Ibrohim Abdurahmonov
835 subscribers
3.03K photos
182 videos
4 files
795 links
O’zR qishloq xo’jaligi vaziri

Министр сельского хозяйства РУз

Minister of Agriculture of the Republic of Uzbekistan

fb.com/ibrokhim.abdurakhmonov.7
Instagram.com/ibrokhim.abdurakhmonov
twitter.com/Ibrokhimabdu5
Download Telegram
Forwarded from MinInnovation
👉Наманган вилоятидаги IT соҳасидаги стартаплар молиялаштирилади

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов “IT-Park” Наманган вилояти филиалининг ўқув марказига ташриф буюриб марказда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Наманган вилояти тажрибаси сифатида ташкил этилган “IT-school” ўқув маркази ёш дастурчилари робототехника, дастурлаш соҳасида эришган ютуқларини намойиш этдилар.

Шунингдек, “IT-Park” Наманган вилояти филиали томонидан Халқаро рақамли университет (IDU)ни ташкил этиш бўйича лойиҳа тақдимоти ташкил этилди. Вазирлик ва мазкур университет ўртасида сунъий интеллектни лойиҳалаштириш йўналишида ҳамкорлик қилиш, ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.

➡️Батафсил.

🌐🌐🌐

👉Стартапы в сфере IT в Наманганской области получат финансирование

Министр инновационного развития Иброхим Абдурахмонов посетил учебный центр Наманганского областного филиала IT-Park и ознакомился с проводимой в центре работой. Молодые программисты учебного центра “IT-school”, созданного как опыт Наманганской области, продемонстрировали свои достижения в области робототехники и программирования.

Наманганский областной филиал IT-Park также организовал презентацию проекта по созданию Международного цифрового университета (IDU). Были внесены предложения о налаживании сотрудничества между министерством и университетом в области искусственного интеллекта и развития данной сферы в нашей стране.

➡️Подробно.

▶️@mininnovation
Устозимиз, мамлакатда генлар инженерлиги соҳаси асосчиси, академик Абдусаттор Абдукаримов мустақиллигимиз 30-йиллиги муносабати билан Президент фармони билан "Дўстлик" ордени билан тақдирландилар!

Муборак бўлсин! Мен учун ҳам, барча шогирдлари учун ҳам катта байрам совғаси бўлди!

🌐🌐🌐

Наш наставник, основоположник генной инженерии в Узбекистане, академик Абдусаттор Абдукаримов награжден Указом Президента орденом "Дустлик" по случаю 30-летия нашей независимости!

Настоящая награда - самый лучший подарок к празднику для нас, его учеников. Поздравляем Вас, Учитель!

▶️@Ibrokhim_Abdurakhmonov
«Учтепа-Булоқмозор» мажмуаси археологик ёдгорлигига ташриф буюрдик. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган Учтепа-Булоқмозор археологик ёдгорликлар мажмуаси ёдгорликларини ўрганиш ва уни мовий осмон остидаги музейга айлантиришга тайёрлаш» амалий лойиҳа доирасида мазкур ёдгорликда археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Музейда хизмат қилаётган илмий ходимларни мақсадли докторантурада таҳсил олишлари учун вазирлик томонидан амалий ёрдам кўрсатишга келишдик.

🌐🌐🌐

Посетили археологический памятник комплекса «Учтепа-Булокмозор». Археологические исследования у памятника проводятся в рамках прикладного проекта «Изучение памятников археологического комплекса Учтепа-Булокмозор и его подготовка к преобразованию в музей под открытым небом», финансируемого Министерством инновационного развития.

Мы будем оказывать практическую помощь исследователям, работающим в музее для их обучения в целевой докторантуре.

▶️@Ibrokhim_Abdurakhmonov
👉Фарғона водийсига сафаримиз давомида Чуст инновацион ҳудудига ташриф буюрдим.

«Сhust international innovation school” мактаби ўқув биносидаги янги ўқув йилига тайёргарлиги бўйича олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишдик. Таълим муассасаси маъмурияти билан учрашувда ижтимоий муҳофазага муҳтож оила фарзандларида аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларнинг ота-оналарини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқув йили давомида моддий рағбатлантириш бўйича ижтимоий стартап лойиҳасини жорий қилиш таклифи берилди.

🌐🌐🌐

👉В рамках визита Ферганской долины я посетил Чустскую инновационную зону.

Ознакомились со строительно-монтажными работами, которые ведутся в здании «Сhust international innovation school” в рамках подготовки к новому учебному году. На встрече с администрацией образовательного учреждения предложено внедрить проект социального стартапа по материальному стимулированию детей из семей, нуждающихся в социальной помощи, в течение учебного года с целью оказания материальной и моральной поддержки родителям учеников с отличными оценками.

▶️@Ibrokhim_Abdurakhmonov
⚡️Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларига "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишонларини топширдик:

🏅Бунёджон Охунов - Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори
🏅Азизжон Якубов - Ижро аппарати раҳбари
🏅Рустам Эргашев - Инновацион ишланмаларни молиявий, иқтисодий ва техник экспертизаси бошқармаси ходими
🏅Елена Акрамжанова - Бош мутахассис
🏅Матлуба Шарипова - Бош мутахассис
🏅Жахонгир Мусаев - Илмий котиб
🏅Акбархон Собирхонов - Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси Бош директор ўринбосари
🏅Абдурашид Турғунов - Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
🏅Рушана Мусаева - Илмий-техник ахборот маркази департамент раҳбари
🏅Зиёда Арипова - Девонхона бош мутахассиси
🏅Акмал Туланов - Ишлар бошқармаси бошлиғи
🏅Отабек Фаязов - Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
🏅Қудратжон Юсупов - Ҳудудларни инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

▶️@Ibrokhim_Abdurakhmonov
Forwarded from Vaksinauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉Зарифбой Ибодуллаевнинг 28 август кунги “Халқ олдида жавоб берасиз” видео мурожаати бўйича баёнот.

Жорий йилнинг 27-28 август кунлари коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3-фаза клиник синовлари натижалари тўғрисидаги маълумот Хитой фонд бозори, Рейтер ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги сайтларида эълон қилинди.

Тақдиқот натижаларига кўра 3-дозадан сўнгZF-UZ-VAC2001 вакцинанинг самарадорлиги барча штаммлар учун умумий 81,76%, «британча» штаммга қарши эса 92,93% ташкил этди. Ўлим ва оғир холатларга қарши 100% самарадорлигини кўрсатди.

Pfizer вакцинасининг самарадорлиги 85%, AstraZeneca 68% экани, Moderna вакцинаси эса «бирламчи» штамм (Уханча) учун юқори самарадорликни кўрсатиб (94%), «дельта» штамм учун 76% гача пастлагани илмий адабиётларда қайд этилган.

▶️@vaksinauzb