Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Қуръон_ўқиб

Аллоҳ Таъоло муттақин – тақводор бандаларини сифатлаб, шундай дейди:

وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ

"... ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар". ("Бақара" сураси, 3-оят).

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Энг катта нафақа (эҳсон) илмни нафақа қилиш(тарқатиш)дир".

Зеро, илм ҳам ризқдир. Ризқнинг энг яхшисидир.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу: "Банда ўз биродарларига насиҳат қилишдан афзалроқ нарса билан эҳсон қила олмас", деганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг !

👇👇📲📲👇👇📲📲👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръон_ўқиб

Ҳеч қачон зиён кўрмайдиган уч тижорат:

إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنْفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَنْ تَبُورَ

"Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар". ("Фотир" сураси, 29-оят).

1. Қуръон тиловати.
2. Намоз.
3. Садақа-эҳсон қилиш.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръон_ўқиб

Юнус алайҳиссалом Аллоҳдан рухсат бўлмаса ҳам ўзлари пайғамбар қилиб юборилган қавмни тарк қилиб, денгизда китга ем бўлдилар. Кейин қилган хатоларини тушуниб етиб, истиғфор айтган эдилар, меҳрибон ва раҳмли бўлган Зотнинг жавоби кечикмасдан келди:

فَاسْتَجَبْنَا لَهُ وَنَجَّيْنَاهُ مِنَ الْغَمِّ ۚ وَكَذَٰلِكَ نُنْجِي الْمُؤْمِنِينَ

"Бас, Биз унга (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга ҳам шундай нажот берурмиз". ("Анбиё" сураси, 88-оят).

Оятда машаққатга учраган ҳар бир мўминга аталган ваъда ва башорат бор – Аллоҳ тез орада унга нажот эшикларини очади, ғам-қайғусини аритиб, ҳолатини енгиллаштиради, Инша Аллоҳ.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Қуръон_ўқиб

Аллоҳ Таъоло айтади:

وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الْأَرْضِ خَلِيفَةً ۖ قَالُوا أَتَجْعَلُ فِيهَا مَنْ يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاءَ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ ۖ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لَا تَعْلَمُونَ

"Эсланг, Роббингиз фаришталарга: "Мен ер юзида (одамни) халифа қилмоқчиман", деганди. Улар: "Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани (халифа) қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз", дедилар. У: "Мен сиз билмаганни биламан", деди". ("Бақара" сураси, 30-оят).

Фаришталар "Унда фасод қиладиган кимсани (халифа) қилмоқчимисан?" – деб ажабланишди. Чунки улар табиатан, хилқатларига мувофиқ фисқу-фасоддан, бузғунчиликдан йироқдир.

Худди шу каби Аллоҳнинг тоатида бўлган киши кичик гуноҳлардан ҳам четланишга ҳаракат қилса, фосиққа гуноҳи кабиралар ҳам писанд эмас...

Аллоҳдан Ўзидан қўрқувчи қалб бериб, каттаю кичик гуноҳлардан четланадиган бандалардан қилишини сўраймиз...

🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръон_ўқиб

Боғ эгалари бўлган ака-укалар қиссаси:

إِنَّا بَلَوْنَاهُمْ كَمَا بَلَوْنَا أَصْحَابَ الْجَنَّةِ إِذْ أَقْسَمُوا لَيَصْرِمُنَّهَا مُصْبِحِينَ * وَلَا يَسْتَثْنُونَ * فَطَافَ عَلَيْهَا طَائِفٌ مِنْ رَبِّكَ وَهُمْ نَائِمُونَ * فَأَصْبَحَتْ كَالصَّرِيمِ * فَتَنَادَوْا مُصْبِحِينَ * أَنِ اغْدُوا عَلَىٰ حَرْثِكُمْ إِنْ كُنْتُمْ صَارِمِينَ * فَانْطَلَقُوا وَهُمْ يَتَخَافَتُونَ * أَنْ لَا يَدْخُلَنَّهَا الْيَوْمَ عَلَيْكُمْ مِسْكِينٌ * وَغَدَوْا عَلَىٰ حَرْدٍ قَادِرِينَ * فَلَمَّا رَأَوْهَا قَالُوا إِنَّا لَضَالُّونَ * بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ * قَالَ أَوْسَطُهُمْ أَلَمْ أَقُلْ لَكُمْ لَوْلَا تُسَبِّحُونَ

