Илму Ирфон 📚
120 subscribers
316 photos
67 videos
24 links
Канал "Жўйбори Калон" мадрасаси талабаси томонидан юритилади.

Каналдан маьлумот олинганда манба кўрсатилиши шарт

Инстаграм 👉🏻: http://instagram.com/ilmu_Irfon
Download Telegram
Қачонгача "фахрим отам" деймиз? Гўё онамиз кўтариб юрмаган, туғмаган ва парваришламаган.

©MubashshirAhmad

Мени кўтариб юрган, минг дард билан дунёга келтирган, отасиз вояга етказган онам. Борингизга шукур. Аллоҳ сизни икки дунё саодати билан неъматлантирсин.
Фахрим Онам❤️🌾


وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا {24}

Камтароналик билан уларга эзгулик ва яхшилик улаш, уларнинг ҳақига шундай дуо қил: “Эй яратган Эгам! Улар (менга фақат яхшиликни раво кўриб) мени тарбия қилишганидек, Сен ҳам уларга яхшилик ва эзгулик бер!” (Исро-24)

@Ilmu_Irfon🌾
Кичкина тошча ёки дарахтча олдида бўлса ҳам Аллоҳни зикр қилаверинг. Шояд қиёматда фойдангизга гувоҳлик берса..

Абу Дардо розияллоҳу анҳу

@Ilmu_Irfon🌾
#tarjima

Настоящий друг — это человек, который выскажет тебе в глаза все, что о тебе думает, а всем скажет, что ты — замечательный человек.

© Омар Хайям

Ҳақиқий дўст бу — сен ҳақингда ўйлайдиган ҳамма нарсани кўзингга айтадиган, бошқаларга эса ажойиб инсон эканлигингни сўзлайдиган инсондир.

@Muxtasarul_viqoya🍃
@Ilmu_Irfon🌾
Биродарингизда бир камчилик кўриб туриб гапирмасангиз, сизда яхшилик йўқдир. Гапирсангизда эшитмаса, унда яхшилик йўқдир.

| Умар и
бн Хаттоб

@Ilmu_Irfon🌾
«Alloh taoloning huzuridagi maqomingni bilmoqchi bo‘lsang, Uning o‘z nazdingdagi maqomiga qara».

(Bu Alloh taoloning buyruqlari va qaytariqlariga qanchalik rioya qilishing bilan o‘lchanadi.)


Ikrom Sharif
ЖУМА КУНИНИНГ СУННАТЛАРИ :

🌾 Ғусл қилиш; 
🌾 Ҳушбўйланиш; 
🌾 Мисвок; 
🌾 Чиройлик кийимларни кийиш; 
🌾 Кахф сурасини ўқиш.; 
🌾 Набий(соллаллоху алайхи ва саллам)га кўп саловоту-
саломлар айтиш; 
🌾 Масжидга эртароқ бориш; 
🌾 Жума кунидаги дуо ижобат бўладиган вақтни топишга ҳарис бўлишлик.

Ҳа айтганча, хонадонингиз аёлларига гул ва ширинликлар бериш эсдан чиқмасин🌚💐

Жума муборак!

Яқинларирингизга ҳам улашинг

@Ilmu_Irfon🌗
Одамлар адолат излаб юрганда,
Адолат Умарни юрганмиш излаб...

@Ilmu_Irfon🌾
“Бировни ғийбат қиладиган бўлганимда Онамни ғийбат қилардим. Чунки, менинг савобларимни олиб қўйишга энг ҳақли инсон Онамдир".

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ

@Ilmu_Irfon🌾
#ЛАТОИФ

#МАСАЛ

• Хўроз Шер билан дўстлашибди.
• Шер Хўрозга: «Агар бирор муаммо юз берса дарахтга чиқиб азон айтсанг етиб келаман», дебди...
• Бир куни Хўроз қараса Тулки келаётганмиш, дарров дарахтга чиқиб азон айта бошлабди.
• Тулки Хўрозга қараб: «Бўлдими, энди туш, намоз ўқиймиз», дея иршайибди.
• Хўроз: «Озгина кутайлик, ҳозир имом келади, бирга ўқиймиз», дебди.
• Тулки аланглаб атрофга қараб, Шерни кўриб қолибди ва қоча бошлабди.
• Шунда Хўроз: «Қаёққа, ана имом келди, намоз ўқимаймизми?!», деса Тулки: «Бу имом бизнинг мазҳабдан эмас экан!», дермиш. 👳🏻‍♂️😂

• Қиссадан хисса:

• Дўстимиз имом бўлсин,
• Имомиз Шер бўлсин!
• Бизга душман тулкилар,
• Оёқ ости ер бўлсин!

©️ Таржимон Ғолиб Сафо
©Аброр Мухтор Алий

@Ilmu_Irfon🌾
Forwarded from Muxtasarul viqoya🍃
Jannatga yetaklaydigan yoʻllardan yana biri - solih, soliha doʻstlardir🍃

@Ilmu_Irfon @saodatt_asri
@saodatt_asri @Ilmu_Irfon

@muxtasarul_viqoya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоз вақтида ўқув масканида илм олиш афзалми ёки жума намози жамоатими?

Исхоқжон домла 🎤

@Ilmu_Irfon🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий бахт Уйқуни энг ширин жойидан уйғониб, Аллоҳнинг йўқламасига: "Мен шу ердаман!" дея жавоб беришдир..
Сахрлик ва Бомдод намозига уйғонларга Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин!

Ассаламу алайкум ва раҳматуллаҳи ва баракотуҳ!

@Ilmu_Irfon🌾
Ba’zilar Motrudiy va Ash’ariy aqidasini tarozuning bir pallasiga , (Soxta) Salafiylikni tarozuning bir pallasiga qo’yib ko’rishadi.
Sizning me’zoningiz qanaqa bo’ldiki, ulkan tayanch tog’larini chang-g’ubor(soxta salafiylik) bilan solishtirasiz?

Musiy_ojiziy

@ilmu_irfon
Хотиннинг эр устидаги ҳаққи бештадир:

📌аёл аврат бўлгани учун унинг сатрдан чиқишига йўл қўймаслик, чунки бу - гуноҳ ва эркаклик ғурурининг топталишидир;

📌 хотинига таҳорат, намоз, рўза каби зарур илмларни ўргатиш;

📌 уни ҳалолдан овқатлантириш, чунки, гўшт ҳаромдан ўсса, олов билан эрийди;

📌унга зулм қилмаслик, чунки аёл эр учун омонатдир;

📌агар хотин ҳаддидан ошса, бундан ҳам ёмонроқ ҳолатга тушиб қолмаслиги учун унга насиҳат қилиш.

| Абу Лайс Самарқандий

@Ilmu_Irfon🌗
Мен Ислом ҳақида ўқидим ва шуни тушундимки, у бутун дунё ва барча инсониятнинг дини бўлиши лозим.

Ислом бутун Европа бўйлаб тарқалади ва у ерда ҳам буюк Ислом мутафаккирлари етишиб чиқади.

Шундай кун келадики, Ислом бутун дунё учун ҳақиқий рағбатлантирувчи, шижоатлантирувчи ғояга айланади.

©️ Инглиз файласуфи, математик Бертран Рассел
@Ilmu_Irfon🌾
Абу Умома Боҳилий родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
« Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: Ким ётоғига покиза ҳолда ётиб, Аллоҳни зикр қилиб уҳлаб қолса, кечаси уйғониб, Аллоҳга дуо қилса, Аллоҳ унга дунё ва охират яхшиликларини беради» (Термизий ривояти)
Тунингиз осуда ўтсин

@Ilmu_Irfon🌾
Мен дуонинг қабул бўлмаслигидан қўрқмайман, ичимда дуо қилиш истаги бўлмаслигидан қўрқаман. Чунки кишига дуо қилиш истаги берилган бўлса, қабули билан баробар берилгандир.

Умар ибн Хаттоб родияллоҳу анҳу

@Ilmu_Irfon🌾
Хаcан Баcрий рохимахуллох айтади: «Биродарларимиз биз учун ахли-оиламиздан ҳам қимматлироқдир. Чунки ахлимиз бизга нуқул дунёни эcлатади, биродарларимиз эcа охиратни».

@Ilmu_Irfon🌾