Iymonli QalblaR
142 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Қалбингдан фатво сўра...

Сўровчи яхшилик ҳақида сўраганида ислом Пайғамбари: "Қалбингдан сўра...", деб, бу жавобни қон тўкишни ҳалол биладиган ва ҳуқуқларга суиқасд қиладиган жиноятчига ҳадя ўлароқ тақдим этмадилар. Қалблари гуноҳи кабираларни бемалол сиғдирадиганлар қанчалар бисёр!

Бу эзгу жавобни у зот сағира гуноҳдан ҳам сесканадиган, фитрати соғлом, жавҳари шаффоф ва эзгулик ошиқига айтганлар.
Пайғамбари карим бу одамни савол бериш ва фатво кутиш машаққатидан халос этмоқни истаганлар, қачон ишлар олдида иштибоҳли бўлганда қалбига боқишига ҳамда муфтийлар фатво берса-да, унинг (қалбининг) жавобидан хотиржам бўлишини хоҳлаганлар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий,"Ҳаётингни янгидан бошла" китобидан

Mubashshirahmad

https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
#БОШЛАНИШ

• Агар ҳаётингни саодатли қилишни истасанг ва нимадан бошлашни билмаётган бўлсанг, тунги намоздан бошла!
• Агар ҳаётинга баракот қўшишни истасанг ва нимадан бошлашни билмасанг, ҳар ишни бисмиллаҳдан бошла!
• Агар узоқ умр ва фаровон турмуш истасанг, яқин ва узоқ қариндошларинг билан алоқани боғла!
• Агар фарзандларинг салоҳиятли бўлишини истасанг, ўзингни ислоҳ эт!
• Агар манзилга етишни истасанг, юр!
• Агар тушдаги башоратларга эришишни истасанг, уйғон!
• Агар истамаётган бўлсанг, исташни бошла!


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣ @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео_сухбат
#Саботул_ожизин_китобидан

😢 "Агар олам ёруса сен сабабдан, қуёшдек титра доим хавфи Рабдин...... "

🎙Устоз Раҳматуллоҳ домла Файзуллаев;

Дўстларингизга ҳам юборишни унутманг!

📱Бизни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалармизда кузатиб боринг!👇🏻


Telegram | Facebook

Instagram | Youtube
🌙🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🕋

🌸🌹Қалбимиз тўрида иймон
🌹🌸порласин
🌸🌹Мусулмон халқини Аллоҳ
🌹🌸асрасин
🌸🌹Бу ғариб қалбимиз нурларга
🌹🌸тўлсин
🌸🌹Жума аёмингиз муборак бўлсин!

🌸🌹Ҳафтанинг муборак кунида
🌹🌸азизлар,
🌸🌹Қалбингиз иймон нурига
🌹🌸тўлсин.
🌸🌹Меҳрибон онажон, қадрли
🌹🌸отам,
🌸🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌸🌹Яратган Роббимга ҳамду
🌹🌸санолар,
🌸🌹Унинг Расулига бўлсин
🌹🌸дуолар.
🌸🌹Исму амалингиз Жаннатда
🌹🌸турсин,
🌸🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!

💌Қалбингизга яқин инсонларга улашинг!☝️

Биринчи бўлиб табрикланг🤗💐

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👇👇 👇👇 👇👇 👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сизу бизга ушбу йилнинг сўнгги тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ушбу тонг дуонгизда сўраган ниятларингизнинг барчасига Аллохим етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, хуш кайфият ила қилинажак яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларга бериладиган ажр савоблардан тенг улуш вада қилинган. Шундай экан, Яқинларингинзга хуш кайфият ва меҳр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Умримизнинг яна бир йили ўтиб бормоқда. Уни розилик ва шукроналик билан кузатайликки, Аллоҳ келгуси йилда бизларга берадиган яхшиликларини янада зиёда қилсин!

Бугунги кунингиз қувонч ва шодликка тўла бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Буюк дўст сенинг шодлигинг ва қайғуингда шерик бўладиган кишидир. Ундан ҳам буюги қайғули ҳаётингни шодликка айлантириб юборадиганидир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 Aссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин 😊👍

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин...🤲

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Агар тонг отса, ғофил нимани бажарганига назар солади. Оқил эса, Аллоҳ унга нима қилганига назар солади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий.


📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Саҳл Тустарий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Аллоҳ муҳаббатининг аломати, Қуръонни севишдир. Аллоҳ ва Қуръон муҳаббатининг белгиси, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламни севишдир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламни севишнинг белгиси, суннатга муҳаббат қўйишдадир. Суннатни севишнинг белгиси, охиратга муҳаббат қўйишдадир. Охиратни севишнинг белгиси, дунёга рағбат қилмасликдадир. Дунёга рағбат қилмасликнинг белгиси, дунё учун керакли ва охират учун етарли нарсани олишдир.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣ @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #таъсирли

Ҳаммаси тақдирдан, Аллоҳдан...

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
══════════════════

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Оддий фикрла, оддий қабул қил ва оддий яша.

Чунки, ҳақиқат ҳам жуда оддийдир.

Якинларингизга улашинг✅️

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#MP3 #Қуръон_тиловати

Шарҳ сураси
———————————
Насриддинов Муҳаммадшокир
Ҳадис илми мактаби талабаси

👇
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СИЙРАТ

• Хадича онамиз ҳақларида;

©️Др. Аброр Мухтор Алий

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Аллоҳ билан нафас ол,
Хуш ўтар ҳар соатинг.
Ҳавасни қафасга сол,
Йўқолмас ҳаловатинг.

#Зикрли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🥀🍃Бисмиллохир рахмонир рохийм!!!

🥀🍃Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

🥀🍃АЗИЗЛАРИМ КАДИРДОНЛАРИМ!!!

ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БУЛСИН!!!

Шу сатрларни ўқиб турган, эй қадрдоним!

Соғ омонмисиз?

Алҳамдулиллаҳ, яна бир тонгда сиз билан диллашиш бизга насиб этди!

Ўзига ҳамд бўлсин!

Замину осмон, ҳар жамики борлиқ Аллоҳ таолога ҳамду сано айтади...

Бизга маълум ва номаълум барча кичик заррадан тортиб чеки чегараси бўлмаган самоларни яратган Яратгувчи Қодир Аллоҳ таборак ва таолога ҳамду санолар бўлсин!

Ҳар бир кун бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахтига, нафас олишни бизга насиб этганига, гўзалликлар, яхшиликлар ва неъматлар билан сийлаганига алҳамдулиллаҳ, илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри билан бўлсин...

Ҳар онимизни хайрли ва ҳар кунимизни қадрли айласин!

Дастурхонимизга файз ва барака ато этсин!

Бошланажак кун-хайрли амалларга тўла бўлишини насиб айласин!

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Сохта дўстлар сояга ўхшаркан,фақат ёруғ кунларда ёнингда бўларкан...

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Абдуллоҳ ибн Сулаймон раҳимаҳуллоҳ деди:

“Мусибат инсонга жонида, молида ёки фарзандида мусибат етишида эмас. Энг улкан мусибат - тўғрилаб бўлмас синишдадир. Яъни, динида синалиши, фитналанишидир. У ҳолга (тушиб қолган инсон қалбида) шак-шубҳа кучли ишонч ўрнини эгаллаб олади. Ботилни ҳақ деб кўра бошлайди, ҳақни эса ботил ўрнида кўра бошлайди. Маъруфни мункар, мункарни маъруф санай бошлайди”.
Закариё ибн Муҳаммад Ансорийнинг “Ад-дурарус сайния” китобидан.

arabicuz

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Ниятингизни тўғрилаб олинг!

Олдинлари бир кишининг кўзидан (хушуъ, Аллоҳнинг зикри туфайли) ёш чиқса, ёнидагилар кўрмаслиги учун бош кийимини қуйироқ тушириб олар эди. Ҳозир эса камералар олдида туриб йиғлашади...

Олдинлари бир киши умрага бориб, қайтиб келар, лекин бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмас эди. Ҳозир эса Каъбанинг атрофида тавоф қилаётганини ҳаммага кўз-кўз қилишади...

Олдинлари бир киши тунлари намоз ўқиб, тўшагига қайтиб ётиб олар, баъзида бу ҳолни ёнида ётган аёли ҳам билмай қолар эди. Ҳозир эса туннинг охирги учдан бир қисмида уйғоқ эканликларини билдириш учун ижтимоий тармоқларда дуолар қилишади...

Олдинлари бир талаба дарс асносида профессордан таҳорат олишга рухсат сўраб, ташқарига чиқиб кетар, аслида эса бу вақтда зуҳо намозини ўқиб олар эди. Ҳозир Твиттер ва Фейсбукда Зуҳо намозини ўқимоқчилиги ҳақида жар солишади...

Диққат қилинг! Риё баъзида бошқаларга эслатма қилиш билан ҳам пайдо бўлади.

Олдинлари Рамазон ойи кириши билан киши ибодатларини кўпайтириш учун дўстларидан ўзини четга тортар, лекин буни ўзгаларга сездирмас эди. Ҳозир эса "Рамазонда ибодат билан машғул бўлиш учун ижтимоий тармоқларни тарк этмоқчиман", деб эълон беришади. Индамасдан кетиш мумкин эмасми?!

Авваллари киши ниятини холис қилар, бирон ибодати ошкор бўлиб қолса, ўз нафсини маломат қилар эди. Ҳозир эса бир киши нима қилаётганини қолганлар билиб туради...

Салафлар тунда ниманидир кўрганлари ҳақида гапириб қолишса, ортидан "Мен намоз ўқимаётгандим. Шунчаки, бир ҳашарот чақиб олганидан ухлай олмадим", деб қўйишарди...

Айюб Сахтиёний: "Банда машҳурликни яхши кўрар экан, ҳеч ҳам ростгўй бўла олмайди", деган.

Ҳаммод ибн Зайд айтади: "Айюб (Сахтиёний) бир мажлисда ўтирганида ибратли гап эшитса, (кўзёшини билдирмаслик учун) бурнини қайта-қайта тортиб, "Шамоллаш бунча ҳам қаттиқ бўлмаса", дер эди.

Имом Аҳмадга "Ҳадисларни Аллоҳ учун жамладингиз-да", дейишди. Имом: "Аллоҳ учун", десак, У бундан беҳожат. Аксинча, шу ишни яхши кўрганимиз учун қилдик", деб жавоб берди.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣
@IYMONLI_QALBLAR_UZ