"Дарҳақиҳат, Биз уларни (Макка аҳлини очарчилик ва қаҳатчилик билан) балоладик. Биз (илгари) боғ эгаларини ҳам худди шундай (маҳрумлик билан) балолаган эдик. Ўшанда улар албатта уни (яъни, боғнинг ҳосилини) эрта тонгда (камбағал-мискинларга ҳақ-улуш) ажратмаган ҳолларида узиб олишга қасам ичган эдилар. Бас, (тунда) улар уйқуда бўлган чоғларида у (боғ)нинг устида Парвардигорингиз томонидан бўлган айлангувчи (бало-олов) бир айланди-ю, у (боғнинг ҳосили) узилгандек бўлди-қолди (яъни бутун боғ куйиб кул бўлди). Улар эса тонгда туришиб (тунда бўлган ҳодисадан бехабар бўлган ҳолларида): «Агар (ҳосилни) узмоқчи бўлсангизлар зироатгоҳларингизга юра қолинглар», (деб) бир-бирларини чақирдилар. Сўнг: «Бугун у (боғда ҳосил узаётган вақтда) устларингизга бирон мискин кириб қолмасин-да», (дейишиб) бир-бирларига пичирлашган ҳолларида жўнаб кетдилар. Улар (ўз гумонларича мискинларни боғга йўлатмаслик тўғрисидаги) мақсад-ғаразга қодир бўлган ҳолларида тонг-саҳарлаб бордилар. Энди қачонки уни (яъни куйиб кулга айланган боғларни) кўришгач, (аввал): «Шак-шубҳасиз бизлар йўлдан адашиб қолдик (яъни адашиб бошқа боғга келиб қолдик), дедилар, сўнг бу ўзларининг боғлари эканини билишгач эса: «Йўқ, бизлар (боғимиздан) маҳрум бўлибмиз», дедилар. (Шунда) уларнинг инсофлироқлари: «Мен сизларга (Аллоҳга) тасбеҳ айтиш — шукр қилмайсизларми (яъни шундай мўл ҳосил ато этганининг шукронасига кабағалларнинг улушларини бермайсизларми?) демаганмидим? — деган эди". ("Қалам" сураси, 17-28-оятлар).

Эътибор беринг, уларнинг орасидан бир киши бундай оқибатдан огоҳлантириб, "Аллоҳга тасбеҳ айтинглар, Унинг неъматларига шукр қилиб, ҳақдор-мискинларнинг ҳаққини бермайсизми?!" – деган эди.

Яхшиларнинг насиҳатини рад этманг. Эҳтимол, бу Роббингизнинг сизга жўнатган хабари, жазо беришидан олдин қилган сўнгги огоҳлантиришидир...

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръон_ўқиб

Аллоҳ Таъоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قِيلَ لَكُمْ تَفَسَّحُوا فِي الْمَجَالِسِ فَافْسَحُوا يَفْسَحِ اللَّهُ لَكُمْ

"Эй мўминлар, қачон сизларга мажлис-суҳбатларда (дўст-биродарларингиз келиб): "Шу мажлисда орани кенгроқ очинглар (жой беринглар)", дейилса, дарҳол орани кенгроқ очинглар (жой беринглар). (Шунда) Аллоҳ сизларга ҳам кенглик қилар". ("Мужодала" сураси, 11-оят).

Аллоҳ нақадар саховатли Зот! Ўтирган жойингизда кичик бир ҳаракат билан биродарингизга жой бўшатишингиз туфайли Аллоҳ сизнинг ҳаётингизга кенглик бериб, ишларингизни енгиллаштириб қўйяпти. Энди бошқалар учун юриб, югуриб хизмат қиладиганларга берилажак мукофот қандай бўлишини тасаввур қилиб олаверинг.

Доктор Абдуллоҳ Билқосим.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръон_ўқиб

Баъзида қилаётган дуоларимиз ижобати нега кечикаётганига ҳайрон бўламиз:

وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ

"Ким Аллоҳга таваккул қилса...", яъни, дин ва дунё ишларида, Аллоҳга суяниб, ўзига керакли ҳожатларини Ундан сўраб, етиши мумкин бўлган зарарлардан паноҳ тиласа, машаққатларини аритишида Аллоҳга қатъий ишонса,

فَهُوَ حَسْبُهُ

"У унга (Ўзига таваккул қилган бандага) кифоядир", ишини юзага чиқаришда етарлидир.

Агар Аллоҳ бу ваъдасига кафил эканлиги ҳақида гап кетса, У бандасига барча нарсадан яқинлигини унутмаслигимиз лозим. (Ўзи кифоя қилишини айтдими, демак, аниқ шундай!) Лекин баъзида муайян илоҳий ҳикматга кўра банданинг ҳожати юзага чиқиши маълум бир муддатгача кечикади. Шунинг учун оятнинг давомини ўқиймиз:

إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ

"Дарҳақиқат, Аллоҳ ўз ишини (маромига) етказувчидир", яъни, Унинг қазои қадари, шубҳасиз, амалга ошади. Айни пайтда,

قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا

"Аллоҳ ҳар бир нарса учун ўлчов белгилаб қўйди".

