Илму Ирфон 📚
121 subscribers
316 photos
67 videos
24 links
Канал "Жўйбори Калон" мадрасаси талабаси томонидан юритилади.

Каналдан маьлумот олинганда манба кўрсатилиши шарт

Инстаграм 👉🏻: http://instagram.com/ilmu_Irfon
Download Telegram
Мусулмон йигит номаҳрамнинг қўлини ушлаши ҳаром ҳисобланганидек, никоҳ ўқилмагунча унаштирилган қизининг ҳам қўлидан тутиши ҳаром. У билан якка ҳолда қолиб суҳбатлашиши ҳам ҳаром.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

@Ilmu_Irfon🌾
"Хоҳлаган китобингни ол-да, хоҳлаган нархингни тўлагин!" деб ёзиб қўйилибди.

МашааАллоҳ

@Ilmu_Irfon📚📌
😢ДИН ҒАМИ

Юртдан кетиб қолган пайти Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол бердим:
– Ҳазрат, бир неча йилдан буён бошқа ерларда юрибсиз. Нега ҳеч юртингиз ҳақида танқидий фикрларингизни айтмайсиз?!
Ўзим ҳам ўша пайтлари ўз диёрим ҳақида қаттиқ гаплар айтиб турардим. Шайхнинг жавоби кучли бўлди:
– Бизга буюрилган ва биз қилишимиз лозим бўлган иш - диннинг ғами. Бунақа майда ишларни эса ўз эгалари – майда одамлар қилишади!
Бу гап менга тарсаки эди. Шундан кейин асосий юмушга бел боғладим.

Акбар ТЎРАЖОНЗОДА, тожикистонлик олим

@Ilmu_Irfon🌾🌖
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шунча аёлга уйланганлар, биз нега уйланмаслигимиз керак?» дейсан. Яхши, гап йўқ. Сенинг пайғамбаринг бомдод намозини ҳеч қачон уйида ўқимади. Қани бу суннатни қилишга ҳам тайёрмисан? Олдин буни қилиб қўйгин-да, кейин наригисини айтишга ҳаққинг бўлсин. Ўзингга ёққанини диндан деб даъво қилиб, одамларни алдашинг мумкин, лекин Аллоҳни алдай олмайсан.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

@Ilmu_Irfon🌖🌾
Аёлни жазолаш учун урушиш, бақириш шарт эмас.
Уй бошлиғининг биргина ғазаби билан аёлнинг намозлари қабул бўлмайди.
Шунинг ўзи жазонинг энг каттаси эмасми ?

Қиз отасига йиғлаб: «Кеча эрим билан орамизда жанжал бўлиб ўтди. Эрим менинг айтган бир гапим учун ғазабланди. Уни ғазабланганини кўриб, қилган ишимга пушаймон чекдим, кечирим сўрадим. У эса менга гапиришни ҳам истамас, юзини мендан буриб олган эди. Мен эса у табассум қилиб, мендан рози бўлсин учун атрофида гирдикапалак бўлдим», — деди қиз. Отаси: «Қизим, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сен эрингни рози қилмай ўлсанг, мен ҳам сендан рози бўлмайман. Ахир билмайсанми, эрини ғазаблантирган аёл Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Қуръонда ҳам лаънатланган. Ундай аёлга вафот этганида ўлим мастлиги қаттиқ бўлади, қабри уни сиқади», — деди.

Бас, эрини рози қилган аёлларга жаннат бўлсин!

Манба билан олинсин❗️

@Ilmu_Irfon🌾
#bilasizmi

Nafsning Allohga yetishuvidagi ko‘tarilish bosqichlari

1. Nafsul ammora - “Yomonlikka ko‘p undovchi nafs”.
“Albatta, nafs, agar Robbim rahm qilmasa, yomonlikka ko‘p undovchidir.” (Yusuf surasi, 53-oyat).
2. Nafsul lavvoma - “Malomatchi nafs”.
“Va malomatchi nafs bilan qasam”. (Qiyomat surasi, 2-oyat).
3. Nafsul mulhima - “Ilhomlantiruvchi nafs”.
4. Nafsul mutmainna - “Xotirjam nafs”.
“Ey xotirjam nafs!” (Fajr surasi, 27-oyat).
5. Nafsur roziya - Rozi bo‘lgan nafs.
6. Nafsul marziya - Undan rozi bo‘lingan nafs.
“Robbingga sen Undan, U sendan rozi bo‘lgan holingda qayt!” (Fajr surasi, 28-oyat).
7. Nafsul kamila - Komil nafs.

©arabicuz
@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
YAXSHI TOMONIGA HAM QARA!

Bir do‘stim kelib xotinidan ajralishini aytdi. U xotinidan nihoyatda g‘azabda edi. Xuddi otilay deb turgan vulqon singari edi.
Men undan so‘radim:
-U xiyonat qildimi?
U dedi:
- Allohdan panoh so‘rayman. Xiyonat qilgani yo‘q. U toza suv kabi tohira.
Men so‘radim:
-Ovqat pishirishi qanday?
U dedi:
- Nihoyatda qo‘li shirin.
Men dedim:
- O‘ziga qaramaydigan farosatsiz ayolmi?
U dedi:
- Yo‘q, yo‘q! O‘ziga e’tiborli toza ayol.
U o‘zi bilmagan holda xotinini iffatini, pazandaligini, pokizaligini maqtar edi. So‘ngra birdan o‘ziga kelib xijolat bo‘ldi va gapini tugatmay "men undan roziman" deb ketib qoldi.
Insof qil. Faqat xatolarni ko‘rma. Yaxshi xislatlarni ham ko‘rib tur!

Muhammad Rotib Nobulsiy.
Suriyalik yozuvchi, Professor, Islom olimi.

@Ilmu_Irfon
@Ilmu_Irfon
@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
Ichimlik ichishdagi sunnatlar

1. Tasmiya.

2. Oʻng qoʻlda ichish.

3. Dam olib, (idishning tashqarisida) nafas olib, uch boʻlib ichish.

“Nabiy sollallohu alayhi vasallam ichimlikda uch marta nafas olar edilar”.

Muslim rivoyati.

4. Oʻtirib ichish.

Rosululloh sollallohu alayhi vasallam aytadilar:

“Birortangiz tik turib ichmang”.

Muslim rivoyati.

5. Ichib boʻlgach, Allohga hamd aytish.

“Albatta, Alloh taolo banda taom yeb Unga hamd aytganidan, ichimlik ichib, Unga hamd aytganidan rozi boʻladi”.

Muslim rivoyati.

@Ilmu_Irfon📚🌾
O'zingga o'xshagan bilan qo'shni bo'l, seni hurmat qiladigan bilan suhbatlash, seni yaxshi ko'radigan bilan maslahat qil.
©

@Ilmu_Irfon🌾
Тана аъзонинг қайси жойи оғриса, қуйидаги суннатга амал қилиш орқали, иншааАллоҳ, оғриқ бартараф бўлади.

Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши касаллигидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига: "Танангнинг оғриётган ерига қўлингни қўй, "Бисмиллаҳ"ни уч марта айтиб: "Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", деб етти марта айтгин", дедилар».

(Маъноси: Аллоҳнинг исми ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)

Имом Муслим ривояти

@Ilmu_Irfon🌾
Она бошда тож эмиш, ҳар дардга илож эмиш,
Бир фарзанд пир бўлса ҳам, барибир онага муҳтож эмиш.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

@Ilmu_Irfon🌾🌔
Анор доналарини бирма-бир пўстлоғи ичига жойлаган Қудратли зот, сени ҳам қайси қалбга жойлашини билади. Аллоҳ ҳеч кимни унутмайди.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

@Ilmu_Irfon🌔🌾
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга имкон қадар кўп саловат айтиш

#Ҳадис: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади», – деганлар.

Байҳақий «Сунанул кубро»да ривоят қилган

Жума муборак аҳли ислом

Бугун хонадонингиз аёлларига гул ва ширинликлар бериш эсдан чиқмасин🌝❤️

@Ilmu_Irfon🌗🌾
​​ИМОМ АЙТИБ БЕРГАН ВОҚЕА

МУТААССИБЛИК

Бир куни масжидга кириб боргандим,
Қарасам бахслашар гуруҳ-гуруҳ чол.
Бири савол берди менга юзланиб,
Саломлашиб бўлиб сўрагач аҳвол:

"Домла тушунтиринг манабуларга,
Чолнинг овозида бор эди қахр.
"Ханафий бўлган-а айтинг уларга,
Жаноб пайғамбарнинг ўзи ҳам ахир.

Абдураҳмон Мешаян

@Ilmu_Irfon🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу видеони қандай изоҳлаган бўлардингиз?

Мен: «Охир замонда (яъни бугун) фитна ва ҳаромлардан қочишга уринаётган мусулмон». деб изоҳлаган бўлардим.

Абдуллоҳ Раҳим

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
Баъзи йигитлар агар оила қуришни хоҳлашса, худди Бани Исроилнинг сигирга қўйган талабидек: «Ранги сап-сариқ, қараганларни хурсанд қиладиган бўлсин», деб шарт қўйишади. Аслида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур, яъни барака топгур», деб айтганлар.

@Ilmu_Irfon🌾🌾
Неъматга боймиз. Неъматларга ғарқ бўлиб яшаяпмиз.

• Инсон бўлиб мукаррам бўлишимиз неъматдир;
• Нафас олишимиз неъмат;
• Иймон аҳлидан бўлишимиз неъмат;
• Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати бўлиб туғилишимиз неъмат;
• Қуръондек китобимиз бўлиши неъмат;
• Атрофимиздаги инсонлар, ака-укаларимиз, дўстларимиз неъмат;
• Аёлларимиз, фарзандларимиз ҳам неъмат.

Булар баъзан ўзлари билан дард келтирсалар ҳам, барибир неъматлигича қолади. Ҳисоби берилмайдиган ҳеч қандай неъмат йўқ. Ҳар бир неъматнинг ҳисоби сўралади ва бу сўроқ бугунги куннинг шартлари асосида эмас, ўша даҳшатли Куннинг шартлари асосида бўлади. Ўша кун ҳақдир, ҳисоб-китоб ҳақдир.

© Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳнинг «Ҳур юракли йигит» китобидан

@Ilmu_Irfon🌾
Африкадаги болаларнинг Қуръон тахтаси. Устозлари айтган оятларни кўмир билан шундай тахтага ёзиб, ёд оладилар. Кейинги саҳифа учун буни ўчириб навбатдаги оятларни шундай қилиб ёзишади.

Қизиқ томони, шунга қарамай Африкада ҳар йили минглаб ёш болалар қори бўладилар.

Улар қашшоқми ёки бизми?

Моддий томондан улар, маънавий томондан биз қашшоқмиз.

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен билан дуоларимда учрашмаганман
чунки дуоларимда ўзимга аёл сўрашдан ҳаё қилардим..

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾🌾
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо меҳмонга чақирилдилар. Дастурхон атрофига ўтирганларида дастурхонни кўриб йиғлаб юбордилар. Сабабини сўрашганида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бир дастурхонда уч хил егуликни кўрмадилар», дедилар.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ!

Жума муборак аҳли ислом

Хонадонингиз аёлларига ширинлик ва гуллар ҳадия килинг🌝🌝🌝

@Ilmu_Irfon🌾🌾
Ҳавасим келди🥰
Айни дамда фақатгина шу инсонни ўрнида бўлиб қолишни истайди бу кўнгил🌝

@Ilmu_Irfon🕌