Бахилнинг уйида
Ҳикоя қилинишича, бир киши ўзининг бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел” деди. Бола қассоб олдига кетди.
Орадан маълум вақт ўтиб қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?” деб сўради.
Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз” дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман” деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!” дедим-да, баққол ёнига кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз” дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси асал ола қоламан” деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз” дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.
Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча пойабзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг пойабзалини кийиб бориб-келдим” деди.
Бола бахилликда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.
Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.
© “Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан.
@IbratliUzz

👍4😢3❤1🔥1
САХАР ТУРИШДА БАРАКА БОР
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.

👍5❤3👏1
Mensimadi kulolni zargar:
“Ukam, qara dono dunyoni -
Sening qo’ling loy bo’lib yurar,
Mening qo’lim o’par tilloni!”
Qarab turdi zargarga kulol,
Davom etdi ishin bemalol.
Keyin dedi (bitta so’z yetar):
“Zo’r ekansiz janobi zargar!
Lek sharning hamma joyini
Zargar qachon zarga toshirgan?
U non yegan tandir loyini
Kulol tepib-tepib pishirgan!”
Shahriyor Shavkat.
@IbratliUzz
“Ukam, qara dono dunyoni -
Sening qo’ling loy bo’lib yurar,
Mening qo’lim o’par tilloni!”
Qarab turdi zargarga kulol,
Davom etdi ishin bemalol.
Keyin dedi (bitta so’z yetar):
“Zo’r ekansiz janobi zargar!
Lek sharning hamma joyini
Zargar qachon zarga toshirgan?
U non yegan tandir loyini
Kulol tepib-tepib pishirgan!”
Shahriyor Shavkat.
@IbratliUzz
❤4👏4🤝1
АЖИБ ҚАБРИСТОН
Қадимда бир қабристон
Мавжуд эди хўп улкан,
Кирган киши ҳайратдан
Ёқасин ушлар экан -
Чунки унда тошларга
Берилмас экан ҳеч зеб,
Ёзилганди ""бир, икки...
"Нари борса уч йил" деб!
Дуч келарди нигоҳлар
Бунда ажиб сирларга -
Жуда ошиб борганда
"Беш йиллик умрлар"га...
... Бир кун бу ҳол сирини
Англаёлмай, бир қатор
Шогирдлар Устозидан
Сўраб кўрдилар такрор:
"Бунча кам яшаганлар,
Гўдакларми бу ерда?"
Устоз ўйчан боқиб-ла
Ажиб сабоғин берди:
"Ёзилмаган бу тошга
Инсоннинг тўлган умри,
Бунда ёзилган фақат
Яхшилик қилган умри!"
Юрак-юракка етиб
Борди Устоз сўзлари,
Кейинги васиятдан
Ёшга тўлди кўзлари:
- Мен ўлсам, - дерди Устоз,
Тош қўйманг зийнату зеб,
Қабримга ёзинг фақат
"Туғилдию, ўлди!" деб!
Эзгулик-ла яшаган
Умрим менинг нолга тенг!
Шу боис, туғилгану
Дарҳол ўлган эди, денг!!!"
Бир шогирд шунда ногоҳ
Жавоб топибди тезда:
"... Унда биз аниқ ўлик
Туғилган эканмиз-да?!"
@IbratliUzz
Қадимда бир қабристон
Мавжуд эди хўп улкан,
Кирган киши ҳайратдан
Ёқасин ушлар экан -
Чунки унда тошларга
Берилмас экан ҳеч зеб,
Ёзилганди ""бир, икки...
"Нари борса уч йил" деб!
Дуч келарди нигоҳлар
Бунда ажиб сирларга -
Жуда ошиб борганда
"Беш йиллик умрлар"га...
... Бир кун бу ҳол сирини
Англаёлмай, бир қатор
Шогирдлар Устозидан
Сўраб кўрдилар такрор:
"Бунча кам яшаганлар,
Гўдакларми бу ерда?"
Устоз ўйчан боқиб-ла
Ажиб сабоғин берди:
"Ёзилмаган бу тошга
Инсоннинг тўлган умри,
Бунда ёзилган фақат
Яхшилик қилган умри!"
Юрак-юракка етиб
Борди Устоз сўзлари,
Кейинги васиятдан
Ёшга тўлди кўзлари:
- Мен ўлсам, - дерди Устоз,
Тош қўйманг зийнату зеб,
Қабримга ёзинг фақат
"Туғилдию, ўлди!" деб!
Эзгулик-ла яшаган
Умрим менинг нолга тенг!
Шу боис, туғилгану
Дарҳол ўлган эди, денг!!!"
Бир шогирд шунда ногоҳ
Жавоб топибди тезда:
"... Унда биз аниқ ўлик
Туғилган эканмиз-да?!"
@IbratliUzz
👍6❤4🔥1
Forwarded from Нишондаги гаплар 🎯
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🤝2❤1
Ҳаётдаги кулгили уч босқич:
1. Ўсмирлик...
Вақтинг бор, куч-қувватинг бор, лекин қўлингда маблағ йўқ.
2. Етуклик...
Маблағинг бор, куч-қувватинг бор, лекин вақт йўқ.
3. Қарилик...
Маблағ ҳам бор, вақт ҳам бор, лекин куч-қувватинг йўқ.

👍6🔥2❤1👏1🕊1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким умрини узоқ бўлишини, ризқини кенг бўлишини хоҳласа ота-онасига яхшилик қилсин, уларни дуосини олсин...
@IbratliUzz
@IbratliUzz
👍5❤2🔥2👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россиялик Сергей Бойсов стратосферадан сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
У 11 километрдан ортиқ баландликдаги ҳаво шаридан Олтой тоғ этакларига сакради. Таъкидланишича, Сергейнинг эркин тушиш тезлиги соатига 500 километрдан ошган.

👏6👍2❤1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_бўлмаса
Қизалоқ расм чизиб уни дадасига кўрсатиш учун BYD автомабилини мониторига михлаб қўйибди 😅
Ота-оналарга юбориб қўямиз. Тушунган тушунди!😟

👍5🔥1🥰1😁1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3👏2🔥1
• Миш-мишни ёвуз одам ўйлаб топади.
• Аҳмоқ одам тарқатади.
• Ақлсиз, нодон эса уни тасдиқлайди.
• Сен мана шу уч тоифадан бўлмасликка ҳаракат қил.

👏7🔥1🕊1🤝1
Forwarded from Yaxshi Yomon | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУЛИБ ЮР ҚАРИМАЙСАН... 😅
Ташвишим кўп десанг гар,
Ташвишдан аримайсан.
Сўзим тингла биродар,
Кулиб юр қаримайсан.
Кимнинг кўнглида йўқ ғам,
Кимнинг уйида йўқ кам,
Осмон қулаб кетса ҳам,
Кулиб юр қаримайсан.
Кўнглингни тут кенг мудом,
Ҳаётдан олгин ором,
Ўзинга қил эҳтиром,
Кулиб юр қаримайсан.
Ғам ташвишларни деб сиқилиб юриш, уларни йўқ қилиб қўймайди. Яхши кайфият билан, ақлни ишлатиб ҳаракат қилиш керак. Шунда видеодаги отахон ёшига етганда ҳам, қарсиллаб, ўйинга тушасиз.
✅ Канал👉 @YaxshiYomon

👍4👏2❤1🥰1
Forwarded from Yaxshi Yomon | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤝Саломлашишдаги гўзал одоблар
Фарзандларингизга кўрсатинг, яқинларга ҳам юбориб қўйинг.
✅ Канал👉 @YaxshiYomon
Фарзандларингизга кўрсатинг, яқинларга ҳам юбориб қўйинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5🥰2🤝2
САХИЙ КИМ?
(Ибратли ривоят)
Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди.
Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:
- Сен бу меҳнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир муҳтожларга ҳеч ҳам хайр- эҳсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса ҳам, деярли ҳар куни фақирларга гўшт тарқатади, - дебди.
Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди.
Бу воқеадан кейин қишлоқда:
“Уста бой, лекин хасис экан”, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.
Кунларнинг бирида дурадгор хасталаниб қолибди. Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмабди. Хаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.
Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:
- Дурадгор уста ҳаётлик чоғида ҳар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Ҳозир эса дурадгор йўқ. Энди ҳеч ким пул олиб келмаяпти, - деб жавоб берибди.
Қиссадан ҳисса:
Ҳеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб баҳо берманг, унинг қалбини фақат Яратган билгувчидир!

❤3👍3🕊2👏1