Iymonli QalblaR
149 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
​АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

#Тавсия

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!
3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18 #оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!
11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
12. Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!
13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
14. Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.
15. Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.
16. Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!
17. «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!
18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.
20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
🌥 #Хайрли_тонг! 🌥
Янги кунга соғ-саломат еткизган Аллоҳга шукурлар бўлсин!
Кун давомида яхши амалларни кўпроқ қилишга муваффақ қилсин!

"Илм" канали👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
​Эслатма!

Ташриқ такбирлари

Арафа куни бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозигача (аср намози ҳам киради) ҳар бир ўқилган фарз намозидан сўнг такбир ташриқларини айтиш ҳар бир мусулмонга вожибдир.
Бунда жамоатга қатнашмаган, жамоатда намоз ўқиган, муқим, мусофир, эркак ёки аёл бўлишнинг аҳамияти йўқ.

“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу Валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар! Ва лиллаҳил ҳамд!”

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
- (Аёллар) ойга ўхшашга урунманг, ҳар бир қарашда ўзига жалб қиладиган. Қуёш каби бўлинг, бир қараганда кўзни қамаштириб, ерга қаратадиган.

❗️УЛАШИНГ📲👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Қурбон ҳайити куни бажариладиган 10 амал

1. Ғусл қилиш.
2. Янги кийимларни кийиш.
3. Хушбўйланиш.
4. Қурбон ҳайити намозидан қайтиб, ўзининг қурбонлиги гўштидан егунга қадар ҳеч нарса емай туриш.
5. Масжидга имкон бўлса пиёда, эрта бориш ва йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ) ҳамда такбир (Аллоҳу акбар) айтиш.
6. Ҳайит билан муборакбод этиш.
Саҳобалар: “Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин”, деб бир-бирларини ийд билан табриклашарди.
7. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.
8. Қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.
9. Қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.
10. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларингизни хурмат қилинг.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Болаларингизни
хурмат қилинг.

1,55 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Эслатма
🌙 Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари

Юртимиздаги жоме масжидларда 2019 йил 11 август якшанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари. Унга кўра, Тошкент шаҳри масжидларида шу йил 11 август куни эрталаб соат 05:45 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. 
Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда қуйидаги вақтларда масжидларда Қурбон ҳайити намози адо этилади.

1. Андижон вилояти 05:35
2. Бухоро вилояти 06:10
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:05
5. Наманган вилояти 05:35
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:45
11. Фарғона вилояти 05:35
12. Хоразм вилояти 06:20
13. Қашқадарё вилояти 06:05
14. Қорақолпоғистон Республикаси 06:25
Яқинларингизни Хайит айёми билан табрикланг!

👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
АЛЛОҲ ҚИЛИНАЁТГАН ҚУРБОНЛИКЛАРНИ НИ ЎЗ ДАРГОХИДА ҚАБУЛ ҚИЛСИН ! 🤲🤲🤲👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Яна бир бор Ҳайит айёми муборак бўлсин ! 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
“Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин” (Бақара, 201).

❗️УЛАШИНГ👇
••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ҚУРЪОН ЭШИТИШ
#тиловат_эшитиш

1-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Телефон орқали Қуръони каримни тинглаш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом.

Қуръони каримни телефон ёки шунга ўхшаш бирор восита орқали тинглаш жоиз амал бўлиб, савобли амал саналади. Фақат унинг ўзига яраша одобларига риоя қилиниши шарт.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аъроф сурасида:

وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

"Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. шунда раҳм қилинурсиз", деган (204-ояти).

Мазкур ояти каримага кўра Уламолар Қуръон тиловат қилинганда тинглаш ва жим туриш вожиб эканига иттифоқ қилганлар. Шунинг учун бирор иш билан машғул бўлиб, Қуръон эшитиш жоиз эмас. Қуръони каримни тинглаш қалбга шифо бўлиб, инсонни тоат-ибодат ва тақвога бошлайди. Натижада банда Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратига эришади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир оят тингласа, унга битта савоб кўпайтирилиб берилади. Ким Қуръон тиловат қилса, унга қиёмат куни нур бўлади”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot
Sura Ar Rahman (الرّحْمن),

فَبِاَیِّ اٰلَآءِ رَبِّکُمَا تُکَذِّبٰنِ ﴿۳۰﴾

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

Дўстингизга хам улашинг ! 👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзал_тиловат 👍

Абдулбосит Қобилов қоридан ажойиб Қуръон тиловати.

Дўстингиз га хам улашинг!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
✌️ ИККИ СИФАТ БИР ИНСОНДА ЖАМЛАНСА УЧИНЧИСИ ЎЗ ЎЗИДАН КЕЛАДИ.

1. Жоҳиллик + камбағаллик = ношукрлик, жиноятчилик.

2. Жоҳиллик + бойлик = мутакаббирлик, хасислик.

3. Жоҳиллик + ҳукмронлик = адолатсиз жамият

4. Жоҳиллик + Тақво = бидъатчилик.

▪️Жоҳилият ўрнига илм қўйилса қандай бўлади?!

1. Илм + камбағаллик = қаноатлилик.

2. Илм + бойлик = тавозулик, сахийлик

3. Илм + ҳукмронлик = адолатли жамият.

4. Илм + тақво = тўғри йўлда бардавомлик.

▪️Хулоса: Илмсиз жоҳил инсон бой бўлса ҳам камбағал бўлса ҳам унга бу мусийбатдир.

▪️Илмли инсон бой бўлса ҳам камбағал бўлса ҳам унга бу саодатдир.

▪️Жоҳил инсон қанча тақво қилса, бидъатга шунча чуқур кетади.

▪️ИНСОН УЧУН ЭНГ АСОСИЙ МУҲИМ БЎЛГАН НАРСА ИЛМДИР.
(Абу Холилуллоҳ)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бизга уланинг!👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум!
#Хайирли_тонг!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин.

#Улашинг

👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