32
АСР - 16:54
ШОМ - 18:47 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:03
ТАРОВИҲ - 20:30
❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
#mujda

Таровеҳ намозининг 10 фазилати

1. Тунги намоз – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари. Набий алайҳиссалом кечасини ибодат билан ўтказганларидан оёқлари шишиб кетарди.
2. Қиёмул лайл (кечани ибодат билан ўтказиш) – жаннатга киришнинг энг катта сабабларидан бири.
3. Кечани ибодат билан ўтказган банданинг жаннатдаги даражаси кўтарилади.
4. Тунда ибодат қиладиганлар Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўладилар.
5. Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандалари қаторида тунги намозни ўқийдиганларни алоҳида мадҳ этган: "Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар" (Фурқон сураси, 64-оят).
6. Қиёмул лайл – фарз намозларидан кейинги энг афзал намозлардан бири.
7. Тунги ибодат – бандани Роббига яқин қилади, ёмонликларни даф этади, гуноҳларни кетказади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кечанинг қиёмини лозим тутинг. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир, ёмонликларга каффорот ва гуноҳлардан қайтарувчидир”.
8. Қиёмул лайл танадан касалликларни ҳам кетказади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У жисмдан дардни қувгувчидир”, деганлар.
9. Мўминнинг шарафи – кечаси ибодат қилишидадир.
10. Кечасини ибодат билан ўтказган банда эга бўладиган ажр-савоб, бахт-саодат ва мукофотлар дунё ва ундаги нарсалардан афзалдир.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тақвим #Рамазон_2024

🗓 19 рамазон | 29 март, пайшанба

❗️Рамазон-2024 тақвими Тошкент вилояти Паркент шахри учун

⚪️ Саҳарлик: 04:51

🤲 Дуоси:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ

▫️Маъноси: "Рамазон рўзасини холис Аллоҳ учун саҳардан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим, Аллоҳу акбар!"
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://Iqbolxoji_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🤲РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌟🤲Қутлуғ РАМАЗОН ойининг учинчи «ЖУМА»си муборак бўлсин! Рамазонга, Жума кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🌙🤲Бошлаб олган ЖУМА кунингиз ва Рамазоннинг 19-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🤲Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌙🤲ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌟🤲ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌙🎊РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!!


САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

@Iqbolxoji_uzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18.Al-Kahf / الكهف
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
⭕️Кунингизни Қуръон қироати билан бошланг

👳‍♂  Hasan al-muqriy

📖 Hafs A'n Assem / 114 surah

😍   Kahf surasi

🕣 0:00 29:10
🗂  19.9 мб
@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис_789

❗️РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ БИР КУНИ ЎРНИНИ БОШҚА ҲЕЧ НАРСА БОСОЛМАЙДИ



عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : "مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ مَرَضٍ وَلاَ رُخْصَةٍ ، لَمْ يَقْضِهِ صِيَامَ الدَّهْرِ كُلِّهِ إِنْ صَامَهُ (رَوَاهُ النَّسَائِىُّ).

📗 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир кунини рўза тутмай ўтказса, унинг қазосини умр бўйи тутган рўзаси ҳам тўлдира олмайди”.

✍️ Имом Насоий ривояти.


📌 Рамазон рўзасини узрсиз қолдирган кимса бутун умр рўза тутса ҳам, ўша қолдирган бир куннинг ажрини топа олмаслиги таъкидланган.

☝️ Касал, мусофир, ҳайз ва нифос кўрган аёллар, рўза тутиш ўзига ёки боласига зарар берадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар кейинчалик қазосини тутиб беради.
"Сиз шуларни кайси бирисиз"?
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
https://Iqbolxoji_uzz
#ТАБРИК

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

Бугун жума маърузасини : Устоз Икболхожи домла Ахмедов “ЗАКОТ БУЮК ИБОДАТ". мавзусида маруза киладилар .

Азизлар, Барчангизга МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИНИ ИККИНЧИ ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб барча ният, тилак, дуоларимизни ижобатини насиб этсин!
Жуманинг барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллоҳ қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин!

Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!

«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👉@Iqbolxoji_uzz
#ТАБРИК

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

Бугун Хуфтон номозидан олдин 20.15.дан 20.40 гача: Устоз Икболхожи домла Ахмедов "РИЗК АЛЛОХДАН ХАРАКАТ БАНДАДАН". мавзусида маруза киладилар .

Азизлар, Барчангизга Кириб келган Рамазон ойи муборак булсин.
Рамазон ойининг барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллоҳ қабул этсин.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👉@Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Fitrat.uz
ЯХШИЛИККА ДАЛОЛАТ ҚИЛУВЧИ
ЯХШИЛИК ҚИЛУВЧИ КАБИДИР

Ислом – ғоят гўзал дин. Яхшилик қилувчилар билан бирга, шу яхшиликка далолат қилувчи кишиларга ҳам улуғ ажрлар ваъда қилган.

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Яхшиликка далолат қилувчи яхшилик қилувчи кабидир”, деб марҳамат қилганлар.
* * *
Пискент тумани бош имом-хатиби ва “Мулла Бўта қози” жоме масжиди имом-хатиби Зайнилобиддинхон домла Қудратов ҳомийларни жалб қилиб “Мурод Али” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бир оилага 1,2 миллион сўмлик ифторлик эҳсони берди.

Шунингдек, бош имом ташаббуси билан “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бир оилага 1,2 миллион сўмлик ифторлик эҳсони берилди.

“Тавҳид” масжиди имоми Шоҳсувор домла ҳомийлар кўмагида ёрдамга муҳтож 40 та хонадоннинг ҳар бирига 400 минг сўмликэҳсон тарқатди.
* * *
Нурафшон шаҳар “Саид ибн Ваққос” масжиди имом-хатиби Баҳодир домла Ашурматов “Ойбек” маҳалласида яшовчи кам таминланган, ногиронлиги бор битта оилага ва 3 та эхтиёжман оилага 250 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилди. Худди шундай “Обод” маҳалласида истиқомат қилувчи 4 та оилага ҳам 1 милион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.
* * *
Паркент тумани бош имом-хатиби Миршавкат домла Тўйчиев ҳомийлар кўмагида “Хўжа” маҳалласида яшовчи ногирон фуқарога дори-дармонига 500 минг сўм ҳамда 400 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

Тумандаги “Бойқозон” жоме масжиди имом-хатиби Валижон Ғуломов саховатли инсонларни жалб қилган ҳолда “Бойқозон” ва “Қайилма” маҳаллаларида яшовчи икки нафар II гуруҳ ногиронига икки миллион сўмлик махсус аравача эҳсон қилди. Шунингдек, 10 та ҳақдор оилага 1 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатди.

Тумандаги Невич қишлоғи “Жаҳонали ота” жоме масжиди имоми Алижон Муллаев ногирони бор, кам таъминланган 8 та оилага 1,2 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ифторлик тариқасида етказиб берди.

“Ҳисорак” жоме масжиди имом-хатиби Иқболхўжа Аҳмедов 30 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирони бўлган оилага гўшт ва 6 турдаги озиқ-овқат махсулотлари ҳадя қилди.

Шунингдек, 43 та хонадоннинг ҳар бирига 15 турдаги 800 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 30 нафар жисмоний имконияти чекланган кишиларга дори-дармонлари учун маблағ берилди. Бунинг учун жами 208.400. 000 (икки юз саккиз миллион тўрт юз минг) сўм сарфланди.

“Новдак” жоме масжиди имоми Шуҳрат Аҳмедов ҳам боқувчисини йўқотган, ногирони бор 80 та хонодоннинг ҳар бирига 150 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.
* * *
Оҳангарон шаҳар “Хонобод” жоме масжиди имом ноиби Ҳ.Асанов ҳомийларни жалб қилиб “Гулистон” маҳалласилик биро фуқарога 300 минг сўмлик моддий ёрдам берилди.
“Бўстон” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бир беморга 500 минг сўмлик ифторлик эҳсони берилди. “Қўрғон” маҳалласилик бир оилага ҳам шунча миқдорда ифторлик эҳсони берилди
“Оқ масжид” жоме масжиди маъмурияти кам таъминланган оилаларга умумий қиймати 1,2 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулолари хайрия қилинди.
* * *
Қибрай тумани “Машариб ота” масжиди маъмурияти ҳомийлар кўмагида “Чинобод”, “Истиқбол”, “Бўстон” маҳаллалари мутасаддилари билан биргаликда 53 та хонадонга эҳсон тарқатди.
* * *
Бекобод тумани “Туркман” жоме масжиди имоми кам таъминланган, муҳтож оилаларга 250 сўмлик 21 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди. Бунинг учун 5.250.000 сўм харажат қилинди.
* * *
Саховатпеша инсонлар, яхшиликка далолат қилаётган имомларни Аллоҳ таоло Рамазоннинг файзи ва футуҳидан баҳраманд қилсин. Ажрларини кўпайтириб берсин.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Хисорак жоме масжиди Таровех Номоз шукухи 20куни