Илму Ирфон 📚
120 subscribers
316 photos
67 videos
24 links
Канал "Жўйбори Калон" мадрасаси талабаси томонидан юритилади.

Каналдан маьлумот олинганда манба кўрсатилиши шарт

Инстаграм 👉🏻: http://instagram.com/ilmu_Irfon
Download Telegram
​​ИМОМ АЙТИБ БЕРГАН ВОҚЕА

МУТААССИБЛИК

Бир куни масжидга кириб боргандим,
Қарасам бахслашар гуруҳ-гуруҳ чол.
Бири савол берди менга юзланиб,
Саломлашиб бўлиб сўрагач аҳвол:

"Домла тушунтиринг манабуларга,
Чолнинг овозида бор эди қахр.
"Ханафий бўлган-а айтинг уларга,
Жаноб пайғамбарнинг ўзи ҳам ахир.

Абдураҳмон Мешаян

@Ilmu_Irfon🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу видеони қандай изоҳлаган бўлардингиз?

Мен: «Охир замонда (яъни бугун) фитна ва ҳаромлардан қочишга уринаётган мусулмон». деб изоҳлаган бўлардим.

Абдуллоҳ Раҳим

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
Баъзи йигитлар агар оила қуришни хоҳлашса, худди Бани Исроилнинг сигирга қўйган талабидек: «Ранги сап-сариқ, қараганларни хурсанд қиладиган бўлсин», деб шарт қўйишади. Аслида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур, яъни барака топгур», деб айтганлар.

@Ilmu_Irfon🌾🌾
Неъматга боймиз. Неъматларга ғарқ бўлиб яшаяпмиз.

• Инсон бўлиб мукаррам бўлишимиз неъматдир;
• Нафас олишимиз неъмат;
• Иймон аҳлидан бўлишимиз неъмат;
• Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати бўлиб туғилишимиз неъмат;
• Қуръондек китобимиз бўлиши неъмат;
• Атрофимиздаги инсонлар, ака-укаларимиз, дўстларимиз неъмат;
• Аёлларимиз, фарзандларимиз ҳам неъмат.

Булар баъзан ўзлари билан дард келтирсалар ҳам, барибир неъматлигича қолади. Ҳисоби берилмайдиган ҳеч қандай неъмат йўқ. Ҳар бир неъматнинг ҳисоби сўралади ва бу сўроқ бугунги куннинг шартлари асосида эмас, ўша даҳшатли Куннинг шартлари асосида бўлади. Ўша кун ҳақдир, ҳисоб-китоб ҳақдир.

© Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳнинг «Ҳур юракли йигит» китобидан

@Ilmu_Irfon🌾
Африкадаги болаларнинг Қуръон тахтаси. Устозлари айтган оятларни кўмир билан шундай тахтага ёзиб, ёд оладилар. Кейинги саҳифа учун буни ўчириб навбатдаги оятларни шундай қилиб ёзишади.

Қизиқ томони, шунга қарамай Африкада ҳар йили минглаб ёш болалар қори бўладилар.

Улар қашшоқми ёки бизми?

Моддий томондан улар, маънавий томондан биз қашшоқмиз.

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен билан дуоларимда учрашмаганман
чунки дуоларимда ўзимга аёл сўрашдан ҳаё қилардим..

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾🌾
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо меҳмонга чақирилдилар. Дастурхон атрофига ўтирганларида дастурхонни кўриб йиғлаб юбордилар. Сабабини сўрашганида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бир дастурхонда уч хил егуликни кўрмадилар», дедилар.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ!

Жума муборак аҳли ислом

Хонадонингиз аёлларига ширинлик ва гуллар ҳадия килинг🌝🌝🌝

@Ilmu_Irfon🌾🌾
Ҳавасим келди🥰
Айни дамда фақатгина шу инсонни ўрнида бўлиб қолишни истайди бу кўнгил🌝

@Ilmu_Irfon🕌
Oʻ oʻgʻil bola, senda gʻurur bor..

🎙️Ulugʻbek qori

@Ilmu_Irfon🌾
Агар хафагарчилик етса, онангдан узоқда хафа бўлгин. Агар хурсандчилик берилса, уни аввал онанг билан бўлишгин!

©MubashshirAhmad

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
والله خير المكرين…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
رَّبِّ زِدْنِى عِلْمًۭا

“Robbim ilmimni ziyoda qilgin”
[20/114]
Agar qimmatlik oltinda bo‘lganda, Alloh Taolo butun borliqni tillodan qilgan bo‘lardi. Demak, qiymat oltinda bo‘lmasa kerak. Toshning tosh, daraxtning daraxt bo‘lgani hushdir.

©Yunus Emro
Жума куни ғусл қилиш вожибми суннатми?
Имом Молик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким жумага борса ғусл қилиб олсин» қабилидаги ҳадисларига асосланиб «Жума куни ғусл қилиш вожиб» деганлар. Салаф ва халаф уламолар жума куни ғусл қилишни афзал деганлар. Фуқаҳолар эса уни вожиб эмас, суннат дейишган.
Бу борадаги(мазкур) ҳадис мансух ёки«Иллат тугаса ҳукм ҳам тугайди» бобига киради. Чунки ўша даврда инсонлар жунли кийимлар кийишган, масжидлари ҳам тор бўлган. Мусулмонлар жам бўлганда, издиҳом бўлганда ёнидагиларга тер ҳиди туфайли азият етган. Шу боис суннат қилинган.
Уламолар жума кунининг ғусли "шу куннинг намоз учунми ёки шу кун учун хосми?" борасида ихтилоф қилишган. Имом Абу Юсуф намоз учун деганлар (тўғриси ҳам шу), Ҳасан ибн Зиёд эса шу куннинг ўзи учун хос деганлар.
Имом Абу Юсуфга кўра аёл киши жума куни ғусл қилиши фазилат эмас, Ҳасан ибн Зиёд кўра эса фазилат ҳисобаланади.

© Муҳаммад Сулаймон Ҳиндий, «Мухтасари Қудурий маъ шарҳиҳил Мўътасари Зарурий» 31-бет
Abdulloh Rahim

@Ilmu_Irfon
​​Ушбу расм ер сатҳининг энг қуйи қисми ҳисобланади.

Айнан шу ерда Рим ҳамда Форс империяси ўртасида жанг бўлиб ўткан.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ушбу жанг ва ундан кейинги башорат ҳақида маълумот бера туриб, жанг бўлган ер Ер юзининг энг қуйи қатлами эканини ҳам маълум қилган:
Рум сураси:
1. Алиф лам мим.
2. Рум мағлуб бўлди.
3. Яқин ерда. Ва улар мағлубиятларидан кейин тезда ғолиб бўлажаклар.
4. Саноқли йилларда. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам барча иш Аллоҳдандир. Ўша кунда мўминлар шодланурлар…

Ўзбек тилига "яқин" деб таржима қилинган иборанинг араб тилида бир неча муқобил таржималаридан бири — бу "қуйи".

Рим империяси қўшини жангда катта талофот билан мағлуб бўлгач, форсларга қайта уруш эълон қилишга қодир ҳам бўлмай қолганди. Аммо Аллоҳ таоло саноқли йилларда римликларга форслар устида ғалаба бериши ҳақида башорат қилди ва бу амалга ошди.

Геологлар учун эса катта очилиш — бу айнан уруш бўлган ер — Ўлик денгиз ернинг энг қуйи қисми экани борасидаги тафсилотлар бўлди. Маълум бўлишича Ўлик денгиз денгиз сатҳидан 390м қуйи қисмда жойлашган экан.

Фан яқин чорак асрларда англаган бу хабарни Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга XIV аср муқаддам маълум қилган эди.

adolat kuychisi

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Barchani qalbini larzaga solgan
ibratli hikoya 😥☝️🏻

O'tkazib yubormang albatta ko'ring. 🎥

Yaqinlarga ham ulashing
🕊

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾

https://t.me/+T4I3oyf7rZsxNWZi
Янги олинган китобни ўқимай туриб китоб жавонига қўйиш ва бошқа китобларга аралаштириш жоиз эмас. Зеро, ўқилмаган китоб ўқилган китобларга маҳрам ҳисобланмайди, номаҳрам бўлади.

