Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифторлик_вақти
РЎЗАНИНГ ОЛТИНЧИ КУНИ 18-АПРЕЛ.

Тошкент вақти билан: 19:08
Оғиз очиш вақти ва дуоси:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлари: (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+1; Жиззах +10/+5; Денов +15/+3; Термиз +20/+5;
Самарқанд +15/+8; Каттақўрғон +17/+11; Қарши +22/+12;
Нурота +17/+14; Навоий +20/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+18; Урганч +34/+35; Нукус +35/+39.

♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!
Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌿🌹Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🌿🌹Қалбимизни кенг;
🌿🌹Қадримизни баланд;
🌿🌹Сўзимизни олий;
🌿🌹Ҳаётда муваффақиятли;
🌿🌹Охиратда саодатли;
🌿🌹Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🌿🌹Қарзларимизга нажот;
🌿🌹Ризқимизга кенглик;
🌿🌹Кунимизга барака;
🌿🌹Бандаларига суюмли қилиб;
🌿🌹Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🌿🌹Дунёда муборак;
🌿🌹Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
🤲Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!
✿❀┄┅┅✿❀
╔═অঠই✯🥀💖🥀✯ইঠঅ═╗

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ

🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойи мағфират ойи. 🎬

Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ.

3,74 МБ 🎬

Дўстларингизга ҳам улашинг

👉
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
☝️Рамазон Қуръон ойи. Ушбу ойда Қуръон нозил бўлгани учун у Аллоҳ ҳузуридаги энг ҳурматли ой. Сен ҳам ушбу ойда Қуръонни тафаккур билан ўқиш орқали ўзинг учун уни энг ҳурматли ойга айлантир.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ТАҚИНЧОҚЛАР ЗАКОТИ
#закот

CАВОЛ:
Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?

💬 ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, кишининг тиллоси 85 грамм ёки ундан ортиқ бўлиб, унга йил тўлса қирқдан бирини закот қилиб чиқариши фарз бўлади.

Энди саволни жавобига келсак, бундай ҳолатда закот олувчига қайси бири фойдалироқ бўлса ўша берилади.

Лекин шуни билиш керакки, агар тилло тақинчоқлардан тиллонинг ўзини закот сифатида берилса, тақинчоқларнинг вазнига қараб закот чиқарилади. Масалан, 100 грамм тиллодан 2,5 грамм тилло закотга берилади. Агар тақинчоқларнинг закотини пул билан бериладиган бўлса, тақинчоқларнинг бозордаги қийматига қараб закот чиқаради. Масалан, бозорда қиймати қанча бўлса, шуни қирқдан бирини закотга беради. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

أَجْمَعُوا أَنَّهُ لَوْ أُدِّىَ مِنْ خِلاَفِ جِنْسِهِ اُعْتُبِرَتِ الْقِيْمَةُ

яъни: “Тилло ва кумушнинг закотини уларнинг жинсидан бошқа нарса билан адо қилинса, уларнинг қиймати эътиборга олинади деб, уламолар ижмо қилганлар”.

Тақинчоқлар хоҳ ишлатилаётган бўлсин, хоҳ ишлатилмаётган бўлсин, улардан закот берилади. Чунки улар ҳамёндаги пул билан бир хилдир.
Тилло ва кумушдан бошқа, сотиш ниятида олинмаган қимматбаҳо тақинчоқ ва тошлардан закот берилмайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш⤵️

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қиёмат аломати.
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Қиёмат аломати.🎧

1,50 МБ 🎧


____

Бошқаларга хам эслатинг зеро сиз сабаб улар хам Хақни билиб олишар!

🕋
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ифторлик_вақти
РЎЗАНИНГ 7 КУНИ
19-АПРЕЛ 2021 й.

Тошкент вақти билан: 19:09
Оғиз очиш вақти ва дуоси:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлари: (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+1; Жиззах +10/+5; Денов +15/+3; Термиз +20/+5;
Самарқанд +15/+8; Каттақўрғон +17/+11; Қарши +22/+12;
Нурота +17/+14; Навоий +20/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+18; Урганч +34/+35; Нукус +35/+39.

♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!
Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Абдураҳмон Судайс. Қора тош ва Каъбани хушбўйлаштириш.

МашаАллоҳ

🔉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#хайрли_тонг

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...

✿❀┄┅┅✿❀
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Муфассал_фиқҳ №1

📚Рўза китоби

Рўзанинг фойдалари
Рўзанинг руҳий ва моддий жиҳатдан кўпгина фойдалари бор. Жумладан;
Рўза тутиш Аллоҳ таолога тоатдир. У билан мўмин Аллоҳ таолонинг чексиз савобларига эга бўлади. Чунки уни фақат Аллоҳ учун тутилади. Шу сабаб савобини ҳам Аллоҳнинг Ўзи беради. Аллоҳнинг эса карами кенгдир.
Рўза – мўминни кўпгина хислатларга ўргатадиган катта хулқий мадрасадир. У нафсга қарши жиҳод, ҳамда ҳаво ва шайтон хуружларига қарши курашдир. У билан инсон маҳрумликларга, қийинчилик ва машаққатларга сабр қилишга ўрганади. Зеро рўзадор олдида пишаётган ёқимли таомга, иштаҳасини қитиқлайдиган исларга ва кўзини қувонтирадиган зилол сув шарқирашига чидаб беради ва раббоний изн вақтигача ўзини тияди.
Рўза яширин ва ошкора Аллоҳни муроқаба этишга ва омонатдорликка ўргатади. Зеро у ўзини ҳаловатдан Аллоҳнинг назорати туфайлигина маън этади.
Рўза иродани кучайтиради, азму-қарорни мустаҳкамлайди ва сабрга ўргатади. Луқмон ўғилларига: “Эй ўғлим, агар ошқозон тўлса тафаккур ухлайди, ҳикмат ўчади ва аъзолар ибодатдан тўхтайди”, деганлар.
Рўза низом ва тартиботга ўргатади. Чунки у рўзадорни муайян вақтда ейиш ва ичишга мажбурлайди.
Рўза инсонда раҳмдиллик ва биродарлик туйғуларини ўстиради. Мусулмонлар ўртасида бирдамлик ва ўзаро ёрдам робиталарини боғлайди. Унда очлик ва эҳтиёжмандликни ҳис қилишни пайдо этади.
Рўза амалда ҳужайраларни янгилаб, эскиларини ташлаб, ошқозон ва ҳазм қилувчи аъзоларни тозалаб ва ортиқча чўкинди, ҳамда ботмаган таомлардан халос қилиб, инсон ҳаётини янгилайди. Шундан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳси ва саллам: “Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар”, деганлар.
Рўза нафсга қарши жиҳод, дунё ва унинг гуноҳларига боғлиқ бўлиб қолишдан халослик ва ҳаво, ҳамда шаҳват шиддатини синдиришдир.
У нафси амморани сўндиради ва кўз, қулоқ, тил ва фарждаги шаҳватини синдиради.
Рўзанинг бундан бошқа саноқсиз фойда ва манфаатлари борки, бу ҳақда махсус китоблардан батафсил маълумот олишингиз мумкин.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
―Кўрмасдан севиш мумкинми?
―Албатта, мумкин.
―Бирортасини севганмисан?
―Ҳа.
―Кимни?
―Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Муфассал_фиқҳ №2

Рўзанинг ҳукми ва вақти
Рамазон рўзасини тутиш фарз. Аллоҳ таоло: “Сизларга рўза фарз қилинди”, дейди. Унинг фарзлигига ижмо собит бўлган. Шунинг учун уни инкор қилган кофир ҳисобланади.
Назр рўзалар эса вожибдир. Аллоҳ таоло айтади: “Улар назрларига вафо қилсинлар!”.
Рўза луғатда тийилиш маъносида келади. Шаръий маъноси эса, тонгдан қуёш ботгунча рўзани бузувчи нарсалардан ният билан тийилишдир.
Таърифдаги тонгдан мурод субҳи содиқдир. Субҳи содиқ – уфқда ёйилган ёруғлик бўлиб, у осмоннинг кунчиқар томонини ёритади. Субҳи козиб эса, бошида думга ўхшаган узун шуъладек пайдо бўлиб, сўнг кўздан йўқолади ва яна зулмат чўкади. Бундан тахминан ўн икки дақиқа ўтиб субҳи содиқ пайдо бўлади. Бомдод намозининг ва рўза тутишнинг вақти айнан ана шу субҳи содиқ билан бошланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Билолнинг азони ва чўзилган тонг сизларни саҳарлигингиздан маън қилиб қўймасин. Балки (вақт) ёйилган тонгдир”*. Билол розияллоҳу анҳу тонг яқин қолганини билдириш учун азон айтардилар. Бу билан тун намозига қойимлар бироз дам олсинлар ва ухлаётганлар бомдод намозига тайёргарлик учун уйғонсинлар деган мақсадни кўзлаганлар. Яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Билол тунда азон айтади. То Ибн Умму Мактум озон айтгунча еб-ичаверинглар”**.
Аллоҳ таоло айтади: “Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичаверинг” (Бақара сураси, 187-оят).
Таърифдаги “.. қуёш ботгунча” бўлган вақт қуёш жисмининг машриқ томонда кўздан ғойиб бўлиш замонидир. Бунда атрофни қоронғулик чулғай бошлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Тун бу томондан келиб, кун бу томондан кетса ва қуёш ботса, рўзадорнинг рўзаси очилади”. Яъни оғиз очиш вақти бўлади ёки ҳукман оғзини очган ҳисобланади. Чунки тун рўзага вақт бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: “Сўнгра рўзани кечгача мукаммал тутингиз!”.
Рўзадор тонг ва қуёш ботар пайтларида ўзи турган жойдаги ибодат вақтларини риоя қилиши керак. Агар баланд жойда бўлса, назарида қуёш ботмагунча оғиз очмаслиги лозим. Агар рўзани бир жойда бошлаб, сўнг сафар қилса, борган жойида қуёш ботар вақтда рўзасини очади.
Шимолий ёки жанубий қутбга яқиндаги киши рўзани чамалаб тутади. Чунки бу жойларда қуёш ботаётган вақтда ёки озгина вақт ўтиб тонг отади. Бунда рўзадор ифторлик қилишга улгурмайди. Вақтни чамалаш ўзига энг яқин мамлакатнинг вақтига қараб бўлиши маъқулроқ. Бу ҳукм кеча ва кундузи олти ойдан давом этадиган қутбий мамлакатларга ҳам тегишли.
---
* Муслим ва Термизийлар ривояти.
** Муттафақун алайҳ.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ä¢ççàõèéëàðäàí æàííàòèéëàð ñ¢ðàãàíäà
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Дўззахийлардан
жаннатийлар сўраганда.

968 КБ🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
"Собиқ дўстдан кўра кучлироқ душман бўлмайди".

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Етти қават ер бўйнига тавқи лаънат бўлади

👳‍♂Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Омонат дунёда омонмисиз?! Алҳамдулиллаҳ етказганига шукур!

🏔 Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади,
🤲 Хурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.

🏔 Ўша тоғнинг чўққисида оппоқ қор бор дейишади,
🤲 Кўнглингиз шу қордек, оппоқ бўлсин.

🌲Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади,
🤲 Бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин.

💦 Янада пастга тушсангиз тоза булоқ бор дейишади,
🤲 Қалбингиз шу булоқдек тоза бўлсин.

🛣 Ўша булоқ ёқасида узун йўл бор дейишади,
🤲 Умрингиз шу йулдек узун ва хайрли бўлсин.!

- Аллоҳ дуомизни даргоҳида қабул қилсин. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🤲


XАЙРЛИ КУН!🌧

📲
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Хазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анхудан
ҳикматли сўзлар..



- Агар мен Аллоҳ ва
Расулининг йўлидан
юрмасам, менга итоат
қилманг!
.
- Тўрт нарсани тўрт
жойга қолдиринг:
уйқуни - қабрга, роҳатни -
сирот кўпригига,
мақтанишни - мезонга,
орзу-истакни - жаннатга.
.
- Китоблар —
оқилларнинг боғлари,
фозилларнинг хушбўй
гулларидир.
.
- Мақтанчоқ бўлманг!
Тупроқдан яралиб яна
тупроққа қайтиб,
қуртларга ем бўладиган
инсоннинг мақтаниши
нимага ҳам ярайди?!
.
- Комил инсон
кечиримлиликни қарз,
яхшилик қилишни эса
фарз деб қабул қилади.
.
- Нимани гапиришни,
кимга гапиришни ва
қачон гапиришни
унутманг.
.
- Қариндошлар орасидаги
душманликнинг ўрмонга
тушган ўтдан фарқи йўқ.
.
- Гўзал, ёқимли
сўзлашишнинг сири
бекорчи гапларни тарк
этишдир.
.
- Бойлик хасисда, қурол
қўрқоқда, ҳукм заифда
бўлса тартиб интизом
издан чиқади.
.
- Ўзингга қабр эмас,
ўзингни қабрга ҳозирла!
.
- Ҳаромни тарк этмоқ
ҳалолни талаб
қилишдан хайрлидир.
.
- Қабрга тайёргарликсиз
кириш - денгизга
қайиқсиз чиқишга
ўхшайди.
.
- Қўшнинг билан баҳсу
мунозара қилма, зеро,
меҳмон кетар, қўшни
қолар.
.
- Нафсингни шундай
ислоҳ этки, халқ сенга
эргашсин.
.
- Сабр қилинг, сабр
ҳамма нарсанинг
бошидир.
.
- Бағритошлик кўп ёлғон
ва ҳасаднинг
натижасидир.
.
- Ростгўйлик омонат,
ёлғончилик эса
хиёнатдир.
.
- Сени тушунишдан ожиз
эканини тушуниш,
ҳақиқатдан сени
тушунди деганидир.
.
- Шу 4 хислатга эга
бўлганлар бандаларнинг
яхшиларидир: тавба
қилишни севадиган,
гуноҳкорларни
кечирилишини
тилайдиган, ёмонни
(тузалиши учун) дуо
қиладиган ва яхшиларга
ёрдам берадиган.

.....................

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