Илму Ирфон 📚
121 subscribers
316 photos
67 videos
24 links
Канал "Жўйбори Калон" мадрасаси талабаси томонидан юритилади.

Каналдан маьлумот олинганда манба кўрсатилиши шарт

Инстаграм 👉🏻: http://instagram.com/ilmu_Irfon
Download Telegram
Илму Ирфон 📚
Она ҳақидаги нашеeд. Бугун онангизни бир қучиб қўйинг🌚 Қўлларидан ўпиб савоб олинг😍 @Ilmu_Irfon🌾
Қани энди имконим бўлса ёнингизга учиб борардим Она. Ёнингизда бўлишни, муборак қўлларингизни кўзларимга тутиё айлаб, қаттиқ бағримга босишни шундай хоҳлайманки...(
Аллоҳ таоло бизга яна соғлик-саломатликда дийдор кўришишни насиб қилсин Амин...
- Seni ko'pxotinlikda ayblashyabdi.

- Tuxmat! Kim ayblayabdi?

- Xotining.

- Qaysi biri?

......

(😅)


©Ko'chirilgan

@Ilmu_Irfonim🌾🌚
#tafakkur
Johil ayolning jannat bashorati

Hindistonda bir johil ayol bor edi. O‘layotgan payti hech kim tushunmaydigan tilda hadeb birnarsalar deyaveribdi. Uydagilari uning gaplariga tushunmay Mavlaviy degan bir olimni boshlab kelibdilar. Umrida arab tilida gapirmagan, hatto namoz o‘qimagan bu ayol, sof arab tilida «Mana bu ikki odam menga jannatga kiring!» deyaptilar dermish.
Mavlaviy ayolning gapidan hayratga tushib, uyidagilariga debdi:
— Bu ayol jannatning bashoratini beryapti. Jannatga ketyapman deyapti. Buning qanday amali bor edi?
— Bu ayol g‘irt beamal edi. Beamalligi tugul badamal edi. Yaramas ishlarni qilib o‘tgan edi.
— Yo‘q, yaxshilab o‘ylanglar. Buning Xudoga yoqqan bir yaxshi amali bo‘lganki, jannat bashorati berilyapti.
Surishtirib-surishtirib bilishibdiki, bu ayolning yagona yaxshi amali: azon aytilayotsa, o‘zi tushunmasa-da, ko‘pchilikka: «Jiminglar-jiminglar, azon aytilyapti!» derkan...

Xulosa: Alloh taoloning ismining ta’zimini qilgan odam hech qachon kam bo‘lmas ekan.

Izoh: Kitob musannifi aytadi: «Inson o‘lgandan so‘ng bu dunyo va qiyomat o‘rtasidagi barzax olamiga o‘tadi. Barzax olamiga o‘tishi bilan uning tili arab tiliga o‘zgarib ketadi. Shuning uchun ham qabrdagi savol-javob arab tilida bo‘ladi»...

@Ilmu_Irfon📚🌾
Бир кишини ҳақиқатда яхши кўрсангиз, ёнида бўлиш учун илло-ки бир йўл топилади. Масалан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саловат қадар яқинингизда)

Жума муборак аҳли ислом.

Бугун хонадонингиз аёлларини гул ва ширинликлар билан сийланг🌝💐

Бугун жуда муҳим бўлган бир янгиликни кутябмиз. Дуо қилинг Аллоҳ таоло ушбу муборак кунда ишимизни ҳайрли ва осон бўлишлигига ёрдам берсин Иншааллоҳ Амин🥰

@Ilmu_Irfon🌾
Қандай инсон билан дўст тутиниш даркор?

‏أختر صحبه تخجل أن تفعل بينهم ذنباً ،
وأحذر من صحبه تخجل أن تفعل بينهم طاعه

Ёнидалигингда гуноҳ қилишдан хижолат бўладиган инсон билан дўст тутин.
Ёнидалигингда ибодат қилишдан хижолат бўладиган инсон билан алоқани уз.

@Ilmu_Irfon🌾
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Банда ҳор ҳолатида гуноҳни давом эттираверади, агар азиз бўлганда эди Аллоҳ ўзи асрарди. Муҳим бир ҳақиқат: гуноҳдан тийила олмаслик Аллоҳга керак эмасликнинг белгиси экан..

#дард_ва_даводан

@Ilmu_Irfon🌾
Virdlar - (vazifalar)

Omining virdi - zikrlardir

Tolibi ilmning virdi - ilm talabidir

Olimning virdi esa - ilm tarqatmoqdir


Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

📌 ilmtolibiga_nasihat

@Ilmu_irfonim
Мусулмон йигит номаҳрамнинг қўлини ушлаши ҳаром ҳисобланганидек, никоҳ ўқилмагунча унаштирилган қизининг ҳам қўлидан тутиши ҳаром. У билан якка ҳолда қолиб суҳбатлашиши ҳам ҳаром.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

@Ilmu_Irfon🌾
"Хоҳлаган китобингни ол-да, хоҳлаган нархингни тўлагин!" деб ёзиб қўйилибди.

МашааАллоҳ

@Ilmu_Irfon📚📌
😢ДИН ҒАМИ

Юртдан кетиб қолган пайти Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол бердим:
– Ҳазрат, бир неча йилдан буён бошқа ерларда юрибсиз. Нега ҳеч юртингиз ҳақида танқидий фикрларингизни айтмайсиз?!
Ўзим ҳам ўша пайтлари ўз диёрим ҳақида қаттиқ гаплар айтиб турардим. Шайхнинг жавоби кучли бўлди:
– Бизга буюрилган ва биз қилишимиз лозим бўлган иш - диннинг ғами. Бунақа майда ишларни эса ўз эгалари – майда одамлар қилишади!
Бу гап менга тарсаки эди. Шундан кейин асосий юмушга бел боғладим.

Акбар ТЎРАЖОНЗОДА, тожикистонлик олим

@Ilmu_Irfon🌾🌖
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шунча аёлга уйланганлар, биз нега уйланмаслигимиз керак?» дейсан. Яхши, гап йўқ. Сенинг пайғамбаринг бомдод намозини ҳеч қачон уйида ўқимади. Қани бу суннатни қилишга ҳам тайёрмисан? Олдин буни қилиб қўйгин-да, кейин наригисини айтишга ҳаққинг бўлсин. Ўзингга ёққанини диндан деб даъво қилиб, одамларни алдашинг мумкин, лекин Аллоҳни алдай олмайсан.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

@Ilmu_Irfon🌖🌾
Аёлни жазолаш учун урушиш, бақириш шарт эмас.
Уй бошлиғининг биргина ғазаби билан аёлнинг намозлари қабул бўлмайди.
Шунинг ўзи жазонинг энг каттаси эмасми ?

Қиз отасига йиғлаб: «Кеча эрим билан орамизда жанжал бўлиб ўтди. Эрим менинг айтган бир гапим учун ғазабланди. Уни ғазабланганини кўриб, қилган ишимга пушаймон чекдим, кечирим сўрадим. У эса менга гапиришни ҳам истамас, юзини мендан буриб олган эди. Мен эса у табассум қилиб, мендан рози бўлсин учун атрофида гирдикапалак бўлдим», — деди қиз. Отаси: «Қизим, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сен эрингни рози қилмай ўлсанг, мен ҳам сендан рози бўлмайман. Ахир билмайсанми, эрини ғазаблантирган аёл Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Қуръонда ҳам лаънатланган. Ундай аёлга вафот этганида ўлим мастлиги қаттиқ бўлади, қабри уни сиқади», — деди.

Бас, эрини рози қилган аёлларга жаннат бўлсин!

Манба билан олинсин❗️

@Ilmu_Irfon🌾
#bilasizmi

Nafsning Allohga yetishuvidagi ko‘tarilish bosqichlari

1. Nafsul ammora - “Yomonlikka ko‘p undovchi nafs”.
“Albatta, nafs, agar Robbim rahm qilmasa, yomonlikka ko‘p undovchidir.” (Yusuf surasi, 53-oyat).
2. Nafsul lavvoma - “Malomatchi nafs”.
“Va malomatchi nafs bilan qasam”. (Qiyomat surasi, 2-oyat).
3. Nafsul mulhima - “Ilhomlantiruvchi nafs”.
4. Nafsul mutmainna - “Xotirjam nafs”.
“Ey xotirjam nafs!” (Fajr surasi, 27-oyat).
5. Nafsur roziya - Rozi bo‘lgan nafs.
6. Nafsul marziya - Undan rozi bo‘lingan nafs.
“Robbingga sen Undan, U sendan rozi bo‘lgan holingda qayt!” (Fajr surasi, 28-oyat).
7. Nafsul kamila - Komil nafs.

