Шу от тилини чиқариб югургани учун маррани рақибидан сониянинг бир қисмида ўзиб кесиб ўтган. Шу билан ғолиб бўлган. Баъзи мунофиқ, айғоқчи, иккиюламачилар ҳам шундай — тиллари сабаб олдинроқда юрадилар, тиллари сабаб олқишлар оладилар, тиллари сабаб тақдирланадилар.
@IkromSharif
@IkromSharif
Forwarded from Sakinat Travel ✈️
Ota-onasini Umra safariga yuborishni niyat qilganlar uchun ajoyib imkoniyat!
13-avgust sanasidagi reysimiz uchun bor yo'g'i 2 kishilik joyimiz qoldi!
Batafsil ma'lumot uchun hoziroq biz bilan bog'laning:
✍️ @sakinattravel_admin
📞+998948940330
📞+998900940330

Оддий гаплар билан дангасага ғайрат, ҳимматсизга ҳиммат, қўрқоққа шижоат, тушкунга умид улашиш мумкин.
Ҳудди шунингдек, яна гаплар билан ғайратни сўндириш, ҳимматни ўлдириш, қанча яхши режалар олдига ғов бўлиш, орзу-умидларни синдириш ҳам мумкин. Модомики, муҳтамал(!) келажак ҳақида гапираётган экансиз оз бўлсада, умид қилганингиз яхшиликлар ҳақида гапиринг, барака топкур!

Унутиш, кўникиш Аллоҳ таолонинг катта неъматларидан экан. Бўлмаса, ғамдан ўлиб кетардик.
@IkromSharif
@IkromSharif
Эр-хотинлик риштаси муддат билан эмас, меҳр-муҳаббат билан мустаҳкам ва мазмунли бўлади. Ўртада садоқат, вафодорлик ва самимият қанча кучли бўлса, қалб қалбга, руҳ руҳга, тана танага шунча яқин бўлади, шунча талпинади.
@IkromSharif
@IkromSharif
Forwarded from 𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
ҲАММА ЎҚИШИ ШАРТ. ЯПОН КАМПИРИ!
Ассалому алайкум хурматли ўқирманлар. Бугун умуман бошқа мавзу ҳақида ёзмоқчи эдим. Аммо, эшигимизни тақиллатган кампир режаларни ўзгартириб юборди.
Эрталаб шунақа ширин ухлаб ётибман. Яна ярим соатгина ухлай деган буюк мақсад бор мияда. Болалар хўроздан олдин уйғониб олган. Катта ўғлимиз уйни бошига кўтариб, шўхлик қилаябди. Нақд 7 маҳаллага эшитилади. Буёғдан яқинда туғилган чақалоғимиз ҳам нотани баландидан олиб, йиғлашни бошлади. Буёқда, онасини "Болам, бўлди қил, даданг ухлаябди. Ҳозир, қўшнилар ҳам чиқишади" дейиши, анави иккита болани овозидан ҳам баланд-да)) Хуллас, болали одамга КЎЗОЧКИЧ (Будильник)ни ҳам кераги йўқ😁
Шу пайт, эшик жиринглади. Энди турмасам, бўлмайди деб ўрнимдан туриб, эшикни туйнугидан мўраладим. Қарасам, бир Япон кампир турибди. Болаларни шовқини учун, эътироз билдириб, жанжал қилгани келди-ёв, эрталабдан кайфиятни ҳам расво қилдиларинг деб, эшикни очдим.
-"Оҳаёу, акачан умаретано?"( Хайрли тонг, чақалоқли бўлдиларингми?) деди.
-Ҳа, яқинда чақалоқли бўлган эдик. Болани бақириб йиғлагани уйқунгизни бузиб юборди шекилли. Минг бор узр десам, "Йўқ, аксинча, болани овозидан мазза қилаябман. Ҳар куни балконга чиқиб оламан чақалоқларингни овози эшитиш учун" деса бўладими. Нима дейишимни билмай қолдим.
