IBRATLI HIKOYALAR
115 subscribers
545 photos
652 videos
141 links
Ibrat...
Download Telegram
#ибрат

Муваффақият рецепти

Бошқалар ухлаётган пайт, сиз ўқинг ва изланинг.
Бошқалар бекорчи бўлиб юрган пайт сиз ишланг.
Бошқалар ўйнаб юрган пайт сиз тайёрланинг.
Бошқалар тилак билдирганда сиз мақсад қилинг.

Шунда сиз бошқалар эришмаган ютуқларга эришасиз

@IbratliUzz
5👍4
Исрофда яхшилик йукдир...

@IbratliUzz
👏53
Энг куп хисоб килинадиган кимса...

@IbratliUzz
4👍4
Инсон бир неча йил умр куриши мумкин...

@IbratliUzz
👍8
Инсоннинг илмга булган эхтиёжи...

@IbratliUzz
👍5🕊3
Илм изламок фазилат...

@IbratliUzz
👍5🔥3
Кун хикмати

Илм танхоликда хамрохдир...

@IbratliUzz
👍5👏3
Илмнинг дунёдан устунлиги...

@IbratliUzz
👍5🕊21👏1
Вактларни ёкутлар эвазига топиб булмас...

@IbratliUzz
👍5👏2🤔1
Намоз масжиддан чиққач, ҳаж Маккадан чиққач, Рамазон рўза тугагач бошланади - Нажиб Фозил

@IbratliUzz
👏5👍41
Ажиб қабристон
#nazm
Қадимда бир қабристон
Мавжуд эди хўп улкан,
Кирган киши ҳайратдан
Ёқасин ушлар экан –

Чунки унда тошларга
Берилмас экан ҳеч зеб,
Ёзилганди "бир, икки…"
"Нари борса уч йил" деб!

Дуч келарди нигоҳлар
Бунда ажиб сирларга –
Жуда ошиб борганда
"Беш йиллик умрлар"га…

… Бир кун бу ҳол сирини
Англаёлмай, бир қатор
Шогирдлар Устозидан
Сўраб кўрдилар такрор:

"Бунча кам яшаганлар,
Гўдакларми бу ерда?"
Устоз ўйчан боқиб-ла
Ажиб сабоғин берди:

"Ёзилмаган бу тошга
Инсоннинг тўлган умри,
Бунда ёзилган фақат
Яхшилик қилган умри!"

Юрак-юракка етиб
Борди Устоз сўзлари,
Кейинги васиятдан
Ёшга тўлди кўзлари:

– Мен ўлсам, – дерди Устоз,
Тош қўйманг зийнату зеб,
Қабримга ёзинг фақат
"Туғилдию, ўлди!" деб!

"Эзгулик-ла яшаган
Умрим менинг нолга тенг!
Шу боис, туғилгану
Дарҳол ўлган эди, денг!!!"

Бир шогирд шунда ногоҳ
Жавоб топибди тезда:
"… Унда биз аниқ ўлик
Туғилган эканмиз-да?!"

P.S.: Умрингизни "ўлик" ҳолда ўтказиб юборманг!

•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•

@IbratliUzz
👍32🔥2👏2🕊2
Бўлишадиган булсан тўқ бўламиз,
Бўлинадиган бўлсак йўқ бўламиз…

@IbratliUzz
👍42🔥1🤝1
#Табассум

Бир йигит кекса чол кампирнинг уйига меҳмон бўлди. Етмиш беш ёшли отахон кампиридан бир пиёла сув сўраб:
— Гулим, бир пиёла сув олиб келасанми? - дебди. Бироздан кейин “Азизам, чой қуйиб бер”, “Гўзалим, сени уринтираётганимдан хижолатдаман, илтимос, чойимга новвот солиб берсанг” деб мурожаат қиларди. Меҳмон кекса отахон кампирига мурожаат қилганида ойдаланган меҳр тўла эркаловчи сўзлардан таъсирланиб, чолни саволга тутди:
— Амаки, оила қурганингизга неча йил бўлди?
— Эллик йилга яқинлашиб қолди, ўғлим, - дея кулимсиради отахон.
— Ўзаро меҳр-муҳаббатингиз, муносабатларингиздан кўнглим ҳузурланди,- деди йигит. Момомга “Гулим, азизам, гўзалим” деб мурожаат қилар экансиз...
Кекса аёлнинг ёноқлари пуштиранг тус олди:
— Ҳа, амакингиз бир неча йилдан бери шундай сўзлар билан мурожаат қиладилар...- Онахон шундай деб ошхонага чиқар экан, отахон меҳмонга шивирлади:
— Ўзи эшитиб қолмасин ўғлим, икки йил бўлди исмини унутиб қўйганман, ҳалиям эслолмаяпман.

