Iymonli QalblaR
148 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Аёллардек фазилатли зотларни кўрмадим!

Қизалоқлигида отасини жаннатга киритади.

Бўйга етгач, эрининг ярим динини мукаммал қилади.

Она бўлганида эса жаннат унинг оёғи остида бўлади.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Оқила_она

➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➇ Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради».

(Термизий ривояти)

👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Агар қаттиқ тўшагингиз ё эски уловингиз ё қадим уйингиз, ё саноқли кийимингиз ва ёки бир хил овқатингиз малол келаётган бўлса, ё турганни, ё ётганни кўз олдингизга келтиринг.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Insonni aybi ôzida.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Инсонни
айби ўзида.

504 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Masha Alloh, kichkintoy birodarlarimiz qiroatini go'zaligini qarang-a😍🍃

Katta yoshdagi birodarlarimiz o'rnak olsa arziydi☝️


Doʻstlarga ham ulashing ⤵️⤵️⤵️

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#«ОРЗУГА АЙБ ЙЎҚ»

Орзу деб нимага айтилади?

Етишиб бўлмас нарсалар ҳақидаги ўйлар, хаёлларга орзу дейилади.

Динимизда нақд нарсаларни қўйиб, ушалмас орзулар кетидан қувиш қораланади. Буни саробга ҳам ташбеҳ қилинади.

Бир ҳакимдан сўрадилар: яхши одам ким?
-«Қанийди ёшилигим қайтиб келсайди» дейишдан олдин ёшлигини ғанимат билган киши бахтли кимсадир, деди у.

Вақт ўтгандан кейин қилиш, топиш мумкин бўлган нарсалар орзуга айланади.

يَا لَيْتَنِي كُنْتُ مَعَهُمْ فَأَفُوزَ فَوْزًا عَظِيمًا

73.«...Қани эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим», дейди. Нисо сураси.

يَا لَيْتَنَا نُرَدُّ وَلَا نُكَذِّبَ بِآيَاتِ رَبِّنَا وَنَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ

27.«...Қани энди (у дунёга) қайтарилсак эди, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди. Анъом сураси.

يَا لَيْتَنِي لَمْ أُشْرِكْ بِرَبِّي أَحَدًا

42.«...Қани энди Роббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда», деб қолаверди. Каҳф сураси.

يَا لَيْتَنِي اتَّخَذْتُ مَعَ الرَّسُولِ سَبِيلًا

27.«...Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер. Фурқон сураси.

يَا وَيْلَتَىٰ لَيْتَنِي لَمْ أَتَّخِذْ فُلَانًا خَلِيلًا

28.«...Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди». Фурқон сураси.

يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا

66.«...Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар. Аҳзоб сураси.

يَا لَيْتَنِي لَمْ أُوتَ كِتَابِيَهْ

25. «...у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди». Ҳааққоҳ сураси.

يَا لَيْتَنِي كُنْتُ تُرَابًا

40.«...кошки тупроқ бўлиб кетсам», –дейдир. Набаа сураси.

يَقُولُ يَا لَيْتَنِي قَدَّمْتُ لِحَيَاتِي

24. «У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир». Фажр сураси.

Қуръони каримдаги юқоридаги «ушалмас орзулар» ҳаёт бўлган кишининг қўлида нақд, вафот бўлганларга эса орзу бўлган ишлардир.

Ҳаёт эканмиз, ундан фойдаланиб қолайлик.

Нақдингизни орзуга айлантирманг!!!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​━━━••|﷽|••━━━
☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин!

Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодалантирсин!

Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!

Аллоҳ, бу кунида биздан оғриқларни аритсин!

Зулуматларимизни ёритсин!

Бизни нажоти ила суғорсин!

Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин!

Аллоҳим бу кун, биздан икки неъматинг:

Саломатлик ва дин неъматини айирма!

Бизни икки зийнат ила:
Меҳрибон қалб ва доно ақл билан зийнатла!

Бизни икки лаззатдан:
Сенга илтижо қилиш ва Гўзал Жамолингни кўришликдан бенасиб қилма!