Япон кампир яна гап бошлади. "Мен, сизлардан 3 та олдиндаги фалон рақамдаги уйда ёлғиз яшайман. Неччи кундан бери чақалоқни овозини эшитиб, кўргим келади. Лекин, кира олмадим. Бугун эрталабдан овозини эшитиб, тўғри келавердим деди.
Мен ҳам, "Киринг, киринг" деб уйга таклиф қилдим. Японларда унча-бунчага бировни уйига кириш йўқлиги учун, минг ҳижолатда кирди. Болани ўйнатди, кўтарди. Озгина гаплашдик.
Айтишича, 83 ёшда эканлар. Фарзандлари анча олдин уйдан чиқиб кетган экан. Иккита фарзанди ҳам оила қурмабди. 1 йилда бир, 2 йилда бир келса, келади, бўлмаса шу ҳам йўқ дейди. Мени энг таъсирлантирган гапи: "Бу домда деярли ҳамма қариялар, худди қариялар уйига ўхшайди. Ҳозиргилар туғмай ҳам қўйди. Шунинг учун, бу домда, ҳамма чақалоқларни яхши кўради, майлими ҳар замонда чақалоқларингни кўриб турсам дейди. Мен ҳам, кўриб турсам эмас, бизни олдимизга кўчиб келсангиз ҳам майли дедим. Кулиб-кулиб чиқиб кетди))
Кампир чиқиб кетди-ю, юрагим бўм-бўш бўлиб қолди. Ичимда нимадир музлаб қолди.
Хулоса ўрнида, постни аям ҳам ўқийдилар. АЯЖОН сизни жуда яхши кўраман! Сиз ҳам постни ўқишингиз биланоқ, онангизга яхши кўришингизни айтиб қўйинг ва қариганларида фарзанд меҳрига, чақалоқ меҳрига зориқтирманг. Қарияларни қадрлайдиган, болани яхши кўрадиган халқимдан айланай. Ҳали келажакда, шу ТУҒАРМАНЛИГИМИЗ бизни қутқариб қолади-ёв.
ТУҒАРМАНЛИГИМИЗГА етадигани йўқ деганлар, ЁҚТИРМАни шундай босингки, телефонни экрани синиб кетсин)
https://t.me/BahodirIskandarov

Яхшилар, ўтган гал шу постни ўн тонна алматура сўраб қўйгандик. Ишонасизми, ҳали шунга ҳам пул йиғилмапти. Ўн тонна алматура 70 млн сўм атрофида, холос…
Қараб турмайлик, қиёматгача унда рукуъ, сажда қилинадиган Байтуллоҳга ҳиссамиз қўшилиб қолсин. Бундан фақат ўзимиз ютамиз!
Масжид қурамиз.
Масжид қурилишини бошлашимиз учун 5 (беш) тонна алматура керак.
Байталлоҳга ҳомийлик қилишни истаганлар @Murodjon_5599 га ёзишлари ёки қуйидаги пластик карта рақамига пул ўтказишлари мумкин.
Uzcard 5614681627018645 Berdibekov.Sh номида.
Қўшимча маълумотлар:👇
https://t.me/Yangioboduzb

Ikrom Sharif
Яхшилар, ўтган гал шу постни ўн тонна алматура сўраб қўйгандик. Ишонасизми, ҳали шунга ҳам пул йиғилмапти. Ўн тонна алматура 70 млн сўм атрофида, холос… Қараб турмайлик, қиёматгача унда рукуъ, сажда қилинадиган Байтуллоҳга ҳиссамиз қўшилиб қолсин. Бундан фақат…
Муроджон домла билан мадрасада курсдош бўлганмиз. Хизматга ҳарислиги, самимийлиги ўзига хос. Ҳозирда вилоятнинг бир туманида имом ўлароқ дин ва халқ хизматидалар. У ерларда эса масжид қуриш шаҳардан кўра чандон катта ва қийин иш ҳисобланади. Ўзим вилоятда имом бўлганман, саккиз ой том ойликсиз ишлаганман, ҳатто масжид қорувулига берадиган ойликка яраша тушум йўқ эди. Вилоятлардаги шаҳар ташқарисидага аксар масжидлар шундай ҳолатда эди. Ҳозир ҳолатни аниқ билмайману лекин жуда ўнгланиб кетмаган бўлса ҳам керак.
Шуни ҳисобга олиб, қанчага қурбимиз етса ҳам шу қурилишга ҳисса қўшсак.
Биламизки, Аллоҳнинг байти бир-икки кун кейинроқ бўлса ҳам албатта битади аммо қурилишга ҳисса қўшган киши фақатгина ўзи учун ёрдам қилган бўлади.
Икром Шариф

Дунёдаги энг бахтли инсон ким деб сўрасалар, ўзи учун тўғри жуфт танлаган киши, деб жавоб берардим.
Дўғон Жужелўғли
@IkromSharif
Дўғон Жужелўғли
@IkromSharif
Forwarded from Sakinat Travel ✈️
11 va 25-sentyabr kunlari uchun Umra safariga ro'yxatdan o'tishingiz mumkin.
Safarimiz to'g'ridan-to'g'ri reys orqali 4 kun Madinai Munavvara va 10 kun Makkai Mukarramada davom etadi.
Safar davomida:
— malakali, ahli ilm ellikboshilar;
— to'g'ridan-to'g'ri reys;
— yuqori servis xizmati;
— Haramga yaqin,shinam mehmonxonalar;
— transport xizmatlari;
— umra vizasi;
— sog'lik sug'urtasi;
@sakinattravel_admin
📞+998948940330
📞+998900940330
Toshkent viloyati:
📞+998903170050 Bahodirjon domla
📞+998998181675 Abduvali domla
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар сени тушунишмаса, уларни ўз ҳолига ташлаб қўй. Вақт уларга ҳаммасини тушунтириб қўяди.
@IkromSharif
@IkromSharif
Бугуннинг меъзони:
Аёл ишхонасида бошлиғига сўзсиз итоат қилса — у яхши, тартиб-интизомли, намунали аёл.
Аёл уйида эрига сўзсиз итоат қилса — у чўри, ҳақ-ҳуқуқи топталган, бечора аёл.

Баъзи сўзлар тиғли бўлади – тегса, ўлдиради.
Кекса ёшли киши бир институтнинг "Одоб" факултетига тегишли синфига кирди. Tалабалар уни шифокор деб ўйлашди. Лекин у талабалар қатори партадан жой олди. Дарс тугагач кекса киши талабаларга юзланиб, шундай деди: Mен ишлик одамман – оёқ кийим сотаман. Еттита фарзандим бор. Бир ўғлим табиб, бири муҳандис, бири зобит, қизим эса дорихонада ишлайди. Бир куни болаларим илмий бир мавзуда суҳбатлашиб ўтиришган экан, мен ҳам уларнинг суҳбатига аралашдим. Шунда ўғилларимдан бири менга шундай деди: "Дада, гапга аралашмасангиз, биз илмий мавзуда гаплашяпмиз, буни сиз тушунмайсиз. Ҳафа бўлманг-а!" Бу гап ич-этимни узиб юборди, лекин индамадим. Эртаси куни тўғри кутубхонага бориб, 9-синф китобларини сотиб олдим, ҳеч кимга билдирмай дўкoнимда ҳаммасини ўқиб чиқдим ва мактаб имтиҳонида қатнашиб, ҳаммасидан ўтдим. Буни ҳам ҳеч ким билмади. Кейин эса бакалврликка оид китобларни сотиб олдим. Уларни ҳам уч йилда ўқиб тугатдим ва имтиҳон топшириб, ҳаммасидан муваффақиятли ўтдим. Буни ҳам оиламда ҳеч ким билмади. Бугун эса институга қабул қилиндим. Иншааллоҳ, шу ерни битирсам, фарзандларимни чақираман-да, уларга: "Болажонларим, мана бу дипломим. Энди сизларни тарбиялаган, ўқитган ва уйли-жойли қилган отангиз гапингизга аралашса майлими?", дейман!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун
Мадинайи мунаввара, Қубо масжиди. Аллоҳ таоло тез кунларда ҳаммамизни оилаларимиз билан шу муборак заминларга етказсин. Омин.

Икки ҳафта олдин Туркиянинг халқаро Карабук университетига ўқишга кирганим ҳақида хабар қилгандим. Шундан бери университет, унинг мавқейи, факултетлари ҳақида, унга ўқиш учун жойлашиш, ва бошқа расмиятчиликлар ҳақида шахсий мессенжер ва телеграмим орқали сўраганлар бўляпти. Шуларни шахсийдан алоҳида жавоб қайтармасдан, умумий пост шаклида қўяман. Ўзим бу каби расмиятчиликлар билан шуғулланмайман. Қуйида эса шу ишлар билан шуғулланадиган укамизнинг рақамини қолдираман.
☝️Эслатма: Ўқишга киритиб қўяман деб сиздан пул сўраган кишиларга ишонманг.
☝️Ўқишга киритиб қўйиш кафолатини ҳам ҳеч ким беролмайди.
☝️Қуйидаги укамиз расмий ишларни тартиблаб бериш ва йўналтириб туриш учун иш бошида келишилган хизмат тўловини олади, холос.
Икром Шариф
🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿
🔈2024-2025 TURKİYANİNG NUFUZLİ UNİVERSİTETLARİDAN KARABÜK UNİVERSİTETİGA QABULLAR DAVOM ETMOQDA !!!
Turkiya davlat Karabük Xalqaro Universiteti Karabük shahrida joylashgan bo'lib, 2007-yilda o'z faoliyatini boshlagan va 60.000 ga yaqin talabaga ega.
Ularning ichida 16.000 ga yaqini turli mamlakatlardan kelgan talabalar hisoblanadi 🛩
☑️Universitetimizda 55 ga yaqin fakultet va bo'limlar mavjud.
Shulardan:
▫️Muhandislik fakulteti
■ Soğliqni saqlash fanlari fakulteti
1.Oliy hamshiralik bölimi
2. Akusherkalik bölimi
3. Fizeoterapiya bölimi
4. Bolalar rivojlanishi bölimi va hokazo...
▫️Islomiy ilmlar fakulteti
▫️Arxitektura fakulteti
▫️Mashina muhandisligi fakulteti
▫️Elektr muhandisligi fakulteti
▫️Komputer muhandisligi fakulteti
▫️Chet tillari fakulteti
▫️Adabiyot fakulteti
▫️Turizm fakulteti
▫️Xalqaro aloqalar fakulteti
▫️Jismoniy tarbiya va yana bir qancha fakultetlar mavjud.
Universitet kontrakt to'lovlari o'rtacha 1 yilga 500$ atrofida 2 ga bo'lib to'lanadi.🤩
❗️❗️❗️
Talab qilinadigan xujjatlar:
-Pasport;
-Diplom yoki atestat elchixonadan (apostil va denklik) qilinadi va ularning asl nusxalari.
🟢Xizmatlar:
-Kutib olib, alohida uy yoki talaba istagiga binoan yotoqxonaga joylashtirish;
-Universitet xujjatlarini dekonatga topshirish ishlari va Universitetga qabul xat belgisini olish;
-Iqomat izni (yashash ruxsatnomasi), propiska masalalarini va ularga kerak bo'ladigan xujjatlarni tayyorlash;
-Talaba to joylashib olgunga qadar uning xizmatida ko'maklashish.
SHOSHILING VA TURKIYADA TA'LIM OLING 📚
Ilm olishlari uchun vatandoshlarimiz xizmatidamiz
Murojaat uchun:👇
✍ @TurUzb77
☎️+905527850278

Уйимизнинг рўпарасида жуда ғалати бир оила яшайди. Улар ҳар кеча уйларининг балконига чиқиб, финжонда чой ёки қаҳва ичиб, узоқ суҳбатлашиб ўтиришади. Эри гапирса, аёли унга тикилиб диққат билан эшитади. Аёли гапирса, эри унга тикилиб, жим эшитади. Баъзан жиддий қиёфада, баъзан кулиб суҳбатлашишади. Тасаввур, қиляпсизми, телефонсиз, телевизорсиз, иккисидан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарса йўқ суҳбатларидан чалғитадиган. Фақaт эр-хотин, ҳар кеча…
Ғалати-а?!
@IkromSharif
Ғалати-а?!
@IkromSharif
21- аср кишисининг бошида мингта ташвиш. У мисли кўрилмаган моддий мусобақалашиш даврида яшамоқда. У ҳамма жабҳаларда рақобатлашишга мажбур. У баданга сиғиниладиган даврда яшамоқда. Ёши ўтган сари ҳали у ёғи, ҳали бу ёғи осилиб кетаётган, қаппайиб кетаётган ёки тарвақайлаб кетаётган аъзолари уни изтиробга солади. Ҳаттоки гимнастика бўйича жаҳон чемпиони бўлса-да ўз баданидан қониқмайди. Ҳаммада ўзидан қониқмаслик авж олмоқда. Айниқса ўсмир қизларда ўз баданидан нафратланиш кучаймоқда.
Эркак ёки аёл ойнага қараркан ниманидир тўғрилашга зарурият сезади. Инстаграм шарофати билан инсонларда моддиятга ўчлик, ҳар қандай тасаввур қилинган гўзалликка ҳирс чексиз кучаймоқда. Ўша ўзини кўз-кўз қилаётганларнинг ўзи ўзидан қониқмайди.Бағоят пардоз қилингани устига яна филтрдан ўтган сурати билан аслият орасидаги фарқ тобора катталашиб бораверади.
Ҳа, 21-аср кишиси ҳамма нарсанинг энг аълосига эга бўлишни истайди. Аъло уй, аъло улов, аъло карера, аъло бизнес, аъло оила, аъло жуфт, аъло тана. Ҳолбуки бу мутлақо имконсиз орзу. Шунинг учун қониқмаслик ва норозилик кетидан келиб чиқаётган руҳий ва шахсий бузилишлар ҳам авж олмоқда.
21-аср шахси ўзининг энг ёмон душмани, у илоҳий ҳидоятдан юз ўгириб ўзича бахтга эришмоқчи аммо топгани сароб бўлмоқда холос. Шу кетишда хорликка маҳкумдир.
©Файзиддин Мўмин

Меҳмондорчилик.
(Турк қардошларни уйда меҳмон қилмоқчи бўлсангиз, қуйидагиларни инобатга олишингиз керак.)))
Ҳолатни яхши тушунтириш учун бироз тафсилоти билан ёзаман:
Ижарага янги уй тутиб, жойлашиб олгач, куни кеча ўзбекчасига қўшниларим бўлган турк қардошларни чақириб меҳмон қилиб, яқиндан танишай ҳамда уй ва оиламга дуо олай дедим. Маҳалламиздаги масжид имоми ва ноиби яна беш-олтита қўшнини шом намозидан сўнг бир пиёла чойимиз бор, (шу гап эсингизда қосин))) марҳамат қиласизлар деб, уйимга таклиф қилдим. Меҳмонларга нима овқатлар қилишни уйдагилар билан енгил маслаҳат қилдик: майда-чуйда, мева-чева, чақ-чуқлардан ташқари биринчи таомга ўзбекча мастава, иккинчисига ўзбекча манти қиладиган бўлдик. Ош кечга улар учун оғирлик қилади деб ўйладик…
Шом намозини масжидда ўқиб (масжид уйимдан икки дақиқалик йўл) меҳмонлар уйга кириб кела бошлашди. Қизиғи, қардошларимизда эркаклар ҳам меҳмонга қуруқ қўл билан келишмас экан. Бири қовун, бири ширинлик, ҳатто бири янги қаҳва финжони кўтариб чиқди. Деярли ҳеч бири қуруқ қўл билан келмади.
Меҳмонлар аввал меҳмонхона диванларига ўтириб ўзаро салом-алик қилишди. Ҳамма тўплангач ҳозирлаб қўйилган стол атрофига жойлашдилар.
Имом гапни савол билан бошлади:
— Икромбей, сизларда меҳмонга доим ўзбек палови қилишар экан, шундайми?
Мен саволдан бироз хижолат тортдим, чунки биз турк қардошлар ҳам биладиган бу одатимизга хилоф равишда манти қилгандик.
Енгил табассум билан дедим:
— Худди шундай, хўжам, лекин биз бугун… енгил узрхонлик қилган бўлдим.))
— У бизнинг паловдан нимаси билан фарқ қилади ўзи? — савол берди яна.
Шу вақт меҳмонлар ичидаги ўзбегимиз, университет адабиёт ўқитувчиси доктор Саййидбек ака палов ҳфқида бироз тушунтирдилар. Ва ажабланиб дедилар:
— Хўжам, ахир университет тадбирларида кўп бора ўзбек палови қилганмиз-ку, емаганмисиз?)
Саййидбек акага охиргача меҳмондорчилик тартибини назорат қилиб туришларини илтимос қилдим. У киши 16 йилдан бери шу ердалар. Ҳар ҳолда, биричи гал кўриб олай, кейингиларида бемалол меҳмон кутаверамиз.
Кейин мен ўзимдаги ноқулайликни кетказиш учун юмшоқроқ тарза шундай дедим:
— Хўжам, ҳуш келибсизлар. Олдиндан айтай, меҳмондорчиликда сиз ва бизнинг маданиятимиз бироз фарқли деб биламан, шунинг учун бироз ноқулайликлар бўлса, айбга буюрмайсизлар…
— Йўғе, Астуғфируллоҳ, бу нима деганинг, Икромбек…
Бироз суҳбат кетди.
Кейин биз салат ва сомсани тарқатдик. Улар узатган нарсаларимизни номини сўрар баъзиларини ўзимиз айтиб турдик:
— Бу сомса…)
— Ичида нима бор буни, гўштми ёки қийма?..))
Табиййки, савол-жавоблар ўта самимийлик билан кечди.
Кейин маставани узатдик. Улар ярим косагина маставамизни олиб, бу икки кишигами, деб сўраб қолишди. Йўқ, бир кишига…)
Баъзилари кўрибоқ емади, баъзилари яримини яна баъзилари охиргача ейишди.
Навбат мантига келди. Турк қардошларимиз бизнинг чучварадан майди тугилган чучварани манти дейишади. Уларда бир қошиққа қанча кўп манти сиғса, ошпазнинг шунча моҳирлигидан ишора экан. Бизнинг манти битта қошиққа биттадан тўлиб турибди. Бу орада хуфтонга азон айтиб қолди, шунинг учун мантини тез-тез еб, дуо билан туришди.
Кейин ўйладим, шунча эркакдан шугина овқат нега қолди? Ёки улар учун иштаҳа тортувчи бўлмадими?…
Кейин билсам, жиддий хатолар қилибмиз:
1. Меҳмонларни “бир пиёла чойимиз бор” деб чақирганман. Улар чойга чиққан. Уйида қоринни тўқлаб олишган. Таом бор, десам, емай чиқиқишар экан. (Буни ўзлари айтишди)))
Яъни турк қардошларимизда биздаги каби такаллуф, ёллғонманзиратларни унча тушунишмайди. Яъни гапингизни тўғри тушунишади. Чойми, чой!)
2. Меҳмонни шомдан кейинга чақирдик, улар эса шомгача таомланиб бўлишар экан.
3. Илтифот ва Мулозамат кўрсатишда ҳам рост бўлинг. Чунки сиз “ўзбекчасига” тил учида “киринг, ош қилиб бераман”, десангиз, майли деб кириб келишлари ҳам мумкин.
4. Чет элда сизнинг маданиятингиздан бироз таниш кишиларни меҳмон қилмоқчи бўлсангиз, албатта ош пишириб беринг. Ҳеч бўлмаса, қизиқишга еб кўришар экан.)

5. Имконингизга қараб уйда меҳмондорчилик қилиб туринг. Бу аввало фарзандларингиз учун бир муомала маданиятининг амалий таълими. Кейин муқим миллат билан ўзаро маданият алишасиз, ўзингизни (миллатингизни) шу йўл билан яқиндан танита оласиз. Ва яна сиз уларни яқиндан танийсиз, шунга кўра муносабат ва алоқалар ўрнатасиз.
Лекин ош қилмаганимизга ҳали ҳам хижолатмиз.))