Ibrohim Abdurahmonov
820 subscribers
2.5K photos
151 videos
3 files
735 links
O’zR qishloq xo’jaligi vaziri

Министр сельского хозяйства РУз

Minister of Agriculture of the Republic of Uzbekistan

fb.com/ibrokhim.abdurakhmonov.7
Instagram.com/ibrokhim.abdurakhmonov
twitter.com/Ibrokhimabdu5
Download Telegram
Forwarded from MinInnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Қашқадарё вилоят Нишон инновацион туманига ташрифи бўлиб ўтмоқда. Ташриф Инновацион туманига кириш қисмида туман ҳокими М. Ҳайитмуродов ва туман прокурори Ш. Умурзоқов билан амалга оширилиши лозим булган ободонлаштириш ишлари ва зарурий инфратузилмаларни ташкил қилиш масалалари муҳокамаси билан бошланди.

@mininnovation
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#media_about_us

On April 19, the project "National Policy of the Republic of Uzbekistan in the field of science, technology and innovation (2022-2030)" was presented by the UNESCO Office in Uzbekistan in cooperation with the Ministry of Innovation Development of the Republic of Uzbekistan.

@Ibrokhim_Abdurakhmonov
Бугун, 21 апрель куни, Нишон тумани ҳокимлигида амалга оширилиши режалаштирилган янги инновацион лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов, туман ҳокими М.Хайитмуродов, туман прокурори Ш.Умурзоқов ва лойиҳа раҳбарлари иштирок этишди.

Тақдимот жараёнида вазир шаклланган янги лойиҳалар билан атрофлича танишиб, лойиҳаларнинг долзарблиги ва уларнинг келажакдаги истиқболлари ҳақида бир қанча таклифлар берди. Айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича мутассаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Forwarded from MinInnovation
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Нишон инновацион туманидаги ташрифи доирасида янтоқ ва қамишдан фойдаланиб, гидропоника усулида тайёрланадиган хомашё асосида чорвачилик, балиқчилик ҳамда паррандачилик хўжаликлари учун инновацион омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.

Бугунги кунга қадар корхона томонидан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик соҳасида 100 тонна маҳсулот ички бозорга етказиб берилди ва 18 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий йил якунига қадар қўшимча иш ўрни 50 тага етказилади.
Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов Нишон тумани ҳокими М. Ҳайитмуродов, туман покурори Ш. Умурзоқов ҳамроҳлигида Нишон инновацион туманида амалга оширилаётган чигиртка уни ишлаб чиқариш лойиҳаси, Жўхори, жавдар ва бошқа донли экинлардан экструдация қилиш орқали гулитаминсиз экологик тоза парҳезбоп нон ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва аквапоника ускуналари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Ушбу лойиҳалар доирасида жами 45 янги, шундан 25 - доимий, 20 - мавсумий ишчи ўринлар яратилди.
​​#махсус_сон

⚡️Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан тайёрланган "Италия Миллий фанлар академияси" бўйича дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз (20.04.2022 й. ҳолатига кўра)

"Италия Миллий фанлар академияси" бўйича дайжестдаги барча
маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин:

👉🏻https://online.pubhtml5.com/ojyh/tyii/


⚡️Центром научно-технической информации при Министерстве инновационного развития подготовлен дайжест на тему: "Национальная академия наук Италии" (по состоянию на 20 апреля 2022 г.).

"Национальная академия наук Италии"

https://online.pubhtml5.com/ojyh/nizc//

Официальный канал: https://t.me/cntiuz
Facebook: https://www.facebook.com/cstiuz
Forwarded from MinInnovation
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 22 апрель куни, Инновацион ривожланиш вазирлигида “Инсон қадри учун” шиори остида “Бир мақсад йўлида” номли илмий амалий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалий лойиҳалар танлови натижаларига кўра молиялаштирилган Шахзода Худойназарованинг “Хореография санъати орқали имконияти чекланган болаларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган мультимедиа маҳсулотини яратиш” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар доирасида ўтказилди.

Тадбирнинг бадиий қисмини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳилол Насимов очиб берди.

Батафсил Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеороликда 👆👆

@mininnovation
Бугун, 23 апрель куни, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент вилояти Зангиота туман 2-сонли мактабининг ихтирочиликка қизиқувчи 10-11 синф ўқувчилари билан учрашди.

Учрашув савол-жавоб тарзида қизғин ўтди. Ўқувчилар шунингдек "INNO" технопаркида ёшлар учун яратилган имкониятлар билан танишди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновациялар миллий офиси томонидан мактаб жойлашган маҳалла ёшларини жалб этган ҳолда "TechnoWays" марафонини ўтказиш бўйича топшириқ берилди. Шунингдек болалар учун "Science for kids" тадбири ўтказилишига келишилди.

Вазир ўз навбатида Вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан эълон қилинган танловларда иштирок этиш ҳамда Ёшлар академиясига аъзо бўлишга чақирди.

Учрашув доирасида шунингдек ўқувчиларга мактаблари учун QR-кодли китоблар ҳам топширилди.

@Ibrokhim_Abdurakhmonov
ЎзА КУЗАТУВИ

Ҳар бир раҳбар зиммасига одамларнинг муаммосини ҳал қилиш масъулияти юклатилган

📍 http://uza.uz/posts/366990

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор