Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Отам ~ Давлатим
Онам ~ Жаннатим

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔈
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Масжидга пиёда юриб боришнинг самаралари:

1. Жаннатга тушиш билан ютуққа эришилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
2. Гуноҳларга каффорот бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ хатоларни ўчириб, даражаларни кўтаришига сабаб бўладиган нарсага сизларни далолат қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қийинчиликларга қарамасдан, таҳоратни тўлиқ мукаммал қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни кутиш. Ана ўша риботдир», дедилар». Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: Исломда чегарани душман ҳужумидан ҳимоя қилиш «рибот» дейилади. Чегарачи нафсини жиловлаб, чегарада сабр-матонат билан собит туради. Шунинг учун ҳадисда зикр қилинган амаллар ҳам риботга тенглаштирилмоқда.
3. Яхшиликларни қўлга киритишга сабабчи бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким уйидан масжидга чиқса, икки фаришта ҳар бир босган қадами учун ўнта яхшиликни ёзишади. Масжидда намозни кутиб ўтирган одам намоз ўқувчилар кабидир. То уйига қайтиб келгунча намоз ичида деб ёзилади", деб айтдилар. Имом Аҳмад ривояти.
4. Масжидга пиёда юриб борганларга башорат. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжидларга зулматларда юриб борувчиларга қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер», дедилар».


Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Мусулмон аёл оғзини катта очиб кулмайди.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔈 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
ОРОМ ҚАЕРДА?

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Қуръони каримда уч нарса борасида “сукун” (ором) лафзи ишлатилган.
1)........Аёл зикр қилинган жойда:
وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجاً لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا
Яъни: “Ва сизларга ором топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги У (Аллоҳ)нинг оят белгиларидандир...” дейди. (Рум сураси, 21-оят)

2).......Қаерда уй зикр қилинган бўлса, ўша жойда:
وَاللّهُ جَعَلَ لَكُم مِّن بُيُوتِكُمْ سَكَناً
Яъни: “Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди” дейди. (Наҳл сураси, 80-оят)

3)....... Қаерда тун (кеча) зикр қилинган бўлса, ўша жойда:
وَجَعَلَ اللَّيْلَ سَكَناً
Яъни: “У (Аллоҳ) тунни ором қилиб қўйди” дейди. (Анъом сураси, 96-оят).

Маълум бўлдики, қайси эркак ўзининг уйида, ўзининг аёли билан тунни ўтказса, Қуръони каримнинг ҳисоби бўйича унга Аллоҳ таъоло уч баробар савоб ато қилади. Кўча ва ташқарида вақт ўтказишни одат қилганлар доимо оромдан маҳрум бўлаверадилар. Шундай бўлсада, баъзи шундай уйлар бўлади, у ерда оилавий алоқалар бироз яхши бўлмайди. Қаердадир аёлнинг айби, қаердадир эрнинг айби, қаердадир иккисининг айби.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мен сизлардан кўра ёшроқман!

Мустафо Қосим Аббос дейди: “Бир куни университетда устозимиз Нуриддин Итр раҳматуллоҳи алайҳ «Мен сизлардан кўра ёшроқман!» дедилар. Биз у зотдан: “Қандай қилиб устоз?” деб сўрадик.
“Мен ва сизлар китоб ўқишга ўтирамиз. Кимнинг мутолаада кўпроқ ўтиришга сабри етса, ўша кўпроқ ёшроқдир”, дея жавоб бердилар. Биз жим бўлдик. Сабаби, кексаликлари ва хасталикларига қарамасдан узоқ вақт китоб мутолааси устида ўтиришда у зот раҳимаҳуллоҳники каби сабримиз, тоқатимиз йўқ эди.
Ҳозирга келиб айтаман: “Субҳаналлоҳ! Куч-қувват, ёшлик ва йигитликни ўлчашдаги миқёс, ўлчовни қаранг!
Сўнгра ушбу байтни битдим:
Кексайдилар, лекин улардаги қатъият ҳеч кексаймади,
Қарилигу хасталик ҳам уларга ҳеч халал беролмади.

arabicuz

🔈 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маруза
🎙 Шукуруллоҳ домла: Хақиқий мусулмон бўлайлик

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

👇👇👇👇👇👇👇👇
═════════════════
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU 👈🏻
═════════════════
Дунёдаги денгиз суви жаҳаннам оловидан бир учқунини ҳам ўчира олмайди. Лекин, Аллоҳдан қўрқиб йиғлангандаги бир томчи кўз ёши дўзах оловини тўса олади.
Худди нафас олингандек, яхшиликларни ҳам амалга ошириб туриш керак. Яхшилик улашишга бўлган эҳтиёжингиз нафас олиб туришга бўлган эҳтиёжингиздан кўпроқдир. Нафас бир кун тугайди, яхшиликлар эса боқий қолади.


