Iymonli QalblaR
143 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Қурбон хайити 🕌 вилоятларда уқиладиган вақтлари 🕗

Каналга уланиш:⬇️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҲИКМАТ

Қуръон ўқишга киришилганида тиловатдан олдин қуйидаги ниятларни дилга тугиб, айтмоқ лозим.
– Эй Робб! Қалбимга ушбу Қуръон тиловати сабаб шифо ато қил.
– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб Ўзингни менга кўпроқ танит.
– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб қалбимни покла.
– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб муҳаббатинг ва Сендан қўрқиш ҳиссини насиб қил!

Манба: arabicuz

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Al-Fatihah
Al-Hussary- www.TvQuran.com
#Қуръон_тиловати

1.Фотиҳа сураси

Маҳмуд Ҳалил Ҳусарий

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому Алайкум !

Янги кун учун Аллоҳ таоло га туганмас битмас хамду санолар👍

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
“Саййидул истиғфор” – истиғфорларнинг энг улуғи.

«Аллооҳумма анта роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абууу лака биниъматика ъалайя ва абууу бизанбий, фағфирлий фа`иннаҳуу лаа яғфируз–зунууба иллаа анта».

اللَّهمَّ أَنْتَ رَبِّي لا إلَهَ إلَّا أَنْتَ ، خَلقْتَنِي وأَنا عَبْدُكَ ، وأَنا عَلى عَهْدِكَ وَ وَعْدِكَ ما اسْتَطَعْتُ ، أعُوذُ بِكَ مِن شَرِّ ما صَنَعْتُ ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ ، و أَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لي ، فَإِنَّهُ لا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ

Маъноси:
Аллоҳим, Сен–Роббимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Қодир бўлганимча Сенга берган аҳдимда ва ваъдамда турибман. Қилган нарса (амал)ларимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман ва гуноҳларимга ҳам иқрорман. Менинг гуноҳларимни кечир. Зеро, Сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди.

((مَن قالَها منَ النَّهارِ موقنًا بِها ، فماتَ من يومِهِ قبلَ أن يُمْسيَ ، فَهوَ من أَهْلِ الجنَّةِ ، ومن قالَها منَ اللَّيلِ وَهوَ موقنٌ بِها ، فماتَ قبلَ أن يُصْبِحَ ، فَهوَ من أَهْلِ الجنَّةِ))

Шаддод ибн Авс (р.а.)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бу дуони (яъни, "Саййидул истиғфор"ни) куннинг аввалида иймон ва ихлос билан ўқиса, агар шу куни кечгача вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким ушбу дуони кечанинг аввалида иймон ва ихлос билан ўқиса, агар тонг отгунича вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади», - дедилар.

(Имом Бухорий ривояти. 6306).👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Қандай қилиб Қуръон ёдлаш ни билмаябсизми унда буёрдам беради☝️

Дўстларингизга хам улашинг👍

"Илм"каналига уланинг👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДАГИ САВОЛ
#Долзарб_савол

Ассалому алайкум! Менинг саволим шундан иборат. Интернет тармоғларида келадиган смс ҳакида. Айрим смсларда шу смсни мингта одамга жўнатинг акс ҳолда бахтсиз бўласиз дейишади. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Ёлғончи «SMS»ларга алданманг!
Яқинда уяли телефонимга бир SMS келди, Унда ушбу SMSни Мадинаи Мунавварада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг равзаи мутаҳҳаролари қоровули шайх Аҳмад юборгани ва бутун дунёга ушбу SMSни тарқатиш кераклиги айтилган. Кимда кимга ушбу хат етиб борса, уни ўн кишига юборса, Аллоҳ унга ризқини кўпайтириб бериши айтилган. Масалан, «Бомбейда Камол деган киши ушбу SMSни ўн кишига юборган экан, Аллоҳ унга 25 минг доллар насиб қилибди. Бошқа киши унга аҳамият бермаган эди ўша куни боласини йўқотди» дейилган. Хуллас, кимга ушбу SMS етиб борса-ю, у тарқатмаса, мусибатта дучор бўлиши айтилган. Бу хатга нима дейиш керак ва бундай ҳолатда нима тавсия қилинади?
Бу каби мактублар ҳақида кўп бор савол берилган. Қолаверса, бундай муаммолар бугуннинг маҳсули эмас, анчадан бери кузатилиб келинади. Асоссиз бу мактубларни уйдирма номлар билан аталган инсонлар тарқатишяпти. Аслида келган мактубдаги шайх Аҳмад ҳам уйдирма исм эканлиги маълум бўлди. Бу вазифани шайх Аҳмад деган киши қилмаган. Ҳатто Мадинада бундай хабарни ҳеч ким эшитмаган ҳам. Лекин бошқа мусулмон ўлкаларида шундай ёлғон хабар урчиб бормоқда.
Диний нуқтаи назардан олиб қараганда ушбу мактубда баён этилган хабарнинг ҳеч қандай қадр-қиймати йўқ. Баъзи хабарларда шайх Аҳмад тушида Пайғамбар (с.а.в)ни кўрибди, Пайғамбаримиз уни қиёмат яқин қолди, деб огоҳлантирибдилар ёки шунга ўхшаш маънодаги хабарлар тарқатилган.
Аслида қиёмат яқин қолганини Қуръони каримда ҳам ҳадисларда ҳам очиқ ойдин айтиб қўйилган, унга шайх Аҳмад ёки бошқа бировнинг васият қилишига хожат йўқ. Динимиз мукаммал шаклда бизгача етиб келган. Мажҳул, кимлиги номаълум шахсларнинг васиятига ҳечам ҳожатимиз йўқ. Кўриниб турибдики, бу ва бунга ўхшаш мактублар мусулмонлар ўртасида ҳар хил тушунмовчиликни авж олдириб, таҳдид қилмоқда. Агар мактубни тарқатмасангиз, мусибат етади, деб қўрқитибди. Қуръони карим ва ҳадисларни ўқиган киши бу каби хатни ёзиб тарқатиш лозим, акс ҳолда мусибат етади, деган гапга ишонмайди, Исломни тўғри тушунган, ақлли мусулмон бундай ёлғончи мактубларни тарқатмайди.
Фалончи шундай қилиб, шунча пулга эга бўлди, дейиш мусулмонларни тўғри йўлдан адаштириш ва Аллоҳ таоло ўрнатган низомларга зид ҳаракатдир. Аллоҳ ризқ топиш учун сабабларни яратган, уларга мурожаат қилиш лозим. Дангасаликка ёки хурофотларга буюрмаган. Бундай хурофотларни тарқатиб бойиб кетаман, деб ишониш очиқ адашишдир. Мусулмонлар бундай хабарлардан огоҳ бўлишлари ва динларини тўғри шаклда ўрганиб, хурофотлардан узоқ бўлишлари жуда муҳим. Валлоҳу аълам!
Юсуф Қарзовийнинг «Фатаво муассиро». 31.01.2009 й.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати


➡️ Каналга уланишулаш

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жой намоз сотиб олаётганингизда огоҳ бўлинг☝️

ТАРҚАТВОРИНГЛАР😳

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ота меҳр-оқибат ҳақида.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Ота меҳр-оқибат
ҳақида..

1,57 МБ🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен: 5+5=10 дейман.
Сен: 6+4=10 дейсан.
Сиз: 3+7=10 дейсиз.
У: 1+9=10 дейди.
Улар: 2+8=10 дейдилар.
Бу ерда ҳамманинг гапи тўғри, лекин турли йўл билан баён қилинган. Мен сенга мухолиф бўлсам, бу хатокорлигимни англатмайди ёки сен хато қилдинг, дегани эмас. Турлилик фақатгина фикр баёнидир. Ўзаро эҳтиром ва қадрлаш эса вожиб амалдир. Барибир натижа ва ечим бир бўлади.
Яқинларимиз билан бўладиган муаммоларимизнинг аксари асосан икки сабабга кўра бўлади:
1. Назарда тутилган нарсани тушунмаслик.
2. Назарда тутилмаган нарсани тушуниб олиш.

Бу муаммонинг ечими қуйидагилар билан бўлади:
1. Назарда тутилган нарсани яхшилаб тушунтиришни сўраш.
2. Яхши гумонга бориш.
Бу ечимни Аллоҳ таоло «Ҳужурот» сурасида баён қилган:
«...аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар»
«Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир».
Маъноси маълум, хулоса ўзингиздан.👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Хайрли_тонг

•Аллоҳнинг зикри ила қалблар покланади:

🌞 Субханаллох
🌼 Алхамдулиллах
🌺 Аллоху Акбар.
🌹 Ла илаҳа илалоҳ

#Улашинг :

"ИЛМ" канали👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи бир аёллар бебаҳо инсон,
Беозор, мулойим ва ширин забон.
Қовоғин солмайди, қилмайди фиғон,
Шундай хотинларга фидо бўлсин жон.

Қўли гул, пазанда, юзлари ширмон,
Саранжом-саришта, тишлари маржон.
Овозин кўтармас ҳаргиз ҳеч қачон,
Эрини "бегим" дер, гўё эр султон.

Жалолиддин ибн Иброҳим.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Улашинг :

Саналган 5 тоифа инсонларни Унутманг!

"Илм" канали👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ҚУРБОНЛИКНИ ҲАЙИТДАН АВВАЛ СЎЙИШ
#қурбонлик

194-CАВОЛ:
Қурбонлик қилиш учун ният қилинган мол касаллиги туфайли қурбонлик қилишдан аввал сўйиб сотилса ва пулини масжидни ободонлаштириш учун берилса қурбонлик қилган савобини оладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик вақти келмасдан сўйилган ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди. Қайтадан қурбонлик қилиш шарт бўлиб қолади. Масжидни ободонлаштириш учун эҳсон қилиш катта савоб, лекин бу қурбонликни зиммадан соқит қилмайди. Бу ҳақда Имом Сарахсий шундай дейдилар:

ثُمَّ أَوَّلُ وَقْتِ الْأُضْحِيَّةِ عِنْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ الثَّانِي مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَّا أَنَّ فِي حَقِّ أَهْلِ الْأَمْصَارِ يُشْتَرَطُ تَقْدِيمُ الصَّلَاةِ عَلَى الْأُضْحِيَّةِ .

яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти қурбонлик кунининг субҳи содиқи (яъни, тонги отган)дан бошланади. Лекин шаҳар аҳолиси ийд намозини қурбонликдан аввал адо қилиши шарт бўлади” (Ҳозирги пайтда катта қишлоқлар ҳам шаҳар ҳукмида бўлади)” (“Мабсут” китоби).

Қуйидаги ҳадиси шариф мазкур масаланинг далил ҳисобланади. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:

مَن ذبَحَ قبل الصَّلاةِ فإنَّما يذبحُ لنَفْسِه، ومَن ذَبَحَ بعد الصَّلاةِ فقد تَمَّ نسُكُه وأصاب سُنَّةَ المُسْلمينَ

яъни: “Ким намоздан аввал (қурбонлик) сўйган бўлса, ўзи учун сўйибди. Ким намоздан кейин сўйган бўлса, унинг қурбонлиги мукаммал бўлибди ва мусулмонларнинг йўлини тутибди” (Имом Бухорий ривояти).

Демак, қурбонлик вақти жума намози ўқилмайдиган олис қишлоқларда ҳайит куни тонг отгандан бошланса, шаҳар ва жума ўқиладиган катта қишлоқларда ҳайит намозидан кейиндир. Бу вақтдан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтмайди ва қайта қурбонлик қилиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўринг қандай гўзал а!!!
Кўзларингиз қувонсин. Жаннат боғларида шундай гўзал манзараларда юрайлик. АЛЛОҲ савол жавобсиз, азоб ўқибатсиз жаннат боғларидан бир боғча берсин барчамизга! Омин!
​​​​🌸🌸🌸🌸🌸|﷽|🌸🌸🌸🌸🌸

┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅---

☝️🏻 Тасаввур қилинг!

60 йил яшасангиз, ҳар куни 8 соатдан ухласангиз,

60 йилнинг 20 йилини уйқуда ўтказган бўласиз.

Ҳар кун ишга борсангиз, иш соатингиз 8 соатдан иборат бўлса,

60 йил ичида 20 йилини ишга сарфлаган бўласиз.

Болалик 15 йил.

Агар ҳар куни дастурхон устида 30 дақиқадан икки маротаба ўтирсангиз,

3 йил умрингиз овқатланиш билан ўтади.

Уйқу, иш, болалик, овқатланишга кетган вақтингизнинг жами...

60 йилнинг 58 йили бўлиб чиқади.

📿 Энди буни ичидан қанчасини ибодатга сарфлайсиз? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

📝 Умрингиз ҳисобини Аллоҳга қандай бермоқчисиз?

Қуръони Карим 600 саҳифадан ортиқ эмас. (Яъни энг қисқа суралар билан 604 саҳифа). Тўғри!

📖 Ишонмасангиз, Мусҳафни очиб қаранг!

👉🏻 Қарадингизми? Демак, 600 ни 30 кунга бўлсак, қанча чиқади?

🖇 600 : 30 = 20 саҳифа.
Яъни кунига 20 саҳифа!
Яна бизнинг 5 маҳал намозимиз ҳам бор.


📌 Демак биз, 20 саҳифани 5 (вақт намоз)га бўлсак, 20 : 5 = 4 чиқади. Ҳар бир намоздан кейин 4 саҳифадан ўқишга тўғри келади.

👉🏻 Демак сиз, бир ойда бемалол Қуръонни бир марта хатм қила оласиз!

👌 Ҳа, айтганча, шошилманг, гапимиз тугамади!

📲 Бу хатни таниш - билишларингизга юборсангиз, улар сиз сабаб Қуръонни хатм қилсалар, биласизми, қанча савобга эришасиз?

📲 Ҳар бир хатмларининг савобидан сизга ҳам ёзилади! «Яхшиликка далолат қилувчи уни қилган кабидир»!

🌙 Ислом олами учун ўта муҳим, аҳамиятли, муқаддас саналган, дуолар ижобат бўладиган муборак ой арафасидамиз. Умр бўйи, йил бўйи дунё ҳаётимиз учун елиб - югурамиз. Ҳеч бўлмаса шу ойни ғанимат билиб, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилайлик, ва бошқаларни ҳам шунга рағбатлантирайлик! Аллоҳ барчамизни солиҳ амалларга муваффақ қилиб, уни қабул этсин! Гуноҳларимизни кечирсин! Ҳар онимиз, ҳар нафасимиз савоб қозонишимизга сабаб бўлсин!

#Аллоҳ_кунингизни_хайрли_қилсин
#Эслатма
#Рамазон_қалб_озуқаси
#ғанимат_бил

© Фойдалаи
маслахатлар

┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

Аллоҳ ризоси учун линкимиз билан ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ! Каналимиз ривожига ҳисса қўшинг!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz