IBRATLI HIKOYALAR
115 subscribers
545 photos
652 videos
141 links
Ibrat...
Download Telegram
УЙҚУ — КИЧИК ЎЛИМ ВА КАТТА ОРОМ

Аллоҳ таоло айтади: «У сизларга кечани либос, уйқуни эса ором қилган Зотдир...» (Фурқон сураси, 47-оят).

Уйқу — бу шунчаки чарчоқ чиқариш эмас, балки мўъжизавий жараёндир:

Нималар содир бўлади?
Тикланиш: Сиз ухлаётганингизда мия кераксиз маълумотларни ўчиради, ҳужайралар янгиланади ва тана кейинги кун учун "қувватланади".

Кичик ўлим: Уйқу пайтида руҳ вақтинча танани тарк этади (кичик вафот). Тонгги уйғониш эса — қайта тирилишнинг бир намунасидир.

Тушлар олами: Инсон кўрадиган содиқ тушлар — нубувватнинг 46 дан бир бўлагидир. Бу руҳий дунёнинг борлигига энг катта далил.

Суннатга мувофиқ уйқу:
Ўнг томон билан, таҳоратли ҳолда ва дуолар билан ухлаш — инсонни нафақат жисмоний, балки маънавий жиҳатдан ҳам ҳимоялайди.

Хулоса: Ҳар куни кечқурун кўзимизни юмиб, эрталаб соғ-омон очишимиз — бизга берилган иккинчи имкониятдир. Бугунги уйқу олдидан қалбингизни ҳаммадан поклаб, кечириб ухланг.

@IbratliUzz
👍4👏1
Ҳ А Ё Т П О Е З Д И.


Кекса, ёш! Ҳаётга ҳам кимки етар.
Ҳаммаси бирма - бир, изма - из ўтар.
Бу дунё ҳеч кимга абадий қолмас.
Кетдилар! Кетамиз! Келишар! Кетар!

Умар Ҳайём.

Ҳаёт” деган поездга чиқдим.
Машинисти кўринмас кўзга.
Биринчи вагонга ўтирдим.
Ва поезд аста тушди йўлга.

Ортга қайтмас сафар бошланди.
Қайси бекатда чиқади ким?
Қай бекатда тушишин билмай.
Йўловчилар кетиб борар жим.

Поезд юрар баланд, паст йўлдан.
Гоҳ бўрон эсар, гоҳ майин ел.
Баъзан йўлда чарақлар офтоб.
Баъзан йўлда қоронғу туннел.

Биринчи вагон. Бу -“Болалик”.
Унда бобом, бувим - оилам.
Шодон кулгу, ғамсиз юраклар.
Ёп ёруғ вагонда жамул жам.

Поезд юрар фақат олдинга.
Бирин кетин бекатлар келар.
Аввал бобом тушиб қолади.
Кейин бувим…Поездчи, елар.

Вагонда бўш қолган ўриндиқ.
Уларни менга эслатади.
Ҳар бекатда йўқотиш борми?
Яна мени нелар кутади?

Бир бекатда тушади отам.
Ўрнигачи, жуфтим чиқади.
Бир бекатда онам тушганда.
Бағрим ўпирилиб кетади.

Дўстлар, синфдошлар чиқади.
Қайсидир вақт вагон тўлади.
Фарзандлар, жигарлар чиққанда.
Вагон қий- чув, гавжум бўлади.

Поездга янги қўшилганлар.
Юракдаги дардим билмайди.
Кимни йўқотдим ёки топдим?
Бу уларни қизиқтирмайди.

Яна келар янги бекатлар.
Қадрли дўст, ошнолар тушар.
Навбат билан, ёки бенавбат.
Ҳаёт поездин тарк этишар.

Мен таниган, танимаганлар.
Чиқар, тушар. Ҳувиллар вагон.
Менчи, қайтгим келади энди.
Энг биринчи вагоним томон.

Соғинаман эски бекатни.
Онамнинг иссиқ қучоғини.
Хотирамни қучиб йиғлайман.
Тушунсамда қайтмас чоғимни.

Ва ниҳоят келар навбатим.
Поезддан тушар вақтим келди.
Жимгина тушиб қолганимни.
Ким билмади, ким эса билди.

Хотирага айланаман тез.
Ўриндиғим кимдир эгаллар.
Яхши бўлсам эслаб юришар.
Балки кимдир мени соғинар?

Вагонда қолган ўғлим, қизим.
Сафарини давом эттирар.
Асло ҳувилламас бу поезд.
Неваралар ўрним тўлдирар.

Поезд менсиз кетаверади.
Тўхтаб қолмас менсиз у, ишон!
Ким қачон чиқади, тушади.
Фақатгина Ўзига аён.

Нимагадир баъзи вақтда.
Ўйлаймиз: “Поездда қоламиз!
Сафаримиз тугамайди ҳеч”.
Сафар тугар, кеч тан оламиз!

Темир ғилдираклар овози.
Остида ўйларга толамиз.
Болаликдан сўнгги вагонга.
Қачон ўтдик? Билмай қоламиз!

@IbratliUzz
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олдингизда чиққан тўсиқлар хатто тошдек бўлса ҳам ёриб ўтиб кетса бўлади!

Ибрат учун яқинларингизга юбориб қўйинг!

@IbratliUzz
👍31👏1
Инсоннинг инсон билан бўлган муносабати машинанинг машина билан бўлган муносабатига ўхшайди. Агар ўзинг билан одамлар орасида кифоя қилгудек масофа қолдирмасанг, тўқнашув содир бўлади.

@IbratliUzz
👏3👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибратли видео...❤️❤️❤️

@IbratliUzz
👏31🔥1
— Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.
—  Сувнинг иродаси қандай бўлади? — деб сўрашди шогирдлари.
— Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, — деб жавоб берди Суқрот.

@IbratliUzz
👍42👏2
U shunchalar xasis ediki, tushida restoranda ovqatlanayotgan bo'lsa, pulini to'lamaslik ushun shartta uyg'onib ketardi :)
😂😂😂

@IbratliUzz
👏2😁2🤣2
— Жоҳил инсон қаршисида китоб каби сукут сақла!

— Оддий фикрла, оддий қабул қил ва оддий яша! Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир!

— Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

— На ўтмиш бор, на келажак. Ўтмишингга боқиб қайғуга ботма ва келажакка боқиб ташвишланма. Ҳозирги он ила яша, чунки сен шу онда борсан.

Жалолиддин Румий

@IbratliUzz
👍31🔥1
Замоннинг икки куни бордир. Бири фойдангга, бир эса зараринггадир. Фойдангга бўлса, манманлик қилма! Зарарингга бўлса, сабр қил!

@IbratliUzz
👍21🤝1
БИР ЯРИМТА ДЎСТ...

Амир шаҳарни айланиб юрар экан, ота-ўғил савдогарларнинг суҳбати қулоғига чалинди. Савдогар ота ўғлидан:
— Сенинг нечта дўстинг бор? — деб сўради.
— Қирқта дўстим бор. — деб жавоб қилди.
— Мен умр бўйи бир яримта дўст орттирдим холос. — деди. Савдогарнинг гапини эшитган амир мулозимларидан сўради:
— Сизлардан бирингиз "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бера оладими?
Мулозимлар:
— Битта дўстни тушундик, аммо яримта дўстни билолмадик, — дейишди.
Шунда вазир:
— Амирим, савдогар ўғли билан ҳазиллашган, — деди.
Амир:
— Йўқ, ҳузуримга ўша савдогарни олиб келинг, ўзидан сўрайман! — деди. Савдогарни бошлаб келдилар. Амирнинг қаршисига ўтирди.
Амир:
— Менга "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бер! — деди.
— Хизматингизга шайман амирим, лекин буни сўз билан шарҳлаб беролмайман. Аммо кўрсатиб беришим мумкин, — деди.
— Қандай қилиб?! — деди.
— Жарчингизга буюринг, бозорларда мени қатл қилинишим ҳақида хабар тарқатсин! — деди.
— Нима? Нима?! — деди.
— Худди шундай амирим, "бир яримта дўст"нинг маъносини билиб оласиз, — деди.

Шундай қилиб жарчи савдогарнинг оғир жиноят қилганини ва ўлим жазосига ҳукм қилинганини эълон қилди. Одамлар жазо майдонига тўпландилар. Амир ва савдогар ҳам ўша ерда эдилар. Гўёки жазо ижросини кутиб турибдилар. Шунда бир киши амирнинг қаршисига чиқиб:
— Амирим! Савдогарни озод қилишингиз учун ҳар қанча ҳақ тўлашга тайёрман. — деди.
— Йўқ, иложи йўқ. Катта жиноят қилди! — деди.
— Бор бойлигимни ярмини бераман— деди.
— Бор будингни берсанг ҳам етмайди, — деди.
Дўсти савдогарга қараб:
— Дўстим эшитдингми, бутун бор бойлигимни сенга фидо қилдим, аммо амир рад этди. Вафоли дўстинг эканлигимни тасдиқлайсанми?! — деди.
— Албатта, сен вафодор дўстимсан! Раҳмат сенга! Омон бўл! — деди.

Жарчи бироздан сўнг савдогар қатл қилинишини эълон қилди. Одамлар орасидан бошқа бир киши шошилганча югуриб чиқди ва амирга:
— Бу савдогарни қатл қиласизларми?! Ахир, у бегуноҳ! Ҳақиқий жиноятчи менман!!! — сўнг йиғилган оломонга ўгирилиб: — Эй одамлар! Унинг айби йўқ. Мен ўша жиноятни қилдим! Айбдор менман! Қатл қилиниши керак одам мен! — деди.
— Ундай бўлса, сени савдогар ўрнига қатл қиламиз! — деди.
— Ҳа, мени жазоланглар! Мен айбдорман! — деди.

Соқчилар кишини ушлаб, жазо майдонига олиб чиқиб, қўлларини боғлай бошладилар.
Амир:
— Гапингдан қайтмайсанми? — деди.
— Йўқ! Эй савдогар дўстим, сен уйингга қайтиб кетавер — деди. Шунда савдогар амирга қараб табассум ила:
— Кўрдингизми амирим яримта дўст билан бир бутун дўстнинг фарқини?! — деди.

P.S.: Молини сенга фидо қиладиган дўст — ЯРИМТА ДЎСТ! Жонини фидо қиладиган дўст — БУТУН ДЎСТ! Барчамизга буст-бутун дўстлар насиб қилсин!

•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•

@IbratliUzz
👍42👏1
#саломатлик

Қора ва кўк чой фарқи

Қора чой
– Қон босимини пасайтиради (кам ичилса,кўпи оширади)
– Ҳазмни яхшилайди
– Чарчоқни ёзади
Асосан эрталаб ва тушликдан кейин ичиш тавсия этилади.

Кўк (яшил) чой
– Ортиқча ёғларни эритишга ёрдам беради
– Иммунитетни мустаҳкамлайди
– Стрессни камайтиради
Энг яхши пайт – овқатдан кейин ва кечқурун.

Ҳар иккиси ҳам меъёрида ичилса фойдали. Ортиқчаси эса зарар бўлиши мумкин.

@hissiyotim
👍21👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳалол меҳнат - гуноҳларни ювувчи неъмат!

@IbratliUzz
😢21👍1
Донишманддан сўрашди:
– Одамнинг ақлини қандай биласиз?
– Гапирадиган гапларидан, деди донишманд.
– Агар гапирмасачи? – дейишди яна.
Донишманд бироз ўйлаб деди:
– У қадар ақлли одам бўлмаса керак.

@IbratliUzz
👏21👍1
-- Онажон, сиз менинг гапимни тушунмаяпсиз, -- деди фарзанд.
-- Болам, мен сени гапирмаган пайтингдаям тушунардим, - деди Она!

@IbratliUzz
👍2👎1
ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА

Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.

Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Ривоятларда шундай дейилади: Бир солиҳ киши биродарлари билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябди, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб у кишидан сўрасалар:
-Бу йигитнинг бутун танаси ёнябди фақатгина ўнг қўли ёнмаябди дейишди.

Сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябди. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!!

•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•

@IbratliUzz
👍3
БУГУНГИ КУН УЧУН МОТИВАЦИЯЛАР:

Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.

© Цезарь

️Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.

© Уорен Бафет

Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.

© Конфуций

️Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.

© Брюс Ли

️Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

© Бодо Шефер

Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма!

© Чингизхон

•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•

@IbratliUzz
👏21👍1
Ҳасадчининг учта аломати бор:
• дўсти ёнида бўлмаса, уни ғийбат қилади;
• ёнида бўлса, тилёғламалик қилади;
• унга мусибат етса, хурсанд бўлади.

@IbratliUzz
👍21