Informatika va AT
8.73K subscribers
1.09K photos
598 videos
603 files
1.51K links
Informatika va axborot texnologiyalari bo'yicha O'zbekistonda birinchi faoliyatini boshlagan kanalga xush kelibsiz.

Bog'lanish: @Nursaidovuz

https://t.me/Informatika/3

Dasturlash: @FlutterDasturchi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mobil qurilmalarni zaryadlashning eng oson usulini sinab ko'ring.

👉 @informatika
Қудратимизга шубҳа қилсанг — мажбурлаймиз!

Мана шу видеони тайёрлаган юксак иқтидор соҳибининг исми Эгамбердиев Шавкат экан. Айтишларича, унинг мана шу видеоси учун ўзини "Артел" бош директори Рамзиддин деб таништирган бир йигит уйига келиб, узр сўраттирган ва видеомурожаат тариқасида оммага тарқатган. Бу нима — Ўзбекистонга «Мафиозилар даври» қайтмоқдами?

Ўзбекистон — истеъдодларга тупуриб қўядиган, замонавий ва билимли ёшларни кўрса, восвосга чалинадиган қари консерваторлар давлати. Юртни қари консерваторлар эгалласа, мамлакат чойхонага айланади. Шунинг учун, бизда инсон қадри, шахси, фикри ва ҳақ-ҳуқуқи бир тийинга олинмайди. Ҳаммаси «чойхона қонуни» асосида қурилади: ёши катталарга ёқмайдиган иш қилдингми — жазоланасан!

Кеча видеомонтажёрга берган тавсиявий маслаҳатим ҳамон ўз кучида. Биз азалдан буюк иқтидор эгаларимизни, олиму алломаларимизни қадрига етмай, юртдан қувганмиз.

МАНБА: ФАЙЗБОҒ

👉 @informatika
Forwarded from Informatika va AT (Nursaidov ㅤ)
Bux71.xlsm
1.6 MB
MUASSASA RAHBARLARINING DIQQATIGA!

Sizlar uchun korxonaning ishlarini yuritish uchun ushbu dastur yaratildi va bu dastur quyidagi ishlarni amalga oshiradi:

1.Ishchi xodimlarni ishlarini bajarishni amalga oshiradi;
2.Hisob-kitob ishlarini bajarish;
3.Muassasa direktorlarini ishlarini bajarish;
4.Direktor o'rinbosarlarini ishlarini bajarish;
5.Dars jarayonlarini takominlashtirish;
6.Buxgalteriya ishlarini schyotlar orqali Bosh kitobgacha olib borish.

Ushbu dasturni takomillashtish ishlarini olib borishga ruxsat beriladi.

Taklif va maslahatlar bo'lsa hamkorlik qiluvchilarni kutib qolamiz. Qo'llanma uchun dastur egasi Erkin Otamurodov(@algoritmchi) ga murojaat qiling. Dastur mutloqo bepul.

👉 @informatika
❗️Abituriyentlar diqqatiga: test natijasini bilishning juda sodda usuli haqida

«ABITURIYENT RUXSATNOMASI»ning pastki o‘ng burchagida «Natijani ko'rish uchun havola» degan yozuv ostida QR-kod bor.

O‘shaning rasmini Telegramdagi

@QRcodegen_bot
@QRCodeRoBot
@CodeScanBot

botga yuboring, o‘sha zahoti olgan balingizni ko‘rsatib beradi.

Yuqoridagi videoda batafsil tushuntirganman.

‼️Iltimos, hurmatli abituriyentlar! Test natijangizni bilib berish uchun shaxsiy kabinetingizning login yoki parolini, abituriyent ruxsatnomasidagi shaxsiy ma’lumotlar ko‘rsatilgan qismini begona shaxslarga yubormang! Shaxsiy ma’lumotlaringiz o‘zgalarning qo‘liga tushsa, ertaga turli g‘araz maqsadlarda foydalanishlari mumkin. Aldanib qolmang!!!

O‘zingiz ham bemalol natijani tekshirishingiz mumkin, bu Tik-Tokda video olish yoki Instagramga rasm joylashdan ham juda oson ish. Faqat ooooozgina harakat qilsangiz bo‘ldi.

Sizga omad tilayman!

Manba: Xushnudbek.uz

👉🏻 @informatika
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Бу ерда болалар теппа-текинга UZIMEI тизимини бузишяпти. Биздан эса бу тизим ишлаши ва хавфсизлигини таъминлаш учун деб ҳар бир сим-слотдан қарийб 50 минг сўмдан пул олишяпти. Ҳеч бўлмаса, IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни бепул қилиш масаласи ҳам очиқ қолиб кетди.

@shahnozxon
Forwarded from InfoMaster (Nurbek Toshmamatov)
Informatika 5-sinf 2020 @info_master.pdf
28.5 MB
#darslik2020 5-sinf Informatika va axborot texnologiyalari fanidan yangi darslik
©Bizning manzil 👉🇺🇿 @info_master
Forwarded from InfoMaster (Nurbek Toshmamatov)
Informatika 8-sinf 2020 @info_master.pdf
71.4 MB
#darslik2020 8-sinf Informatika va axborot texnologiyalari fanidan yangi darslik
©Bizning manzil 👉🇺🇿 @info_master
Forwarded from Informatika va AT (Nursaidov ㅤ)
Rasmdagi bu yigit bundan 27 yil oldin AQSHning Stenford universitetida o‘qish uchun grant yutadi. Biroq Hindistondan u yerga uchib borishga mablag‘i bo‘lmaydi. Shunda otasi o‘zining qariyb bir yillik maoshiga teng pulga unga chipta olib beradi. Yigit umrida birinchi marta samolyotga chiqib, AQSHga uchib ketadi.

O‘sha yigit - Sundar Pichay - 2015 yilda jahonning eng boy kompaniyalaridan biri hisoblangan Google shirkatining bosh direktori etib tayinlanadi. 2019 yilda uning yillik maoshi 281 mln dollarga teng bo‘lgan.

Otaning bir paytlar qilgan katta jasorati kun kelib o‘z mevasini berdi.

Eng maqbul sarmoya - bu farzand kelajagiga sarflangan sarmoyadir!

Mavlon Marasulov

👉🏻 @informatika
Forwarded from Informatika va AT (Nursaidov ㅤ)
Multiplication table-Ko'paytirish jadvali.apk
4.8 MB
Multiplication table - Ko'paytirish jadvali mobil ilovasi ishlab chiqildi.

Ushbu ilova orqali bolalar karra - karra jadvalini 1 kunda o'rganadi, har bir sonlar uchun alohida misollar ishlab bilimini oshiradi.

O'yin bo'limi orqali 3 xil qiyinlikdagi misollar beriladi

Dual - ya'ni ikki kishilik bo'limida bitta ilova orqali ikki kishi bilimini real vaqtda sinovdan o'tkazadi. Bu imkoniyatlar ilovaning imkoniyatini yanada oshirishga xizmat qiladi.

Ushbu ilova ingliz tilida. Ushbu xususiyat ilovadan foydalanishda hech qanday muammo tug'dirmaydi degan umitdamiz. Farzandingiz shu bahonada ingliz tilidagi so'zlarni ham o'rganib oladi.

Farzandingiz uchun ushbu o'yinni yuklab oling, afsuslanmaysiz! Hajmi atigi 4.8 mb

👉 @informatika
PDR[dasturim.uz].exe
1.8 MB
#dastur #vostanovit

PDR-Kompyuter va fleshkadagi o‘chirilgan ma’lumotlarni tiklab beruvchi dastur

👨‍💻 @informatika
Tugmachalar majmuasi.exe
334.8 KB
#Dastur #Klaviatura #Windows

Tugmachalar majmuasi dasturi.
Sichqonchasiz klaviaturada ishlash vazifalarini to'liq o'zlashtiring!


Manba: Dasturim.uz

👉 @informatika
Келажак учун...

Эрталаб туриб Телеграмга кирсам — негатив. Фалон туманда авария, икки киши ўлди. Фалон вилоятда яна коронавирус тарқаяпти, ҳоким яширяпти. Фалон маҳаллақўм ўзини камбағал қилиб, жўжаларни ўғрилаган. Фалон бино/завод/боғ ҳорижий инвесторга бепул берилди, ўрнига сити қуради.

Катталик қилмай-ку, лекин битта маслаҳатим: инглиз тилини ўрганинг, фарзандларингизга ўргатинг.

Инглиз тилини билсангиз, Россия пропагандасига учмайсиз. Инглиз тилини билсангиз вазир фойдали деб турган плаквенилни зарарли эканини тушунасиз. Инглиз тилини билсангиз дунёдаги барча ҳокимлар сўконғич, вазирлар эса ўғри эмаслигини кўра оласиз.

Инглиз тили шунчалик кўп эшиклар очади. Инглиз тили суриш эшигини ҳам очади.

Агар ўзингиз ёш бўлсангиз, бугундан бошлаб инглиз тилини ўрганинг.

Агар ўзингиз қийналсангиз, фарзандларингиз бугундан бошлаб ўрганишга киришишсин. Тилни билган бола дунёни кўра олади, Ютуб орқали бўлса ҳам. Дунёни кўрган бола муаммо пайдо бўлганда қўлини қовуштириб ўтирмайди.

Агар ўзингиз тилни билсангиз, суринг! Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирусга қарши реакцияси энг консерватив, иккиланиб турганлар учун ҳам қаттиқ туртки бўлиши керак.

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ҳисоблаб чиққанди, адашмасам: бу кетишда иқтисодий жиҳатдан бизнинг ҳаётимиз давомида ҳатто Қозоғистонга етиб ололмаймиз. Ўртамиёна Қозоғистонга!

Дўстлар, чойхона, ижтимоий доира топилади. Ғарбнинг катта шаҳарларида ўзбек диаспоралари бор, чойхоналар қилиб туришади, масалан. Жа бўлмаса Аҳад Қаюмнинг блокбастерларидан бирини кўрворасиз, тамом.

Албатта, ўз ижтимоий мавқеингиз, даромадингизни йўқотасиз; оддий ишда ишлашга тўғри келар; қийналарсиз. Ота-онангизни ташлаб кетишингизга тўғри келар. Лекин фарзандларингиз учун яхши қарор бўлади.

Ҳозир иши юришиб турганларчи? Улар ҳам кетаверсинми? Менимча, ҳа.

Тўғри, пулга яхши мактаб, зўр доктор сотиб олиш мумкиндир. Лекин йўллардаги хавфсизликничи? Пули сиздан кўпроғига учраб қолсангиз, адолатни ўз томонига оғдириб олсачи? Ҳаловатни ҳам пулга сотволиб бўлмайди.

Фарзандларингиз ҳамма нарсани пулга сотиб олиш мумкинлигини кўради, пулнинг кучини тушунади. Одам ўлдирсаям, ярим йил ўтириб, чиқиб кетиш мумкинлигини билади. Ва бу яхшиликка олиб келмайди, афсус.

Тайёрига кетаверарканда дейишингиз мумкин. Албатта, деб жавоб бераман. Тайёр шароит бўлса, сизни қабул қилса, йўқ дейсизми?

Ҳамма кетаверса, Ўзбекистонни ким ривожлантиради? Ўзбекистоннинг ривожланиши сизга деярли боғлиқ эмас. Ўзбекистон бир сиқим элитаники, халқники эмас. Улар билган...ини қиляпти. Сиз ҳеч нарса қилолмайсиз. Ўзингизни ўйланг, фарзандларингиз ҳақида қайғуринг.

Ишқилиб, тил ўрганинг. Билсангиз, суринг. Маслаҳатим шу. Ўзим мана бундай қилиб сурганман.

@zambarakning_oqi
Forwarded from Xushnudbek.uz
Пандемия баҳонасида олий таълимда нималар ўзгариши керак?

Коронавирус пандемияси жуда кўп соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам қотиб қолган стереотипларни парчалаб ташлади. "Бунинг иложи йўқ" дея қаршилик кўрсатилган кўп ишлар ўз-ўзидан амалга ошиб кетди.

Биргина онлайн ҳужжат қабул қилиш тизимини мисол келтириш мумкин. Бакалаврга ҳам, магистрга ҳам, коллеж-техникумлардан тортиб мактаб-лицейларга ҳам, ўқишни кўчиришу иккинчи мутахассисликка ҳам онлайн ҳужжат қабул қилинди. Айрим камчиликларни айтмаса, ҳеч бир муаммо бўлгани ҳам йўқ.

Хўш, шундай экан, яна бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш пайти келмадимикин? Масалан, мен қуйидагиларни таклиф қиламан:

1️⃣ Мажбурий формани бекор қилиш — пандемия пайтида ҳамма уйда ўқияпти ва талабалар уйида исталган кийимида юришибди. Бундан келиб чиқадики, кийим талабанинг билимига таъсир ўтказадиган фактор эмас. Оқ кўйлак, қора шим, галстук ва узун пайпоқ кийса ақлли талаба ёки шуларни киймаса аҳмоқ талабага айланиб қолмаслигини ўз кўзимиз билан кўрдик. Эрталабдан эшикни тагида турволиб, галстуги йўқ ёки кўйлагининг ранги бошқача талабаларни тўхтатиб, тушунтириш хати олиб ўтирадиган маънавият замдеканларнинг иши ҳам таълим сифатига бирор фойдаси тегмаслигини тушундик.

Бас, шундай экан, бутун олий таълим тизимида мажбурий формани бекор қилсак нима бўлади? Нима ўзгаради? Ҳеч нарса!

Албатта, мажбурий формани бекор қилиш деганда, айримлар дарров кўрпани ўзига тортиб, ваҳимани бошламасин. Талабалар ҳаддидан ошмаслиги учун кийимга қўйилган айрим чекловлар барибир сақланиб қолади, бу барча жойда бор. Аммо бу чеклов мантиқий ва кичик бўлади ва талабада эркинлик кўпроқ бўлиши керак.

2️⃣ Мажбурий давоматни бекор қилиш — масофавий дарслар кўрсатиб турибдики, талаба жисмонан бирор дарсда бўлмаслиги жуда катта фожиа эмас. У мустақил ўзи ўрганиб, дарс материаллари билан танишиб, берилган мавзуни ўзлаштириши ҳам мумкин. Талабанинг бурнидан ип ўтказиб, аудиторияга мажбуран михлаб қўйиб, уни ўқитишга уриниш анчайин замондан орқада қолган методлардан эканлигини пандемия исботлаб қўйди. Аксинча мустақил таълимга катта урғу бериш, ўқитувчилар асосан тўғри йўналишни кўрсатиши лозимлиги, яъни талабага муайяан муаммонинг тайёр ечимини айтиш эмас, балки ўша муаммони қандай қилиб ечиш йўлларини ўргатиш кераклигини тушуняпмиз.

Хўш, шундай экан, нима учун олий таълим тизимида мажбурий давомат тизимини бекор қилмаймиз? Анъанавий ўқишлар бошлангандан кейин, ким истаса дарсга келсин, истамаса онлайн ўзи мустақил ўқисин, лекин асосийси оралиқ ва якуний назоратларни топширишига кўзи етса бўлди, десак нима бўлади? Таълим тизимимиз барбод бўладими? Ёки бирор фожиа рўй берадими? Ҳеч нарса бўл-май-ди!!! Бу ҳаммаси қуруқ гап, қуруқ сафсата.

3️⃣ Ҳафтасига беш кунлик ўқиш тизимига ўтиш — яна ўша юқоридаги гап. Талабалани мажбурлаб бутун ҳафта давомида университетда ушлаб ўтириш нотўғри ва эскирган метод. Бугунги замон бошқа, талаблар бошқа.

Масалан, барча олий таълим тизими беш кунлик режимга ўтса ва ўқув режаларини шунга мослаштирса, нима ўзгаради? Ёки талабаларимизнинг билими пасайиб кетадими (бундан ортиқ яна қаёққа пасайиши мумкин, ҳайронман)? Кимдир шу саволга аниқ, фактлар билан жавоб қайтара оладими? Аниқ ишонч билан айта оламанки, бу ҳам таълиминг тепасида турганларнинг асоссиз қўрқуви холос.

4️⃣ Конспект талаб қилиш — ортиқча изоҳ беришим шартмас, шунчаки ҳозир 2020 йил эканлигини эслатиб қўймоқчиман холос.

5️⃣ Ўқув йилини октябрь ойидан бошлаш — бу муаммоли масала эмас, шунчаки таклиф. Пандемия сабаб тест синовлари кечикиб ўтказилмоқда ва 1-курслар учун янги ўқув йили октябрь ойидан бошланадиган бўлди. Хориж тажрибасидан маълумки, академик ўқув йили одатда айнан октябрь ойидан бошланади. Бу кўп томондан қулай ва ўқув йилининг бундай юкламаси ҳам маъқул дея қабул қилинган. Шу сабабли бизда ҳам олий таълим муассасаларида барча курслар учун ўқув йилини октябрь ойидан бошласак зўр бўларди.

Сизда қандай таклифлар бор? Олий таълим тизимида таълим сифатига бевосита таъсир ўтказмайдиган яна қандай ортиқча талаб ва чекловларни олиб ташлаш ёки янги нарсалар қўшиш керак, деб ўйлайсиз?


👉 @xushnudbek 👈
Тиш чёткаси ва спирт билан компютер клавиатурасини жуда осон ва самарали тозалаш мумкин.

👉🏻 @informatika
Yashirin fayllarni Total Commander dasturidagi quyidagi tugma orqali ko’rinadigan holatga keltirish mumkin.

👉🏻 @informatika
Forwarded from Informatika va AT (Nursaidov ㅤ)
Илмий изланувчилар, магистратура талабалари, университет ўқитувчилари, докторантлар ҳамда профессорлар диққатига!

Ўзингиз дарс берадиган фанлар ёки ўзингизнинг соҳангиз бўйича дарслик ва маълумотларни мобил илова ҳолатида бўлишини истайсизми?

Мобил иловада қуйидаги имкониятлар мавжуд бўлади.

1. Фан юзасидан талабаларга керакли ва асосий маълумотлар жойлаштирилади.

2. Маруза, тақдимот, амалий машғулотлар ва билимини синаш учун назорат бўлими.

3. Мобил илова орқали фойдаланувчи ўша фан юзасидан ўқийди, ўзлаштиради ҳамда билимини синайди. Бу жараён мобил қурилмада бўлганлиги учун хоҳлаган жойда амалга оширилади(автобус, метрода ва ҳ.к)

4. Мобил иловага гувоҳнома ҳамда патентлар олиш имконияти мавжуд.

5. Яна қулай томони талабага мобил илова ўтказиб берилади. Бунда флешка ортиқча, кераксиз маълумотлардан воз кечилади. Дастур Play Market'га хам жойлаштирилиб берилади.

6. Компьютерда тайёрланган электрон дарсликларга талаб кам. Мобил илова оммалашмоқда.

7. Масофавий таълим жараёнида ушбу янгилик ўқитувчи ва талабалар учун жуда қулай имкониятларни беради

Дастурдан намуналар мавжуд.

Дастурни тайёрлаш бўйича саволни @Nursaidov ёки @Nursaidov_bot га юборинг

👉 @informatika
Xalq ta’limi vaziri Sherzod Shermatovga ko'ra, Mahalliy Kengashlarning oshib borayotgan vakolati maktablar ochilishi bo‘yicha to‘g‘ri qaror qabul qilishlariga imkon beradi. Lekin aslida ham shundaymi? Haqiqatda ham amaliyotda Mahalliy Kengashlarda shunday qaror qabul qilish vakolati bormi?

Hammamiz yaxshi bilamizki Mahallliy Kengashlar raislari o‘sha hududlarning hokimlari hisoblanadi. Hokimlar uchun esa Mahalliy Kengash qarori asosida ish tashkil etish emas, balki yuqoridan kelgan topshiriq ijrosini ta’minlash muhimroq hisoblanadi. Shunday ekan, farzandlarimiz hayoti, sog‘lig‘iga oid muhim qarorni aslida hech qanday vakolati, ta’sir kuchi yo‘q Mahalliy Kengashlar hal qiladi deb kimni aldayapsiz, janob vazir? O‘zingiznimi yo jamoatchiliknimi?

Menga bu ko‘proq Xalq ta’limi vazirligi tomonidan mas’uliyatdan qochish, ehtimoliy xatoni oldindan sug‘urtalash uchun o‘ylab topilgan bir taktikadek tuyulmoqda. Chunki bugungi noaniq epidemiologik vaziyatda o‘quv yilini an’anaviy shaklda boshlash nihoyatda xavfli (riskli) qaror ekanligi hamda katta ehtimol bilan bu qaror o‘zini oqlamasligini taxmin qilish qiyin emas.

Shu bois, Xalq ta’limi vazirligi aqlli “yurish” qilib, mas’uliyatni o‘z zimmasidan soqid qilib, uni Mahalliy Kengash deputatlari zimmasiga yuklashni ma’qul ko‘rmoqda.

Umuman olganda, oxirgi paytlarda go‘yoki Mahalliy Kengashlar vakolatini oshirish fonida aholi e’tirozlariga eng ko‘p sabab bo‘ladigan muammoli masalalar bo‘yicha qaror qabul qilish (masalan, yer uchastkalarini olib qo‘yish, mahalliy budjetni tasdiqlash) vakolatini “qog‘ozda” Mahalliy Kengashlarga berish tendensiyasi kuzatilmoqda. Garchi bu o‘zgarishlar demokratik jihatdan to‘g‘ri qadam bo‘lsa-da, lekin amaliyotda bu muammolarni yechilishidan ko‘ra, ularni battar gazzaklab ketishiga xizmat qiladi, xolos. Toki hokimlar bir paytni o‘zida Mahalliy Kengash raisi vazifasini bajarish amaliyotiga chek qo‘yilmas hamda ularga ijro hokimiyati organlari vakillari bo‘lmagan nomzodlar saylanmas ekan, Mahalliy Kengash vakolatlarini oshirish bo‘yicha amalga oshirilayotgan barcha harakatlar faqat quruq, balandparvoz gap bo‘lib qolaveradi.

Maktablar ochilishiga qaytadigan bo‘lsam, menimcha, epidemiologik vaziyat yuqori cho‘qqisiga chiqqan yoki chiqib kelayotgan hududlar (hozirda asosan vodiy viloyatlari)da bu qaror biroz kechiktirilishi, hech bo‘lmasa ushbu hududlarning markaziy, katta shaharlarida maktablar faoliyati hozircha yo‘lga qo‘yilmay turishi kerak.

Chunki koronavirus va pnevmoniya infeksiyasi bilan kasallanish keskin oshib borayotgan bir paytda, farzandlarimiz hayotini yoki ular infeksiya tashuvchi sifatida yoshi katta, hamroh kasalliklari bor oila a’zolarining hayotini xavf ostiga qoldirish ehtimoli maktablarni shoshib ochishga arzimaydi.

@D_Ganiyev
Forwarded from Informatika va AT (Nᴜrsaidov ㅤ)
FSCAPTURE.EXE
2.8 MB
#Ekran #Zapis #video #dastur

Videodarsliklar tayyorlashni xohlaysizmi? Unda bu dastur siz uchun.

Faststone capture dasturi orqali kompyuteringiz ekranidagi jarayonni tasvirga oling.

O'zim ham ushbu dasturdan foydalanib kelaman. Sabab: dastur bepul, qulay hamda ishonchli!

Do'stlaringizga ulashing!

👉 @informatika
Total.exe
27.8 MB
#dastur #total #kerakli

Total Commander dasturi Windows bilan ishlashni yengillashtirishdan iborat. Bu dastur fayllar va papkalar bilan asosiy amallarni qidirish, nusxa olish, qayta nomlash, ochirish kabilarni soddaroq, qulayroq va yaqqolroq bajaradi.

Total Commander turli funksiyalarni bajaradi, xususan:

-diskdagi kataloglar ro
yxatini yaqqol korsatadi.

-diskdagi kataloglar daraxtini ko
rsatish, kataloglarni yaratish, qayta nomlash, ochirish imkoniyatlariga ega.

- fayllar ustida nusxa ko
chirish, qayta nomlash, joyni ozgartirish va ochirish komandalarini qulayroq bajaradi.

-turli matnli fayllar, hujjatlar, arxiv fayllar, malumotlar bazasimatnlarini korish, matnli fayllarni tahrir qilish imkoniga ega.

📍Dastur bepul, tezkor!

👉
@informatika
#Test_tuzing #Baholang

Diqqat! Telegramda test tuzing va kerakli guruhni baholash imkoniyatiga ega bo'ling.

Endi telegramda test savollaringizgi joylashtirib, xohlagan gruppada e’lon qilishingiz mumkin. Test ishtirokchilarning to'gri javoblar reytingi ham avtomatik tarzda e’lon qilinadi.

@Quizbot - orqali ushbu imkoniyatardan foydalaning.

👉 @informatika