Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
BAQARA 153
HASANXON VA HUSAYNXON QORILAR
#Қуръоний_хитоб

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱسْتَعِينُوا۟ بِٱلصَّبْرِ وَٱلصَّلَوٰةِ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلصَّـٰبِرِينَ

«Эй, иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир».
(«Бақара» сураси, 153-оят)

quranuz_kanali

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким одамларнинг мол-пулларини қайтариб бериш ниятида (қарз) олса, Аллоҳ унинг учун адо этиб (қайтариб) беради, ким зарар етказиш ниятида олса, Аллоҳ унга зарар етказади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: "Аллоҳ унинг учун адо этиб (қайтариб) беради", дегани, яъни бу дунёда қарзини узишга ёрдам беради ёки охиратда ҳақдорни рози қилдиради.
"Аллоҳ унга зарар етказади" дегани, яъни унга ёрдам ҳам бермайди, ризқини кенг ҳам қилмайди. Балки, молини талофатга учратади. Чунки бу киши мусулмоннинг молини талофатга учратишни қасд қилган эди. Бу сўзлар билан қарз олишда ниятни яхшилашга тарғиб қилинмоқда.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом аҳкомларининг бешта асосий мақсади

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон_суҳбатлари

quranuz_kanali

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Ҳар бир муслима аёл махсус тавсиянома билетга эга.
Унда
«Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар!» дея ёзилган.
Ушбу тавсияноманинг муҳр ўрни: «Муҳаммадур Расулуллоҳ» дея муҳрланган.
Онангни кўрсанг, жаннат унинг оёқлари остида эканин эсла.
Аёлингга қарасанг, “яхшиларингиз ўз аҳли оиласига яхшиларингиздир” ни эсла.
Қизингга қарасанг, қиёмат куни у сен учун дўзахдан парда бўлишин эсла.
Ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳақдаги васиятларини ҳамиша ёдингда тутгин.

Шайх Аҳмад ибн Али.

arabicuz

📲
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Ислом динини
кенг олинг,
тор қилиб оғир
қилманг.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

"Илм" канали👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Кавсар сурасига оид сонлар мўъжизаси...

Қуръони каримдаги энг қисқа сура Кавсар сурасидир.

Сура 10 та сўздан иборат.

Суранинг аввалги ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жам қилган.

Иккинчи ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жамлаган.

Учинчи оятида ҳам 10 та алифбо ҳарфи бор.

Сурада энг кўп келган ҳарф «алиф»дир. У 10 марта такрорланган.

Сурада бир марта келган ҳарфлар 10 тани ташкил қилади.

Кавсар сурасининг охирги оятлари «ро» ҳарфи билан тугайди. Ро ҳарфи алифбода 10 ўринда туради.

Охири «ро» билан тугайдиган суралар сони 10 та. Кавсар сураси уларнинг 10 чиси.

Сурадаги 10 рақамини сири нимада?

Кавсар сураси:

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ

1. Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ

2. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ

3. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.

Сурада энг муҳим масалалардан бири қурбонлик ҳақида сўз юритилган. Қурбонлик куни эса зулҳижжанинг 10 - кунидир.

Субҳаналлоҳ!

Қисқа сурада шунча мутаносиблик.

Катта суралар ҳақида нима деб ўйлайсиз?!

Аллоҳим барчамизни кавсар сувидан суғоргин. Амин!

Ўринбоев Равшанбек

#Албатта_Улашинг

👇👇👇📲📲📲👇👇👇

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маккада азон
😍 барчамизни етказсин амин 🤲👇

Дўстларингизга ҳам улашинг ! 📲

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Ихлос – бажарган амалингга Аллоҳдан бошқа гувоҳ ва Аллоҳдан бошқа мукофот берувчи истамаслигингдир.

Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.

#ХАЙРЛИ_ТУН

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​ 🌸|﷽|🌸
Ассаламу Алайкум ва
роҳимаҳуллоҳи
ва барокатуҳ.

• Бугун - умрингизга қўшилган янги туҳфа.

• Шундай экан, чиройли шукр ила уни борича қабул қилинг!

• Кечанинг оғриқларини елкангиздан отинг.

• Эртанинг ҳадясини кутинг!

• Ҳар онингиз хайрли барокатли, энг муҳими фойдали ўтсин.
ОМИН! 🤲

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«
@IYMONLI_QALBLAR_UZ» каналига уланиш учун қуйдаги линкни устига босинг
👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU'
Abdulloh juhani
@TILOVATALFURQON
🕋 ''Масжид ал Харамнинг'' <хуш оҳанг> имомларидан:

👳‍♂Шайҳ Абдуллоҳ Авад Ал Жуҳаний;

🎙 Қалбларни тирилтирувчи тиловат❤️

🔊
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

💾 Қуръондан тўлиқ 30 пора тўплам 👈
Фарзандингизга Фотиҳа сурасини ўзгалар ёдлатиб қўйишига йўл қўйманг, Ўзингиз ёдлатинг!
Чунки у бир умр намозларида Фотиҳа сурасини ўқийди, унинг бунчалар кўп савобига ўзингиз ҳам шерик бўласиз.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚУРЪОН

Муҳаммадлоиқ қори

ФОТИҲА СУРАСИ

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!👇🏻

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
⚠️ Сўзлашаётганда гапларимизга диққат қилайлик!

«Бўлди, ОК! Есть киламан» —деманг!
☑️ «Инша Аллоҳ!» — деб айтинг☺️

🔹🔹🔹🔹🔹

«Вааауув даҳшат! Қоил!» —деманг
☑️ «Субҳаналлоҳ!» — деб айтинг☺️

🔹🔹🔹🔹🔹

«Супер! Гап йўқ!»—деманг
☑️ «Маша Аллоҳ! » — деб айтинг☺️

🔹🔹🔹🔹🔹

«Чўткиман!» —деманг
☑️ «Алҳамдулиллаҳ!» — деб айтинг☺️

🔹🔹🔹🔹🔹

«Спасибочки, раҳмад»— деманг
☑️ «Раҳмат, Жазакаллоҳу хойр»-(Аллоҳ сизни мукофотласин)— деб айтинг☺️

🔹🔹🔹🔹🔹

«А, давай, пока! Bye bye!»- деманг
☑️ «Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Кўришгунча!» — деб айтинг☺️

🔹🔹🔹🔹🔹

«Салом, қалесан?» — деманг
☑️ « Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ» -(Сизга соғлик омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин)— деб айтинг☺️

🔹🔹🔹🔹🔹

Аллоҳ таолога ҳар лаҳзамиз учун шукр қилишнинг чиройли намунаси: "Аллоҳим! Сени зикр қилишимда, Сенга шукр ва ибодат қилишимда менга мадад бер!"

© Умму Амина!👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌙ЗИКР қилувчилардан бўлинг!

🌸 СУБҲАНАЛЛОҲ.

🌸 АЛҲАМДУ ЛИЛЛОҲ.

🌸 ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ.

🌸 АЛЛОҲУ АКБАР.

🌸 СУБҲАНАЛЛОҲ ВА БИҲАМДИҲИ СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ.

🌸 АСТАҒФИРУЛЛОҲ ВА АТУБУ ИЛАЙҲИ.

🌸АСТАҒФИРУЛЛОҲИЛЛАЗИ ЛА ИЛАҲА ИЛЛА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЙУМУ ВА АТУБУ ИЛАЙҲИ.

🌸 ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМД ВА ҲУВА АЛА КУЛЛИ ШАЙ'ИН ҚОДИЙР.

🌸 СУБҲАНАЛЛОҲ ВА БИҲАМДИҲИ АДАДА ХОЛҚИҲИ, ВА РИДО НАФСИҲИ, ВАЗИНАТА АРШИҲИ ВА МИДАДА КАЛИМАТИҲИ.

🌸 СУБҲАНАЛЛОҲ ВАЛҲАМДУЛИЛЛОҲ ВА ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ВАЛЛОҲУ АКБАР.

🌸 ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲ.

🌸 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЛА НАБИЙЙИНА МУҲАММАД.

🌸 ЛА ИЛАҲА ИЛЛА АНТА СУБҲАНАКА, ИННИЙ КУНТУ МИНАЗЗОЛИМИЙН.

🌸 ҲАСБИЯЛЛОҲ ЛА ИЛАҲА ИЛЛА ҲУВА АЛАЙҲИ ТАВАККАЛТУ ВА ҲУВА РОББУЛ АРШИЛ АЗИЙМ.

☑️🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽📲

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

ТЎРТЛИКЛАР

1⃣ Роббингиз;
2⃣ Пайғамбарингиз;
3⃣ Динингиз;
4⃣ Ватанингизга хиёнат қилманг!

1⃣ Отангиз;
2⃣ Онангиз;
3⃣ Ака - ука;
4⃣ Опа - синглингизга жафо қилманг!

1⃣ Аёлингиз;
2⃣ Фарзандларингиз;
3⃣ Қариндошларингиз;
4⃣ Дўстларингизни саховатингиздан маҳрум қилманг!

1⃣ Етим;
2⃣ Мискин;
3⃣ Фақир;
4⃣ Беморга қаттиқ қўллик қилманг!

1⃣ Олимлар;
2⃣ Муаллимлар;
3⃣ Тақводорлар;
4⃣ Ёши улуғларга ғазаб қилманг!

1⃣ Намоз;
2⃣ Қуръон;
3⃣ Зикрни;
4⃣ Қариндошликни узманг.

1⃣ Кибр;
2⃣ Мағрурлик;
3⃣ Ҳасад;
4⃣ Адоватни тарк қилинг!

1⃣ Сабр;
2⃣ Ҳилм;
3⃣ Илм;
4⃣ Саховат - ла зийнатланинг.

1⃣ Шайтон;
2⃣ Нафс,
3⃣ Шаҳват;
4⃣ Ёмон дўстдан эҳтиёт бўлинг!

1⃣ Каззоб;
2⃣ Ўғри,
3⃣ Ҳасадчи;
4⃣ Худбинга ишонманг!

1⃣ Холис;
2⃣ Вафодор;
3⃣ Сахий;
4⃣ Ростгўйларни дўст тутинг!

1⃣ Садақа;
2⃣ Дуо;
3⃣ Истиғфор;
4⃣ Пайғамбар алайҳиссаломга салавотни кўпайтиринг!

1⃣ Ейиш;
2⃣ Ухлаш;
3⃣ Дангасалик;
4⃣ Гапни камайтиринг!

1⃣ Ғам;
2⃣ Хафалик;
3⃣ Ожизлик;
4⃣ Бахлликдан паноҳ сўранг!

1⃣ Нодон;
2⃣ Тортишувчи;
3⃣ Ахмоқ;
4⃣ Бекорчидан юз ўгиринг!


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Жаннатга олиб кирувчи амал қайси?

☝️Устоз Рахматуллоҳ домла Файзуллаев.
Марғилон шаҳар "Робия хожи она" масжиди имом-хатиби.


📱 Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

🕌Марғилон шаҳар "Робия хожи она" масжидини расмий каналига уланиш учун манзил👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:


- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Kahf surasi.
#Тиловат

🎙"Каҳф сураси"
(Расулжон қори)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.
(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

🔗 Улашинг: 👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU