Иқбол МИРЗО шеърлари
4.4K subscribers
1.35K photos
345 videos
159 files
759 links
Ҳурматли канал кузатувчилари! Бу ерда Ўзбекистон халқ шоири Иқбол МИРЗОнинг шеърлари, шоир ижодидаги янгиликлар, фото ва видео тасвирлар билан танишиш имкони мавжуд.
Download Telegram
Асл муддао – бошқа..


https://bit.ly/3cDgAA0

Каналга қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
СУМЛИМ

(Кошғарий «Девон»ида бу атама ўз тилига беписандларга нисбатан қўлланган)

Варақлаб «Девону луғотит-турк»ни
Бир сўз топиб олдим кўнглимга уйқаш.
Кўнглим кўрдингми деб елкалаб туртди,
«Қара, бутун ўдлак сумлимга уйқаш».

Сўзлар қанотидан тўкиладир сас,
Турна сафидан кўз уза олмайман.
Қамишқаламларим синар басма-бас,
Товушим сувратин чиза олмайман.

Нонга зор эмасман, зарга зормасман,
Илкимдаги чоғир живирлар лим-лим.
Бировнинг лутфидан масту аластман,
Косагулим сумлим, ўртоғим сумлим.

Ялтир-юлтурга ўч олаҳаккадай
Арча безагига чумдук урган кўп.
Болага ёт тилдан от танлаб атай
Отасин сўзини олмай юрган кўп.

Ўнов ўлиб, иков туққанларим, ўв,
Тангритовга эш-қўш чиққанларим, ўв,
Жонига жонимни суққанларим, ўв,
Бобосин ўгитин данагин чақмай
Бировлар унини уққанларим, ўв!

Дилимдан юз буриб кетяпти тилим,
Уни ким тўхтатар? Ким қайтарар? Ким?
Бир ўлгим қистайди, бир келар кулгим,
Номсиз қушча сайрар эриниб : «сум-лим».

Варақлаб «Девону луғотит-турк»ни
Бир сўз топиб олдим кўнгимга уйқаш.
Чин-мочинда юрган ўғлимга уйқаш,
Ўзимга ўзимнинг
зулмимга уйқаш.

Кесим-кесим кетди кўкка қўшиғим
Алла айтаётган синглимга уйқаш.
Айланди язлоқлар, айланди очун,
Воҳ, тилим айланар сумлимга уйқаш!

© Иқбол МИРЗО
Президент Рамазон ҳайити муносабати билан 258 кишини афв этди

👉 https://kun.uz/83687273

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланади

👉 https://kun.uz/14805823

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ўзбекистонда 2020 йилги Рамазон ҳайитини нишонлаш ва ҳайит намозини ўқиш тартиби эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси асосида масжидларда карантин даврида вақтинча жамоат намозлари тўхтатилганини инобатга олган ҳолда Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини ўқиш ҳам мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан соқит бўлади.

Юртдошларимизга Ҳайит куни қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин ўз хонадонларида тўрт ракат нафл намози ўқишлари тавсия этилади.

👉 https://kun.uz/60562833

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from 🤴👸 Наргиза
Ассалому алайкум!

Барчангизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Яратганнинг ўзи тутган рўзаларимизни, қилган ибодатларимизни ва ошкораю пинҳона қилган амалларимизни даргоҳида қабул айласин!

Ҳурмат ила
Иқбол МИРЗО


@Iqbol_Mirzo_ijodi
ҚЎНҒИРОҚ

Яқинда ёш ижодкор укаларим билан водий сафарига бориб келдик. Мақсад юртимизда рўй бераётган янгиланиш, бунёдкорлик ишлари билан чуқурроқ танишиш, бетакрор диёримизнинг гўзал табиатидан баҳра олиш, энг муҳими, меҳнатсевар, содда ва самимий халқимизга “ҳорманг-бор бўлинг” қилиб келиш эди.

Бизга ажратилган машинанинг ҳайдовчиси Баҳром ака фавқулодда шинаванда чиқиб қолди. Ҳамма нарсадан хабардор: тарихдан гап очсангиз, фикрингиз тўхтаган ердан илиб кетади, “Реал”нинг ютуқлари сабаби нимадаю Одил Аҳмедовнинг устун томони қаерда – бу кишига тан, адабиёт таҳлилини ҳам қўйиб бераверинг. “Хафа бўлманглар-у, ҳақиқий шоир халқ фикрини ўзгартириши, кўнглини кўтариши, қиёфасини асраб қолишига хизмат қилиши керак. Мен оддий фермерман. Бу гапларим сизларга малол келмасин-у, укалар, ҳақиқий шоирнинг юраги отнинг калласидай бўлади, ўз жонини аямайди, зарур пайтда керакли сўзни айтадиган мард бўлади”, дейди Баҳром ака. Ёшлар қизиққон эмасми, дарров суҳбат баҳс-мунозара билан аланга олиб кетди. Кимдир адабиётни кўнгил иши, ижодкор ўз қалбининг мусаввири деб шарҳласа, бошқаси чинакам шеърият хослар учун яратилган дейди, кейингиси эса шеър бу қўшиқ дегани, қўшиққа айланмаган сатрлар панада қолиб кетади, деб қатъий хулосасини айтади. Гап шу ерга келганда Баҳром ака: “Ҳа баракалла, мана ҳозир сизларга битта зўр қўшиқ қўйиб бераман, қолган гапни кейин давом эттирамиз”, дея машина магнитафонини ёқди. Ҳаммага қадрдон бўлган қўшиқ янгради машҳур ҳофиз ёш, навқирон овозда фахру ифтихорга тўлиб миллат мадҳиясини куйларди. Бу шеъриятимиз гултожи бўлган, не-не авлоднинг кўзини очган, зеҳнини уйғотган, тафаккурини чархлаган, тарихни жонлантирган “Ўзбегим” қўшиғи эди.

Йўл танобини қўшиқ тортади. Оҳанг маромида тебраниб, ҳамма ўз хаёли билан банд. Менинг тасаввуримда ўсмирлик даврим – саксонинчи йиллар, манфур шўронинг қаттол замони гавдаланади. Шу қўшиқни эшитиб синфдошларим билан қанча баҳслашганимиз, тонготар суҳбатлар, шоирга ўтказилган тазйиқлар ҳақидаги миш-мишлар, ҳофизни “қамаб қўйишгани” ҳақида... ҳамма-ҳаммаси бугун тарих.

Менга Пушкин бир жаҳону

Менга Байрон бир жаҳон,

Лек Навоийдек бобом бор,

Кўксим осмон, ўзбегим.


дейиш учун нақадар катта журъат, ўзига ишонч, халқига эътиқод керак!

Мен қўшиқ тинглаб кетаётган укаларимни зимдан кузатаман: улар овоз чиқармасдан ҳофизга жўр бўлиб куйлашяпти. Довоннинг кузга тобин чиройли манзараларига ҳам эътибор бермай, қўшиққа маҳлиё. Даҳо шоирнинг сеҳрли сатрларини жон озиғидай симириб боришяпти.

Мир Алишер наърасига

Акс садо берди жаҳон,

Шеърият мулкида бўлди

Шоҳу султон ўзбегим.
1989 йил баҳор кунларидан бирида Тошкентга “шеърларимни ўтказгани” келдим. Хуллас, газета-журналларга бирма-бир бош суқиб, гоҳ ранжиб, гоҳ кўнглим кўтарилиб машқларимни тарқатиб бўлгач, шаҳар айланишга тушдим. Аввало, Арпапоядаги Ғафур Ғулом уй-музейига бориб академик шоирнинг ҳавосидан нафас олдим. Кейин “Бизнинг уйга қўниб ўтинг дўстларим”да тилга олинган кўл бўйларини катта шоирларга тақлидан хаёлчан кезиб юрдим. Фарғонада урф бўлмаган антиқа кийимлар кийган, юзлари очиқ, бир-биридан анвойи қизларни суқланиб томоша қиламан. Мени ҳеч ким танимайди, мен ҳеч кимни танимайман. Бундан ҳам зерикиб, Ҳамза театрига равона бўлдим. Спектакль кечқурун бўларкан, мен Фарғонага қайтишим керак. Ҳафсалам пир ҳолда энди жанубий вокзалга жўнайман деб турсам, шундоқ ёнгинамда оқ машина тўхтаб, мен ҳамма шеърларини ёд билганим, энг севимли шоирим, дадамнинг таъбири билан айтганда “замонамиз Навоийси” бўлган нақд Эркин Воҳидовнинг ўзи тушиб келди. Бу ҳолатни, Эркин Воҳидов билан сўрашиш тугул кўришни ҳам тасаввурига сиғдирмаган мендай ўсмирнинг аҳволини кўз олдингизга келтираверинг. Шоирга тўқ кўк костюм-шими, оппоқ кўйлаги, қорамтир қизғиш бўйинбоғи ажиб улуғворлик бахш этган, бутун бўй-бастидан, айниқса, юзларидан нур таралаётгандай кўринди кўзимга. Чамамда кутиб олиши керак бўлган одамни излаб атрофга салобат билан назар ташлади. Кейин худди ерга озор беришдан истиҳола қилгандай оҳиста қадам босиб театр биносига кириб кетди. Хуллас, мен анграйганимча қолдим. Ўзимга келганимда кеч бўлганди. Мен устознинг қўлини олиб, дастхат сўрамаганимга ўзимни ўзим роса сўкдим. Қишлоғимга бориб, Тошкентда Эркин Воҳидовни кўрдим десам ким ишонади энди? Кейинчалик устоз билан яқиндан танишиб, бемалолроқ сўзлашадиган бўлганимда, ўша биринчи марта кўрганимдаги ҳолатни айтсам, у киши мийиғларида кулиб: “Шарт бориб, енгимдан тутиб, менга қаранг, мен Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо бўламан десангиз, қучоқ очиб кўришардим”, дея лутф этдилар. Мен ҳам жавобан: “Енгингиздан тутардиму, аммо қўлим банд эди, аввалроқ этагингиздан тутгандим”, дедим.

Толеимдан хурсандман, устоз билан қанча сафарларда ёнма-ён юрдим, суҳбатларидан баҳра олдим, адабиёт ҳақида, борлиқ тўғрисида ҳеч бир китобда ёзилмаган нодир хулосаларни эшитиб, қулоғимга қуйдим. Мўътабар хонадонда туз тотдим, Гулчеҳра ая опам, Хуршидбек дўстим бўлди. Устознинг назарида эканлигим ҳамиша юрагимни нурлантириб туради. Халқ орасига мақолдай сингиб кетган, ҳеч қачон тилдан ва дилдан тушмайдиган дурдона сатрларини эшитганимда, ҳаётнинг ўзи бот-бот ёдга соладиган мисраларини эслаганимда, давраларда умрибоқий шеърларини шавқ билан ўқиганимда... бу қадар теранлик, кенглик, фалсафа, ҳаётийлик, самимият, миллийлик уйғунлиги фақат ва фақат Худо суйган ва сийлаган буюк истеъдодгагина насиб этади, деган фикрлар кўнглимдан кечиб, бутун борлиғимни шогирдлик ифтихори чулғаб олади.

Водий сафарида қаламкаш укаларим маза қилишди: янги қиёфа касб этган шаҳарларимизни, чирой очиб бораётган қишлоқларимизни, равон йўлларимизни, тадбирлару издиҳомларни кўриб, кўплар билан суҳбатлашиб катта таассурот ва илҳом олишди. Мушоираларда, баҳру байтларда асосан устознинг шеърлари айтилди.

Эл устозим, мен эса толиб,

Сўз дурларин термоқдир ишим.

Одамларнинг ўзидан олиб,

Одамларга бермоқдир ишим.


Шоирнинг ашаддий мухлиси, дўстим Олимжон билан бир куни устоз хонадонига йўқлаб борганимизда, эшик қўнғироғи садосини эшитган ҳамроҳим менга қараб: “Ака, мактабнинг қўнғироғига ўхшаркан-а овози”, деди. Мен: “Ростанам бу жуда катта мактаб, ичкарида бизни устозларнинг энг улуғи кутяпти. Ҳар сафар шу остонага келиб, қўнғироқ чаламану катта дарсга, сабоқ олгани кириб кетаман”, дедим жавобан. Эркин Воҳидовнинг умрбоқий сабоқлари қанчадан-қанча авлодни камолга етказади, адабиёт ва кўнгил қўнғироғи биз шогирдларни доимо устоз қабулига чорлайверади.

2016 йил, июнь

Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон халқ шоири
Audio
🎼 СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ ♪♬♪

© Иқбол МИРЗО
🎤 Раҳматилла ЮСУПОВ

@Iqbol_Mirzo_ijodi
Forwarded from Muhammad Yusuf izdoshlari (Муқимжон НУРБОЕВ)
ТАНЛОВИМИЗ ҒОЛИБЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ! 
Ассалому алайкум ҳурматли ижодкорлар, адабиёт ва шеърият гулшани шинавандалари! 
Мана ва ниҳоят Ўзбекистон халқ шоири, севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуф ТАВАЛЛУДИНИНГ 66 ЙИЛЛИГИ муносабати ила телеграмда ўтказилган халқаро танловимизга 800 га яқин ижодкорлардан ижод намуналари келиб тушди. Танлов ғолибларини саралаш жараёнида ижтимоий тармоқда 22 000 дан ортиқ одам ўқиб-кузатиб, баҳо бериб ўзининг шахсий фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.
Ғолибларни аниқлашда, жонбозлик кўрсатган фидоий ва ҳурматли ҳакамларимиз:

Хуршидабону Ваҳобжон қизи (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари);

Шодмонбек Сулаймонов (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими раҳбари);

Тошпўлат Тугалов (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими раҳбари);

Меҳрибон Абдураҳмонова (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раҳбари);

Гуландом Тоғаева (Тошкент. Уюшма аъзоси, шоира)

Шоира Шамс (Хоразм, шоира)

Ўлмасбек Хўжаев (Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир);

Адиба Умирова (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира. Қашқадарё вилояти);


Худойберди Комилов ( Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир. Самарқанд);

Эркиной Султонова (Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира);

Баҳодир Оташ (Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир.)

Ҳасанбой Ғойиб (Тожикистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси, шоир)

Бермет Закирова (Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира)

ларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳаётий ва ижодий ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ижтимоий тармоқда бизни кузатиб, фикр билдириб, фаол бўлган адабиёт мухлислари ва каналимиз аъзоларига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ижтимоий-моддий-маънавий қўллаб-қувватлаётган ҳомийларимиз:
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва уюшманинг Андижон вилоят бўлими,
Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди,
ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши.

Ғолибларни тақдирлаш учун шахсий кутубхонасидан китоб улашган
ихтиёрий ҳомийлар:
Иқбол Мирзо,
Мунаввара Усмонова,
Нурали Қобил,
Нодир Жонузоқ,
Амир Худойберди,
Ҳалима Жуманиёзова,
Тўлқин Ҳайит,
Гулжамол Асқарова,
Моҳидил Шермонова,
Мусалламбону Умирова,
Фарида Анис,
Мадина Юсупова,
Ортиқали Ҳусанов.
ва бошқалар..

"Фахрий ёрлиқ"лари билан тақдирлашда қатнашаётганлар:
қозоғистоннинг "Дуня таланттари бирлашмаси" ,
Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси Ўш вилоят бўлими,
Марказий Осиё ёзувчилар ва тарихчиларининг "Янги овоз" ННТ уюшмаси.


Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома.
Номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ.
Рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.

ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.


1-ЎРИННИ ОЛГАН ҒОЛИБЛАРИМИЗ ОЛТИН ҚАЛАМ ГАЗЕТАСИНИНГ БИР ЙИЛЛИК ОБУНАСИ ИЛА ТАҚДИРЛАНАДИЛАР.  

Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учунчи ўрин эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.

Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.

Ғолибларимиз шу йилнинг 31-майига қадар манзил, телефон рақамлари ва маълумотларини личкамизда @MuqimjonNURBOYEV да қолдиришларин илтимос қиламиз .

Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз! 
Танловда ғолиб бўлган биринчи ўрин соҳибу соҳибаларининг ижод маҳсуллари "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида нашрга берилади. Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳру эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари канали.
Forwarded from Muhammad Yusuf izdoshlari (Муқимжон НУРБОЕВ)
НОМИНАЦИЯ ҒОЛИБЛАРИ:

Афғонистон Республикаси-
1) Ҳошим Ҳамдам.

Бирлашган Араб Амирликлари (Дубай)-
1) Жамол Рустамов.

Россия Федерацияси (Москва)-
1) Айнура Бекболотова.

Тожикистон Республикаси-
1)Дилшодбек Юнусов.
2) Жамолиддин Облоқулов.
3) Расулжон Хайдаров.

Туркманистон Республикаси-
1) Раъно Умидбахш.
2) Умиджон Дурдиев.

Қозоғистон Республикаси-
1) Умрой Каримова.
3) Гулбаҳром Абатова.
4) Гулнора Базарбаева.
5) Мунаввара Собир қизи.
6) Муҳаббат Ниёзбекова.
7) Лобар Юлдашева.

Қирғизистон Республикаси-
1) Самидин Стамбеков (Жалолобод).
2) Нускат Манкушева (Бишкек).

Қорақалпоғистон Республикаси-
Бегойи (Айтжон Аллаберганова).

Ўзбекистон Республикаси-
Баҳодир Андижоний.



Танловимизнинг биринчи, "ОНА ВАТАННИ МАДҲ ЭТУВЧИ ШЕЪРЛАР" йўналиши ғолиблари;

1-ўрин; Зиёда Мамажонова (Наманган)
2-ўрин (учта):
Гавҳар Усмонходжаева (Андижон),
Тожмуҳаммад Элсевар (Афғонистон),
Ирода Фахриева (Навоий),
3-ўрин (тўртта):
Дилфуза Ғазнаева (Сирдарё),
Аллома Собирова (Бухоро),
Ҳабибжон Абдукаримов (Хоразм),
Жасур Исроилов (Жиззах),

Мактаб ўқувчилари:
1- ўрин: Яҳёбек Камолов (Наманган),
2-ўрин: Умида Турдалиева (Наманган),
3-ўрин: Чаросхон Неъматова((Тошкент),
Зуҳрахон Ҳалимова (Бухоро).



Танловимизнинг иккинчи, М. Юсуф ижоди билимдони:
1- ўрин (2та):
Умрой Каримова (Қозоғистон)
Равшан Мурод (Сурхондарё),
2-ўрин (3та):
Фарида Абдраимова (Қирғизистон)
Ғуломсахи Вакилзода (Афғонистон)
Ҳамид Насруллоев (Бухоро),
3-ўрин(7та) :
Ойдин Ғозиева (Андижон),
Ҳасан Алматов (Самарқанд),
Илҳом Иқбол (Наманган),
Дилшод Даврон (Андижон),
Нуржамал Айтбаева (Қирғизистон)
Дилдора Оқбўтаева (Тошкент),
Гулшода Бекқулова (Тошкент).

Мактаб ўқувчилари:
1-ўрин:
Каримжон Икромов (Андижон),
2-ўрин:
Лайло Эсонмуродова (Қашқадарё),
Диёра Бахтиёрова (Тошкент),
Дилфуза Ғаниева (Фарғона),
3-ўрин:
Малика Мирзаева (Қашқадарё),
Алпомиш Муротов (Навоий).

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари
телеграм канали.
Forwarded from Muhammad Yusuf izdoshlari (Муқимжон НУРБОЕВ)
Танловнинг учинчи, "Ота-оналарга бағишланган шеърлар" йўналиши:
1-ўрин (2та):
Ҳулкар Муртазоева (Жиззах)
Дилноза Эргашева (Бухоро)

2-ўрин (3та):
Баҳодир Ноиб,
Қувондиқ Аминов (Қорақалпоғистон),
Муяссар Эргашева (Наманган),
Ислом Бобоқулов (Самарқанд).
3-ўрин (5та):
Муҳаммад Гул (Афғонистон),
Моҳирбек Қўчқоров (Самарқанд),
Лобар Маъдиева (Навоий)
Тамара Рашидова (Самарқанд),
Валижон Азим (Қозоғистон),

Мактаб ўқувчилари;
1- ўрин:
Севара Баҳодирова (Жиззах)
2- ўрин:
Моҳинисо Каримова (Тошкент),
Онажон Қўлдошева (Қашқадарё),
Гулбаҳор Сулаймонова (Бухоро)
3-ўрин:
Муҳаммад Шукур (Тошкент),
Дилбар Қуллиева (Қашқадарё),
Нодирабегим Латифова (Жиззах).

Қирғиз тилидаги шеърлар бўйича:
3-жөнөлүш боюнча пикирим:
1-орун Айтмырза Абылкасимов Жалал-Абад " Мухаммад Юсуф азасына"ыры.
2-орун Кубанычбек Тентиев "Ак таңдагы аруулук"Ысык-Көл.



Танловнинг тўртинчи, "Меҳр-оқибат мавзусидаги шеърлар" йўналиши ғолиблари:
1-ўрин:
Саодат Қурбонова (Қашқадарё),
2-ўрин (2та):
Сайёра Раҳмоний (Афғонистон),
Тозагул Жуманова (Самарқанд),
3-ўрин (4та):
Ҳилола Исломова (Бухоро),
Зилола Нуртоева ( Тошкент),
Юлдуз Масрур (Афғонистон),
Режабали Камолзода (Андижон).

Мактаб ўқувчилари:
1-ўрин:
Зиёда Абдуллаева (Хоразм),
2-ўрин:
Хуршидбек Маҳмудов (Фарғона),


Кыргыз ырлары боюнча:
1-орун Мукарамов Бакытбек (Баткен),
2-орун Ниязова Клара Алсыз (Бишкек).



Танловнинг бешинчи йўналиши ғолиблари:

1-ўрин:
Актам Жўраев (Навоий вил)
2-ўрин:
Машрабхон Раҳмонова (Фарғона),
Дилрабо Бобоёрова (Бухоро).
3-ўрин:
Мақсуда Каримова (Навбаҳор тумани),
Дилбар Ражабова (Қашқадарё),
Бўригул Нурмуҳаммедова.

Мактаб ўқувчилари:
1-ўрин:
Ҳамидахон Муҳаммаджонова(Андижон).
2-ўрин:
Гулинор Холмуродова (Сурхондарё).
3-ўрин:
Шалола Нормўминова (Қашқадарё),
Моҳинур Умарова (Қашқадарё).



Танловнинг олтинчи "Эркин мавзудаги шеърлар" йўналиши ғолиблари:

1-ўрин (2та):
Ферузахон Ҳожиматова (Андижон),
Олим Кўҳкан (Афғонистон),
2-ўрин (4та)
Садоқат Ҳамраева (Самарқанд),
Мухлиса Тошпўлатова (Тошкент),
Дилафрўз Мавлонова (Марғилон),
Эъзозахон Сулаймонова (Фарғона)
3-ўрин(5та):
Элёр Назаров (Қашқадарё),
Жавоҳир Назарбек (Жиззах),
Шамсиддин Ғаниев (Наманган)
Муҳаббат Турсунова (Қашқадарё),
Дилором Қорабоева (Наманган)

Мактаб ўқувчилари:

1-ўрин (2та):
Ибодулла Муродуллаев (Бухоро),
Ирода Холбекова (Жиззах),
2-ўрин (3та)
Севинч Саъдуллаева (Бухоро),
Муҳайё Шойимова (Бухоро),
Бокирахон Мўйдинова (Андижон)
3- ўрин:
Гуласал Ҳамидова (Бухоро),
Ўғилой Ўрмонова (Тошкент),
Азизбек Амруллоев (Бухоро).


Кыргызча ырлар боюнча:
1-орун Белекова Изати, КР,Чүй обл. "Жайлоодо"
2-орун Нускат Манкушева "Жалгыз дарак" Бишкек
3-орун Шейшекеева Сабира "Апаке"Ысык-Көл
3-орун? Бекболотова Айнура Ысык-Көл "Баркын билсе"(эгер 3-орунду 2 адамга ыйгаруу жобого туура келсе, болбосо биринчи автор)



Танловнинг еттинчи "Ватан ҳақида ёки уни улуғлаш бўйича мақола ва кичик ҳикоялар" йўналиши ғолиблари::

1-ўрин:
Одилбек Латипов (Қорақалпоғистон),
2-ўрин:
Гулнора Каттахўжаева (Тошкент),
Гулсара Матғозиева (Наманган),
Мадина Бахшуллоева (Бухоро),
3-ўрин:
Камола Раҳимова (Қашқадарё),
Абдувоҳид Довилов (Фарғона),
Нурали Насим ўғли (Навоий).
Гулчеҳра Нишонова,
Муаттар Салимова (Самарқанд),
Малика Ҳамидова (Тошкент),
Шоҳиста Орипова (Бухоро).


Мактаб ўқувчилари:
1-ўрин:
Зебинисо Иброҳимова (Наманган),
2-ўрин:
Гулзодахон Фазлиддинова (Наманган),
Ойбек Отамуродов (Қашқадарё),
Севинч Нурматова (Тошкент).

Қирғиз тилидаги мақола:
1-орун Сахиба Шакирова "Алтын уя алтындары" чыгармасы.

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари
телеграм канали.
Forwarded from Muhammad Yusuf izdoshlari (Муқимжон НУРБОЕВ)
Өзбекстан Республикасынын эл акыны Мухаммад Юсуфтун 66 жылдыгына арналаган эл аралык конкурска жюри болгонума, бизди сыйлап ишеним көрсөткөндүгүңүздөргө ыраазычылык билдиребиз. Бул жакшы жөрөлгө эл арасындагы таланттарды сууруп чыкты. Ар түрдүү тематикага бөлүнүп акын,жазуучулардын адабиятка болгон табитин ачты, таланттарга стимул берди. Чыгармачылыкта улуттар аралык достукту бекемдеди. Кыргыз акын, жазуучулары, эл ичиндеги таланттар да бул конкурска активдүү катышышты. Адабий чөйрөдө мыкты маанай, ишеним жаратты. Бар болуңуздар, чыгармачылык жолдогу бир туугандар! Адабий чыйырыбыз ийгиликтүү болсун! Уюштуруучуларга чын дилден ыраазычылык билдиребиз!

Кыргыз Республикасынын УЖСнын Ош бөлүмүнүн пресс-катчысы
Бермет Закирова.

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари
телеграм канали.
Ikki vujud
Ahror Mahmudov
Икки вужуддаги битта одаммиз,
Иккига ажралган битта оламмиз...

Иқбол Мирзо
🎤Аҳрор Маҳмудов

@shomuz - Yo‘limiz bir!
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account
2020 yilning 27 may kuni О‘zbekiston davlat san’at va madaniyat instituti rektori, filologiya fanlari doktori, professor Ibrohim Yо‘ldoshev, Muhammad Yusufning turmush о‘rtog‘i Nazira Salom, О‘zbekiston xalq shoiri, О‘zbekiston davlat san’at va madaniyat instituti “Muhammad Yusuf izdoshlari” tugaragi rahbari Iqbol Mirzo, mazkur oliy о‘quv yurti prorektorlari ishtirokida “Muhammad Yusuf – vatan kuychisi” mavzuida tadbir tashkil etildi.
Batafsil...
#Yoshlik_daftaridan

БОЛАКАЙ УХЛАЙДИ

Қатронтоғ устида асрий қор ухлар,
Яйловда тик туриб бир тулпор ухлар,
Қалбда исён, қинда зулфиқор ухлар,
Болакай ухлайди тунни ёпиниб.

Зовурда чўзилиб шамол ухлайди,
Булутга ботганча ҳилол ухлайди,
Эркак ўгирилган, аёл ухлайди,
Болакай ухлайди тунни ёпиниб.

Туманга бурканиб мудрайди дарахт,
Митти юракчалар – куртаклар карахт,
Попук илдизларга банди бўлган бахт,
Болакай ухлайди тунни ёпиниб.

Қуёш ўзи ухлар, қайда ёғдулар?
Оқиб кетган қадим сойда ёғдулар.
Бола тушда юрган жойда ёғдулар,
Болакай ухлайди тунни ёпиниб...

© Иқбол МИРЗО
17.II.1988.