#roman_haqida
ИҚБОЛ МИРЗОНИНГ «БОНУ» РОМАНИ ҲАҚИДА
Иқбол Мирзонинг “Бону” деб номланган романининг компьютер нусхасини ўқиб чиқдим. Роман шу яқин кунлар, “бозор иқтисоди”, “глобаллашув” даври ҳаёти ва бу ҳаётнинг серпўртана, сертаҳлика, сералдов, серрўё воқеалари ва бу доғули воқеаларни ҳаракатга солган, уларни “характерли” қилган одамларни саҳнага олиб чиққан.
Роман шитоб билан ёзилган ва ўқувчи ҳам табиий шитоб билан воқеалар ичига, қаҳрамонларнинг тақдир дунёсига кириб боради.
Роман шу “бозор” замонида кўп фожиали дамлар, фожиали шўришлар, айрилиқлар, хиёнатлар, шармандаликлар, разолатларни ўз бошидан кечирган Бону деган гўзал қиз – муаллиманинг тилидан мактублар, кундаликлар, хотиралар тарзи-усулида битилган. Бу жуда интим, ўта интим ҳикояки, унга “битик” сўзи жуда мос, айни бадиий-психологик ҳодисани тўғри ифодалайди. Бону битиклари ўз ҳаёти тарихига мисоли гирдоб, мисоли саҳро қучоғи каби олиб кириб кетади. Бир инсонга берган ҳаёт, жон, тириклик эвазига Худо уни шунчалар кўп, чигал, оғирдан оғир, мушкулдан мушкул синовларга ташлайдики, “ахир бунинг маъноси нима?” – деб, киши яна энг қадим “Айюб нидоси”, Айюб сабрини эслайди ва Одам Атодан қолган экан-да бу дарду синовлар, деб ўйга толади. Гўзал Бону Айюбдан ҳам кўпроқ енгиш, чидаш, кўтариш, қарийб иложсиз синов-синоатларга дуч келади. Енгиб ўтиш, омон қолиш имконсиз бўлиб кўринган ҳолатларда у фавқулодда матонат кўрсатади. Биз “Чол ва денгиз”, “Оқ кема”, “Қиёмат”да ҳам шундай фавқулодда руҳоний қудрат касб этган матонат – эпик шоирона матонат ҳодисасига дуч келганмиз. Бону тимсоли бу инсоний матонатни яна бошқа бир улуғ ҳаракатлантирувчи куч – Орият фавқулодда қувватлантириб, фавқулодда инсоний ҳодисага айлантириб туради.
Инсон жозибаси нима эканлиги, моҳият-мазмуни нимада эканлигини биз Бону битиклари орқали юрак-онгимиз алам-номусдан хинадек эзилиб, у билан бирга доду фарёд кўтариб, у билан бирга доду фарёдимизга етолмай, кузатиб борамиз.
Гирдоб нақадар даҳшатли эканини Бону билан бирга бошдан ўтказамиз: вой-ей! Суф бу дунё – бу дунга, деб ҳайқирамиз. Бонудаги умуминсоний куч ва салиқа касб этган Орият! Номус! – миллат, инсоният миқёсида тарбияланса, ижтимоий зарурий кучга – ҳаракат ва интилишдаги кучга айланса, қанийди, деймиз. Бонунинг табиий самимияти, табиий орияти ўқувчини ром этади ва бизга ҳаракатдаги курашчанлик намунаси бўлиб туюлади.
Бу табиий жозиб асар билан Иқбол Мирзони табриклаймиз.
Иброҳим ҒАФУРОВ,
Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби,
5 июнь 2018 йил.

СУМЛИМ
(Кошғарий «Девон»ида бу атама ўз тилига
беписандларга нисбатан қўлланган)
Варақлаб «Девону луғотит-турк»ни
Бир сўз топиб олдим кўнглимга уйқаш.
Кўнглим кўрдингми деб елкалаб туртди,
«Қара, бутун ўдлак сумлимга уйқаш».
Сўзлар қанотидан тўкиладир сас,
Турна сафидан кўз уза олмайман.
Қамишқаламларим синар басма-бас,
Товушим сувратин чиза олмайман.
Нонга зор эмасман, зарга зормасман,
Илкимдаги чоғир живирлар лим-лим.
Бировнинг лутфидан масту аластман,
Косагулим сумлим, ўртоғим сумлим.
Ялтир-юлтурга ўч олаҳаккадай
Арча безагига чумдук урган кўп.
Болага ёт тилдан от танлаб атай
Отасин сўзини олмай юрган кўп.
Ўнов ўлиб, иков туққанларим, ўв,
Тангритовга эш-қўш чиққанларим, ўв,
Жонига жонимни суққанларим, ўв,
Бобосин ўгитин данагин чақмай
Бировлар унини уққанларим, ўв!
Дилимдан юз буриб кетяпти тилим,
Уни ким тўхтатар? Ким қайтарар? Ким?
Бир ўлгим қистайди, бир келар кулгим,
Номсиз қушча сайрар эриниб : «сум-лим».
Варақлаб «Девону луғотит-турк»ни
Бир сўз топиб олдим кўнгимга уйқаш.
Чин-мочинда юрган ўғлимга уйқаш,
Ўзимга ўзимнинг
зулмимга уйқаш.
Кесим-кесим кетди кўкка қўшиғим
Алла айтаётган синглимга уйқаш.
Айланди язлоқлар, айланди очун,
Воҳ, тилим айланар сумлимга уйқаш!
© Иқбол Мирзо
(Кошғарий «Девон»ида бу атама ўз тилига
беписандларга нисбатан қўлланган)
Варақлаб «Девону луғотит-турк»ни
Бир сўз топиб олдим кўнглимга уйқаш.
Кўнглим кўрдингми деб елкалаб туртди,
«Қара, бутун ўдлак сумлимга уйқаш».
Сўзлар қанотидан тўкиладир сас,
Турна сафидан кўз уза олмайман.
Қамишқаламларим синар басма-бас,
Товушим сувратин чиза олмайман.
Нонга зор эмасман, зарга зормасман,
Илкимдаги чоғир живирлар лим-лим.
Бировнинг лутфидан масту аластман,
Косагулим сумлим, ўртоғим сумлим.
Ялтир-юлтурга ўч олаҳаккадай
Арча безагига чумдук урган кўп.
Болага ёт тилдан от танлаб атай
Отасин сўзини олмай юрган кўп.
Ўнов ўлиб, иков туққанларим, ўв,
Тангритовга эш-қўш чиққанларим, ўв,
Жонига жонимни суққанларим, ўв,
Бобосин ўгитин данагин чақмай
Бировлар унини уққанларим, ўв!
Дилимдан юз буриб кетяпти тилим,
Уни ким тўхтатар? Ким қайтарар? Ким?
Бир ўлгим қистайди, бир келар кулгим,
Номсиз қушча сайрар эриниб : «сум-лим».
Варақлаб «Девону луғотит-турк»ни
Бир сўз топиб олдим кўнгимга уйқаш.
Чин-мочинда юрган ўғлимга уйқаш,
Ўзимга ўзимнинг
зулмимга уйқаш.
Кесим-кесим кетди кўкка қўшиғим
Алла айтаётган синглимга уйқаш.
Айланди язлоқлар, айланди очун,
Воҳ, тилим айланар сумлимга уйқаш!
© Иқбол Мирзо
ИЗСИЗ КЕТДИ
Изсиз кетди шарқираган анҳорларим,
Эсиз кетди гуркираган баҳорларим,
Кўзларимдан киприк каби тўкилдилар
Севганларим, дилбарларим, дилдорларим.
Севдим юртнинг шамшодию арчасини,
Суйдим сойнинг сокинлиги, сачрашини.
