Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайтон васавасини энг кучли равишда даф этадиган сабаблардан: Аллоҳнинг Китобига боғланиш, Унинг зикрини кўпайтириш, тонгги, кечки ҳамда уйқу олдидан ўқиладиган зикрларга риоя қилишдир.

Ажабланарли эмас, шайтонлар ундан тўсиш учун, ундан узоқ қилиш учун Қуръон аҳлига ҳужум қилади.

Қуръондан узоқлашганни тарк қилади. Ким унга қарши курашса, омон қолади. Кимки унга таслим бўлса, ҳалок бўлади.

Анвар Аҳмад таржимаси

🔊 https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
Бармоқлар билан тасбеҳ айтишнинг фойдалари
Тиббий ва руҳий муолажа
.

Қўл кафтида инсон ички аъзолари тизими ва барча ҳужайраларга боғлиқ нуқталар бор эканини замонавий илм кашф этди. Буни яна шундай тушунса бўладики, инсон кафтларидаги бармоқлари билан тасбеҳ (субҳаналлоҳ), таҳмийд (алҳамдулиллаҳ) ва такбир (Аллоҳу акбар) айтганда, айнан ўша нуқталар, тугунларга таъсир қилар экан.

Яна бу шуни англатадики, бармоқлар билан тасбеҳ айтиш орқали сиз талқин, яъни, аста-секинлик билан Аллоҳнинг улуғлиги, энг катталиги, энг мақтовга лойиқлиги кабиларни бутун вужудингизнинг ички тизимига сингдирар экансиз.
(Юрак, буйраклар, жигар, ўт қопи, ошқозоности бези, кўзлар, қулоқлар ва барча асаб ҳужайралари Аллоҳга тасбеҳ айтади ва У зотнинг коинотда энг улкан – Акбар Зот эканини эътироф этиб, ҳамду санолар айтади)
Ундан ташқари, бу ҳолатда сиз жисмингиз учун массаж ва ревитализация (тиббиёт ва косметлогияда, кексайиб бораётган организмни ёшартиришга даъво қилувчи метод, техника) ишларини ҳам амалга оширасиз экан.
Унутмаслик керакки, қиёмат Кунида тил, қўллар ва оёқлар бизга гувоҳликка ўтади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Нур сурасининг 24- оятида айтади: “У кунда тиллари, қўллари ва оёқлари қилиб юрган амаллари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берур”.
Психолог шифокор, психология кафедраси мудири, профессор Муҳаммад Ҳофиз Атроний шундай дейди: “Тасбеҳ айтган руҳий қарамликка учрамайди, қарамликка учраганни муолажаси эса тасбеҳ айтишдир. Аллоҳни зикр қилиш инсон миясидаги асаб тўлқинларини тартибга солади ва турли тинчлантирувчи воситаларсиз психологик мувозанат ҳолатига келтиради.
Гиёҳванд воситаларига қарамликни даволаш ва олдини олиш учун кунига икки тасбеҳ сеанси муолажаси етарли. Дори терапияси гиёҳвандликка олиб келади ва тасбиҳ эса самарали алтернатив ҳисобланади”.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларига қулоқ тутамиз: Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (аёлларни) такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни бармоқ учи ила санашга амр қилдилар. Чунки улардан сўралур ва нутқ қилиш талаб қилинур». «Сунан» эгалари ривоят қилган.

Аллоҳ таоло сизу бизни тасбеҳ айтувчи, ҳамд айтувчи ва Аллоҳни кўп зикр этувчи бандаларидан қилсин!

Анвар Аҳмад таржимаси

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг гўзал исмлари ва ақийда

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Аъроф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

quranuz_kanali

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
УЛАР ШУНДАЙ ЎЛДИЛАР!

Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказишибти. Мақсад: машҳур худосизлар ўлимлари олдидан нима дейишганини аниқлаш.
Мана натижалар:

(ўқиётганда “тавба, тавба” деб турсак яхши бўлади, деб ўйлайман)

Фридрих Ницше.
Эсини йўқотиб қўйган. Кучукдай ҳуриб темир қафас ичида жон берган.

Вольтер. Буюк масхарачи.
Якуни мудҳиш бўлган. Тун бўйи кечирилишини сўраб дод солиб чиққан. Ҳамширасининг сўзлари: “Европанинг ҳамма пулини берса ҳам Вольтернинг ўлимидек ўлимини кўришни истамайман”.

Давид Хьюм – атеист.
Ўлими олдидан тинимсиз: “Мен оловнинг ичидаман!” деб дод солган. Алами даҳшатли бўлган.

Наполеон – император.
Унинг табиби қуйидагини ёзган: “Император ёлғизликда, ҳамма уни ташлаб кетган холда ўлди. Унинг ўлим билан олишуви мудҳиш бўлди...”

Карл IX.
“Мен ҳалок бўлдим! Мен буни тушуниб турибман”.

Гоббс – инглиз файласуфи.
“Мун мудҳиш зулматга сакраш олдида турибман”.

Ленин.
Эси оғган холда ўлди. Стол, стуллардан гуноҳлари учун кечирим сўраган... Қаранг-ки, у миллионлаб одамлар учун раҳнамо ва идеал бўлган!

Ягода. Совет яширин полицияси бошлиги.
“Худо мавжуд бўлиши керак! У мени гуноҳларим учун жазолаяпти”.

Зиновьев: – Лениннинг ҳамроҳи. Сталин буйруғи билан отиб ташланган. “Қулоқ тут, Исроил, Худомиз – Якка Худодир!” – бу атеистик давлат раҳбарларидан бирининг охирги сўзлари.

Ярославский. Интернационал атеистик ҳаракати президенти: “Ўтинаман, китобларимнинг ҳаммасини ёқиб юборинг! Муқаддасга бир қаранг! У анчадан бери мени кутяпти. У шу ерда!”

Джон Леннон. Машҳурлигининг чўққиси (1966 й.) пайтида Американинг етакчи журналига берган интервьюсида Ийсо алайҳиссалом тўғрисида: “Бугун биз ундан машҳур бўлиб кетдик!” деган. Ажабланарлиси – уни отиб ўлдирган қотил унинг айнан машҳурлигини тортиб олишни, яъни машҳур одамнинг қотили сифатида машҳур бўлишни, мақсад қилган экан.

Бразилия сиёсатшуноси Танкредо ди Амейдо Невес. Сайлов пайтида:
“Агарда мен 500000 овоз олсам ҳатто Худо ҳам мени президентлик лавозимидан тушира олмайди!”, деган.
У шунча овоз олди. Аммо президент бўлишидан бир кун олдин касал бўлиб ўлди.

Бразилиялик композитор, қўшиқчи, шоир. Рио де Жанейрода ўтказилган шоуда сигаретасининг тутунини осмонга пуфлаб: “Бу сенга, Худо!”, деди. 32 ёшида СПИДдан ҳалок бўлди.

Титаникни ясаган инженер. Ясаш ишлари якунлангандан кейин репортёрлар кеманинг қай даражада ҳавфсиз эканлигини сўрашганда: “Энди уни Худо ҳам чўктира олмайди!”, деган экан. Албатта ҳар бир киши билан нима содир бўлганини жуда яхши билади

рус тилидан Муҳаммад шакур таржимаси.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 5 ёшли Бибисорадан гӯзал нашида!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
══════════════════

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунича, ухламасдан зикр ва ибодат билан машғул бўлиб, улкан савобни қўлга киритиш учун вақтдан унумли фойдаланганлар учун олқишлар бўлсин!

#ХАЙРЛИ_ТУН

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌱 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Хафтанинг боши душанба кунингиз мазмунли ўтсин!


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
OLI IMRON 102
HASANXON VA HUSAYNXON QORILAR
#Қуръоний_хитоб

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِۦ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسْلِمُونَ

«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг».

(«Оли Имрон» сураси, 102-оят)

quranuz_kanali

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Кўп сажда қилиш

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавлолари (озод қилган қуллари) Савбон розияллоҳу анҳуга шундай деган эдилар:

"Аллоҳга сажда қилишни кўпайтир! Чунки Аллоҳ учун бир марта сажда қилсанг, Аллоҳ ўша сабабли даражангни кўтариб, сендан битта хатоингни (гуноҳингни) ўчиради".

Муслим (488/980).

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни шарҳлаб:

"Бу ердаги саждадан мақсад намоз ичидаги саждадир", деган.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣ @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ

• Аллоҳнинг дўсти ким...?

©️Др. Аброр Мухтор Алий

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
«Бу андишалар бизни Ҳақдан орқага ташлади...»

Бир кеча Суфёни Саврий Фузайл ибн Иёзнинг олдига борди. Тонгга қадар Қуръон, ҳадис ва шайхларнинг сўзларидан гаплашдилар. Тонг отгач, Суфён айтди:
– Не муборак кеча бўлди!


Шайх жавоб берди:
Не ярамас кеча эди! Сен ўйлайсан, қандоқ бир сўз сўзлайинки, буларга хуш келсин деб, мен ҳам фикр қиламанки, не сўз айтсам экан, деб. Иккимизни бу андишалар Ҳақдан орқага ташлади.

«Тазкират ул-авлиё» китобидан.

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#imom_butiy

Qiyinchilik qaytib kelmasligi uchun

Zamonamizning taniqli olimi Doktor Muhammad Said Ramazon Butiyning hikmatli ma'ruzalarini sizga taqdim etamiz.

YouTube: https://youtube.com/c/AzonTVHikmatlari

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
НАРХ КЎТАРИЛДИ...

Салафлардан бирига: " Нархлар кўтарилиб кетаяпди"-дейишганда у зот: " Истиғфорни кўпайтиринг" -деган эканлар.
Бир аъробийга: " Бир дона нон бир динор бўлибди"-дейилди. У шундай жавоб қилди: "Аллоҳга қасамки , агар бир дона буғдой бир динор бўлса ҳам бу мени ташвишга солмайди. Мен Аллоҳ буюрганидай Унга қуллик қиламан. У эса ваъда қилганидек менга ризқ беради".
Бир неча киши Салама ибн Динорнинг ҳузурига келиб шундай дейишди:
"Эй Абу Ҳозим, нархларни кўтарилиб кетганини кўрмаяпсизми?!". У киши дедилар:
" Бу сизни нега ғамга солади? Арзончиликда бизга ризқ берган зот қимматчиликда ҳам ризқ беради".
Муҳаммад Ротиб Набулсий.
--------------------
Истиғфорни кўпайтирайлик.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

📹 Ижтимойи тармоқларда ахли илмларни танқид қилайотганлар ҳақида.

🕌Марғилон шаҳар "Робия ҳожи она" масжид имом-хатиби:

🎙 Устоз Раҳматуллоҳ домла Файзуллаев;

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг 👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Кеча узундир, уйқунг билан қисқартирма! Кундуз покизадир, гуноҳинг билан ифлос қилма!

Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ.

#ХАЙРЛИ_ТУН

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌤 Ассаламу Алайкум!
Чоршанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
══════════════════

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Нима учун янги туғилган фарзанднинг қулоғига азон айтамиз!

Субҳоналлоҳ! Бунинг сабаби ажойиб. Фарзанд туғилганида Пайғамбаримиз боланинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтишимизни буюрганлар. Азон ва такбир айтилгандан кейин намоз қани? Дейилган савол туғилади. Бу ҳақда бироз фикрлаб кўринглар. Жавоб шуки, ўша намоз жанозадаги намоздир. Мулоҳаза қилиб кўрилса жаноза намозида азон ҳам, такбир ҳам айтилмайди. Чунки, азон ва такбирни туғилганида айтиб бўлинган. Вафот қилганда ўқиладиган жаноза намозидан ибрат олинадиган яна бир ўрни, инсон ҳаёти такбир ва жаноза намози орасидаги фурсатдир, дейилмоқчи бўлади.
Бундан ташқари, чақалоқнинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтилишининг ҳикмати, унинг биринчи эшитган овози Аллоҳ калимаси бўлиши ҳамдир.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