9 subscribers
42 photos
41 links
Download Telegram
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Ким, Дийнимизда асли йўқ бўлган нарсани пайдо қилса, бас у рад этилади.

📜 Имом Бухорий ва Муслим ривояти

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Мўъминларнинг иймони комилроғлари, хулқи гўзалроғларидир ва яхшиларингиз, аёлларига хулқи яхшиларингиздир.

📜 Имом Термизий ривояти, Албоний хасан сахих деган

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Иброхим Ат-Таймий айтадилар:

- Бирор бир бандага Аллох азиятларга сабр, имтихонларга сабр ва мусийбатларга сабр берган бўлса, батаҳқиқ у кишига Иймондан сўнг, бирортасига берилган нарсаларнинг энг яхшиси берилибти.

📖 Манбъа: Ибн Аби Дунянинг " Сабр ва унинг учун савоб" китоби

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Сахарлик қилинглар, албатта сахарликда барака бордир.

📜 Имом Бухорий ва Муслим ривояти

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Шукр қилиб таомланувчига, сабр қилувчи рўзадорнинг ажри бор.

📜 Ибн Можа ривояти, Албоний сахих деган

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Инсонлар яхшиликда бардавом бўладилар, модомики ифторни тезлаштирар эканлар.

📜 Имом Бухорий ва Муслим ривояти

📝 Шарх:

- "Ифторни тезлаштириш" деган сўздан мурод, эртароқ оғиз очиб олиш эмас, балки ифторлик вақти кирса, уни ортга сурмасликдир.

Валлоҳу аълам

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Ким Рамазон рўзасини иймон ва савоб умидида тутса, унинг нима-ки гунохи бўлса кечирилади.

📜 Имом Бухорий ва Муслим ривояти

📝 Шарх:

- Аллох Субханаху ва Таолодан денгиз каби бўлган гуноҳларини кечиришини умид қилаётган банда учун, бунданда каттароқ фурсат борми ?!

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Ким рўзадорни ифторлантирса, у(рўзадор)нинг ажридан бирор нарса камаймаган холда, у (ифторлантирувчи) учун у(рўзадор)нинг мисличалик ажр бўлади.

📜 Имом Термизий ривояти, Албоний сахих деган

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
#хақиқий_тавба

Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Гунохдан тавба қилувчи, гунохи йўқ киши кабидир.

📜 Ибн Можа ва Тобороний ривояти, Албоний хасан деган.

📝 Шарх:

- Бу хадисни тушунишликда баъзиларимиз хатога йўл кўйиб, шунчаки тили билан "тавба қилдим" деб айтишлиги мумкин, шунинг учун бу хадисни тўғри тушунишлик лозим.

- "Тавба" сўзининг араб луғатидаги маъноси "қайтишлик"дир ва диний истилохи эса "бирор бир гунох ишдан тўхтаб, Аллохга қайтишликдир"

- Баъзимиз "У холда хақиқий тавба қандай бўлади ўзи ? "деб сўраши мумкин. Бунга жавоб Аллох Таолонинг қуйдаги оятидир:

وَمَن تَابَ وَعَمِلَ صَٰلِحٗا فَإِنَّهُۥ يَتُوبُ إِلَى ٱللَّهِ مَتَابٗا

Ким тавба қилиб ва солиҳ амал қилса, бас, албатта у, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтар.

-Фурқон, 71-оят.

- Аллох Таолонинг юқоридаги оятидан маълум бўладики, тавбанинг ичига солих аъмаллар хам киради. Яъни бир киши тавба қилса, ундан сўнг солих аъмалларни бошлаши лозимдир.

📱📲 Бу хабарни яқинларингиз билан хам улашинг

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Агарда силардан биринглар хожати учун ўтирса, бас қиблага юзланмасин ва ортини хам қилмасин.

📜 Имом Муслим ривояти

📝 Шарх:

- Кимки, қазои-хожати учун, бавл ёки шунга ўхшаш нарса учун ўтирса, қибла тарафга юзланиб ўтирмасин, яъни намоз ўқиганда юзланадиган тарафига. Ва у(қибла) тарафга орқасини қилиб ўтирмасин.

- Булар Аллох Таолонинг Байтини (Каъбасини) улуғлаш ва хурмат қилиш учундир.

Валлоҳу аълам.

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
#таровийх_намози

Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Кимки имом билан токи у бурилиб кетгунига қадар (яъни намозни адо қилгунига қадар) бирга турса (яъни намоз ўқиса ), у учун қиёмул-лайл (савоби ва ажри) ёзилади.

📜 Имом Термизий ривояти, Албоний сахих деган

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Кимки Аллохга ва Охират кунига иймон келтирса, яхши гапирсин, ёки жим турсин.

📜 Имом Бухорий ва Муслим ривояти

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Оиша родияллоху анхадан ривоят қилинади, Набий солаллоҳу алайхи ва саллам сўралдилар:

- Аллохга қайси аъмал энг суюклик ?

У зот (соллалоҳу алайхи ва саллам ) айтдилар:

-" Оз бўлсада, давомий бўлгани"

📜 Имом Муслим ривояти

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
#Хайит_Табриги

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху !


Аллох Таоло #Рамазон_Хайитини барча Мусулмонларга Муборак қилсин, шу қатори сизларга хам !!!

تَقَبَّلَ اللَّهُ مِنَّا وَ مِنْكُمْ
(Аллох бизлардан хам ва сизлардан хам қабул қилсин)
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- " Кичигимизни рахм қилмайдиган ва каттамизни хаққини билмайдиган киши биздан эмас "

📜 Имом Абу Довуд, Термизий ва Ахмад ривояти, Албоний сахих деган

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Махфий (қилинган) садақа, Роббнинг (яъни Аллохнинг) ғазабини ўчиради.

📜 Имом Тобороний ривояти, Албоний сахих деган

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Барча Одам болалари хато қилувчидир ва хато қилувчиларнинг яхшилари эса тавба қилувчиларидир.

📜 Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти, Албоний хасан деган

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Абдуллох ибн Амрдан ривоят қилинади, Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- Мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат қолган киши Мусулмондир.

📜 Имом Бухорий ва Муслим ривояти

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Аббос ибн Абдулмуттолиб родияллоху анхудан ривоят қилинади, мен айтдим:

- Йа Росулуллох, Мен уни Аллох Азза ва Жалладан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг.

(Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам) айтадилар:

- " Аллохдан Офият сўранг !"

- Бир неча кун ўтказдим, сўнгра келдим ва айтдим:

- Йа Росулуллох, Мен уни Аллохдан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг. (У зот) айтдилар:

- " Эй Аббос, Росулуллохнинг Амакиси, Аллохдан Дунёда хам Охиратда хам офият сўранг "

📜 Имом Ахмад ривояти

📝 Шарх:

" Офият"- бу енгиллик, осонлик, яхшилик, хайрият каби мъноларни ўз ичига оладиган сўздир.

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- "Дунё, Мўминнинг қамоғи ва кофирнинг жаннатидир "

📜 Имом Муслим ривояти

📝 Шарх:

- " Дунё, Мўминнинг қамоғи", бунинг маъноларидан бири шуки, Мўмин одам бу дунёда қанча рохат-фароғатда, яхшиликда, офиятда яшамасин, бу дунё, Аллох Субханаху ва Таоло унинг учун тайорлаб қўйган Жаннат олдида худдаки "қамоғ" каби бўлиб қолади.

- " кофирнинг жаннатидир ", бунинг маъноларидан бири шуки, кофир одам қанчалик қийинчиликда, ғам-ташвишда, азобларда яшамасин, бу дунё, у учун, Дўзахнинг олдида худдаки "Жаннат" бўлиб қолади.

Валлоҳу аълам

t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar