Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Рост гапиришдан кўра ёлғон гапириш анча қийин, чунки ёлғон гапираётган инсонни хаёлида рост гап хам туради, шунинг учун унга икки баробар қийинчилик туғилади. Иккинчидан ёлғончи инсон хақиқатни ўзгартириб гапириши керак бўлади, бу эса янада вазиятни оғирлаштиради. Ва учинчидан эса ёлғончи одамни хотираси яхши бўлиши керак, кимга нима деганини эслаб қолиши даркор, хақиқат билан ёлғонни чалкаштириб юбормаслиги учун албатта... Энг ёмони ёлғончи одам хеч кимга ишонмайди. Шу сабаб осонгина рост гапирган маъқул!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Do’zzaxiylardan jannatiylar so’raganda
@qalbdavosi
УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Дўззахийлардан жаннатийлар сўраганда 🎼

968 КБ 💾

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Машааллоҳ 😳

Дўстларингиз га ҳам улашинг!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
Илмнинг офати – унутиш

Ибодатнинг офати – риёеорлие.

Ақлнинг офати – ужб.

Сахийликнинг офати эса миннатдир.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
​​🌹🍃​​Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌹🍃Барчамизга кириб келаётган рамазон ойи муборак бўлсин!

🌹🍃Аллоҳим рамазон ойида ибодатимизга барака берсин, қилаётган хайрли ишимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан рози бўлсин.

🌹🍃Жисмимиздан соғлик, қалбимимиздан хотиржамлик аритмасин.

🌹🍃Ҳалол топганимиз фақат хурсандчилик, яхшиликка буюрсин.

🌹🍃Ибодатларимиз ажру савобларга тўла бўлсин!

🍀Кунимиз файзу барокатли ўтсин
!!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
"Витр" намози қандай аъмал?
Anonymous Quiz
16%
Фарзи аъйин;
65%
Вожиб;
10%
Суннат;
9%
Мустахаб;
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман🌺

Бир одам дўстидан сўрабди:
- Қалбингни хотиржамлиги ва беташвишлигингни сири нимада?
Дўсти дебди:
- Аллоҳни таниганимдан бери.

☆Токи таҳорат олиб шукр намозини ўқимагунимча хайрликни билмадим.

☆Токи таҳорат олиб, сабр сўрамагунимча уқубатлардан холи бўлолмадим.

☆Токи таҳорат олиб, яхшиликка истихора қилмагунимча муаммолардан қутила олмадим.

☆Шундай қилиб, менинг ҳаётим шукр, сабр-тоқат ва ибодатлар билан ўзгариб кетди.

◆Қайғу келганда мулойимли бўл.
◆Кўз ёши келганда шукрли бўл.
◆Касаллик келганда нафисли бўл.
◆Чунки қайғу ҳам шодлик сингари Роббиси бандасига юборган ҳадядир.
Банда бироз кечикиб бўлса ҳам сабрининг тафсилотларини батафсил кўтарган холатда Роббисига қайтгай.

Кун ҳикмати
Ташвишланганингда Аллоҳга яхши гумон қил!
Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил!
Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон!
Ҳар қандай холатда Аллоҳга истиғфор айт!
Зеро У, Кузатувчи ва Ижобат қилгувчи Зотдир!


🌷Астағфируллоҳал ъаظийм ва атубу илайҳ.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ибн Умар розияллоҳу анҳу:

«Тақво – ўзингни бирор кишидан афзал кўрмаслигинг», дедилар.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 🕋
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

#намоз

#CАВОЛ:

Ҳурматли фатво ҳайъати аъзолари намоз вақтлари ҳақида маълумот берсангиз?

💬 #ЖАВОБ:
Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳим.

Бомдод намози: Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан (тонг отгандан) қуёш чиққунигачадир. Бомдод намозининг вақти киргандан бошлаб қуёш тўлиқ чиққунигача бомдоднинг икки ракат суннатидан бошқа нафл намоз ўқиш макруҳдир. Аммо қазо намоз ўқиса бўлади. Бомдод намозини ўқиш пайтида қуёш чиқиб қолса, бомдод намози бузилади ва қуёш тўлиқ чиққандан кейин қазоси ўқилади. Бугунги бомдоднинг фарзи суннати билан қазо бўлса ва қазосини заволгача ўқиса, суннати билан бирга қазоси ўқилади. Заволгача ўқилмаса, фарзини ўзи қазо қилинади. Бомдодни суннатига улгурмай, фарзини жамоат билан ўқиган киши фарздан кейин суннатни ўқимайди.

Пешин намози: Пешиннинг вақти қуёш заволга оғганидан ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлгуничадир. Қуёш қиёмдан заволга қараб оғгандан бошлаб пешин намозининг вақти кирган бўлади. Заволдаги соядан ташқари ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг бўйига икки баробар келгунича пешин вақти ҳисобланади.

Аср намози: Асрнинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан бошлаб қуёш ботгуничадир. Аср намози адо қилинганидан кейин шом намози ўқилгунигача нафл намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади. Аммо қазо намоз ўқиса бўлади. Асрга айтилган азондан кейин такбир айтилгунигача, бемалол нафл намоз ўқиса бўлади. Аср намозини қуёшни нури кўзни қамаштирмайдиган даражада кечиктириб ўқиш макруҳдир. Киши бугунги аср намозини ўқиш пайтида қуёш ботиб қолса, охиригача давом эттираверади ва намози бузилмайди.

Шом намози: Шомнинг вақти қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича. Шафақ уфқдаги қизилликдир. Шом намозини доимо (йилнинг барча фаслларида) вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Демак, шом намозининг вақти қуёш уфққа ботиши билан бошланиб уфуқдаги қизиллик йўқолгунигача давом этади.

Хуфтон намози: Хуфтоннинг вақти шомнинг вақти тугагандан бошлаб тонггачадир. Витрнинг вақти хуфтон ўқилгандан бошлаб тонггачадир. Хуфтон намозини ярим кечадан кейин ўқиш макруҳдир.

Қазо бўлган ва нафл намозларни куннинг барча вақтида ўқиса бўлади. Фақат қуёш чиқиш, қиёмга келиш ва ботиш вақтлари бундан мустасно. Бу уч вақтда ҳеч қандай намоз ўқиб бўлмайди (Манба: “Фатҳу бабил иная”). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ🕋
ОЛЛОҲ хоҳлаганига бойлик беради.
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

ОЛЛОҲ
хоҳлаганига
бойлик беради.

1,33 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
#Кўнглимда бор-у... ёҳуд «Худо ҳохласа» қиламан!

Кўпинча бирор кишига қандайдир ўзи қилмайдиган яхшиликлар айтилса, бирданига рад жавобини қайтармайди. Бўлди, «Худо ҳохласа» қиламан, дейди. Гўёки айб бунда эмасдек. Аллоҳ сақласин. Дангасаман, камчилигим бор, ҳаракат қиламан, демайди. Ишни пайсалга солади. Ўз айбини Аллоҳга тўнкаради.
Худо ҳохлайди. Банда ҳам ҳаракат қилиши лозим.

Мусулмон кишининг эътиқоди мана бундай бўлади:

مريد الخير والشر القبيح
ولكن ليس يرضي بالمحال

Яхшию ёмонга иродаси бор,
Лек ёмон ишларга розимас зинҳор.

Бир кишидан сўрадим:
-Қачон намоз ўқийсан?
Жавоб берди:
-Менга ҳидоят сўраб дуо қил!
Шундай деди-да йўлида давом этди.
Унга айтдим:
-Кетма.
У деди:
-Нимага?
Айтдим:
-Ҳаққинга ризқ сўраб дуо қиламан.

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Имом Молик айтдилар:

«Суннат Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди. Ким унга минса, нажот топади. Ким ортда қолса, ғарқ бўлади».


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг телефони борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳга берилган савол 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
Ассалому Алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ!

😊Ҳайирли тонг😊

🌸«Субҳаналлоҳ>
🌸«Алҳамдулиллаҳ»
🌸«Ла илааҳа иллаллоҳ»
🌸«Аллоҳу Акбар»

Кунингизни Аллоҳнинг зикри ила бошланг!

#Улашинг👍👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Умар розияллоҳу анҳу иймонга келишларига сабаб бўлган сура қайси?
Anonymous Quiz
31%
"Фотиҳа" сураси;
27%
"Бақара" сураси охирги ояти;
12%
"Алақ" сураси 1-5 оятлари;
30%
"Тоҳа" сураси аввалги оятлари;
​​Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман.

🌹БИРИНЧИ АЁЛ🌹
Биласизми?
Ҳарамда истиқом этган биринчи аёл...
🌷 «Ҳажар» онамиз!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган биринчи аёл...
🌷 «Ҳадича» онамиз!

Аллоҳ йўлида қон тўкган биринчи аёл...
🌷 «Сумаййа умм Аммор ал-Ясир» бўлган.

🌷Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда «НИСО» яъни «аёл» сурасини нозил этган...
Ва бу сура Қуръони Каримда учинчи узун сура ҳисобланади.

((Аёлларга яхши муомалада бўлишингизни васият қиламан)) деб бу жумлани Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хажнинг видолашув хутбасида 3 маротаба такрорлаган эканлар.

🌷Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) айтади: "Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Кимнинг учта қизи бўлиб, уларни ўз қўлида тарбиялаб, катта қилса, жаннатга кириши муқаррардир", дедилар. Шунда бир киши: "Ё Росулуллоҳ! Унинг қизи иккита бўлса-чи?" деб сўради. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Иккита бўлса ҳам", дедилар".

🌷Ойиша (розияллоҳу анҳо) дан ривоят қилинади. "Бир куни менинг ҳузуримга иккита қизини етаклаб бир аёл тиланчилик қилиб кириб келди. Менинг ҳузуримда битта хурмодан бош­қа нарса йўқ эди. Мен хурмони берсам, аёл уни иккига ажратди-да, икки қизига берди. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кирганларида бу ҳақда хабар берсам, у зот: "Ким мана шу каби қиз фарзанд билан имтиҳон қилинса (синалса), қизларини чиройли парвариш этса, унинг учун жаҳаннамдан парда бўлади", дедилар" (Муттафиқун алайҳ).

🌷Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: "Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: "Ким бозордан фарзандларига ҳадя келтирса, у садақа қилган киши каби бўлади, ҳатто уни уларнинг оғзига солади. Тарқатишни қизлардан бошласин, чунки Аллоҳ таоло аёлларга юмшоқлик қилди. Ким аёлларга юмшоқлик қилса, Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши кабидир. Ким Аллоҳдан қўрқиб йьиғласа, уни Аллоҳ кечиради. Ким қизлари билан ҳурсанд бўлса, Аллоҳ қиёмат куни уни ҳурсанд қилади".

Аёл кишига бундан-да буюк ҳурмат-эҳтиром борми..
Ислом дини неъматига ҳамдлар бўлсин!

Кун ҳикмати
Марям онамиз туҳматга учраб, оғир аҳволда қолса ҳам, Аллоҳ таоло у зотга: «Энди еб-ичгин, шод-ҳуррам бўлгин», деди.
(Марям сураси 26 оят)
Шундай экан «муаммога дуч келдим» деб маҳзун бўлмай ҳаётда ўйнаб-кулиб яшайвер. Ҳар қандай муаммонинг ечими Аллоҳнинг ҳузуридадир.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

@Rasululloh_Vasiyatlari
#ҲИКМАТ

Муҳаммад ибн Қосим шундай дедилар:
«Отажон, менга насиҳат қилинг!» дедим.
Отам шундай дедилар:

«Аллоҳнинг китобини маҳкам тут, ундаги насибангни унутмай, ҳар куни бир жуз ўқигин. Буни ўзингга вазифа қилиб ол!».

Изоҳ: Бир жуз Мадинада чоп қилинган мусҳафда 10 варақ бўлади.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔉 https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
Жаннат хабари берилган аёл....
_______
.
Саҳобия онамиз....
.
Жаннатни Аллоҳ суйган бандаларига қароргоҳ қилган, уни Ўз раҳмати ва ризолиги билан тўлдирган, ундаги неъматларни улуғ, мулкини эса буюк деб таъриф этган. Агар жаннатнинг ери ҳақида сўрасангиз, билингки, у миск ва заъфарондир. Шифти эса – Раҳмоннинг арши. Ундаги биноларнинг ғишти олтину кумушлардан, еридаги тошлари маржону ёқутлардандир. Жаннатдаги дарахтнинг танаси бу дунёдаги каби ёғочдан эмас, балки соф тиллодан, мевалари эса асалдан-да тотли.

Жаннат башорати берилган аёлларни биласизми? Мен бугун сизга улардан бирини танитмоқчиман.

Мўминлар онаси – Хадича бинти Хувайлид. Уни, албатта, барчамиз яхши таниймиз. Хадича онамизнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётида юксак ўринлари бор. У ўз замонасидаги аёлларнинг энг яхшиси бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу онамизга қайта-қайта жаннат башоратини берганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: «Эй Аллоҳнинг Росули, Ҳадича сизга бир идишда нонхуруш [ёки таом, ёки шарбат] олиб келяпти. Олдингизга келганида, унга Роббининг ва менинг номимдан салом айтинг ҳамда жаннатда ичида ғавғо ҳам, чарчоқ ҳам бўлмаган, ғовак дурдан бўлган бир уйнинг башоратини беринг», – деди».


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга уйланмасларидан олдин вафот этган Ҳадичадан рашк қилганчалик у зотни бирорта аёлларидан рашк қилмаганман, чунки мен у зотнинг уни (кўп) эслаганларини эшитар эдим. Аллоҳ у зотга (Ҳадичага) жаннатда ғовак дурдан бўлган бир уйнинг башоратини беришни амр қилган. У зот қўй сўяр, ўшандан етганича унинг дугоналарига ҳадя қилар эдилар».

Дунё уммондир, унда ғарқ бўлганлар кўп, жаннат эса нажот соҳилидир. Омонлик соҳилига етишиш лаззати дунё уммонида саёҳат қилиш лаззатидан анчагина каттадир. Дунё кўприкдир, ундан ўтгин-у, уни обод қилиш билан овора бўлма! Дунёни обод қилма, деганим сени дангасалик ва тарки дунёга чорлаш эмас, балки дунё сенинг асосий мақсадингга айланиб, охиратга ҳозирлик кўришингдан тўсмасин, деганимдир.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