Ibrohim Abdurahmonov
828 subscribers
3.13K photos
183 videos
4 files
808 links
O’zR qishloq xo’jaligi vaziri

Министр сельского хозяйства РУз

Minister of Agriculture of the Republic of Uzbekistan

fb.com/ibrokhim.abdurakhmonov.7
Instagram.com/ibrokhim.abdurakhmonov
twitter.com/Ibrokhimabdu5
Download Telegram
Forwarded from MinInnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Муқобил энергия манбалари илмий инновацион” полигонига ташриф буюрди.

У ерда институтнинг ёш ўқитувчи ва олимлари томонидан яратилган инновацион ишланмалар ва қурилмалар билан танишди.

2021 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг профессор ўқитувчилари ва талабаларининг 1412,0 млн сўмлик 2 та инновацион ва 3 та 261,2 млн сўмлик стартап лойиҳалари Инновацион ривожланиш вазирлигининг грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Келгусида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда институт ўртасида инновацион фаолиятни ривожлантиришга келишиб олинди.

@mininnovation
Forwarded from MinInnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг нефть ва газ факультетида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ёш олимлари томонидан яратилган тижоратлаштиришга тайер илмий ва инновацион ишланмалари такдимоти билан танишди.

Хусусан, Қуёш энергияси асосида ишлайдиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қуритиш қурилмаси, Намунавий уйлар учун қуёш иссиқлик таъминоти қурилмалари, Тупроқни пуштали экишга тайёрлайдиган энергия ресурстежамкор комбинациялашган машинани ишлаб чиқиш ва жорий этиш, Боғ қатор ораларини бир ўтишда ағдармасдан экишга тайёрлайдиган плуг-юмшатгич, Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш қурилмасини ишлаб чиқиш, Такомиллаштирилган сувни шўрсизлаштириш қурилмаси, Полиз экинларини экиш учун тупроқни тайёрлайдиган ва экадиган комбинациялашган агрегат лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

@mininnovation
Forwarded from MinInnovation
21 апрель - Бутунжаҳон ижодкорлик ва инновацион фаолият куни

Барча соҳалардаги билимларни сақлаш, кўпайтириш ва тарқатиш йўли билан иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда, жумладан ақлий фаолият билан шуғулланадиган ҳар қандай йўналишларда миллатлараро ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 21 апрелни Бутун жаҳон ижодкорлик ва инновацион фаолият куни деб эълон қилган. Унга кўра, мамлакатларнинг барқарор ривожланиши кичик ва ўрта бизнес тармоқларининг инновацияларга мойиллигини қўллаб-қувватлашга боғлиқдир. Шу билан бир қаторда ижодий фаолият жамият иқтисодий ўсиши стратегиясининг таркибий қисми саналади. Оммавий тарзда тадбиркорлик, ижодий ва инновацион фаолият билан шуғулланиш барчанинг, хусусан ёшлар ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтиради.

_ _ _ _ _ _

21 апреля - Всемирный день творчества и инновационной деятельности

В апреле 2017 года Генеральная Ассамблея ООН, подчёркивая возможности творчества и инноваций в различных сферах деятельности человека на пути достижения задач, поставленных Программой устойчивого развития, приняла резолюцию, согласно которой был учреждён Всемирный день творчества и инновационной деятельности (World Creativity and Innovation Day), отмечаемый с этого момента ежегодно 21 апреля. Государства-члены признают необходимость уделения особого внимания важной роли микро-, малых и средних предприятий в деле достижения целей в области устойчивого развития, в частности в поощрении инновационной деятельности, творчества и достойной работы для всех.

@mininnovation
Forwarded from MinInnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Қашқадарё вилоят Нишон инновацион туманига ташрифи бўлиб ўтмоқда. Ташриф Инновацион туманига кириш қисмида туман ҳокими М. Ҳайитмуродов ва туман прокурори Ш. Умурзоқов билан амалга оширилиши лозим булган ободонлаштириш ишлари ва зарурий инфратузилмаларни ташкил қилиш масалалари муҳокамаси билан бошланди.

@mininnovation
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#media_about_us

On April 19, the project "National Policy of the Republic of Uzbekistan in the field of science, technology and innovation (2022-2030)" was presented by the UNESCO Office in Uzbekistan in cooperation with the Ministry of Innovation Development of the Republic of Uzbekistan.

@Ibrokhim_Abdurakhmonov
Бугун, 21 апрель куни, Нишон тумани ҳокимлигида амалга оширилиши режалаштирилган янги инновацион лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов, туман ҳокими М.Хайитмуродов, туман прокурори Ш.Умурзоқов ва лойиҳа раҳбарлари иштирок этишди.

Тақдимот жараёнида вазир шаклланган янги лойиҳалар билан атрофлича танишиб, лойиҳаларнинг долзарблиги ва уларнинг келажакдаги истиқболлари ҳақида бир қанча таклифлар берди. Айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича мутассаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Forwarded from MinInnovation
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Нишон инновацион туманидаги ташрифи доирасида янтоқ ва қамишдан фойдаланиб, гидропоника усулида тайёрланадиган хомашё асосида чорвачилик, балиқчилик ҳамда паррандачилик хўжаликлари учун инновацион омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.

Бугунги кунга қадар корхона томонидан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик соҳасида 100 тонна маҳсулот ички бозорга етказиб берилди ва 18 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий йил якунига қадар қўшимча иш ўрни 50 тага етказилади.
Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов Нишон тумани ҳокими М. Ҳайитмуродов, туман покурори Ш. Умурзоқов ҳамроҳлигида Нишон инновацион туманида амалга оширилаётган чигиртка уни ишлаб чиқариш лойиҳаси, Жўхори, жавдар ва бошқа донли экинлардан экструдация қилиш орқали гулитаминсиз экологик тоза парҳезбоп нон ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва аквапоника ускуналари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Ушбу лойиҳалар доирасида жами 45 янги, шундан 25 - доимий, 20 - мавсумий ишчи ўринлар яратилди.