(c)IkromSharif

@IbratliUzz
😁3🤣3🔥21🥰1🤔1
🌒 Ҳаёт ташвишларидан зерикган, сиқилган бир киши имом Аҳмад ибн Ҳанбал رَحِمَهُ الله ҳузурларига кириб:

"Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос", деди.

▪️Шунда имом у кишига қарата:

Агар Аллоҳ таоло ризқ масаласини Ўз зиммасига олган бўлса, бунчалик қайғуриб, ўкиниш нечун!?

Агар эҳсон-инфоқ ва йўқотилган нарсаларнинг эвазига Аллоҳдан қайтиши нақд бўлса, бахиллик қилиш нечун!?

Агар жаннат ҳақ бўлса, бу дунёдан роҳат излаш нечун!?

Агар жаҳаннам рост бўлса, гуноҳ маъсият нечун!?

Агар Мункар ва Накирнинг қабрда сўроққа тутиши рост бўлса, кайфу-сафо қилиб юришинг нечун!?

Агар дунё ўткинчи бўлса, хотиржамлик нечун!?

Агар ҳисоб-китоб аниқ бўлса, мол-дунё жамлаш нечун!?

Агар ҳар бир нарса тақдирда битилган бўлса, қўрқув нечун!?
деб насиҳат қилган эканлар Аллоҳ у кишини раҳматига олсин.

@IbratliUzz
👍3🔥3
Ҳар бир амалнинг акс-садоси бор

Бу дунё – имтиҳон майдони. Унда ташланган ҳар бир қадам, айтилган ҳар бир сўз ва қилинган ҳар бир амалнинг ўз жавоби бор. Халқимизда «Нима эксанг, шуни ўрасан», деган донишмандона гап бежиз айтилмаган. Бироқ ҳаёт доим ҳам биз кутгандек тезкор «олди-берди»дан иборат эмас.

Инсоннинг олижаноблиги унинг қилаётган яхшилиги эвазига нимадир кутмаслигида кўринади. Агар сиз бировга ёрдам қўлини чўзсангиз-у, ундан раҳмат ёки миннатдорчилик эшитмасангиз, асло маҳзун бўлманг.

Аллоҳ таоло қилинган ҳеч бир яхшиликни зое қилмайди. Агар яхшилигингизнинг мевасини ўша инсондан кўрмасангиз, Аллоҳ уни сиз кутмаган бошқа бир манбадан – балки фарзандларингиз камолида ёки бошингизга тушган мусибатнинг даф бўлишида қайтаради.

Чин мўминнинг мукофоти одамларнинг қўлида эмас, балки Холиқнинг ҳузуридадир.

Шундай экан, жавоб кутмасдан яхшилик қилинг!

@IbratliUzz
3👍3
Кўпинча оналарнинг фарзандига нисбатан асабийлиги, бақироқлиги отанинг онага бўлган муносабатларининг инъикосидир.
Аҳлингиз фарзандларингизга меҳрибон, мулойим бўлишини, сабр, босиқлик билан таълим ва тарбия беришини истасангиз, сиз унга худди шу услубда муомала қилинг.
Бу тарбиялашдан ташқари уйда ўзини тутиши, ибодатларга ёндашуви, муомалалрида ҳам акс этади.
Аёл кўзгудир — сизга ўзингизни кўрсатади.

@IbratliUzz
👍52
УЙҚУ — КИЧИК ЎЛИМ ВА КАТТА ОРОМ

Аллоҳ таоло айтади: «У сизларга кечани либос, уйқуни эса ором қилган Зотдир...» (Фурқон сураси, 47-оят).

Уйқу — бу шунчаки чарчоқ чиқариш эмас, балки мўъжизавий жараёндир:

Нималар содир бўлади?
Тикланиш: Сиз ухлаётганингизда мия кераксиз маълумотларни ўчиради, ҳужайралар янгиланади ва тана кейинги кун учун "қувватланади".

Кичик ўлим: Уйқу пайтида руҳ вақтинча танани тарк этади (кичик вафот). Тонгги уйғониш эса — қайта тирилишнинг бир намунасидир.

Тушлар олами: Инсон кўрадиган содиқ тушлар — нубувватнинг 46 дан бир бўлагидир. Бу руҳий дунёнинг борлигига энг катта далил.

Суннатга мувофиқ уйқу:
Ўнг томон билан, таҳоратли ҳолда ва дуолар билан ухлаш — инсонни нафақат жисмоний, балки маънавий жиҳатдан ҳам ҳимоялайди.

Хулоса: Ҳар куни кечқурун кўзимизни юмиб, эрталаб соғ-омон очишимиз — бизга берилган иккинчи имкониятдир. Бугунги уйқу олдидан қалбингизни ҳаммадан поклаб, кечириб ухланг.

@IbratliUzz
👍4👏1