Бизни икки яхшилик:
Дунё ва охират яхшилигида жамла!


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📡 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
✿══•═ ❁🍀❁ ═•══✿
Қайси жавобда "Фарзи кифоя" амалига мисол берилган?

"Ркҳий тарбия" 1-китобидан;
Anonymous Quiz
54%
Жвноза намози;
16%
Закот;
17%
Хаж;
13%
Рўза;
#Футболдан бир ибрат...

Шайх Шаъровий раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига бир киши келиб, насихат сўради:
-Ҳазрат, менга насиҳат қилинг? Мен ҳаётга жиддий ёндоша олмаяпман.Шундай насиҳат қилингки, юрагимга етиб борсин. Лекин, мен оми инсонман. Балоғат ила айтилган оят-ҳадисларга унча тушуна олмайман. Ҳазрат айтди:
-Нимага қизиқасан?
-Футболга. Шайх насиҳатга киришди. Қарагин:
-Одамлар вақтини мароқли ва чоғ ўтказиш мақсадида турли хил ўйинларни ўйлаб топишди. Масалан: футбол. Унга жиддий қонун-қоидаларни киритишди. Унга амал қилмаслик мумкин эмас.

Икки жамоа ўйнаётиб, ўйинчиларидан бири рақибининг оёғидан чалиб йиқитса ва уни ҳакам кўрмай ўтиб кетса ёки кўриб кўрмаганга олса, йиқилган ўйинчига мухлислик қилаётганлар ўринларидан туриб ҳакамни ҳақорат қила бошлайдилар. Биродар, насиҳат шундан иборатки, футбол бу аслида бир ўйин эди.

Лекин, биз унга шундай қонун-қоидаларни киргиздикки, уни жиддий қабул қилдик.

Жиддий ҳаётни эса ўйин қилиб юбордик!!!


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёматни кичик аломатлари-2.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Қиёматни кичик
аломатлари-2.

980 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаддан зиёд уялчанг бўлманг!

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўлиб туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқнинг олдида чиқариб, хури ийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради», дедилар».

✏️Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🖇🕊

🌿Янги тонг, янги кун муборак!

🍃Кунингиз сермазмун, кутилмаган хайрли хурсандчиликларга, кутилмаган хайрли янгиликларга тўла бўлсин!

🍃Бугун хурсандчилик тонги чунки биз уйғондик, янги кунни қарши олдик шундай эмасми?

🍃Биз кўзларимиз билан тонг ёруғлигини кўра олдик, соғлом танамиз ва қалбимиз билан хис қила олдик. Бунинг учун миннатдорликни унутмадикми?
Қани дарров Алҳамдулиллаҳ деймиз.

🍃Ҳар бир яхшилик, хурсандчилик ҳозирги вақтдан, дақиқадан миннатдор бўлганимиздагина содир бўлади.

🍀Шундай экан келинг ҳар бир тонг учун, ҳар бир янги кун учун, ҳар бир нафасимиз учун миннатдор бўлайлик! Алҳамдулиллаҳ дейишни унутманг!

📡
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Сарвари олам шундай марҳамат қилганлар:
"سُؤُ الْخُلْقِ يُفْسِدُ الْعَمَلَ كَمَا يُفْسِدُ الْخَلُّ العَسَلَ"
رواه الحكم
яъни: “Бамисоли сирка асални бузганидек, бадфеъллик ва ахлоқсизлик ҳам кишининг қилаётган амалларини бузади”,(Имом Ҳоким ривояти).
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни ёшлар тарбиясига эътиборни жалб қилиш мақсадида ҳамсуҳбатларига: “Экин пишиб етилгандан сўнг нима қилинади?, - деб савол бердилар. Улар: “Ҳосили йиғиб олинади”, - дейишди. Шунда Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Эй, йигитлар! Шуни билингларки, гоҳида экин пишиб етилмасидан олдин унга офат (касаллик) етиши ҳам мумкин”, - деб кишининг ўспиринлик даврини қандай ўтказиши унинг келажакда ким бўлиб етишишида муҳим ўрин тутишига ишора қилдилар
.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡 @IYMONLI_QALBLAR_UZ