© Муҳаммад Солим Шинқитий

Сиз бу “фиқҳий қоида”ни биласизми? )

#Табассум
©Kitaabun

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Қайси бир қавм ичида фоҳишалик ошкора тарқалиб кеса, ўша қавм ичида вабо ва ота-боболари кўрмаган дард тарқалади». Ибн Можа роҳимаҳуллоҳ ривояти.

Агар вабо тарқалиб кетганини кўрсанг, демак билки зино тарқалиб кетибди.

Ибн Нуайм, «Ҳилятул авлиё»

- Зино қилмаганларнинг айби нимада?!
- Уларнинг айби зинодан қайтармаганида!


@Ilmu_Irfon🌾
Усмонийлар давлати даврида:

– Дераза олдида сариқ гул турган бўлса, бу уйда касал киши бор. Уй олдида ва ҳаттоки бу кўчада шовқин-сурон қилма деган маънони билдирган...
– Дераза олдида қизил гул турган бўлса, бу уйда турмушга чиқиш ёшига етган, бокира қиз бор. Уй олдидан ўтаётганингда гап-сўзингга эътиборли бўл, ҳақорат сўзларни гапирма деган маънони билдирган...
– Қизга совчи бўлиб келган йигитнинг намозхон эканлигини ёки бенамоз эканлигини билиш учун шимининг тиззасига эътибор беришган...
– Меҳмонга қаҳванинг ёнида сув ҳам келтирилар эди... Агар меҳмон тўқ бўлса, аввал қаҳвани, аксинча оч бўлса, аввал сувни оларди. Шунга қараб меҳмонга дастурхон ёзиб таом тайёрланарди ёки мева келтириларди...
– Эшик устида иккита тўқмоқ бўларди. Бири йўғон, иккинчиси ингичка. Келган киши аёл бўлса, эшикни ингичка тўқмоқ билан
тақиллатарди. Шундан келиб чиқиб, хонадон соҳибаси эшикни очарди.
Агар эркак киши бўлса, йўғон тўқмоқ билан тақиллатарди. Хонадон соҳибаси эшикни парда билан тўсиб очарди ёки бирор маҳрами (эри ва ҳ.к.) очарди.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 63 ёшда вафот этганлари эътиборидан 63 ёшдан ошган улуғларимиздан ёшлари сўралганда: “Ҳаддан ошдик”,
дейишарди...
– Йўлда кичиклар катталарнинг олдига тушиб юрмас эди...
– Фитр садақаси, Закот моллари Рамазондан аввал – Шаъбон ойида бериларди, “Фақиру фуқаро Рамазонга тўқлик билан кирсин”, дейишарди.

МаШааАллоҳ бу маълумотларни билмас эканман. Қани энди ҳозир ҳам одамлар шундай бўлишса...

Канал обуначисидан (Аллоҳ рози бўлсин)

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега аёллар бева?
Нега болалар етим?
Нимага қизлар юпун?
Сендай кўзи бузуқлар,
Хирсга қуллиги учун!

© Эркин Бозоров

Ўтказиб юборманг😑
Албатта кўринг🎥

@Ilmu_Irfon
@Ilmu_Irfon
@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
Илму Ирфон 📚
Нега аёллар бева? Нега болалар етим? Нимага қизлар юпун? Сендай кўзи бузуқлар, Хирсга қуллиги учун! © Эркин Бозоров Ўтказиб юборманг😑 Албатта кўринг🎥 @Ilmu_Irfon @Ilmu_Irfon @Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
МаШааАллоҳ ҳозирги кундаги айни муоммолар ёритилган видео ролик. Арзимаган нарсаларни важ қилиб ажрашиш, Инстаграм, номуссизлик барчаси чиройли очиб берилибди. Тавсия қиламан🌾