©arabicuz
@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
YAXSHI TOMONIGA HAM QARA!

Bir do‘stim kelib xotinidan ajralishini aytdi. U xotinidan nihoyatda g‘azabda edi. Xuddi otilay deb turgan vulqon singari edi.
Men undan so‘radim:
-U xiyonat qildimi?
U dedi:
- Allohdan panoh so‘rayman. Xiyonat qilgani yo‘q. U toza suv kabi tohira.
Men so‘radim:
-Ovqat pishirishi qanday?
U dedi:
- Nihoyatda qo‘li shirin.
Men dedim:
- O‘ziga qaramaydigan farosatsiz ayolmi?
U dedi:
- Yo‘q, yo‘q! O‘ziga e’tiborli toza ayol.
U o‘zi bilmagan holda xotinini iffatini, pazandaligini, pokizaligini maqtar edi. So‘ngra birdan o‘ziga kelib xijolat bo‘ldi va gapini tugatmay "men undan roziman" deb ketib qoldi.
Insof qil. Faqat xatolarni ko‘rma. Yaxshi xislatlarni ham ko‘rib tur!

Muhammad Rotib Nobulsiy.
Suriyalik yozuvchi, Professor, Islom olimi.

@Ilmu_Irfon
@Ilmu_Irfon
@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
Ichimlik ichishdagi sunnatlar

1. Tasmiya.

2. Oʻng qoʻlda ichish.

3. Dam olib, (idishning tashqarisida) nafas olib, uch boʻlib ichish.

“Nabiy sollallohu alayhi vasallam ichimlikda uch marta nafas olar edilar”.

Muslim rivoyati.

4. Oʻtirib ichish.

Rosululloh sollallohu alayhi vasallam aytadilar:

“Birortangiz tik turib ichmang”.

Muslim rivoyati.

5. Ichib boʻlgach, Allohga hamd aytish.

“Albatta, Alloh taolo banda taom yeb Unga hamd aytganidan, ichimlik ichib, Unga hamd aytganidan rozi boʻladi”.

Muslim rivoyati.

@Ilmu_Irfon📚🌾
O'zingga o'xshagan bilan qo'shni bo'l, seni hurmat qiladigan bilan suhbatlash, seni yaxshi ko'radigan bilan maslahat qil.
©

@Ilmu_Irfon🌾
Тана аъзонинг қайси жойи оғриса, қуйидаги суннатга амал қилиш орқали, иншааАллоҳ, оғриқ бартараф бўлади.

Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши касаллигидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига: "Танангнинг оғриётган ерига қўлингни қўй, "Бисмиллаҳ"ни уч марта айтиб: "Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", деб етти марта айтгин", дедилар».

(Маъноси: Аллоҳнинг исми ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)

Имом Муслим ривояти

@Ilmu_Irfon🌾
Она бошда тож эмиш, ҳар дардга илож эмиш,
Бир фарзанд пир бўлса ҳам, барибир онага муҳтож эмиш.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

@Ilmu_Irfon🌾🌔
Анор доналарини бирма-бир пўстлоғи ичига жойлаган Қудратли зот, сени ҳам қайси қалбга жойлашини билади. Аллоҳ ҳеч кимни унутмайди.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

@Ilmu_Irfon🌔🌾
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга имкон қадар кўп саловат айтиш

#Ҳадис: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади», – деганлар.

Байҳақий «Сунанул кубро»да ривоят қилган

Жума муборак аҳли ислом

Бугун хонадонингиз аёлларига гул ва ширинликлар бериш эсдан чиқмасин🌝❤️

@Ilmu_Irfon🌗🌾
​​ИМОМ АЙТИБ БЕРГАН ВОҚЕА

МУТААССИБЛИК

Бир куни масжидга кириб боргандим,
Қарасам бахслашар гуруҳ-гуруҳ чол.
Бири савол берди менга юзланиб,
Саломлашиб бўлиб сўрагач аҳвол:

"Домла тушунтиринг манабуларга,
Чолнинг овозида бор эди қахр.
"Ханафий бўлган-а айтинг уларга,
Жаноб пайғамбарнинг ўзи ҳам ахир.

Абдураҳмон Мешаян

@Ilmu_Irfon🌾