Илму Ирфон 📚
120 subscribers
316 photos
67 videos
24 links
Канал "Жўйбори Калон" мадрасаси талабаси томонидан юритилади.

Каналдан маьлумот олинганда манба кўрсатилиши шарт

Инстаграм 👉🏻: http://instagram.com/ilmu_Irfon
Download Telegram
Абу Умома Боҳилий родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
« Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: Ким ётоғига покиза ҳолда ётиб, Аллоҳни зикр қилиб уҳлаб қолса, кечаси уйғониб, Аллоҳга дуо қилса, Аллоҳ унга дунё ва охират яхшиликларини беради» (Термизий ривояти)
Тунингиз осуда ўтсин

@Ilmu_Irfon🌾
Мен дуонинг қабул бўлмаслигидан қўрқмайман, ичимда дуо қилиш истаги бўлмаслигидан қўрқаман. Чунки кишига дуо қилиш истаги берилган бўлса, қабули билан баробар берилгандир.

Умар ибн Хаттоб родияллоҳу анҳу

@Ilmu_Irfon🌾
Хаcан Баcрий рохимахуллох айтади: «Биродарларимиз биз учун ахли-оиламиздан ҳам қимматлироқдир. Чунки ахлимиз бизга нуқул дунёни эcлатади, биродарларимиз эcа охиратни».

@Ilmu_Irfon🌾
Ғийбат қилинган хонадан туриб бошқа хонага қўчиб ўтиш нақадар муборак ҳижратдир..

©Нуриддин Йилдиз ‎ (حافظ الله)

@Ilmu_Irfon🌾
... Ва охири пора қабул қилинмайдиган суд қилинасиз.

@Ilmu_Irfon🌾
❗️ҚАДР КEЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔇Бугун 27 апрель чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади.

Оиша родияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар»
Имом Бухорий, Имом Муслим

Бу муборак кечалар Қадр кечасини топиш учун яхши фурсатдир. Бинобарин, минг ойдан афзал, бу кечадан фойдаланиб, уни тоат ва ибодат билан ўтказайлик.

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Эй умрини фойдасиз нарсаларда зоя қилган инсон, қўлингдан кетган нарсаларни Қадр кечасида тўғирлаб олгин, зеро Қадр кечасидаги ибодат бир умрлик деб ҳисоб-китоб қилинади».
#ТАРҚАТИНГ
#ғафлатда_қолманг

@Ilmu_Irfon🌾
Албатта Биз У (Қуръон) ни Қадр кечасида туширдик. (97:1)
Эридан илмлироқ бўлган ҳолда буни ҳис қилдирмаган аёлда фазилат бор.

Аёлининг кичик камчиликларини пайқаса ҳам эътиборга олмаган эркакда каримлик бор.

@Ilmu_Irfon🌾
Бахт нима эканлигини биласизми🥰 Унда сизни у билан таништирай😍

Мана Бахт❤️🥰

Холасининг қизи🌝

ИнШааАллоҳ ҳамманинг хонадонидан шундай Бахт овози эшитилиб туриши барчамизга насиб қилсин. Амин

@Ilmu_Irfon🌾
Жуманинг файзу барокати сизга бўлсин Азиз диндошим!

Хонадонингиз аёлларига гул ва ширинликлар бериш эсдан чиқмасин🌚💐

@Ilmu_Irfon🌾
Мени ўйлаган ҳар бир сониянгиз учун,
Жаннатдан сизга мавқе бўлсин Она...❤️

@Ilmu_Irfon🌾
Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳнинг ўлим соати яқинлашганда табассум қилади. Ўлими олдидан одамлар йиғлашади, сиз эса табассум қилябсиз дейишганда у шундай деган эди:

"Табассум қилар вақтим келди. Масжидул Ақсони озод қилдим. Энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юлиқишим яқин. Кўришганда Сиз мэрожга чиққан жойни озод қилдим деб айтаман"

@Ilmu_Irfon🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарамда отахон ўз аҳллари билан расмга тушмоқчи бўлиб туришганда бир ҳожи киши келиб, келинг мен сизларни расмга олиб қўяман деди ва расмга олиб бўлгандан кейин телефонни ўз эгасига қайтариб бериш асносидаги қисқа сўзлашув:

Расмга олган ҳожи: Жазоирликмисиз?

Отахон: йўқ Тунисликман,ўзинг қаерликсан Яманликми?

Расмга олган ҳожи: йўқ Фаластин Ғазоданман.

Отахон: Ғазоданмисан Ғазодана..

©Al-arabiy

@Ilmu_Irfon🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ramazonning oxirgi kuni nima bo‘ladi?

Yaqinlaringizga ham ulashing!
@Ilmu_Irfon🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
تَقَبَّلَ اللّهُ مِنَّ وَ مِنْكُمْ✋🏻

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ. Азиз диндошим! Сизга ва бизга барчамизга бугунги қутлуғ кун муборак бўлсин. Аллоҳ таоло ҳаммани кэйинги Рамазон Ҳайитига етказсин. Бугун сизнинг кунингиз, бугун бутун олам мусулмонлари куни. Аллоҳ таоло барчамиздан рози бўлсин. Амин ажмаийн🌙

@Ilmu_Irfon🌾
Ali raziyallohu anhu: “Xayit (namozi)ga piyoda chiqish va chiqishdan oldin biroz narsa yeb olish sunnatdir”, deb aytadilar.
Termiziy rivoyati
Bugun boshqacha kun.
Hali Azon aytilmasdan avval ko’chalar supurilgan, suvlar sepilgan. Bu ko’chalar poklangan. Xuddi axli iymonlar singari. Bu vaqtda g’aflat bosmang!

Eslatib o’taman, Bu Xayit (jamoat) namozlariga oshiqqan ayollarni ko’rganingizda edi, bu quruq erkak jasadizdan uyalar edingiz...!
Aytgancha unutibmiz) Jamoat namoziga faqat #Erkaklar chiqadi.
Ayollar o’z iffati uchun uyda qolishadi.

Uyda qolgan ayollarimizga Assalamu alaykum va rahmatullohu va barakatuh))!
تقل الله منا ومنكم🕌🤲🏼
May Allah Subhanahuwata’ala accept your Siyam, Qiyam, Sadaqah, Zakaah and all your good deeds in this Blessed Month while it is departing from us and make you among the people of Jannah

May we leave Ramadan as purified souls with our hearts more attached to Allah Subhanahuwata’ala, His Book, His messenger ‎ﷺ and His religion. Ameen
#Tarjima
Alloh Subhanahuvataolo ushbu muborak oyda qilgan siyom, qiyom, sadaqa, zakot va barcha ezgu amallaringizni qabul qilib, jannat ahlidan qilsin.

Ramazonni qalblarimizni Alloh Subhanahuvatologa, Uning Kitobiga, Rasuliga va diniga bog'lagan holda poklangan ruhlar sifatida tark etaylik. Amin
@Ilmu_Irfon🌾
Бугун қанча байрам қилсангиз ҳам маломат қилинмайсиз. Чарчагунингизча нишонлайверинг..

©Аль Арабий

@Ilmu_Irfon🌾