Дуо ижобат бўладиган вақтлар:
– Саждаларда;
– Туннинг охирида;
– Фарз намозига азон айтилганида;
– Ёмғир ёғаётганда;
– Жума кунидаги бир пайтда (яъни, икки хутба оралигида);
– Одамларнинг маййит вафот этгандаги дуоси;
– Мусулмоннинг ўз биродари ҳаққига дуоси;
– Мазлумнинг дуоибади;
– Қадр кечасидаги дуо.
Дустларга айтиб куйинг...
@IbratliUzz

👍4👏3❤2🕊2
Бир ўқитувчи болани қўлига хат бериб, ота-онасига беришини айтибди. Бола хатни уйга олиб борибди. Катталар хатни очиб қараса, шундай ёзилган экан:
"Болангиздан ғалати ҳид келяпти".
Ота-она жавоб хатини бола орқали бериб юборибди. Ўқитувчи хатни очиб қараса, шундай ёзилган экан:
"Сиз боламни ҳидламанг, ўқитинг!"

👍7❤2
Аччиқ ҳақиқат...
Ҳақирдан ҳол-аҳвол сўраб қўйгин,
Бир кун кўнгил очаринг бор.
Гоҳи яёв юриб қўйгин,
Бир кун отдан тушаринг бор.
Мол омонат, жон омонат,
Давр ҳам, даврон омонат.
Мозорларга бориб қўйгин,
Бир кун тупроқ қучаринг бор...
@IbratliUzz
Ҳақирдан ҳол-аҳвол сўраб қўйгин,
Бир кун кўнгил очаринг бор.
Гоҳи яёв юриб қўйгин,
Бир кун отдан тушаринг бор.
Мол омонат, жон омонат,
Давр ҳам, даврон омонат.
Мозорларга бориб қўйгин,
Бир кун тупроқ қучаринг бор...
@IbratliUzz
👏4👍3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏3❤2🔥1
#ибрат
Муваффақият рецепти
Бошқалар ухлаётган пайт, сиз ўқинг ва изланинг.
Бошқалар бекорчи бўлиб юрган пайт сиз ишланг.
Бошқалар ўйнаб юрган пайт сиз тайёрланинг.
Бошқалар тилак билдирганда сиз мақсад қилинг.
Шунда сиз бошқалар эришмаган ютуқларга эришасиз

❤5👍4
Намоз масжиддан чиққач, ҳаж Маккадан чиққач, Рамазон рўза тугагач бошланади - Нажиб Фозил
@IbratliUzz
@IbratliUzz
👏5👍4❤1
Ажиб қабристон
#nazm
Қадимда бир қабристон
Мавжуд эди хўп улкан,
Кирган киши ҳайратдан
Ёқасин ушлар экан –
Чунки унда тошларга
Берилмас экан ҳеч зеб,
Ёзилганди "бир, икки…"
"Нари борса уч йил" деб!
Дуч келарди нигоҳлар
Бунда ажиб сирларга –
Жуда ошиб борганда
"Беш йиллик умрлар"га…
… Бир кун бу ҳол сирини
Англаёлмай, бир қатор
Шогирдлар Устозидан
Сўраб кўрдилар такрор:
"Бунча кам яшаганлар,
Гўдакларми бу ерда?"
Устоз ўйчан боқиб-ла
Ажиб сабоғин берди:
"Ёзилмаган бу тошга
Инсоннинг тўлган умри,
Бунда ёзилган фақат
Яхшилик қилган умри!"
Юрак-юракка етиб
Борди Устоз сўзлари,
Кейинги васиятдан
Ёшга тўлди кўзлари:
– Мен ўлсам, – дерди Устоз,
Тош қўйманг зийнату зеб,
Қабримга ёзинг фақат
"Туғилдию, ўлди!" деб!
"Эзгулик-ла яшаган
Умрим менинг нолга тенг!
Шу боис, туғилгану
Дарҳол ўлган эди, денг!!!"
Бир шогирд шунда ногоҳ
Жавоб топибди тезда:
"… Унда биз аниқ ўлик
Туғилган эканмиз-да?!"
P.S.: Умрингизни "ўлик" ҳолда ўтказиб юборманг!
•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•

👍3❤2🔥2👏2🕊2
👍4❤2🔥1🤝1
#Табассум
Бир йигит кекса чол кампирнинг уйига меҳмон бўлди. Етмиш беш ёшли отахон кампиридан бир пиёла сув сўраб:
— Гулим, бир пиёла сув олиб келасанми? - дебди. Бироздан кейин “Азизам, чой қуйиб бер”, “Гўзалим, сени уринтираётганимдан хижолатдаман, илтимос, чойимга новвот солиб берсанг” деб мурожаат қиларди. Меҳмон кекса отахон кампирига мурожаат қилганида ойдаланган меҳр тўла эркаловчи сўзлардан таъсирланиб, чолни саволга тутди:
— Амаки, оила қурганингизга неча йил бўлди?
— Эллик йилга яқинлашиб қолди, ўғлим, - дея кулимсиради отахон.
— Ўзаро меҳр-муҳаббатингиз, муносабатларингиздан кўнглим ҳузурланди,- деди йигит. Момомга “Гулим, азизам, гўзалим” деб мурожаат қилар экансиз...
Кекса аёлнинг ёноқлари пуштиранг тус олди:
— Ҳа, амакингиз бир неча йилдан бери шундай сўзлар билан мурожаат қиладилар...- Онахон шундай деб ошхонага чиқар экан, отахон меҳмонга шивирлади:
— Ўзи эшитиб қолмасин ўғлим, икки йил бўлди исмини унутиб қўйганман, ҳалиям эслолмаяпман.
(c)IkromSharif

😁3🤣3🔥2❤1🥰1🤔1
🌒 Ҳаёт ташвишларидан зерикган, сиқилган бир киши имом Аҳмад ибн Ҳанбал رَحِمَهُ الله ҳузурларига кириб:
➖"Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос", деди.
▪️Шунда имом у кишига қарата:
➖Агар Аллоҳ таоло ризқ масаласини Ўз зиммасига олган бўлса, бунчалик қайғуриб, ўкиниш нечун!?
➖Агар эҳсон-инфоқ ва йўқотилган нарсаларнинг эвазига Аллоҳдан қайтиши нақд бўлса, бахиллик қилиш нечун!?
➖Агар жаннат ҳақ бўлса, бу дунёдан роҳат излаш нечун!?
➖Агар жаҳаннам рост бўлса, гуноҳ маъсият нечун!?
➖Агар Мункар ва Накирнинг қабрда сўроққа тутиши рост бўлса, кайфу-сафо қилиб юришинг нечун!?
➖Агар дунё ўткинчи бўлса, хотиржамлик нечун!?
➖Агар ҳисоб-китоб аниқ бўлса, мол-дунё жамлаш нечун!?
➖Агар ҳар бир нарса тақдирда битилган бўлса, қўрқув нечун!?
деб насиҳат қилган эканлар Аллоҳ у кишини раҳматига олсин.

👍3🔥3
Ҳар бир амалнинг акс-садоси бор
Бу дунё – имтиҳон майдони. Унда ташланган ҳар бир қадам, айтилган ҳар бир сўз ва қилинган ҳар бир амалнинг ўз жавоби бор. Халқимизда «Нима эксанг, шуни ўрасан», деган донишмандона гап бежиз айтилмаган. Бироқ ҳаёт доим ҳам биз кутгандек тезкор «олди-берди»дан иборат эмас.
Инсоннинг олижаноблиги унинг қилаётган яхшилиги эвазига нимадир кутмаслигида кўринади. Агар сиз бировга ёрдам қўлини чўзсангиз-у, ундан раҳмат ёки миннатдорчилик эшитмасангиз, асло маҳзун бўлманг.
Аллоҳ таоло қилинган ҳеч бир яхшиликни зое қилмайди. Агар яхшилигингизнинг мевасини ўша инсондан кўрмасангиз, Аллоҳ уни сиз кутмаган бошқа бир манбадан – балки фарзандларингиз камолида ёки бошингизга тушган мусибатнинг даф бўлишида қайтаради.
Чин мўминнинг мукофоти одамларнинг қўлида эмас, балки Холиқнинг ҳузуридадир.
Шундай экан, жавоб кутмасдан яхшилик қилинг!

❤3👍3