Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
''Қоф'' сураси 9-ояти

وَ نَزَّلۡنَا مِنَ السَّمَآءِ مَآءً مُّبٰرَکًا فَاَنۡۢبَتۡنَا بِہٖ جَنّٰتٍ وَّ حَبَّ الۡحَصِیۡدِ ۙ﴿۹﴾

Тафсири👇
Ва осмондан барака сувини туширдик, ҳамда у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик.

Ёмғир ёғганда осмон эшиклари очилади дуо қилинг иншааллох ижобат бўлади👍

♻️ Дўстларингиз га ҳам улашинг

@IYMONLI_QALBLAR_UZ канали учун маҳсус Аҳмаджон Одилов таёрлади!

⤵️👍⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
#Шеър

ЭЙ ҲАБИБИМ

Ҳамдлар бўлсин Аллоҳга,
Санолар ҳам у Зотга,
Айтадурмиз ҳар лаҳза
Ассолат алайк, эй Ҳабиб!
Вассалам алайк, ё Расул!

Биздан бўлсин саломлар,
Тиллардаги каломлар,
Саловот-у инъомлар,
Сиз учундир, эй Ҳабиб!
Қабул қилинг, ё Расул!

Набийларнинг итмоми,
Пайғамбарлар имоми,
Башарият икроми
Сиз бўласиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Бутун башар ҳайратда:
Суратда-ю сийратда
Мукаммалсиз, хилқатда
Аълодурсиз, эй Ҳабиб!
Афзалдурсиз, ё Расул!

Барча ишда сиз – устун,
Эрта-ю кеч, кун-у тун,
Доимо бизлар учун,
Намунасиз, эй Ҳабиб!
Ибратдурсиз, ё Расул!

Ўзидан нур таратган,
Қанчалаб дардлар ютган,
Умматим дея ўтган
Сиз бўласиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Ошиқларнинг сўзида,
Ёшли, маъюс кўзида,
Нур порлаган юзида
Сиз бордурсиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Умматнинг ўйлагани,
Ҳар жойда сўйлагани,
Умр бўйи истагани
Сиз бўласиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Сизнинг йўлингиз тутган,
Бошқаларни унутган,
Сизни соғиниб кутган
Умматмиз биз, эй Ҳабиб!
Биз бўламиз, ё Расул!

Инсонлар турфа хилдир,
Ирқ-у миллат, элатдир,
Умматлар ичра охир
Умматмиз биз, эй Ҳабиб!
Биз бўламиз, ё Расул!

Аҳли Ислом, иймоннинг,
Хулқи бўлган Қуръоннинг,
Энг комил бир инсоннинг
Умматимиз, эй Ҳабиб!
Умматимиз, ё Расул!

Сизга бўлмоқлик уммат –
Дунёдаги энг чин бахт,
Эрта-ю кеч, ҳар вақт
Мана шудир, эй Ҳабиб!
Эй саййидим, ё Расул!

Умид кўпдир дилларда,
Сақлагаймиз ичларда,
Сўрагаймиз тилларда –
Дуоларда, эй Ҳабиб!
Дуомизда, ё Расул!

Дуо қилинг Мустафо,
Бу диллар топиб шифо,
Бизларни қилсин Худо
Сизга лойиқ, эй Ҳабиб!
Лойиқ уммат, ё Расул!

Маъсият, қабоҳатдан,
Залолат, жаҳолатдан,
Энг ёмон ҳар одатдан
Воз кечгаймиз, эй Ҳабиб!
Иншааллоҳ, ё Расул!

Орттириб чин фазилат,
Динга қилибон хизмат,
Сизга биз лойиқ уммат,
Бўлажакмиз, эй Ҳабиб!
Иншааллоҳ, ё Расул!

Ҳавзи кавсар олдида,
Ливоул ҳамд остида,
Турмоқлик орзусида
Юрадурмиз, эй Ҳабиб!
Насиб қилсин, ё Расул!

Ким не билан овора,
Кимдадир юрак пора,
Сиздан ўтинч: бир бора
Тушга киринг, эй Ҳабиб!
Киринг энди, ё Расул!

Бутун уммат фироқда,
Келишингиз кутмоқда,
Дард-аламлар ютмоқда,
Келинг энди, эй Ҳабиб!
Хуш келибсиз, ё Расул!

🌺Кўзларида ёш билан,
Қавм-у қариндош билан,
Кутмоқда бардош билан,
Келинг энди, эй Ҳабиб!
Хуш келибсиз, ё Расул!

🌺Қиёмат кун бўлганда,
Жамланганда ҳар банда,
Умматингиз келганда
Шафиъ бўлинг, эй Ҳабиб!
Бўлинг шафиъ, ё Расул!

МАНБА ҚАЛБ ГАВҲАРИ
🌺Сўрагаймиз биз ҳар он,
Қўлимиздан тутибон,
Жаннат эшиги томон
Олиб кетинг, эй Ҳабиб!
Олиб киринг, ё Расул!

⤵️👍⤵️📲⤵️📲⤵️👍⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
Мусулмонларнинг қорни мен учун Каъбага ипак тўшамоқдан муҳимдир!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

⤵️👍⤵️📲⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
Iymonli QalblaR
Photo
Кечириш ва унутиш бошқа-бошқа нарса.
Унутиш мумкин эмас. Ҳа, мумкин эмас.
Кечириш эса Каримнинг тортиғи.
Муҳаббат билан сайқалланган хотира кундан кунга порлайди.
Унутиш хотира билан урушади.
Кечириш эса у билан сулҳга эришади.

Рафиф Маҳно

⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман🌺
«МЕН ВА ВОЛИДАМ ОНАМ»
6 ёшимда: «Онажоним, мўътабарим менинг».
8 ёшимда: «Онажонимнинг барча нарсадан хабарлари бор».
10 ёшимда: «Онажоним аъло аёллар, аммо...шу жаҳллари жуда тезда».
12 ёшимда: «Онажоним ёшлигимда кўпроқ меҳр берар эдилар».
14 ёшимда: «Онажоним айғоқчилик қила бошладилар».
16 ёшимда: «Онажоним билан ҳозирги пайтда бирга юриб бўлмайдиган бўлиб қолди».
18 ёшимда: «Онажоним шу кунларда борган сари уқубатли бўлиб бораяптилар».
20 ёшимда: «Онажоним билан битта иш қилиб бўлмайдиган бўлиб қолди. Отам қандай қилиб уларга чидаяптилар экан ҳайронман».
25 ёшимда: «Онажоним ҳар бир қилган ишимга эътироз қилмасалар туролмайдилар».
30 ёшимда: «Онам билан келишиш қийин бўлиб қолди. Бувимни ҳам ёшликларида россааа қийнаган бўлсалар керак».
40 ёшимда: «Онам мени бу ҳаётда қаттиқ назорат остида тарбия қилдилар. Мен ҳам фарзандларимни ҳудди шундай тарбия қиламан».
45 ёшимда: «Онам бизни қандай қилиб тарбия қилдилар экан а? Мен ҳайратдаман»..
50 ёшимда: «Онажоним бизни тарбиялаб, парвариш қилгунларича қанчалар бардошли бўлган эканлар а. Фарзандларимни фармойиш эта ололмаяпман.
Аллоҳим, онажонимнинг тақволари каби тақвони ва меҳр-муҳаббатлари сингари улкан меҳр ва севгини менга ҳам насиб эт».
55 ёшимда: «Онажоним уйимизнинг фариштаси, доно ва оқила аёл бўлганлар. Барча нарсани биз учун мўлжал қилиб берар эдилар. Онажоним андишали ва ҳушмуомала аёл эдилар. Мен шундай аёлга муносиб фарзанд бўлдиммикан?!».
60 ёшимда: "Мўътабар онажоним"ни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Бу давр ва фикр биринчи нуқтага яъни (6 ёшга) қайтиб келиши учун 54 йилни ўз ичига олди. "МЎЪТАБАР ОНАЖОНИМ МЕНИНГ"
Фурсат борида ота-онамизга энг яхши муомалада ва ҳурматда бўлайлик.
Токи фарзандларимиз ҳам ота-онамизга кўрсатган ҳурматимиз каби бизга ҳам шундай ширин муомалада бўлишларини Аллоҳдан сўраб қолайлик.
Мактуб, ушбу босқичларни яшаб, бошдан кечирган шахсдан.
Мактубни эса ибрат учун қисқача моҳиятини ифода этиб, бизлар билан барҳам кўришни хоҳладилар.
Кун ҳикмати
Мактабда ўқиганимизда аввал сабоқ, кейин имтиҳон бўлар эди. Аммо ҳаётда эса аввал имтиҳон, сўнгра сабоқ бўляпти.
🌷 Аллоҳумма солли ва саллим ва борик ала саййидина Муҳҳамма

⤵️👍⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
#Фатво ҳайъатига келган саволлар (20-қисм)

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб беради.

#Савол: Ассалому алайкум. Саволим шуки жунуб бўлган киши ғусл қилмасдан олдин бировга гапириши, кўчага чиқиши, овқат ейиши, сув ичиши мумкин эмасми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

#Жавоб: Ва алайкум ассалом. Шу ишлардан олдин ғусл қилиб олган яхшидир.

#Савол: Ассалому алайкум мен яна сизга савол билан мурожаат қилмоқчиман Южный Корея давлатида яшайман намоз ўқимоқчиман, дуо қилмоқчиман лекин қиблани ҳеч аниқлаб ололмаяпман компас юклаб олдим, аниқ кўрсатмаяпти, қайси тарафга қараб ўқишни билмаяпман. Сўраб суриштирдим ҳамма айтдики, муслим про дастурида компас бор дейишди, лекин компас аниқ кўрсатмаяпти. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат

#Жавоб: Ва алайкум ассалом. Агар қиблани биладиган инсон йўқ бўлса, шуни бошқа йўл билан ҳам аниқлашнинг имкони топилмаса, унда ўзингиз ўз фикрингизга таяниб бир тарафни қибла деб қасд қиласиз ва шу тарафга қараб намоз ўқийсиз.

#Савол: Ассалому алайкум. Саволим қўйидагича, 2017 йилнинг июнь ойида ўғиллик бўлган эдик шунга қарамай аёлим яна ҳомиладор бўлиб қолибди. Гап шундаки болани дунёга келтиришни соғлиги кўтара олармикин деб қўрқаяпмиз. Аёлимда белининг икки жойида грижаси (диск чурраси) бор. Ҳар доим белида оғриқ бор. Болани олдириш гуноҳ аммо соғлигини ҳам ўйлашимиз керак. Сизлардан илтимос маслаҳат берсангизлар.

#Жавоб: Ва алайкум ассалом. Агар бирор ишончли омонатдор шифокор ҳомилани она ёки бола ҳаётига жиддий хавфи борлигини айтса ва шу пайтда ҳомила бир юз йигирма кунлик бўлмаган бўлса унда уламоларимиз бундай ҳомилани олдириб ташлашга рухсат берганлар.


⤵️👍⤵️👍⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
Фақирга ёрдам бериб Хажга борган Абдуллох ибн Муборак ҳақларида.
@qalbdavosi
УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Фақирга ёрдам бериб Хажга борган Абдуллох ибн Муборак ҳақларида. 🎼

2,49 МБ 💾

Дўстларингизга ҳам улашинг!

⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
Ҳеч бўлмаса намоз ўқийотганингизда дунёнивий ишингизни унутинг☝️☝️☝️

⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️👍⤵️👍⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
Иммунитетни кучайтириб, касалларни бартараф қилувчи 8 хил таом.
- Анор
- Қатиқ
- Саримсоқ
- Пиёз
- кўк чой
- шууфан
- Қовоқ
- Брукилли

Учта нарса жисмни касал қилади
1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.
Баданни бузувчи тўртта нарса
1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)

Тўртта нарса юзни чиройликлаштиради ва кўркамлаштиради
1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват

Ризқни кенгайтирувчи тўртта нарса
1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

Ризқни танглаштирувчи тўртта нарса
1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат

Қачонки маъсият остонасига келиб қолсангиз қуйидаги уч оятни эсланг!
1. Алам яълам бианналлоҳа яро.
2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.

Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.

Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.
Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун.
Ватс аппда 300 та шеригингиз бор...

Телефонда 80 та...

Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар

Қабрда эса яна ёлғизсиз.

Ажабланманг, - бу ҳаёт.


https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
Мунофиқ кимса сизни баланд овозда мақтайди-да, жим туриб хиёнат қилади.

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

Дўстларингизга ҳам улашинг!

⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️
https://telegram.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️ #Албатта_кўринг🎥

Ма шаа Аллоҳ!😳

Аллоҳ ҳар нарсага қодир!

◅▻◅▻◅▻◅▻◅▻◅▻◅▻◅▻◅▻
⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️
https://telegram.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌐Интернетда кимгадир видео, мусиқа ёки сурат жўнатишдан олдин қуйидаги оятни эслаб қўй:
«Албатта, улар ўз юкларини ҳам, у юклар билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарурлар. Уйдириб юрган нарсалари ҳақида қиёмат куни албатта сўралурлар» (Анкабут сураси, 13-оят).

▪️Шарх Ушбу оятда «юк» деганда гуноҳ назарда тутилган. Бундай кимсалар ўз гуноҳлари юкини кўтарадилар ва шу билан бирга иғволари билан ўзлари йўлдан урган одамларнинг гуноҳларини ҳам кўтарурлар. Аммо бу нарса уларнинг иғвосига учганларнинг гуноҳини енгиллатмайди, улар ҳам қилмишларига яраша жазоларини тортадилар.

⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️📲👍⤵️📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
Нуриддин Домла: «Севги» ҳақида ҳаётий ҳикоя😢

Дўстларга ҳам улашинг.


⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин
шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,
Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!

Хайрли тун! 🌙

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
… эй Ҳабиб!

Ҳамдлар бўлсин Аллоҳга,
Санолар ҳам у Зотга,
Айтадурмиз ҳар лаҳза
Ассолат алайк, эй Ҳабиб!
Вассалам алайк, ё Расул!

Биздан бўлсин саломлар,
Тиллардаги каломлар,
Саловот-у инъомлар,
Сиз учундир, эй Ҳабиб!
Қабул қилинг, ё Расул!

Набийларнинг итмоми,
Пайғамбарлар имоми,
Башарият икроми
Сиз бўласиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Бутун башар ҳайратда:
Суратда-ю сийратда
Мукаммалсиз, хилқатда
Аълодурсиз, эй Ҳабиб!
Афзалдурсиз, ё Расул!

Барча ишда сиз – устун,
Эрта-ю кеч, кун-у тун,
Доимо бизлар учун,
Намунасиз, эй Ҳабиб!
Ибратдурсиз, ё Расул!

Ўзидан нур таратган,
Қанчалаб дардлар ютган,
Умматим дея ўтган
Сиз бўласиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Ошиқларнинг сўзида,
Ёшли, маъюс кўзида,
Нур порлаган юзида
Сиз бордурсиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Умматнинг ўйлагани,
Ҳар жойда сўйлагани,
Умр бўйи истагани
Сиз бўласиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Сизнинг йўлингиз тутган,
Бошқаларни унутган,
Сизни соғиниб кутган
Умматмиз биз, эй Ҳабиб!
Биз бўламиз, ё Расул!

Инсонлар турфа хилдир,
Ирқ-у миллат, элатдир,
Умматлар ичра охир
Умматмиз биз, эй Ҳабиб!
Биз бўламиз, ё Расул!

Аҳли Ислом, иймоннинг,
Хулқи бўлган Қуръоннинг,
Энг комил бир инсоннинг
Умматимиз, эй Ҳабиб!
Умматимиз, ё Расул!

Сизга бўлмоқлик уммат –
Дунёдаги энг чин бахт,
Эрта-ю кеч, ҳар вақт
Мана шудир, эй Ҳабиб!
Эй саййидим, ё Расул!

Умид кўпдир дилларда,
Сақлагаймиз ичларда,
Сўрагаймиз тилларда –
Дуоларда, эй Ҳабиб!
Дуомизда, ё Расул!

Дуо қилинг Мустафо,
Бу диллар топиб шифо,
Бизларни қилсин Худо
Сизга лойиқ, эй Ҳабиб!
Лойиқ уммат, ё Расул!

Маъсият, қабоҳатдан,
Залолат, жаҳолатдан,
Энг ёмон ҳар одатдан
Воз кечгаймиз, эй Ҳабиб!
Иншааллоҳ, ё Расул!

Орттириб чин фазилат,
Динга қилибон хизмат,
Сизга биз лойиқ уммат,
Бўлажакмиз, эй Ҳабиб!
Иншааллоҳ, ё Расул!

Ҳавзи кавсар олдида,
Ливоул ҳамд остида,
Турмоқлик орзусида
Юрадурмиз, эй Ҳабиб!
Насиб қилсин, ё Расул!

Ким не билан овора,
Кимдадир юрак пора,
Сиздан ўтинч: бир бора
Тушга киринг, эй Ҳабиб!
Киринг энди, ё Расул!

Бутун уммат фироқда,
Келишингиз кутмоқда,
Дард-аламлар ютмоқда,
Келинг энди, эй Ҳабиб!
Хуш келибсиз, ё Расул!

Кўзларида ёш билан,
Қавм-у қариндош билан,
Кутмоқда бардош билан,
Келинг энди, эй Ҳабиб!
Хуш келибсиз, ё Расул!

Қиёмат кун бўлганда,
Жамланганда ҳар банда,
Умматингиз келганда
Шафиъ бўлинг, эй Ҳабиб!
Бўлинг шафиъ, ё Расул!

Сўрагаймиз биз ҳар он,
Қўлимиздан тутибон,
Жаннат эшиги томон
Олиб кетинг, эй Ҳабиб!
Олиб киринг, ё Расул!

Оятуллоҳ Қобулов.

⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️
https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
жума 1.gif
839 KB
"Ж"илмайиб тонг отди, ўзгача бу кун,
"У"мид Раҳмондан дегандек бугун.
"М"инг кунлдан афзалдир, минг кундан узун,
"А"ллоҳ муборак қилган Жума муборак 😊

"Илм"канали👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ـ🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸
ـ🍃🌸🍃🌺🍃🌸
ـ🌺🍃🌸
ـ🍃
ЖУМА 👇
ДУОДИР;
ЯХШИЛИКДИР;
ХУРСАНДЧИЛИКДИР;
ПОКЛИКДИР;
НАМОЗДИР;
БАЙРАМДИР;
ТАБАССУМДИР;
САЛОМЛАШИШДИР;
МУСУЛМОНЛАРНИНГ ЭНГ СЕВГАН КУНИДИР!

🕌ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!!!🕌

⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
AССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 💐

🤲 Жума тонги хайрли ва файзли бўлсин!

Жума куни ибодат ва ийддир. Унинг ҳар бир сониясида яхшиликлар хазинаси бор. Ким қалбини кенг бўлишини истаса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотни кўпайтирсин! (Ибн Қаййим.)

🍃 ҲАР ЖУМА КЕЛАРКАН,
🌸 РАҲМОН САРИ ЯҚИНСИЗ!
🍃 ҲАР ЖУМА КЕЛАРКАН,
🌸 ТОАТ ИЛА ЮЗИНГИЗ ЁРИШАР!
🍃 ҲАР ЖУМА КЕЛАРКАН,
🌸 САҲИФАНГИЗ ЯХШИЛИКЛАР
🍃 БИЛАН ТЎЛАР!
🌸 ҲАР ЖУМА КЕЛАРКАН,
🍃 ЖАННАТ САРИ ҲИММАТИНГИЗ ОШАР!

Аллоҳ бизни Ўзи севган ва рози бўлганига муваффақ қилсин! Ўзига яқин бўлиш ила бизни яшатсин! Ошкора ва пинҳона зикр қилишни униттирмасин! Бундай гўзал кунда дуоларимизни ижобат қилсин!

Жума айёмингиз
муборак бўлсин!

⤵️👍⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️👍⤵️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Жумъа кунги суннатлар

🛁Ғусл қилмоқ
Хушбўйлик суртмоқ
🚰Мисвак ишлатмоқ
👔Чиройлик кийинмоқ
🎤Каҳф сурасини ўқимоқ
🕌Масжидга эрта бормоқ
📿Саловат айтмоқ
🤲Дуо қилмоқ

⤵️📲⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