INSAYDER
49.7K subscribers
3.32K photos
2.57K videos
1 file
1.68K links
INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @inpruz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Милиция ходими русийзабон аёлдан ўзбек тилини ҳурмат қилишни талаб қилди

Русийзабон аёл эса унинг бу талабини ҳайрат билан қабул қилди ва шантаж йўлига ўтди.

Сиз милиция ходимининг ҳаракатларини оқлайсизми?

Ҳа — 👍

Йўқ — 👎

@insideruzbek
INSAYDER
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида автобус газ баллони портлагани айтилмоқда Жабрланганлар бўйича ҳозирча маълумот йўқ. @insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги автобусда газ баллони портлаши натижасида жабрланганлар борлиги айтилмоқда

Хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

@insideruzbek
Ёмғирдан кейинги бир неча кунлик тозаланишдан сўнг Тошкент ҳавоси яна ифлослана бошлади

Тошкент энг ифлосланган йирик шаҳарлар рейтингида 10 ўринга кўтарилган ҳолда, заиф гуруҳлар учун зарарли бўлиб турибди. Қўшни Қозоғистон эса ушбу рейтингда 49 ўринда қайд этилган.

@insideruzbek
INSAYDER
Қашқадарёдаги автобусда газ баллони портлаши натижасида жабрланганлар борлиги айтилмоқда Хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган. @insideruzbek
Қашқадарёда автобусда газ баллони портлаши бўйича расмий маълумот берилди

Ушбу ҳолат оқибатида 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар йўқ.

@insideruzbek
"Салимбой” Италияда халқаро мукофот билан тақдирланди

Салим Абдувалиев Италияда спортни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Constantinus magnus 2023” мукофоти билан тақдирланган.

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучли таъсир қилувчи моддалар контрабандаси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жоноий гуруҳ 6 кишидан иборат бўлган, улар орасида 18 ва 20 ёшли икки нафар қиз ҳам борлиги аниқланган. Эндиликда гуруҳ аъзоларига тегишли моддалар бўйича 15 йилгача қамоқ жазоси хавф солмоқда.

@insideruzbek
Қашқадарёда фуқаро Қизил китобга киритилган 12 бош эчкиэмарни еб қўйди

61 ёшли кекса фуқаро касалликларга даво бўлади деб, 32 бош эчкиэмарни овлаган ва улардан 12 тасини сўйиб еган. Қолган 20 тасини кейинчалик ейиш учун уйида боқиб келган. Суд унга 3 йилга озодликдан чеклаш жазоси ва 142 млн сўмлик жарима белгилаган.

@insideruzbek
INSAYDER
Қашқадарёдаги автобусда газ баллони портлаши натижасида жабрланганлар борлиги айтилмоқда Хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган. @insideruzbek
Автобусдаги газ баллони портлаши оқибатида 24 киши жабрланган, улардан 4 нафари реанимацияга ётқизилган

Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, Муборак тумани тиббиёт бирлашмасига 15 октябрь куни соат 17:30 лар атрофида 24 нафар бемор олиб келинган. Шундан 16 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. 4 нафар бемор турли жароҳатлар билан жарроҳлик бўлимида назоратда қолдирилган. 4 нафар бемор реанимация бўлимига ётқизилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

@insideruzbek
Исроил ва ҲАМАС уруши, ўнинчи кун. Сўнгги маълумотлар

▪️ОАВда Ғазо ва Миср чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктини очиш мақсадида секторда ўт очиш вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар тарқалди. Аммо кейинроқ бу маълумот Исроил бош вазири канцелярияси томонидан ҳам, ҲАМАС томонидан ҳам рад этилди.

▪️ЦАҲАЛ Ливан билан чегарадаги 28 та аҳоли яшаш манзиллари аҳолиси эвакуация қилинишини маълум қилди. Исроилнинг шимолий ҳудудлари ушбу мамлакат жанубида ўрнашган «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи томонидан ўққа тутилмоқда.

▪️Исроил мудофаа армияси маълумотларига кўра, Ғазо сектори шимолидан жанубга ярим миллион киши қочиб ўтган.

▪️Жо Байден ҲАМАС тўлиқ яксон этилиши лозимлигини маълум қилди. Аммо Исроил Ғазо секторини оккупация қилиши катта хато бўлишидан ҳам огоҳлантирди.

▪️Ўтган 24 соат ичида Исроил мудофаа армияси ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги 250 объектига зарба йўллаган. ҲАМАСнинг жанубий ички хавфсизлик округи қўмондони Матез Ид ўлдирилган.

▪️Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Ғазо секторида 2750 киши ҳалок бўлиб, 9700 дан ортиқ киши яраланган. Исроилда қурбонлар сони камида 1400 киши, яна 2500 киши яраланган.

▪️БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш марказига кўра, Ғазонинг барча шифохоналарида 24 соат ишлаш учун етарли ёнилғи қолган. Захира электр генераторлари фаолияти тўхташи минглаб беморлар ҳаётини хавф остида қолдиради.

▪️БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроилни Ғазо секторига гуманитар ёрдам карвонларини ўтказишга, ҲАМАСни эса — анклавда гаровда ушлаб турилганларни озод этишга чақирди. «Биз Яқин Шарқдаги жарлик ёқасида турибмиз», деган у.

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербургда ўнлаб машиналар йўл четига тушиб кетди

Ушбу ҳолатга совуқ ҳарорат сабабли йўлнинг музлаши сабаб бўлган.

@insideruzbek
❗️ Исроилда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 4 нафари бедарак йўқолган

Исроил ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҲАМАС ва Исроил можароси оқибатида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ҳалок бўлган, яна тўрт нафари бедарак йўқолган.

Ўзбекистон томони ҳозирча ушбу маълумотга муносабат билдирганича йўқ.

@insideruzbek
Ғазода Исроил ракетаси оқибатида улкан кратер пайдо бўлди

Ушбу тасвирлар орқали Ғазо секторига қандай кучдаги ракеталар келиб тушаётганини тасаввур қилиш мумкин. Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 3000 кишига яқинлашиб қолган.

@insideruzbek
Фарғонадаги ҳайвонот боғидаги зебра нобуд бўлди

12 йил яшаган жонзот қариликдан ўлгани айтилмоқда. Мазкур боғда йил бошида жирафа ҳам нобуд бўлган эди.

Зебра қандай шароитда яшаганини эса суратнинг ўзи кўрсатиб турибди.

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда йўл бўйида қурилган ноқонуний биноларга қарши снос бошлангани эълон қилинди

Ҳокимликнинг маълум қилишича, тегишли рухсатларсиз, йўллар бўйлаб қурилган бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, шу сабабли бугунги кунда йўл бўйидаги ноқонуний бино ва иншоотларни бузиш ишлари бошланган.

@insideruzbek
Мактаблар жойлашган кўчаларга тезликни чекловчи белгилар ва радарлар ўрнатилмоқда

Ушбу ҳудудларда тезликни чеклаш вақти 07:00 дан 20:00 гача қилиб белгиланган.

@insideruzbek