#Хайрли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌱🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН


🕌 Яхшиликка тўлсин кўнглингиз,
Савоб амаллар бўлсин йўлингиз,
Тонг сахар тилаб эзгу тилак,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

🕌 Расулуллоҳга саловат айтиб,
Гуноҳлардан батамом қайтиб,
Эзгу ният билан дуолар қилиб,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

🕌 Аллоҳим каломин ҳамроҳ билганлар,
Қалбларга илохий нурни солганлар,
Яхшилик ичра яшаб қолганлар,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

🕌 Саждада қилинган дуолар сабаб,
Жума айёмида масжидлар тўлиб,
Тангридан тинчлигу яхшилик тилаб
Жума айёмингизлар бўлсин муборак.

🕌 Ихлосдан бошланур асли иймон хам,
Қалбларга жойланган нури Ислом,
Савоблар тилаган хар битта инсон,
Жума айёмингиз бўлсин муборак!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Жума мавъизаси: Исломда қарз олди-берди масаласи

Ҳурматли жамоат! “Қарз” сўзи луғатда “кесиш” деган маънони билдиради. Қарз берган киши молидан бир қисмини кесиб, бошқага бергани сабабли шундай деб аталган. Шариат истилоҳида эса: “Қарз – бир нарсани бошқа кишига уни қайтариб бериш шарти ила мулк қилиб беришдир”.

Батафсил: https://azon.uz/content/views/42248

© AzonUZ ахборот-таҳлилий портали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ !

#хайрли_тонг 🌹

🌷 Кунингиз хайр ва барокатга тўлсин😊

Дам олиш кунингизни биринчи куни зикрга бой ўтсин📿

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Кун_ҳикмати

Аллоҳ сабр қилувчилар билан дир☝️

Дўстларингиз га ҳам улашинг 👍

Ⓜ️анба 👉
@IYMONLI_QALBLAR_UZ

<Илм>канали📲👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
ҒИЙБАТЧИНИНГ ЖАЗОСИ

Бир киши Ҳасан Басрийнинг олдиларига келиб:
- Фалончи сенинг ҳақингда номаъқул гапларни гапирди,- дебди.
- Қачон?
- Бугун.
- Қаерда?
- Уйида.
- Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
- Зиёфатга борувдим.
- Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккизил таомнинг номини санади.
Шунда Ҳасан Басрий:
- Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғди-ю, бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! - дедилар ва ғийбатчини ҳайдаб солдилар.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ramazon Butiy Nasihati || Yorqinjon qori Maruzalaridan.

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
═════════════════
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Гуноҳларга кўп гувоҳ бўлиб қолиш ҳам қалб нурини кетказади.

Ибн Нуҳас раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Ёмон ишларни кўп кўриш қалбнинг ажратиш ва инкор қилиш нурини ўчириб қўяди. Чунки кўз ёмонликларни такрор кўраверса секин-секин қалбдан гуноҳлар ҳайбати кетиб қолади. Ҳатто бу қабоҳатни гуноҳ деб ҳисобламай қўяди. Қайта қилинаверса қалб ҳам унга кўникиб қолади».

Телеграмм, инстаграмм, фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда жимжимадор номлар билан келувчи «Қизиқарли»расм ва видеолар шу хилдаги нарсадир.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇


https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари

«Шамоилул Муҳаммадия» суҳбатлари

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

═════════════════
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Бир киши Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳга : «Мен кечаси таҳажжутга туришга қодир бўлмаяпман, даво нима?».

-«Кундузи Аллоҳга гуноҳ қилма. Унинг Ўзи сени кечаси тургизиб қўяди», деди Иброҳим ибн Адҳам ҳазратлари.


Хайирли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