Iymonli QalblaR
150 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
أذان مدني جميل لصلاة الفجر | 10- 5 - 1436هـ | للمؤذن #حمد_الدغريري
🕋 Макка азони.

🎧 Тингланг ва рохатланинг.

☝️Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
═══════════════════

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ

Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-Бидоя ван-ниҳоя” номли асарларида Валид ибн Абдулмаликнинг таржимаи ҳолида қуйидаги сўзларни келтиради: Валид Қуръон ҳомилларига иззат-икром кўрсатар, уларнинг зиммаларида қарзлари бўлса, адо қилар эди. Шунингдек, яна айтганларки: Валиднинг ғайрати қурилишга бўлган эди. Шунинг учун одамлар ҳам шундай бўлишди. Улар бир бирига йўлиққанларида “нима барпо қилдинг, нима иморат қурдинг?”, дейишар эди. Валиднинг укаси Сулаймоннинг ғайрати аёлларга бўлди. Одамлар ҳам шундай бўлишди. Улар бир бири билан кўришганларида “Нечта хотининг бор, қанча жорияларинг бор?” дейишар эди. Умар ибн Абдулазизнинг ғайрати эса Қуръон ўқишга, намоз ўқишга, ибодат қилишга бўлган эди. Одамлар ҳам шундай бўлишди. Кишилар бир бирилари билан учрашганларида “Вирдинг қанча, бир кунда Қуръондан қанча ўқийсан, кеча тунда қайси намозларни ўқидинг?”, дейишадиган бўлди”.
Ҳикматларда “Одамлар подшоҳларининг динида бўлади” деб бежизга айтилмаган.
👇🏻
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу дунё ҳаққини берган одамгагина фойда қилади | Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Мўйи муборак Уккоша» жомеъ масжиди аҳли билан бўлиб ўтган илмий суҳбат. «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

👉 YouTube орқали кўриш учун 

quranuz_kanali

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Қизиқ!

Инсон хулқ-атвори билан инсондир! Хулқ кетса унда ҳеч нарса қолмайди.

الإنسان أخلاق! فإن غابتِ الأخلاقُ لمْ يبقى شيء

#Зикрли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Жаннат аҳиллари!!!

Сизларга Салом бўлсин” деб Аллоҳ азза ва жалла салом бераркан!

Ассалому алайкум
Раҳматуллоҳи ва барокатуҳи!
🌸🕊
Хайрли тонг Азизларим!!!

Аллоҳим! Тунларимизни
зохирлар туни қил.

Қалбимизни хушуъ қилувчи қалблардан қил.

Жисмимизни итоаткор жисмлардан қил.

Амалларимизни тақводорларнинг амалларидан қил.

Тилларимизни зокир
тиллардан қил!

Қутлуғ ойининг Сешанба Куни
Муборак бўлсин Азизларим!!!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Одамларнинг гапи...

Одамларнинг гаплари катта тошга ўхшайди. Устинга ортсан белинг синади. Оёғинг остида бўлса баланд бўласан, ғалаба қозонасан.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

🕋 "Янги замон" дастурида Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига амалга оширган ташрифи, эришилган келишувлар, шунингдек, муқаддас Макка ва Мадина зиёратлари ҳақида махсус репортаж.

🎬 (Тўлиқ видео)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗 Улашинг: 👇👇👇

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ёзган ажойиботлардан:

– Бизни танимайдиганлар назарида оддий инсонлармиз.
– Бизга ҳасад кўзи билан қарайдиганлар наздида мағрур кимсалармиз.
– Бизга эътибор кўзи билан қарайдиганлар наздида ажойиб кимсалармиз.
– Бизни севадиган кимсалар наздида ноёб хусусиятга эга кишилармиз.
– Бизга нисбатан адовати бор кимсалар наздида ёвуз кимсалармиз.
– Ҳар бир шахснинг ўзига хос нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида кўринишингни яхшилашга уриниб, ўзингни чарчатиб қўйма. Аллоҳнинг сендан рози бўлиши кифоя қилади. Одамларнинг розилиги етиб бўлмас мақсаддир. Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир. Тарк этиб бўлмас нарсани қўлга киритай десанг, етишиш мумкин бўлмаган нарсани ташла!


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣ @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Биз "ўчириш" учун ўзимизда куч топа олишимиз керак! Бунга жуда муҳтожмиз.
Тафсилотларни ўчириш, мозийни ўчириш, хатларни ўчириш, овозларни ўчириш ва соғинчни ўчириш, яна баъзи шахсларни ўчиришга ҳам.

Айман Ёғий

📲
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nafsni poklash qanday bo'ladi? | Нафсни поклаш қандай бўлади? |…
Islom uz
• Nafsni poklash qanday bo'ladi,eng yomon illat qaysi😢?

©️Hasanxon Yahyo Abdulmajid

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг интернетдаги Савол-Жавоб саҳифасига берилган энг кулгули саволлар....

Шайх ҳазратлари,баҳорда лайлак пасайиб учса нима бўлади?

-Лайлак пасайиб учган бўлади.

Шайх ҳазратлари Қуръонда сумалак ҳақида бирор нарса ёзилганми?

-Қуръони Карим пазандачилик китоби эмас,у инсониятни тўғри йўлга бошловчи китоб!

Шайх ҳазратлари анжир дарахтини ёқса бўладими?

-Бўлади,яхши ёнади!

Одам кийиб юрадиган иштонини ёстиғини устига қўйиб ётса нима бўлади?

-Нима бўларди,сал баланд бўлади!

NIKE крассовка кийсам бўладими?

-Размери тўғри келса кийинг!

Шайх ҳазратлари ҳозирда бош уриштириб кўришиш урфга кирди,бу мумкинми?

-Ҳа,ёрилмаса мумкин!

Шайх ҳазратлари чет элдаги мадрасаларда,масалан:Туркияда таълим олиб келса бўладими?
Келгандан кейин маоммо бўлмайдими?

-Бўлади

Шайх ҳазратлари халода кесак билан покланиб кесакни хожатхонага ташласа нима бўлади?

-Шалоб деган товуш чиқади!

Шайх ҳазратлари Чеченистондан келтирилган косага нима дея оласиз?

-Коса келтирилди дея оламан!

Шайх ҳазратлари нима учун бизни мазҳабимиз ҳанафи мазҳаби?

-Имомимизнинг номлари Абу Ҳанийфа бўлгани учун!

Шайх ҳазратлари Рим папаси нега мусулмонлардан узр сўрамади?

-Буни ўзидан сўраш керак!

Шайх ҳазратлари мен балиқ тутишни яхши кўраман,илмоққа чувалчангни тиқиш гунохмасми?

-Йўқ гунохмас,лекин бировларни вақтини олиш гунох!

Шайх ҳазратлари тарвузни сотиб олаётганда унинг сифатини билиш учун чақмолатиб олса бўладими?

-Ҳа бўлади,фақат уйга олиб боргунизча суви оқиб кетади!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Mahir Al Muaqili

🕋 Harami sharifda

🕌 Bamdod namozida Go'zal tilovat


You tube orqali ko'rish uchun👇🏻

https://youtu.be/acG-KdpXzJw

Ⓜ️anzilimiz 👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
ҲАЁТ - МАДРАСА

Ҳаётнинг айрим дарслари қанчалар аламли бўлса-да, ҳали ҳануз ҳаётдан янги-янги дарсларни олишда давом этмоқдамиз.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

#Тавбали_тун

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎋Хайрли тонг🎋

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман)

📿Мана шу калимани ўқиш билан сиз улкан савобга эга бўлдингиз!

🌸 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
🌸 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
🌸 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
🌸 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐

#Хайрли_тонг

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#ҚАЙҒУГА_БОТМАНГ!

Ҳаётдан олинган таълимотларни қисқа қилиб айтадиган бўлсак: “Бу кунлар ўтар-кетар”, иборасида жам бўлади. Шундай экан, қайғуга ботманг, яхши кунлар ҳали олдинда!

“Ҳикматлар чашмаси”дан

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ta'lim dargohiga o‘zim bilan birga Telefon, Planshet va Notebookimni olib borsam bo‘ladimi?

muhammadodiluzofficial

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Уйда ота-онанинг овози энг чиройли ва энг катта неъматдир. Агар ишонмасангиз, бундан маҳрум бўлганлардан сўраб кўринг.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊
https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
#КЎПЧИЛИК ҚИЛСА НИМА БЎЛИБДИ?

Шайтон бизни доим турли йўллар билан алдайди. Туғулганимиздан то вафот бўлгунимизча...
Лекин кўпинча биз унинг найранглари олдида кўр, кар ва соқов бўлиб оламиз.

Гапни чўзмай ҳаётимиздаги ишларга бир разм ташлаймиз.
Масалан: бир инсонга насиҳат қилсангиз, уни бирор ёмонликдан, хатодан қайтарсангиз, дарҳол сизга «Буни ҳамма қилади. Фақат мен бир ўзим эмас» дейди.

Хўп, кўпчилик қилса нима бўлибди?
Ҳаммани ўз оёғидан осади, ҳар ким ўзига жавоб беради. Ким томдан ташласа биз ҳам унинг орқасидан ташламаймиз-ку а?!

Мана шу гапимизни бирор асоси борми?!

Кўпчилик елка қисади.

Келинг, Қуръони каримга мурожаат қилайлик.

Ундаги «кўпчилик одамлар» иборасига эътибор қаратайлик.

Бу сўз 68 ортиқ жойда келган экан.

#«Лекин кўп одамлар шукр қилмаслар»
#«Лекин кўп одамлар билмаслар»
#«Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар» каби кўринишларда келган.

#Бир хато ишни кўпчилик қилиши унинг тўғри эканлигига далил бўлмайди.

#Сиз, озчилик қаторида бўлинг. Хато йўлда кўпчиликни юргани сизни алдаб қўймасин!!!

«У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди». Ҳуд сураси, 40-оят.

«Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир. шукр қилгувчилари оздир». Сабаъ сураси, 13-оят.

«Ва охиргилардан оздирлар».Воқеъа сураси, 14-оят.

Уринбаев Равшанбек «Хазрати-Билол» жомье масжиди имом хатиби...

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM