Informatika Va Axborot texnologiyalari
5.8K subscribers
134 photos
104 videos
751 files
281 links
Kanaldagi materiallardan dars davomida foydalanishingiz mumkin.

Informatika va AT o'qituvchisi: @Muxtorbek_0102
Muxtorbek.uz
Download Telegram
⚡️Расман: Мактабларда дарсларни бўлиб ўтишга рухсат берилди

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги Низомга 2022 йил 2 августда Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан ўзгартириш киритилганди.

Яъни, низомнинг 22-бандида бўлиб ўқитиладиган барча фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилиши ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмаслиги белгиланганди.

Бу қоида киритилганидан сўнг бўлиб ўқитиладиган фан ўқитувчиларига анча қийин бўлиб қолди.

💁‍♂ Киритилган ўзгаришларда эса "вақтинча дарсда бўлмаган" ўқитувчининг айнан қанча муддат иш жойида бўлмаслиги унинг шеригига қўшимча ҳақ тўланмасликка асос бўлишига изоҳ берилмади. Оқибатда ўқитувчининг шериги айрим сабабларга кўра ойлаб ишда бўлмаса ҳам уларга қўшимча ҳақ тўланмай келинди.

Эндиликда мактабда тегишли фанлар бўйича ўқитувчи мавжуд бўлса, бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30-сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарорининг 3-иловаси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорининг 22-бандига қуйидагича таҳрирланди:
Бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.

Қуйидаги банд қўшилди: Бунда ушбу фанлар бўйича ўқитувчилар мавжуд бўлса, бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

Мактабгача ва мактаб талими вазирлиги масъулининг xalqtaliminfo.uz'га маълум қилишича, жойлардаги тушунмовчиликларни олдини олиш ҳамда масалага аниқлик киритиш мақсадида ушбу хатбоши қўшимча равишда киритилган.

❗️Яъни, эндиликда айнан бўлиб
ўқитиладиган фан ўқитувчиларидан
бирининг шериги дарсда бўлмаса, бироқ ушбу фан бўйича мактабда етарли ўқитувчилар мавжуд бўлса, бундай ҳолатларда дарс бошқа ўқитувчиларга бириктирилиб, бўлиб ўтилиши мумкин бўлади.

@Informatika_Amaliyotda - fanni amaliyotda o'rganing!
👍9🔥4
🎓 Sizni "Ta'lim uchun Canva" loyihamizga taklif qilamiz!

Bu loyiha orqali siz quyidagi ko‘nikmalarga ega bo‘lasiz:
Canva dasturining asosiy funksiyalarini to‘liq o‘zlashtirasiz
O‘z faningizga mos vizual materiallar — taqdimotlar, testlar, afishalar va ish varaqalari yaratishni o‘rganasiz
Darslaringizni interaktiv, zamonaviy va o‘quvchilar uchun qiziqarli shaklga keltira olasiz
Tayyor dizaynlaringizni yuklab olish, ulashish va amaliy loyihalarda qo‘llashni bilib olasiz


📌 Loyiha yakunida siz o‘z faningiz bo‘yicha mustaqil dizayn loyihasini yaratish va baham ko‘rish imkoniyatiga ega bo‘lasiz.

1-Dars: Canva bilan tanishuv va birinchi dizayn — O‘qituvchilar uchun Canva dasturini o‘rganishning birinchi qadamini boshlang! Bu videoda siz Canva’dagi asoslarga, interfeysga va birinchi dizayn yaratishga oid asosiy ma'lumotlarni olasiz. Endi o‘quvchilarga vizual dars materiallarini tayyorlash oson bo‘ladi! 🔥
👍10👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЕГЭ информатика базасидан саволлар (25-қисм).
Н. Зарипов
👍3
#Viktorina

Qaysi qurilma faqat va faqat ma'lumotlarni uzatish uchun ishlatiladi?
Anonymous Quiz
7%
Printer
29%
Monitor
56%
Router
8%
Scanner
👍6
#viktorina

Quyidagi operatsion tizimlardan qaysi biri ochiq kodli hisoblanadi?
Anonymous Quiz
40%
Windows 10
17%
MacOS
30%
Linux
13%
Android
👍9
"Bit" so‘zining to‘liq yozilishi qaysi?
Anonymous Quiz
52%
Binary Information Type
40%
Binary Digit
4%
Basic Integer
4%
Binary Transmission
👍9🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЕГЭ информатика базасидан саволлар (26-қисм).
Н. Зарипов
👍8
😁2
Quyidagilardan qaysi biri vektorli grafik muharriri emas?
Anonymous Quiz
10%
Adobe Illustrator
26%
CorelDRAW
28%
Adobe Photoshop
36%
Inkscape
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏫📋Umumiy o'rta ta'lim maktablari uchun (ixtiyoriy) sport sinovlari normativlarni baxolash uchun qo'llanma

Baxolash
👉adm.sport.uz sayti orqali amalga oshiriladi

‼️Saytga baxolash uchun kirishda login parolda foydalaning

❗️(ONE ID login paroldan foydalanmang)


#gto #gto2025 #baxolash #maktabsport

@Informatika_Amaliyotda - fanni amaliyotda o'rganing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3