Ўнта қизни севган бўлсам, ўрни бошқа,
Қирқта бўлса, қилиғи хуш барчасининг!
Мен дарахтман, япроғи бор, илдизи йўқ,
Хазон қучган тупроқдирман, гул иси йўқ.
Осмон тўла юлдузларни кашф айлаган
Мунажжимман – манглайида юлдузи йўқ.
Гоҳо гуллар сочди менга куз-қишларим,
Гоҳо куллар сочди таниш-билишларим.
Бугун ёлғиз ўйланаман, ўртанаман:
Урмадими гўзалларнинг қарғишлари?
Бу йўл менга сайр эди, сайил эди,
Севгисиз кун – ҳафта эди, ой – йил эди.
Мен қизларни алдашни кўп истамасдим,
Қизлар ўзи алданишга мойил эди.
©Иқбол МИРЗО
Изсиз кетди шарқираган анҳорларим,
Эсиз кетди гуркираган баҳорларим,
Кўзларимдан киприк каби тўкилдилар
Севганларим, дилбарларим, дилдорларим.
Севдим юртнинг шамшодию арчасини,
Суйдим сойнинг сокинлиги, сачрашини.
Ўнта қизни севган бўлсам, ўрни бошқа,
Қирқта бўлса, қилиғи хуш барчасининг!
Мен дарахтман, япроғи бор, илдизи йўқ,
Хазон қучган тупроқдирман, гул иси йўқ.
Осмон тўла юлдузларни кашф айлаган
Мунажжимман – манглайида юлдузи йўқ.
Гоҳо гуллар сочди менга куз-қишларим,
Гоҳо куллар сочди таниш-билишларим.
Бугун ёлғиз ўйланаман, ўртанаман:
Урмадими гўзалларнинг қарғишлари?
Бу йўл менга сайр эди, сайил эди,
Севгисиз кун – ҳафта эди, ой – йил эди.
Мен қизларни алдашни кўп истамасдим,
Қизлар ўзи алданишга мойил эди.
©Иқбол МИРЗО
КУАЛА-ЛУМПУР. ХИТОЙ БОЗОРИ
Одам қумурсқадай ўйнайди ғужғон,
Фойда учун маймун илонни қучган.
Биров ният қилиб панд ейди бунда,
Биров ҳормай эчки қасамлар ичган.
Бир марталик буюм бозоридир бу,
Бир пул саналади одамий туйғу.
Тайёр бир марталик сохта илтифот,
Тайёр бир марталик қалбаки кулгу.
Бир марта кийишда кўйлак сузилар,
Биринчи куниёқ шиппак узилар.
Бир тақишда таққа тўхтайди соат,
Бир бурашда ирғиб қулф ҳам бузилар.
Аммо талаб борки, бунда таклиф бор,
Кепак баҳосига харидор хуштор.
Совға олиши шарт шўрлик сайёҳлар,
Қариндош-уруғ кўп, кутар дўсту ёр.
Бўғоз ёлғон қўша туғар ёлғонни,
Шайтон ўша-ўша, туғар ёлғонни.
Навбат-навбат туриб алданган одам
Навбат-навбат билан алдар инсонни...
Бозорга ур, токи молинг бор, шерик,
Савдога кир, то мажолинг бор, шерик.
Бир марталик арзон молинг кўп ахир,
Ўзи бир марталик ҳолинг бор, шерик.
Бозор, кўзим тушди ёғли юзингга,
Кўзимга қарама, қара кўзингга!
Бир марталик севгинг бошингдан қолсин,
Бир марталик дунёнг сийлов ўзингга!
© Иқбол МИРЗО
08.05.2018 йил.
Путражая
Одам қумурсқадай ўйнайди ғужғон,
Фойда учун маймун илонни қучган.
Биров ният қилиб панд ейди бунда,
Биров ҳормай эчки қасамлар ичган.
Бир марталик буюм бозоридир бу,
Бир пул саналади одамий туйғу.
