📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24.3K subscribers
6.36K photos
2.08K videos
44 files
13.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#Қарғалар_маҳкамаси

231-қисм


Вақт- кутанганларга жуда секин,қўрқоқлар учун ўта тез.Дардман учун чидаб бўлмайдиган даражада узун.Хурсанд исон учун эса қисқа.Биргина севишганлар учун мангудек туюлади.

Ўзингизни қаерга қўйманг ҳаммасида вақт ғолиб сиз эса мағлубсиз.


Бир ойдан ошиқ вақтда днк ва антропологик экспертизаси натижалари чиқди. Топилган суяклар ҳақиқатдан Фарҳод Турғуновга оид чиқди. Бу дегани Фирдавс Турғуновнинг жиноий иш хужжатига, яна биттаси қўшилди дегани. Гулбаҳор Турғунова орада қаттиқ беътоб бўлиб қолгани учун суд яна бир ойга эрталанди.


Кейин қарғалар жамоасининг суди бўлди. Хуллас, қоғозбозлик ва бир –бирини кутиш билан тўрт ойини орқада қолдирдик. Бу оралиқда Нафиса суд ҳаятига бир мактуб ёзди.Қилган ишига пушаймон эканлигини айтиб, барча нарсани ёзма равишда айтиб берганди.


Алсида айтиладиган муҳим гап ҳам қолмаган экан. Юқоридаги қўшнини қандай тузоққа туширишганини, Фирдавсга ўзинга бир гувоҳ топ, деб дўстиникига жўнатишгани.Гулбаҳорга эса касалхонага борди деган ҳикоя тўқишганини ёзган.


Яна ўша йилларда ашёвий далилларни қандай қилиб кимёвий воситалар билан йўқ қилганлари. Жиноятда ишлатилган пичоқни катта каналга ташлаб келишганини ҳам айтиб кетган экан.

Тоғанинг ақли билан, уйдаги эски нарсаларни ташлаймиз баҳонасида қолган кичик ашёвий далиллар йўқ қилишган. Қандай ва қанча миқдорда пул олганларигача санаб ўтган.
Фирдавс уюшган жиноятчилик ишидан умурбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Навбат икки ҳатто яна бироз далил тўпланса уч жиноятдан ҳукум ер эди.


🐦‍⬛️


“Мана азизлар! Бизда навбатдаги мўъжиза. Эко деб режалаштирган аёлимизда табиий ҳомиладорлик натижаси кузатилди. Албатта буларнинг барчаси аёлимиз билан олиб борилган интенсив муолажа натижаси. Тухумдонларда стимулятсиясига тайёрланиш даврида( гармонлар препаратлар қабул қилинади) алҳамдулиллаҳ аёлимизда табий хомиладорлик кузатилди. Ҳаммангизни...”


“Рекламани кучини қаранг”,-деб телефонимни четга қўйдим.


Ёталоқ режимдаги иккинчи ҳафтам. Мени даволаган шифокор ўз инсатграмида мени натижамни қўйган эди. Шаҳардаги уйда эдик. Қайнонам қишни куни ҳовлида қийналиб қоласиз деб, бу ерга жўнатган эди. Бу ўтган тўрт ой давомида қишлоққа бир неча марта бориб келдик.

Албатта Юсуф билан борган пайтимиз тез ишга қайтаман деб мени ҳам олиб қайтганди.
Аммо кейинги сафар ақлим кириб ўзим бордим. Онам ва оилам билан мазза қилиб вақт ўтказиб келдим. У ерда ҳам ҳар хил одатлар ўтказишди. Сиз уларни сўраманг, мен гапирмай. Яхшилаб ёқилиб илиқдан иссиқроқ тандирга кирмадимми? Қанақадир ўтлардан захардек қайнатмалар ичмадимми. Ҳатто бир момо қўли билан ҳам қорнимни ушлаб бир нарсалар ўқиб қўйди.

Ахири пойтахтда ишим кўп деб қочдим. Ичган доириларимдан бўлдими ёки ўзи вақти –соати энди келган эдими, бизни ҳам Аллоҳим икромсиз қолдирмади. Энг қизиғи Юсуфга ҳомиладорлигимни айтиш бўлди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
75👍27🔥7👏4😁2
ҚИЗҒАЛДОҚ

4-ҚИСМ

-ШОХРУҲ бугун ишга бормасанг қизларни бир

айлантириб келсанг бўлармиди.

-Иии менми...

Шохруҳни тарвузи қўлтиғидан тушди. Чунки бугун Лола билан кўришишга ваъда бериб қўйганди

-Бошқа куни олиб борсам бўлмайдими бугун дадам буюрган ишлар бор эди. Нажот фариштаси сифатида дадасига қаради у..

- А улар жуда муҳим эмас душанба куни қилсанг ҳам бўлаверади. Майли бугун сингилларингни ўйнатиб кел. Фарангиз ҳам таътилда. Шохсанам ҳам шахарга биринчи келиши.

-Ҳҳҳ ҳоп. Нимаям дейиш мумкин бошқа.

Бу хабарни эшитиб Фарангизнинг ҳам асаблари ўйнади. Нима энди қўриқчилага ўхшаб ортимиздан юрадими. Биз ўзимиз мазза қилиб бемалол айланмоқчи эдик.

Йўлда учаласи ҳам жимм кетишарди. Шохруҳ бир бекат олдида тўхтаб соатига қаради. Машинадан тушиб кўп қаватли уйларга термулганча кимгадир телефон қилди ва жилмайиб қўйди

-Акангга жиддий юриш умуман ярашмас экан.

-Ўзиям умуман жиддий юролмайди. Нимага бу ерда турибмиз ўзи...

Шу маҳал Шохруҳни олдига бир хурлиқо келди ва машинага чиқиб қизлар билан саломлашди.

-Салом яхшимисзлар.

-Салом рахмат...

-Ким бўлди экан бу ойимча.

-Секинроқ Фарангиз эшитиб қолади.

-Ишқилиб бизга қўшилмаса бўлди. Негадир менга ёқмади.

-Нега қара жудаям чиройли экан.

-Ҳа буям бир вақтинчалик эрмакдирда.

-Қаерга бормоқчисизлар ўзи..

Фарангиз ўйланиб турдида Ашхабодга деди.

Шохруҳ кулди. Шу иссиқда камига кудузи нима бор у ерда. Ундан кўра Ташкент Ландга олиб борсамчи...

Акасидан бу таклифни кутмаган Фарангизни кўзлари ёниб кетди.

-Ростанми...

-Ҳа. Фақат паспортила ёниладами...

Ҳамма қиз индамай қолди.

-Майли бир амаллаймиз.

Машинадан тушишгач Шохруҳни ўзи қизларни яхшилаб таништириб қўйди. Бу Лола.

Лола булар мени сингилларим Фарангиз билан Шохсанам..

-Танишганимдан жудаям хурсандман.

-Биз ҳам. Энди Фарангизнинг ҳам чиройи очила бошлади. Лола ҳам кўзига қандайдир бошқача кўриниб кетди. Ҳақиқатдан ҳам жудаям чиройли экан. Келажакда келинойим бўлса ҳам рози эдим. Акам билан бир бирига жуда мос экан. Муомалалаари ҳам жойида . Майли кўрамиз бу ёғини.

-Бу қиз ким акажон. Секингина сўради у.

-Шунчаки танишим.

-Шунчаки танишга ўхшамаяптида.

-Қўйсенчи.

-Яхши қизга ўхшавотила. Аввалгиларига ўхшаб а.

-Аввалгиларига ўхшамиди ҳич қачон

-Шустрийсиза ёмон.

- энди биласану.

-Юринг ҳоҳласангиз ёлғиз қолдирамиз агар ҳалақит бераётган бўлсак. Эрталабдан шунга кайфиятингиз тушиб кетибдида. Айтсангиз тушунардик.

-Бирам кўп гапирасанда махмадона.

Лола аллақачон қизлар билан тил топишиб улгурганди. Улар мазза қилиб хурсандчилик қилар мириқиб кулишарди.

-Ҳаво жудаям исиб кетди. Устидаги кардиганини ечиб олди Лола.

- юр буни машинага қўйиб қўямиз. Сизлар шу атрофда бўлиб туринглар. Телефонинг ёнингдами.

-Ҳа албатта.

-Майли бўлмаса кечқурун Ашхабодга ҳам олиб бораман.

-Ака ўзизмисиз

-Биир куун фақат.

-Ҳа Лола опамда яхши таассурот қолдирмоқчисизда а. Иаҳонмен улага Лола опа.

Лола кулиб қўйди..

-Ҳозир қайтамиз.

Фарангиз ҳам Шохсанам билан 5Д фильм кўргани навбатга ёзилди.

Шохруҳ кетиб бораркан Лолани қўлларидан маҳкам ушлаб олди.

-Очилиб кетибсан жудаям.

-Рахмат.

-Машинада бироз ўтирайлик соғинганман сани.

-Ҳоп. Лекин қизлар..

-Ўзлари ҳам озгина айлансин бемалол.

-Ажойиб сингиллариз бор экан. Айниқса Фарангиз у билан одам зерикмайди.

-Тўппа тўғри у билан уришиб талашганимиз билан жудаям яхши кўраман. Меҳрибон синглим. Кел ўтир. Ўзингда нима гаплар. Ўқишларинг яхшими

-Ҳаммаси жойида. Яна икки ой кейин амалиёт кейин битирув ҳудо ҳоласа .

-Амалиётингни ўзимизни корхонага тўғирлаб бераман.

-Қанақасига.

-Бу ёғини қўявер. . Менга ёрдамчи бўласан бир ой..

-Жудаям зўр бўларди. Сиздан ҳеч қачон ажралишни ҳоҳламайман.

-Мен ҳам.

Лола Шохруҳни қалбида муҳаббат уйғота олган ягона қиз. Шу пайтгача бўлганлари шунчаки кўнгилҳушлик эди ҳолос. Буни ўзи ҳам жуда яхши билади. Кун сайин Лолага боғланиб қолиб уни ўйламасдан туролмайдиган даражага келди.

@ДурдонаАлишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
37🔥4👍3
#Қарғалар_маҳкамаси

232-қисм


Аввал ўзим шубҳаландим кейин Ҳилолага айтдим. Ҳилола билан бирга ҳомиладор эканлигимга аниқлик киритгач, Юсуфга айтишга қарор қилдим. Бир ҳафтадан кейин яна шифокорга бориб янги дорилар номларини олишимиз керак эди. Фақат бир кун қайнонам ҳам ёнимизда ўтирганда Юсуф телефонида ўйин ўйнаб турганини кўрдим. Ўйин шарти - оз вақтда рангли коптокларни ерини тузатиш эди. Юсуф асабларини тинчлантириш учун бошлаган ўйинини, телефонини қўлидан олиб буздим.

Бироз жаҳли чиқди. Лекин онасининг олдида ўзини тутди. Чунки қайнонам менга ҳазиллашиб бўлсада овозини кўтарганини эшитиб қолса борми?

Хуллас яна сабр билан унга телефонини қайтаришимни кутди.

“Мен ҳам зерикдим”,-дегандим чарчагнини билдирган ифодасини кўрдим.

“Чиқиб бирор ерга айланиб келинглар”,-деди бечора қайнонам.

“Йўқ, битта ўйин ўйнайлик интернетда кўрдим”,-дедим.

“Ҳозир вақтими Зумрад”,-деб норозилик қила бошлади.

Шу қилганига боласини айтмай дедим. Яна Ҳилолага ишонч йўқ эди. Эрига айтса....мен айтганидан аминман. Жамил эримга айтиб қўйиши мумкин.
Антиқа сюрпризлар ақлимга келмади. Икки стакан қўйдим стол устига. Унинг қўлига бир ручкани бердим. Ўзимга бир дона олдим.

“Ўйин шарти шу. Бир истак айтиб, ручкани стакан ичига қараб отамиз. Ва ручка тушса, демак иккинчи киши у истакка қарши чиқмайди. тушунарлими?”,-деб қоидани тушунтирдим.

Қайнонам бизга қараб куларди. Ёш болани ўйинига ўхшасада, шу баҳонада Юсуфнинг истакларини билиб олар эдим.

“Ана онам билан ўйна.Ҳатто нима истакларингиз бўлса мен бажараман. Энди телефонимни бер”,-деб қўл чўзди, кўнмадим.

Гапнинг индаллоси мажбур ўйинга бошлади. Биринчи мен истагимни айтдим.

“Агар шу ручка стаканга тушса, ишдан уйга келганигизда... август охиригача телефон ўйнаш йўқ”,-дедим кулди.

“Бу қанақа истак? Нега августгача? Меҳнат таътилига чиқасанми?”,-деди

Кулиб юбормаслик учун ўзимни зўрға тийиб турдим.
Ручкани отган эдим ичига тушди. Қош кўтариб норози бўлди. Навбат унга келди.

“Агар шу қурғур ручка шу стаканга тушса, сенинг истагинг ўз ҳукмини йўқотади”,-деди.
Бу гапга кулган қайнонам бўлди. Отди ва тушди.

“Агар шу ручка стаканга тушса, тўққиз ой овқат сиз қиласиз”,-дедим.
Унчалик гапнинг фарқига бормади. Қайнонам тушунди.У кишига жим деб кўз қараш қилдим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
41🔥9😁2
#Қарғалар_маҳкамаси

233-қисм


“Хўп бўлади хотин ака. Яна....Ростданми? Ҳазиллашма?”,-деганида кўзидан ёш оқа бошлади.


Мен аллақачон йиғига таслим бўлгандим. Қайнонам жоним боламлаб, қучди. Юсуф пешонамдан ўпиб бағрига қаттиқ босди.

Аммо хурсандчилигимиз узоққа чўзилмади. Менга хомила тушиш хафи бор дея, ёталоқ режим ёзиб берди. Кун бўйи ётган еримда овқат еб телевизор кўришдан бошқа ишга ярамадим. Китоб ҳам ўқидим. Ҳатто киберхавсизликдаги йигитларни гапириб ўзим ҳам телеграмдаги ҳикоя каналларига аъзо бўлдим. Детектив асарлар ёққани учун бир ҳикоя топдим номи “Яширин сирлар”экан. (Реклама: Ҳикоя ўзимники эмасми😉 ) Изоҳларни ўқидим ҳар хил фикрлар ёзилган экан. Индамай ҳикоямни ўқиб, реакциямни босдим.


Вақтимни шулар билан ўтказдим. Юсуф суд куни яқинлашганида иши кўпайиб кетди. Лекин янада менга эътиборини камайтирмади. Опамнинг гапини айтай сизга.”Туғсанг, қариликда туғ эканда. Бунча талтайтиради сени? “,-деб жиғимга тегарди.


Ўзи йигирма олти ёшигача бешта болани туғиб қўйгани учун менинг ўттиз уч ёшим кўп кўринди кўзига.

🐦‍⬛️


“Мен яхшиман. Мен ҳам бораман”,-деб туриб олдим.

Судда қатнашиш менинг ҳам ҳаққим эди.

“Зумрадим,сен нега боламизга травма яшатмоқчисан? Жиноятчиларнинг ва у ёмон муҳитнинг таъсирини биляпсанми? Сенга асабийлашиш мумкин эмас.Мен ўзим сенинг номингдан ҳамма ишни бажариб келаман”,-деб мени уйда ташлаб кетди.

“Ҳой, ўзи зўрға икки қат бўлдинг. Яна оёқ кўтариб ёт деди, дўхтиринг. Кўчада нима гап бор?”,-деб опам мени уршиб берди.

“Сенга қарайди”,-деб опамни жўнатган онамга, бекор кўнган эдим.

Суд яна уч кун кетма –кет давом этди. Фирдавс Турғунов, Чарос Турғунова иши бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилинибди. Қолган икки жинояти ҳам исботланиб 24 йил отаси учун 18 йил Хуршид учун беришибди. Гулбаҳор Турғуновага 16 йил 8 ой. Нафисага эса 14 йил ҳукум ўқилибди. Бу жазолар ўлганларни қайта келтирмас эди. Бир набза бўлсада ичимизни совутган эди холос.


🐦‍⬛️


“Кел, мундай қиламиз. Битта исмга келишолмаяпмиз-ку? Иккаламиз исмимиздан қизимизга исм ясаймиз”,-деб Юсуф мени кўндиришга уринарди.

Қорним катта бўлиб иссиқ ҳаволарга етиб келганимизда, янги дардимиз исм бўлди. Шифокор қиз деганидан бери келишолмай қолган эдик.

“Юсзум-ми? Ёки Зумсуф? Жуда кулгили”,-дедим.

Кулди

“Йўқ бир исм эшитган эдим. Адашмасам қуръонда ҳам бор”
“Нима экан?”
“Юсра!”
“Юсра?”
“Ҳа, Юсуфнинг Юс-и Зумраднинг ўрта еридан Ра –си”,-деганида кулдим.
Ўзича нима маънолар чиқарган эди бу одам.
“Маъноси нима экан?”
“Қулайлик ,енгиллик”,-деб қўлларимни ушлади.
“Чиройли исм экан, Юсра”,-дедим кўзларига қараб
“Зумрадим, бир –биримизга етишиш йўли осон бўлмади. Ишимиз осон эмас.Қулайликча ота-она бўлмаяпмиз. Кел, қизимиз билан ҳаётимизга енгиллик келсин. Бир-биримизни севишимиз ардоқлашимиз осон бўлсин”,-деб кўзидан бир томчи ёш оқди.

Гаплари ҳақиқат эди. Танлаган касбимиз, ҳаёт йўлимиз осон ўтмади. Лекин биз уддаладик. Пуаро ва Холмс бугун Юсрасига умид боғлади.

Т а м о м



Ҳаёт доим тилла патнисда яхши кунларни тақдим қилмайди. Кимлардир қурбон кимлардир жаллод бўлиб умрини ўтказади. Муҳими ичингиздаги яхшиликни ва одамгарчиликни ўлдирадиган қотилга руҳингизни топширманг. Бу бир ҳаётий воқеадан таъсирланиб ёзилган ҳикоя эди. Сиздан илтимосим Чарос руҳига бир фотиҳа ўқиб қўйинг. Ҳар бир якун янги бошланғичлар дебочасидир. Унутманг ҳар биримизнинг ичимизда бир детектив яшайди. Бўлмаса бунчлалик шашт билан бирга йўл юримас эдик.


Қўллаб қувватлаган ҳар бирингизга улкан ташаккурим. Бир хатоим, бир янглиш ҳаракатим бўлса, ҳаққингизни ҳалол қилинг. Янги ҳикоя ва қаҳрамонлар билан ғойибона учрашгунча ҳурмат билан ожиза ёзувчингиз Сулҳида Даврон.🖊




Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏8865👍35🥰13🔥7❤‍🔥3👌3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ХАЙРЛИ ТУН❄️

❄️Қанча намунали бўлмасин инсон,
❄️Топилар номингни дегучи ёмон.
❄️Сен уларни шунчаки унут ва кечир,
❄️Ахир фариштани хам хушламас шайтон.

БАРЧАНГИЗНИ АЛЛОҲИМ ПАНОҲИДА АСРАСИН ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰64
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ана, остонада турибди. Қани кутиб олингларчи?
Нананайнай....🥰
2026 йилда 2026 та ниятингиз амалга ошсин.🤲
365 кун сизни омад, муҳаббат, мувафаққият, хурсандчилик қувиб юрсин.
365 тун ойдинликда ўтсин ва яхши тушлар сизга ҳамроҳ бўлсин.Чинорнинг, қарғанинг, тошбақанинг 500 йиллик умрини шу 12 ойда яшаб ўтинг.
Ҳавас ҳисси, гўзаллик туйғуси сизни сираям тарк этмасин!
Келаётган йил хайрли, файзли ва баракали келсин, азизларим!

ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ❤️😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
11🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум!
Азиз ва суюкли инсонларим!❤️❄️

🎈Сизни ва сиз орқали барча
🎈оила аъзоларингизни кириб
🎈келаётган янги 2026 йил билан
🎈чин юракдан табриклайман!🎉

Янги 2026 йилда, Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!
Бу йил ўзгача, ширин орзу ва ниятлар рўёби билан ўтсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6🥰1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Совуқ кунда иссиқ қаҳвага нима дейсиз...?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰3😍21
Qargʼalar muxokamasi asarini muallifi Sulxida Davron opamni kanali 👆👆👆👆 juda ajoyib kanal obuna boʼlib olamiz

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
11
​​​​#Тавсия

🎉 БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЧУН 5 ТАВСИЯ

🧾 1. 2024 йилдаги қувончли воқеалар рўйхатини тузинг.

Ундан янги одамлар билан танишув, ноодатий кунлар, унутилмас учрашувлар, янги китоблар, фильмлар ва иш ё ўқишдаги ютуқлар жой олиши мумкин.

2. 2025 йил учун режалар ёзиб қўйинг.

Бу нафақат фойдали, балки қизиқарли ҳам. Ёзиш жараёнида энг асосий мақсадларни аниқлаб оласиз ва вақтингизни тўғри тақсимлайсиз.