Бу ҳар бир нарсанинг амалга ошиш вақти ва миқдоридир. Бирон иш Аллоҳ белгилаб қўйган қадар(ўлчов)дан олдин содир бўлмайди, ундан кечга ҳам қолмайди".

Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Ас-Саъдий. "Тафсири Саъдий", "Талоқ" сураси, 3-оят тафсири.

-----------------------------------------

Шундай экан, бизга буюрилгани ҳожатларимизни Роббимизнинг Ўзидан сўраш, Унга таваккул қилиш, ишларимиз рўёбга чиқиши кечикса ҳам умидимизни узмасликдир. Зеро, ҳар бир нарсанинг белгиланган ўрни бор.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръон_ўқиб

Аллоҳ Таъоло Нуҳ алайҳиссаломга кема ясашни буюрди. Кема битгач, ваъда қилинган бало келди: осмондан тўхтовсиз ёмғир қуя бошлади, ер остидаги сувлар отилиб чиқди, ҳамма ёқ сув остида қолиши аниқ эди. Айни шу пайтда Нуҳ алайҳиссалом кемага ўзига иймон келтирганлар (уларнинг сони эса оз эди!) ва ҳайвонлардан бир жуфтдан олиб, йўлга чиқишга ҳозирлик кўрди. Кема қўзғалар экан, пайғамбар ўз ўғлини – иймон келтирмаган, кофирлар сафида қолган фарзандини кўриб қолиб, уни ёнига даъват қилди:

ِوَنَادَىٰ نُوحٌ ابْنَهُ وَكَانَ فِي مَعْزِلٍ يَا بُنَيَّ ارْكَبْ مَعَنَا وَلَا تَكُنْ مَعَ الْكَافِرِينَ

"Нуҳ бир четда қолган ўғлига нидо қилди: "Эй ўғилчам, биз билан бирга (кемага) мингин, у кофирлар билан бирга қолмагин!" ("Ҳуд" сураси, 42-оят).

Хитобдаги лафзларга эътибор беринг: Нуҳ алайҳиссалом "Сувга ғарқ бўладиганларнинг ёнида қолма", демадилар. Аксинча, "Кофирлар билан бирга қолма!" – деб огоҳлантирдилар.

Чунки динсизлик, ҳақ йўлдан оғиш энг катта мусибатдир!

Аллоҳдан динимизда мусибат бермаслигини, залолатдан сақлашини сўраймиз.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_ўқиб

Ҳеч қачон зиён кўрмайдиган уч тижорат:

إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنْفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَنْ تَبُورَ

"Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар". ("Фотир" сураси, 29-оят).

1. Қуръон тиловати.
2. Намоз.
3. Садақа-эҳсон қилиш.

Ҳайирли Тонг кунингиз сиз ўйлагандак ўтсин ☺️

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръон_ўқиб

Аллоҳ Таъоло айтади:

وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الْأَرْضِ خَلِيفَةً ۖ قَالُوا أَتَجْعَلُ فِيهَا مَنْ يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاءَ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ ۖ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لَا تَعْلَمُونَ

"Эсланг, Роббингиз фаришталарга: "Мен ер юзида (одамни) халифа қилмоқчиман", деганди. Улар: "Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани (халифа) қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз", дедилар. У: "Мен сиз билмаганни биламан", деди". ("Бақара" сураси, 30-оят).

Фаришталар "Унда фасод қиладиган кимсани (халифа) қилмоқчимисан?" – деб ажабланишди. Чунки улар табиатан, хилқатларига мувофиқ фисқу-фасоддан, бузғунчиликдан йироқдир.

Худди шу каби Аллоҳнинг тоатида бўлган киши кичик гуноҳлардан ҳам четланишга ҳаракат қилса, фосиққа гуноҳи кабиралар ҳам писанд эмас...

Аллоҳдан Ўзидан қўрқувчи қалб бериб, каттаю кичик гуноҳлардан четланадиган бандалардан қилишини сўраймиз...

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Қуръон_ўқиб

Аллоҳ Таъоло муттақин – тақводор бандаларини сифатлаб, шундай дейди:

وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ

"... ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар". ("Бақара" сураси, 3-оят).

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Энг катта нафақа (эҳсон) илмни нафақа қилиш(тарқатиш)дир".

Зеро, илм ҳам ризқдир. Ризқнинг энг яхшисидир.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу: "Банда ўз биродарларига насиҳат қилишдан афзалроқ нарса билан эҳсон қила олмас", деганлар.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръон_ўқиб

Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло собир (сабр қилувчи) бандаларига уч нарса билан башорат бердики, буларнинг ҳар бири дунё аҳлидаги бор неъматлардан яхшироқдир:

...وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ * الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ * أُولَٰئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ ۖ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ

"... Ва сабрлиларга башорат беринг. Улар мусибат етганда: "Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз", дерлар. Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир". ("Бақара" сураси, 155-157-оятлар).

1. Роббиларидан саловат.
2. Роббиларидан раҳмат.
3. Роббиларидан ҳидоят.

Яна айнан сабр ва намоз ўқиш дин ва дунёда етган мусибатларга қарши туриш воситасидир:

وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ ۚ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى الْخَاشِعِينَ

"Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир". ("Бақара" сураси, 45-оят).

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръон_ўқиб

Аллоҳ Таъоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди:

مَثَلُهُمْ كَمَثَلِ الَّذِي اسْتَوْقَدَ نَارًا فَلَمَّا أَضَاءَتْ مَا حَوْلَهُ ذَهَبَ اللَّهُ بِنُورِهِمْ وَتَرَكَهُمْ فِي ظُلُمَاتٍ لَا يُبْصِرُونَ

"Улар мисоли ёққан ўти энди атрофини ёритганида Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғу зулматларда қолдирган кишиларга ўхшайдилар. Улар кўрмайдилар". ("Бақара" сураси, 17-оят).

Тасаввур қилинг: бир киши олов (ўт) ёқди. Оловда иссиқлик ва нур-ёруғлик бор. Оловни ёққан киши унинг ҳар иккала фойдасини ҳам ишлатиб турганида бирдан унинг нури (ёруғлиги) йўқолиб қолди. Иссиқлик, ҳарорат бор, тафти ҳам куйдиридиган даражада. Лекин нур йўқ, йўл топишга ёруғлик йўқ. Демак, бундай оловдан фойда йўқ.

Мунофиқларнинг қилмишлари ҳам шунга ўхшайди. Улар Аллоҳнинг Китоби, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини эшитишади. Мусулмонлар ичида мусулмон каби юришади. Лекин қалбларида иймон йўқ. Ҳидоят манбаси етиб келган – оловнинг иссиқлиги бор, лекин қалбга кирмаган – нур йўқ. Демак, бундай юзаки Исломдан ҳам фойда йўқ.

Аллоҳ барчамизни нифоқдан сақласин.

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръон_ўқиб

Баъзида қилаётган дуоларимиз ижобати нега кечикаётганига ҳайрон бўламиз:

وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ

"Ким Аллоҳга таваккул қилса...", яъни, дин ва дунё ишларида, Аллоҳга суяниб, ўзига керакли ҳожатларини Ундан сўраб, етиши мумкин бўлган зарарлардан паноҳ тиласа, машаққатларини аритишида Аллоҳга қатъий ишонса,

فَهُوَ حَسْبُهُ

"У унга (Ўзига таваккул қилган бандага) кифоядир", ишини юзага чиқаришда етарлидир.

Агар Аллоҳ бу ваъдасига кафил эканлиги ҳақида гап кетса, У бандасига барча нарсадан яқинлигини унутмаслигимиз лозим. (Ўзи кифоя қилишини айтдими, демак, аниқ шундай!) Лекин баъзида муайян илоҳий ҳикматга кўра банданинг ҳожати юзага чиқиши маълум бир муддатгача кечикади. Шунинг учун оятнинг давомини ўқиймиз:

إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ

"Дарҳақиқат, Аллоҳ ўз ишини (маромига) етказувчидир", яъни, Унинг қазои қадари, шубҳасиз, амалга ошади. Айни пайтда,

قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا

"Аллоҳ ҳар бир нарса учун ўлчов белгилаб қўйди".

Бу ҳар бир нарсанинг амалга ошиш вақти ва миқдоридир. Бирон иш Аллоҳ белгилаб қўйган қадар(ўлчов)дан олдин содир бўлмайди, ундан кечга ҳам қолмайди".

Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Ас-Саъдий. "Тафсири Саъдий", "Талоқ" сураси, 3-оят тафсири.

-----------------------------------------

Шундай экан, бизга буюрилгани ҳожатларимизни Роббимизнинг Ўзидан сўраш, Унга таваккул қилиш, ишларимиз рўёбга чиқиши кечикса ҳам умидимизни узмасликдир. Зеро, ҳар бир нарсанинг белгиланган ўрни бор.

🇺
🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръон_ўқиб

Ҳеч қачон зиён кўрмайдиган уч тижорат:

إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنْفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَنْ تَبُورَ

"Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар". ("Фотир" сураси, 29-оят).

1.
Қуръон тиловати.

🔉
@IYMONLI_QALBLAR_UZ