Тайёр бир марталик сохта илтифот,
Тайёр бир марталик қалбаки кулгу.
Бир марта кийишда кўйлак сузилар,
Биринчи куниёқ шиппак узилар.
Бир тақишда таққа тўхтайди соат,
Бир бурашда ирғиб қулф ҳам бузилар.
Аммо талаб борки, бунда таклиф бор,
Кепак баҳосига харидор хуштор.
Совға олиши шарт шўрлик сайёҳлар,
Қариндош-уруғ кўп, кутар дўсту ёр.
Бўғоз ёлғон қўша туғар ёлғонни,
Шайтон ўша-ўша, туғар ёлғонни.
Навбат-навбат туриб алданган одам
Навбат-навбат билан алдар инсонни...
Бозорга ур, токи молинг бор, шерик,
Савдога кир, то мажолинг бор, шерик.
Бир марталик арзон молинг кўп ахир,
Ўзи бир марталик ҳолинг бор, шерик.
Бозор, кўзим тушди ёғли юзингга,
Кўзимга қарама, қара кўзингга!
Бир марталик севгинг бошингдан қолсин,
Бир марталик дунёнг сийлов ўзингга!
© Иқбол МИРЗО
08.05.2018 йил.
Путражая
ОНАЖОН
Гоҳо сизнинг борлигингиз унутдим,
Йўлларимда зорлигингиз унутдим.
Умидлари кесилган бу дунёда
Ёлғиз умидворлигингиз унутдим.
Ғаниматим, омонатим – онажон.
Ошно топдим, валекин дўст топмадим,
Оқкўнгилли бир қоракўз топмадим.
Шамолларга совурдим гул сўзларни,
Лекин Сизга бир ширин сўз топмадим.
Ғаниматим, омонатим – онажон.
Баъзан фалак менга бағритош келди,
Ишонганим ғанимга йўлдош келди.
Омад кетса, ҳамма кулди устимдан,
Фақат Сизнинг кўзингизга ёш келди.
Ғаниматим, омонатим – онажон.
Фурсат ўтиб, сочга қиров қўнаркан,
Севги оташлари аста сўнаркан.
Барча туйғу алдамчи ва ўткинчи,
Она меҳри ёлғиз собит қоларкан.
Ғаниматим, омонатим – онажон.
Ҳоки пойингизни кўзимга сурай,
Ўзим ярим кўнглингизни тўлдирай.
Бир чеккага суриб қўйиб дунёни,
Ўғил бўлиб, ёнингизда ўлтирай.
Ғаниматим, омонатим – онажон.
© Иқбол Мирзо
Гоҳо сизнинг борлигингиз унутдим,
Йўлларимда зорлигингиз унутдим.
Умидлари кесилган бу дунёда
Ёлғиз умидворлигингиз унутдим.
Ғаниматим, омонатим – онажон.
Ошно топдим, валекин дўст топмадим,
Оқкўнгилли бир қоракўз топмадим.
Шамолларга совурдим гул сўзларни,
Лекин Сизга бир ширин сўз топмадим.
Ғаниматим, омонатим – онажон.
Баъзан фалак менга бағритош келди,
Ишонганим ғанимга йўлдош келди.
Омад кетса, ҳамма кулди устимдан,
Фақат Сизнинг кўзингизга ёш келди.
Ғаниматим, омонатим – онажон.
Фурсат ўтиб, сочга қиров қўнаркан,
Севги оташлари аста сўнаркан.
Барча туйғу алдамчи ва ўткинчи,
Она меҳри ёлғиз собит қоларкан.
Ғаниматим, омонатим – онажон.
Ҳоки пойингизни кўзимга сурай,
Ўзим ярим кўнглингизни тўлдирай.
Бир чеккага суриб қўйиб дунёни,
Ўғил бўлиб, ёнингизда ўлтирай.
Ғаниматим, омонатим – онажон.
© Иқбол Мирзо
КЎНГИЛЛИЛАР
Думалоқ ер пуфаги узра
Ҳаво зарраларидек енгил
Яшар милярд одам ҳузурда,
Юраги бор, лекин йўқ кўнгил.
Майли, ўйнаб кулишсин улар,
Бундан баттар бахтли бўлишсин.
Бир-бирига тутаркан гуллар,
Гул азобин қайдан билишсин?
Юраклари тепади соғлом,
Кўнгил учун чекмас ташвишлар.
Улар учун на кундуз, на шом
Рўй бермайди кўнгилсиз ишлар .
Бизга аён оғриқ лаззати,
Ошно бизга оғу изтироб.
Қандай тотли ҳижрон шарбати!
Қандай ширин бу аччиқ азоб!
Тошбақанинг косасидан паст –
Кўк остида андуҳга тўлиб,
Бир ҳаводан оларак нафас,
Яшаяпмиз
кўнгилли бўлиб...
© Иқбол МИРЗО
Думалоқ ер пуфаги узра
Ҳаво зарраларидек енгил
Яшар милярд одам ҳузурда,
Юраги бор, лекин йўқ кўнгил.
Майли, ўйнаб кулишсин улар,
Бундан баттар бахтли бўлишсин.
Бир-бирига тутаркан гуллар,
Гул азобин қайдан билишсин?
Юраклари тепади соғлом,
Кўнгил учун чекмас ташвишлар.
Улар учун на кундуз, на шом
Рўй бермайди кўнгилсиз ишлар .
Бизга аён оғриқ лаззати,
Ошно бизга оғу изтироб.
Қандай тотли ҳижрон шарбати!
Қандай ширин бу аччиқ азоб!
Тошбақанинг косасидан паст –
Кўк остида андуҳга тўлиб,
Бир ҳаводан оларак нафас,
Яшаяпмиз
кўнгилли бўлиб...
© Иқбол МИРЗО
ҚИЗЛАРХОН
Айрилиқни ўйласам,
Томиримда музлар қон.
Кўзларинг ҳаққи қасам,
Сенсиз кун йўқ, Қизлархон.
Ичганим қасам экан,
Қучганим тиззам экан.
Қизлархоннинг кўнглини
Кошки, билмасам экан.
Совға қилган рўмолин
Ўрамайман, дебди у.
Кўришганда аҳволин
Сўрамайман, дебди у.
Қизим ҳали ёш-ку, деб
Отаси қўймас экан.
Балоғатни, яхшилар,
Яшириб бўлмас экан.
Ҳар бир босган изига
Таъна қилиб ўтади.
Рўмолини юзига
Пана қилиб ўтади.
Айрилиқни ўйласам,
Томиримда музлар қон.
Кўзларинг ҳаққи қасам,
Сенсиз кун йўқ, Қизлархон.
Ҳолвасидан тотганман,
Сумалак яламайман.
Қизлархонни топганман,
Бошқага қарамайман.
Бирга боғ кезсак экан,
Нок узиб есак экан.
Севги йўқ, деб айтганнинг
Оғзига кесак экан!
© Иқбол МИРЗО
Айрилиқни ўйласам,
Томиримда музлар қон.
Кўзларинг ҳаққи қасам,
Сенсиз кун йўқ, Қизлархон.
Ичганим қасам экан,
Қучганим тиззам экан.
Қизлархоннинг кўнглини
Кошки, билмасам экан.
Совға қилган рўмолин
Ўрамайман, дебди у.
Кўришганда аҳволин
Сўрамайман, дебди у.
Қизим ҳали ёш-ку, деб
Отаси қўймас экан.
Балоғатни, яхшилар,
Яшириб бўлмас экан.
Ҳар бир босган изига
Таъна қилиб ўтади.
Рўмолини юзига
Пана қилиб ўтади.
Айрилиқни ўйласам,
Томиримда музлар қон.
Кўзларинг ҳаққи қасам,
Сенсиз кун йўқ, Қизлархон.
Ҳолвасидан тотганман,
Сумалак яламайман.
Қизлархонни топганман,
Бошқага қарамайман.
Бирга боғ кезсак экан,
Нок узиб есак экан.
Севги йўқ, деб айтганнинг
Оғзига кесак экан!
© Иқбол МИРЗО
ШЕЪР ПАРЧАЛАРИ
Ўсмирлик кезларимда япон адабиётини, хусусан, Акутагавани ўқиб, каттиқ таъсирлангандим. Ана шу таассурот туфайли бир талай эркин машқлар қилган эдим. (Улардан баъзилари 1988 йили “Ёшлик” журналининг 8-сонида чоп этилган). Бугун яна ўша дафтарлар қўлимга тушиб қолди. Ўқиб кўриб, яхлит асар бўлмаса-да, шеър унсурлари – парчаларидек туюлди. Балки ўзимники ўзимга ой кўринаётгандир, балки бу ҳиссиёт фақат менинг шахсий туйғуларимдир. Ҳар ҳолда, бу машқларни Сизга ҳавола этарканман, истиҳолам бор: ишқилиб, ғашингизга тегмаса бўлди...
(Муаллиф)
*
Сирдарёга узун музкўприк солди
Худойим.
Мен висолдан умид узганман.
*
Оғоч шохидаги ягона япроқ
Кўклам қадар осилиб турди
Медалга ўхшаб.
*
Сукунатни учириб юборди
Мусича.
Мен қабрни силаб,
Ассалому алайкум, дедим
*
Қабристонда аччиқ изғирин елди.
Мен қабр устига ўзимни ёпдим.
*
Мозор бошига чиқиб,
Даҳмани
Қорлардан кафтим билан тозаладим.
*
Уйларнинг
Биринчи қавати ойналарида
Ҳаёт акс этарди.
*
Ток зангига илинган
Йўнғичқа ширасидан қасмоқ бойлаган
Ўроққа
Тўлин ой тўр ташлади.
*
Кўчада
Сенга хат ёзаётгандим
Қўлларин узатиб
Тиланчи келди.
*
Мен узоқ қараб қолдим унга:
Жудаям одамга ўхшар эди у.
*
У
Оғзидан чиққан ҳовури билан
Яширмоқчи бўлди кўзини.
*
Пайкал қўриқчисига
Чопон кийгизиб қўйишибди.
Дўпписиз кулгули кўринди.
*
Шамолдек келди-ю
Шамолдек кетди.
Ҳилпираб қолди юрак.
***
Сафархалтамга
Навоийни солиб қўй!
Мен узоққа кетяпман.

XЎРОЗ
Xўроз ҳайкалчалар шаҳри Юрмала,
Олтин қуббаларда мағрур тусланар.
Мавсум шамоллари таралган палла
Ўша томонларга қараб юзланар.
Биздаям учрайди шундай хўрозлар,
Ким дон сепса, шунинг қулиман, дейди.
Ҳар хил тармоқлардан берар овозлар,
Ғийбат шудгоридан қурт териб ейди.
Қибласи – жиғилдон, тасбеҳи ҳам дон,
Баъзида ирғишлаб қўяр осмонга.
Манфаат шамоли таралган замон
Бўйнини чўзади ўша томонга.
Бемаҳал қичқирар занғарлар ҳар дам,
Билмас, қўшиқлари энди бесамар.
Дўстлар, қай томонга қараб турса ҳам
Латиш хўрозидан халққа йўқ зарар.
Юрмала,
18.05.2017
© Иқбол МИРЗО
Xўроз ҳайкалчалар шаҳри Юрмала,
Олтин қуббаларда мағрур тусланар.
Мавсум шамоллари таралган палла
Ўша томонларга қараб юзланар.
Биздаям учрайди шундай хўрозлар,
Ким дон сепса, шунинг қулиман, дейди.
Ҳар хил тармоқлардан берар овозлар,
Ғийбат шудгоридан қурт териб ейди.
Қибласи – жиғилдон, тасбеҳи ҳам дон,
Баъзида ирғишлаб қўяр осмонга.
Манфаат шамоли таралган замон
Бўйнини чўзади ўша томонга.
Бемаҳал қичқирар занғарлар ҳар дам,
Билмас, қўшиқлари энди бесамар.
Дўстлар, қай томонга қараб турса ҳам
Латиш хўрозидан халққа йўқ зарар.
Юрмала,
18.05.2017
© Иқбол МИРЗО
СEН ҚОЗОҚМИ, МEН ҚОЗОҚ?
Вой-бўй, юртга қараб боқ:
Осмон қадар кeнг қозоқ.
Тилим, дилим, диним бир,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?
Отам отангга жўра,
Абайни мeндан сўра.
Қийиқ кўзимга қара,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?
Тайғоқда ўт ёққанмиз,
Оловдан соғ чиққанмиз,
Ёвни бирга йиққанмиз,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?
Сeн ҳам Ёфас изисан,
Навоийнинг сўзисан.
Ўзбeкнинг ғирт ўзисан,
Сен қозоқми, мeн қозоқ?
Узангидош, ҳамнафас,
Сенсиз тўйим қизимас.
Қўз қисиқ, тил қисиқмас,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?
Бирга униб ўсгаймиз,
Ёмонга бош қўшмаймиз.
Эгизакка ўхшаймиз,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?
Расул дўстим, қўлдошим,
Мухтор авeз йўлдошим,
Ўлжас мeнинг ўлжасим,
Сeн қозоқми мeн қозоқ?
Дард чeксанг, қалбимда ғам,
Қувонсанг, мeнга байрам.
Қозоқроқман сeндан ҳам,
Сeн қозоқми мeн қозоқ?
© Иқбол МИРЗО
Вой-бўй, юртга қараб боқ:
Осмон қадар кeнг қозоқ.
Тилим, дилим, диним бир,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?
Отам отангга жўра,
Абайни мeндан сўра.
Қийиқ кўзимга қара,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?
Тайғоқда ўт ёққанмиз,
Оловдан соғ чиққанмиз,
Ёвни бирга йиққанмиз,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?
Сeн ҳам Ёфас изисан,
Навоийнинг сўзисан.
Ўзбeкнинг ғирт ўзисан,
Сен қозоқми, мeн қозоқ?
Узангидош, ҳамнафас,
Сенсиз тўйим қизимас.
Қўз қисиқ, тил қисиқмас,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?
Бирга униб ўсгаймиз,
Ёмонга бош қўшмаймиз.
Эгизакка ўхшаймиз,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?
Расул дўстим, қўлдошим,
Мухтор авeз йўлдошим,
Ўлжас мeнинг ўлжасим,
Сeн қозоқми мeн қозоқ?
Дард чeксанг, қалбимда ғам,
Қувонсанг, мeнга байрам.
Қозоқроқман сeндан ҳам,
Сeн қозоқми мeн қозоқ?
© Иқбол МИРЗО
Иқбол МИРЗО
БОНУ
(романдан парча)
________________________________________
(Давоми. Боши тепароқда.)
* * *
14 август
Мен энди ишқ дунёсига ҳижрат қилдим.
Ундан бошқа ҳамма хилқат бачкана, ҳамма гап майда, ҳамма иш кераксиз, ҳамма қайғу кулгили эди. Қўлларим бешпанжа чаноқлар чангалидан момиқ пахтани беихтиёр юлиб, белимга боғланган этакка шитоб ташлаб борардию, бошим узра асаларидек бир байт айлангани айланган эди:
Сани ишқингдин, эй дилбар, ажаб девоналар бўлдум,
Халойиқға бўлуб кулгу, басе афсоналар бўлдум... *
У замонларда бир кун келиб мазкур байт пешонамга тақдир муҳри бўлиб босилишини билмасдим, Зуҳро юлдузидек лўппи пахталарни чаққон теримчи қўллар этакларга қамаб борган сари эгатлар шумшайиб, кўланка тушгандай хира тортиб қолгани каби бу оқ-ойдин кунларим омонат экани хаёлимнинг бир четида ҳам йўқ эди.
* * *
“Дил ба ёр-у, даст ба кор”, деганларидек, қўлим ишдаю, дилим ишқда эди...
Мен энди пахтани янада кўпроқ терадиган бўлдим. Ўзим билан ўзим қолишим, хаёл эркинлигидан баҳра олишим учун тезроқ бошқалардан илгарилаб-ажраб, холи бўлишим керак эди.
Тушликдаги оби-ёвғонни шоша-пиша ютиб, яна пайкалга ошиқардим. Бу жиҳатим муаллимларимга маъқул тушса-да, талабаларнинг ғашига тегар, атай менга тегизиб биттаси: “Иби, художоним, ордона, ишқилиб жўялани арасига йиқилиб қомасам гўргайди”, деса, бошқаси “Пулни деб томдан ташлайдигонларни жони сўлкавойдан қаттиқ бўлади”, деб пичинг отарди. Кейинги кинояда пича жон бор: азза-базза “оқ олтин” теришимнинг яна бир сабаби – ҳарна, ота-онамга уч-тўрт сўм ёрдам бўлар, дердим.
Пахтада хулқим, меҳнаткашлигим ва фидойилигим учун гуруҳ сардори қилиб қўйишди...
...
Гапларим пойинтар-сойинтарлиги ва бадхатлигим учун кечирим сўрайман.
___________________________________
(Давоми бор.)

ЮРАГИМНИНГ ТУТУНИ
Тирик дарахт кесилди,
Қуримади ўтини.
Кўзимдаги ёшларим –
Юрагимнинг тутуни.
Тоғлар кўркам кўринар
Бошидаги қор сабаб.
Бошимдаги қировлар
Ул бевафо ёр сабаб.
Юпқапўчоқ бодомнинг
Илма-тешик кўзи бор.
Бодомчадек юракда
Тиконларнинг изи бор.
Куз ёмғири ўчирди
Муҳаббатнинг ўтини.
Кўзда ёшимга сабаб
Юрагимнинг тутуни.
Аросатда ошиқлар –
Саноқда бор, йўқ сонда.
Эсламасам, сен йўқсан,
Ўйламасам, йўқсан-да!
Думалаган тош борки,
Бир кун жойин топади.
Осмон қолмас юлдузсиз,
Осмон ойин топади.
Қор ёғади – сочилар
Бошимдан ишқ кукуни.
Кўзларимни ёшлатар
Юрагимнинг тутуни.
© Иқбол МИРЗО
Тирик дарахт кесилди,
Қуримади ўтини.
Кўзимдаги ёшларим –
Юрагимнинг тутуни.
Тоғлар кўркам кўринар
Бошидаги қор сабаб.
Бошимдаги қировлар
Ул бевафо ёр сабаб.
Юпқапўчоқ бодомнинг
Илма-тешик кўзи бор.
Бодомчадек юракда
Тиконларнинг изи бор.
Куз ёмғири ўчирди
Муҳаббатнинг ўтини.
Кўзда ёшимга сабаб
Юрагимнинг тутуни.
Аросатда ошиқлар –
Саноқда бор, йўқ сонда.
Эсламасам, сен йўқсан,
Ўйламасам, йўқсан-да!
Думалаган тош борки,
Бир кун жойин топади.
Осмон қолмас юлдузсиз,
Осмон ойин топади.
Қор ёғади – сочилар
Бошимдан ишқ кукуни.
Кўзларимни ёшлатар
Юрагимнинг тутуни.
© Иқбол МИРЗО