📨 3. Миннатдорчилик хабарларини юборинг.

Бу йилда сизга ёрдам берганларга, яхши-ёмон кунларда бирга бўлганларга раҳматингизни етказинг. Маслаҳатимиз, қўлингиздан келганича оддий, самимий ва қисқа ёзинг. Ишонинг, умр бўйи эслаб юришади.

📱 4. Соғинганларингизга видео қўнғироқ қилинг.

Улар билан масофадан бўлса ҳам дийдорлашинг, энг яхши кунлар ҳақида хотираларни бўлишинг. Ва албатта, байрам билан табрикланг.

📸 5. 2024 йилдаги ёрқин фотосуратларни чоп этинг.

Телефон ва ижтимоий тармоқлар ўткинчи эканлигини унутманг. Энг яхши суратларни қоғозга чиқариб, альбомга солиб қўйинг.

📌 Умид қиламизки, юқоридагиларни синаб кўрасиз. Яқинларингизга улашиб қўйинг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
Я Н Г И   Й И Л

Остонамда турар Янги йил ғолиб,
Босайми ё йўқ деб улуғвор қадам.
Умридан бир йили орқада қолиб,
Байрам қилмоққа шай ошуфта одам!..

Ўзбекнинг уйига ярашар байрам,
Тўй қилса жой қўймас асло армонга.
Янги йил энг қийин, оғир дамда ҳам,
Бахт, қувонч олиб кел Ўзбекистонга!..

Акрамжон  АЗИЗОВ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Bekvines Qorbobo va Xo’kiz (yangi yil

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил тилаги.🌨❄️🎁🎊🎉

Тилагим сизларга дўст-у қадрдон,
Ҳамроҳ бўлсин сизга бахт-у кулгулар.
Бугун байрам кутар ҳар бир хонодон,
Келмоқда янги йил янги озулар.

Безалган арчалар ёнмоқда шула,
Йозилган дастурхон ноз-неъмат тўла,
Сеҳр билан табриклаб қуяй бир йўла,
Келмоқда янги йил янги орзулар.

Табриклаб қолгайман ҳа мен сизларни,
Дўст-у ёр қадрдон ўғил-қизларни,
Доғда қолдирганча бу йил бизларни,
Келмоқда янги йил янги орзулар.

Қадрига йетганча ҳар бир дамларни,
Ғойибдан тўлдиргай Раббим камларни,
Унитинг барчасин ташвиш ғамларни,
Кэлмоқда янги йил янги орзулар.

Йахшига ёр бўлинг ёмондан йироқ.
Сизни қийнамасин аламли фироқ.
Бахтли умр кўринг узоқдан узоқ.
Келмоқда янги йил янги орзулар.

Собитжон Эштемиров.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰41
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 QORBOBONING SARGUZASHTLARI #Bobur_Mansurov

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2😁1🌚1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧑‍🍳🧑‍🍳🧑‍🍳🧑‍🍳🧑‍🍳🧑‍🍳

Yangi yil uchun ajoyib ideya.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shunchaki so’zlar ketma-ketligi, e’tibor bermang💔

G’oya: Дмитрий Торгов dan olindi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай қилиб, 2026 йил поезди йўлга тушди. Жойингизга маҳкам ўтириб олинг. Йўлга олган жамодонларингизга неларни солдингиз? Орзуларними, мақсадларними, ё аламларними😊 Биринчи иккитаси поездимизга қанот беради, учинчисини эса, оғирлик қилгани учун, ойнадан улоқтиринг! 😇
Поездимиз 365 кунлик масофани босиб ўтгунча, сиз Янги дўстлар орттиришга китоблар ўқишга, саёҳатлар қилишга, ўз бахтли жуфтлигингизни топишга, чужуқли бўлишга имконингиз бор.
Ҳа, айтгандай, поездимиз 12 та бекатда тўхтайди.
Бу бекатларда сиз муҳаббат, омад, дўстлик, фаровонлик, бойлик, соғлиқ, куч қувват, илм-маърифат, бахтни учратасиз.
Уларни ҳамроҳ қилинг ва манзилга шоду хуррамлик ва масрурликда етиб боринг.
Хайрли файзли сафар, азизларим!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Qorbobo boʻlisham qiyin bob qoldi😂😂😂😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1