Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Бошланғич мактабни келажак учун ўқидим. Сўнгра менга: “Ўрта мактабни келажак учун ўқи”, деб айтишди. Кейин: “Лицейни келажак учун ўқи”, деб айтишди. Кейин: “Бакалаврни келажак учун ўқи”, деб айтишди.Сўнгра менга: “Келажак учун иш топ”, деб айтишди. Кейин менга: “Келажак учун оила қур”, деб айтишди. Сўнгра менга: “Келажак учун фарзандни кўпайтир”, деб айтишди...

Мана ниҳоят, бугунги кунда ёшим 77 га етганида ушбу мақолани ёзмоқдаман. Ҳануз ўша келажакни кутиб яшаяпман. Кейин билсам, ўша келажак буқа қувлаб етиши учун унинг бошига илиб қўйилган бир парча қизил латта экан. Аммо унга етиб бўлмас экан. Чунки, келажакка етиб борилса, у ҳозирга айланар экан. Ҳозир эса ўтмишга айланар экан. Сўнгра янги келажакка тўқнаш бўлинар экан. Ҳақиқий келажак эса
Аллоҳ сендан рози бўлиб, дўзахидан омонда қолиб, жаннатига равона бўлишингда экан...

Али Тантовий (1909-1999/1327-1420) роҳимаҳуллоҳ.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммадлоиқ қори

#БАҚАРА_СУРАСИ 284-286 ОЯТЛАР

Дўстларингизга ҳам улашинг!
уланиш!👇🏻
https://t.me/Muhammadloiq

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Доллар ошиб кетди, нархлар қимматлашиб кетди?!
Лекин ризқ ал Воҳид ва ал Қаҳҳор сифатли Зот Аллоҳнинг қўлидадир.
Баъзи солиҳ салафларга: "Нарх ошиб кетди", деб айтилганида, улар: "Истиғфор айтиш билан пасайтиринглар!" деб айтишар эди.
Бир аъробийга: "Буғдой нон бир динорга қимматлади", деб айтилганида, у: "Битта буғдой донаси бир динорга қимматласа ҳам парво қилмайман. Мен Аллоҳга У Зот буюрганидек ибодат қилмоқдаман. У Зот ҳам менга ваъда қилганидек албатта ризқ ато қилади", деб жавоб берган экан.
Одамлар Салама ибн Динорнинг ҳузурига келиб: "Эй Абу Ҳозим (Салама)! Қаранг, нархлар қимматлашиб кетди", деб айтишганида, у зот: "Нима учун бу ҳақда ғам қилмоқдасизлар. Ахир арзонлигида ризқлантирган Зот қиммат бўлганида ҳам ризқлантираверади", деб жавоб бердилар.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум! 🌸

☀️ Хайрли тонг ⛅️

Кунингиз хайрли барокатли савобларга бой бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг 🤲
Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ДУНЁ ОЛОВИГА ЧИДАЙ ОЛМАС ЭКАНСИЗ, ОХИРАТ ОЛОВИГА ҚАНДАЙ ЧИДАЙСИЗ?

Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп мол-дунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйин-кулгига берилиб, пешин, аср ва шом намозларини қазо қилиб юборди. Ҳар намоз вақтида жорияси уни огоҳлантириб қўяр эди. Хуфтоннинг вақти ҳам ўтиб кетаётганда мазкур жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлаган эди, у қўрқиб, ўрнидан туриб кетди ва: “бу нимаси?”, деди. Шунда жория: “дунё оловига чидай олмас экансиз, охират оловига қандай чидайсиз?”, деди. У ҳўнграб йиғлаб юборди ва туриб намозларини ўқиди. Жориянинг айтган гапи унинг хаёлига ўрнашиб қолди. Ундан қутилишнинг ягона чораси қўлидаги мол-дунёсидан воз кечиш эканини англаб етди. Сўнгра жорияларини озод қилиб, қолган мол-мулкини садақа қилиб юборди. Ўзи эса баққолчилик билан тирикчилик қила бошлади. Бир куни Суфён ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёз унинг ҳузурига кирганларида уни тагида тўшаксиз, бошининг остида эса бир ғиштдан бошқа ҳеч нарса йўқ ҳолатда кўришди. Шунда Суфён унга: “Бирор бир киши Аллоҳ учун бирон нарсани тарк қилса, албатта Аллоҳ таоло унинг ўрнига бошқа нарсани эваз қилиб беради. Аллоҳ учун тарк қилган нарсангиз эвазига У Зот сизга нима берди?”, деб сўради. У: “Мана шу ҳолатимга рози бўлишни (яъни, ризоликни) берди”, деб жавоб берди. (Ибн Қудома. Қисосут-таибийн)

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
216-савол
Пластик карточкадан ечиладиган пул ҳақида.

Пластик карточкалардан пул ечиб ўрнига нақд пул берилаётганда ечилган пулнинг маълум фоизи ушлаб қолинади. Бу иш судхўрлик емасми?

ЖАВОБ:

- Бу иш судхўрлик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
101-Al-Qari'ah
Yasser Al Dossari
#Қуръон

101-''Қория'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
НОДОНЛАР БИЛАН ТОРТИШМАНГ!!!
(Бўри ва эшак ҳақида масал)

Бир куни бўри билан эшак майсанинг ранги борасида тортишиб қолибди. Эшак майсанинг рангини сариқ деса, бўри яшил дер экан. Улар кўп тортишибди. Ҳеч келиша олишмагач, масалани ҳал қилиб бериш учун ўрмон подшоҳининг олдига боришга қарор қилишибди. Муҳокама бошланибди. Иккиси ҳам ўзининг ҳужжат-исботини келтирибди. Ҳукм чиқариш пайтида ҳамма адолатли ҳукмни интиқлик билан кутишар эди. Шер маҳкамага ҳозир бўлганларнинг умидларини чиппакка чиқариб, бўрига бир ой қамоқ жазоси ҳукм қилди. Эшакни эса айбсиз деб ҳукм қилди.
Бўри эътироз билдириб: “Жаноб, майсанинг ранги яшил эмасми?”, дебди.
Шер: “Ҳа, яшил”, дебди.
Бўри: “Ундай бўлса, нима учун менга қамоқ жазоси таъйинладингиз?, ахир, мен хато қилмадимку!”, дебди.
Шер: “Тўғри, сен майсанинг рангида хато қилмадинг, лекин бундай масалада эшак билан баҳслашиб хато қилдинг. Бундан кейин сенга ибрат бўлиши, ҳамда тушунмайдиган бефаҳмлар билан тортишмаслигинг учун сенга қамоқ жазосини тайинладим”, деди.

* Хулоса: Ҳеч қачон мутаассиб ва жоҳиллар билан тортишманг. Чунки бунда ҳеч қандай натижага эриша олмайсиз.

* Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Жоҳиллардан юз ўгиринг!” (Аъроф;199), деб марҳамат қилган
Шунга кўра, катта уламоларга нисбатан нотўғри эътирозлар бўлганда ёки таъна-маломат қилинганда уларнинг сукут қилишлари мағлуб бўлганидан эмас, балки ушбу оятга амал қилганиданлар.
* Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳдан нима учун баъзи баҳслашувчилар билан тортишмасдан, уларга сукут қилгани ҳақида сўралганида, қуйидагича жавоб берган эканлар:
Дерлар: нега жимсиз, тортишганларга?
Дедим: ёмонликнинг калити жавоб.
Нодону - аҳмоққа сукут шарафдир,
Ҳамда обрў сақлашнинг тўғри йўлидир.
Жим турган шерларга бир қара,
Туришар виқор-ла, уларда ҳайбат.
Энди вовуллаган итларга қара,
Вовиллай-вовиллай, қувилар албат.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В Дубае открылся первый в мире парк по мотивам Священного Корана

Дубайда Қуръон бўйича қурилган биринчи парк очилди

Дўстлангизга ҳам улашишни унутманг ! 📲👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХИЗМАТ

• НАФЛ ҲАЖДАН АФЗАЛ АМАЛ •

• Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ яқинлари билан бир муҳтожга ёрдам бериш учун кетишаётган эди. Уч-тўрт кишини Собит Буноний раҳимаҳуллоҳга юбориб, уни ҳам бу ажрга шерик қилишни хоҳлади. Унинг олдига боришганида Собит масжидда эътикоф ўтирганини айтиб, узр изҳор қилди... Бунонийнинг узрини Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга етказишди. Шунда Ҳасан Басрий:
- Қайтиб бориб унга:
- Эй Аъмаш! Мусулмон биродаринг ҳожатини раво қилиш йўлида юришинг ҳатто ҳажма-ҳаж юришингдан ҳам афзал эканини билмайсанми?!-, деб айтинглар!-, деди.
• Собит Бунонийга бу гапни етказишганида у эътикофни тарк қилиб йўлга чиқди.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​━━━••|﷽|••━━━
☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин!

Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодалантирсин!

Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!

Аллоҳ, бу кунида биздан оғриқларни аритсин!

Зулуматларимизни ёритсин!

Бизни нажоти ила суғорсин!

Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин!

Аллоҳим бу кун, биздан икки неъматинг:

Саломатлик ва дин неъматини айирма!

Бизни икки зийнат ила:
Меҳрибон қалб ва доно ақл билан зийнатла!

Бизни икки лаззатдан:
Сенга илтижо қилиш ва Гўзал Жамолингни кўришликдан бенасиб қилма!

Бизни икки яхшилик:
Дунё ва охират яхшилигида жамла!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
✿══•═ ❁🍀❁ ═•══✿

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ҳасан Басрий:
"Агар одам боласининг барча сўзи рост ва барча амали яхши бўлса ҳам ютқазиб қўйиши мумкин", деганларида, қандай қилиб ютқазиб қўяди? дейилди. Шунда у киши: "Ужб касалига чалинганида", дедилар.
Изоҳ: Ужб – ўзи билан, амаллари билан фахрланиш, амалларини кўп деб билиш ва ўша амалларига суянишдир. Амалларни неъматларни берувчи Зотга эмас, ўзига нисбат беришдир. Ужбнинг энг катта зарари – солиҳ амалларни ҳабата қилиб юборади, яхшиликларни йўқ қилиб, мазамматни пайдо қилади.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🤲Роббим!
Чекувчилар ҳам тавба қилиб, бундан батамом қутулишларини насиб қилгин. Уларнинг қалбига сигаретани ёмон кўриш ҳиссини жойлагин.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 🕋
Сув (ичимлик) ичиш одоблари

– Ўнг қўл билан ичиш.
– Ичишдан олдин "Бисмиллаҳ" дейиш.
– Сувни (ичимликни) уч ва ундан кўпроқ марта нафас олиб (бўлиб-бўлиб) ичиш, бир мартада ичиб юбормаслик.
– Ичиб бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтиш (Алҳамдулиллаҳ).
– Инсон сув ва бошқа ичимликларни ўтириб ёки туриб ичиши жоиз. Лекин ўтириб ичиш афзалроқ. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпроқ шундай қилганлар.
– Одамларга сув қуйиб (олиб) бераётган киши ўзи охирида ичади.
– Сув (ичимлик) қуйиб бераётган киши ўнг томондан бошлаб узатади.
– Сув идишнинг (чойнак, қумғон) оғзидан (жўмрагидан) ичилмайди. Аксинча, пиёла ёки бошқа кичикроқ идишга қуйиб, кейин ичиш лозим.
– Олтин ва кумушдан бўлган идишларда ичимлик ичиш жоиз эмас (ҳаром).

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
100-Al-'Adiyat
Yasser Al Dossari
#Қуръон

100-''Аъдият'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ЭРНИ СЕВИНГ, СЕВИНГ АЁЛЛАР ...!!!!!
Эр ризоси аёлга жаннат .Эр яралган рузгор бошига.
Томчи тушса титраб кетар ер. Эр кузидан оккан ёшига.
Пайгамбарлар Онаси Аёл. Лек Отасиз буларми фарзанд.
Баъзан Эрни ранжитиб Аёл. Оллохга хам бериб куяр панд.
Эр ким ёрга Аллох сояси. Суянгани,калкон, кояси.
Кай бир Аёл хурласа Эрни. Киёматда булмас чораси.
Юрт тинчлиги Эрнинг хизмати. Рузгор номлик горни тулдириш.
Аёл бурчи миллат эртаси. Хам шу Эрни Эрдек булдириш.
Оиладир мукаддас даргох. Булар шодли,додли хаёллар.
Не булса хам маслахатим шу. Эрни севинг,севинг Аёллар.
Эр ризоси аёлга жаннат. Эр яралган рузгор бошига.
Томчи тушса титраб кетар ер. Эр кузидан оккан ёшига......!!!!
Мадина Муротова сахифаси

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
''Роҳман'' сураси

тиловатидан парча☝️

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