Iymonli QalblaR
140 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳайрли тонг Аллоҳ таоло бугунги кунимизми кечагидан барокатлироқ фойдалироқ қилиб берсин.

Аллоҳ таолодан бугунги кунининг ёмонлигларидан паноҳ беришини сўрайман🤲


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​☝️УСТОЗГА АТАБ...

Ширин сўзларингиз янграр қулоқда,
Гўзал табассумлар ёдимда ҳамон,
Гарчи кўп ишингиз бизга жумбоқда,
Кўргим келар устоз, соғиндим ёмон!

Дарслар ҳаётингиз мазмуни эди,
Илмга бердингиз сиз барча имкон,
Толиблар йўлида интизор бўлиб,
Улар ғами билан ўтдингиз ҳар он,
Устозим мен сизни соғиндим ёмон.

Қани, сизла ўтган вақтларга қайтсам,
«Устоз» дея қалбим дардини айтсам,
Қўлларингиз ўпиб йўлингиз тутсам,
Дилимда қолмасди ҳеч қандай армон,
Устоз, кўргим келар, соғиндим ёмон!

Атрофимда толиб илмлар бисёр,
«Устоз» дейишганда тортаман ҳушёр,
Мендайлар бу номга етиши душвор,
Ўрнингиз бунчалик билинди ҳамон,
Устозим соғиндим, соғиндим ёмон!

Келинг ўз ўрнингиз сизга мунтазир,
Бу осий қалблардан кўтарилсин кир,
Буюк муаллимни сиз эслатинг бир,
Дуойингиз мудом эслайман ҳар он,
Кўргим келар устоз, соғиндим ёмон!

Маъюс турардингиз, дилда доим ғам,
Золимлар олдида қалб мағрур, бош хам,
Дердингиз «Уларга инсоф бер, эгам!»,
Сиздек бўлолмайин қалбимда фиғон,
Кўргим келар устоз, соғиндим ёмон!

Мусулмон фарзанди йиғласа йиғлаб,
Уларла елкадош бўлишга чорлаб,
Бизга айтардингиз мудом таъкидлаб:
Дин учун аяманг сўралса ҳам жон,
Устоз, устозгинам, соғиндим ёмон!

Аллоҳим У зотга марҳамат қилгин,
Бизларга ҳам хизмат бурчини илгин,
Дину миллат учун қалбимиз тилгин,
Олим бўлмасакда бўлайлик инсон,
Лек сизни соғиндим устозим ёмон!!!

☝️🍂Дўстларингизга ҳам тарқатинг!


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲
═════════════════
🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Zikr-Ahlidan_surang.apk
5 MB
Ду́стлар сиз учун бизнинг канал 👇 @IYMONLI_QALBLAR_UZ

Шу программани илиндик👆
Очинг ва у́зингизга керак саволлар га жавоб олинг☝️

Дўстларингизга ҳам улашинг!

"ИЛМ" КАНАЛИ 👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ўлгандан кейин ҳам савоб ишлаб олиш учун 6 йўл:

Қайси масжидга бўлмасин, Қуръон қўйиб қўйинг.
Қайси касалхонага бўлса ҳам, бир ногиронлар учун аравача бериб қўйинг.
Қайси масжид қурилиши
бўлмасин, қатнашиб қўйинг. Қайси жойга бўлмасин
одамлар кўп юрар жойга сув чиқариб қўйинг.
Дарахт экинг, тоинки
соясида дам олганннинг
савоби бориб турсин.
Ҳаммасидан энг осони, шу
ёзилганларни бошқаларга хам юборинг.
баҳам кўринг


👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Axli jannat uh fe’ldan iborat: (Xadisdan) 1. Podishox adolatli bo’lsa.
@qalbdavosi
УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Ахли жаннат уч феълдан иборат Хадисдан.
1.Подишох адолатли бўлса. 🎼

900 КБ 💾

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

👆
Дам солиш
ҳақида ҳадислар.

7,42 МБ 🎬

02:17

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ассалому алайкум! 🌸

☀️ Хайрли тонг ⛅️

Кунингиз хайрли барокатли савобларга бой бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг 🤲

Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

🔊
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ОЛҒА

• Аллоҳ таоло бирор нарсани ҳаром қилган бўлса албатта унинг муқобилида ундан кўра яхшироқ ва фойдалироқ нарсаларни ҳалол қилган:

- Зинони ҳаром қилган Зот унинг муқобилида никоҳни ҳалол қилиб қўйди;
- Рибо ва қиморни ҳаром қилган Зот савдони ҳалол қилиб қўйди;
- Тўнғиз кабиларни ҳаром қилган Зот қўй, мол, туя, от каби бир қанча жонлиқларни ҳалол қилди;
- Қонни ҳаром қилган Зот жигарни ҳалол қилди;
- Маст қилувчи моддаларни ҳаром қилган Зот унинг муқобилида бир қанча покиза неъматларни ҳалол қилди;

• Аллоҳ бир нарсани қилма деса, албатта ўрнига бошқа нарсани қилишга буюрди.

• Ҳаргиз муқобили бўлмаган нарсаларни ман қилгани йўқ.

• Банда учун бирор эшик ёпилса, Аллоҳ таоло албатта унга бошқа бир қанча эшикларни очди.

• Ҳаром қилинган ва ман этилган нарсаларни санаб қўйди.

• Ҳалол неъматларнинг эса санаб адоғига ета олмаслигимизни алоҳида эслатди.

• Саноқсиз неъматлардан юз ўгириб, саноқли ҳаромга ўзини урган инсон раҳматдан маҳрумликка лойиқдир.

• Шундай экан, ха деб ёпиқ эшикка бош уравермай, очиқ эшик сари •ОЛҒА• !

(•) Аброр Мухтор Алий.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҳикмат

Савол?
''Тарбиялик'' бўлмаса ''олий маълумотли'' бўлиш кимга керак ?

☝️ Дўстларингизга ҳам юборинг уларҳам билишсин!

🔊👇👇👇👇👇👇👇👇👇📲

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ҲАЛОЛ ТАМҒАЛИ ВИНО БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

#Савол?

Ассалому алайкум! Устозлар, мен интернетда ўқиб қолдим. Ҳалол тамғаси босилган винолар бор экан. Шулар ҳақиқатдан ҳам ҳалолми?

#ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Динни мазах қилиш шу даражага етдики, шариатга мувофиқ сўйилмаса ҳам ҳалол тамға боссак одамлар ейишавераяпти, энди ҳаром нарсаларга ҳам босиб кўрайликчи улар ичишаверса керак деб буни ҳам қилишиб кўришмоқда. Аввалроқ балиқни Бисмиллаҳ айтиб сўйиш шарт бўлмасада пакетларига “ҳалол” деб тамға босиб жўнатишаётган эди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ибратвақти

Нуриддин Домла -
Аёлларга жуда керакли насиҳат |

Тингланг ва яқинларингизга хам етказинг

«Каналимизга қўшилинг» 👇

https://telegram.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Отаси вафот этгач, ўғли онасини қариялар уйига олиб бориб қўйди. Баъзи вақтларда онасини зиёратига бориб турар эди. Бир қанча вақт ўтгандан сўнг, бир қўнғироқ келди, унда онасининг ажали яқинлашиб, ўлим тўшагида ётганлигининг хабари келди. Ўғил шошганича онаси ҳаётдан кўз юмишидан олдин, у билан видолашиб қолиш учун жўнади. Онасига бориб: Эй онажон! Сиз учун нима қилишимни истайсиз?, сўради ўғил. Онаси: Қариялар уйига елпиғич (вентилятор), музлаткич қўйишингни хоҳлайман, чунки, бу жойда ундай нарсалар йўқ. Ва яна, бир ошпаз ҳам олиб келишингни истайман, мен қанча-қанча кечалар таомсиз ухладим, деди.
Ўғил даҳшатга тушиб: Сиз ўлим тўшагида экансиз бу нарсаларни нимага сўраяпсиз?, деди. Она: маҳзунлик ила: Ҳа, эй ўғлим! мен бу ернинг иссиқ ва очлик иқлимига мослашдим, аммо мен, сенинг болаларинг ҳам сени бу жойга олиб келиб ташлашган пайтда, сени бу (иссиқ, очлик) иқлимга ўрганолмаслигингдан қўрқаман, деб жавоб берди.

Азизлар! Онангиз ҳаётда экан у зотни вақт ўтмай туриб ардоқланг!
Югуриб-югуриб хизматида бўлинг!
Айтганини икки қилмай бажаринг! Балки, айтмасидан аввал истакларини қилиб қўйинг!
Онангизни дуосини олиб қолинг!

Бисмиллахир рохманир рохим!!
Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!

(Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси — ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси — ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир.) Исро 23 оят


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

Эй Роббим ! Ўзингни Байтинг олдида раҳматинга бурканиш бахтини бизларга, ота-оналаримизга ва барча яқинларимизга тез кунларда насиб эт!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг қадрдонлар🤝

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬👇

🔊
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Довуд алайҳиссаломга Аллоҳ нимани "Ҳамирдек юмшоқ" қилиб қўйган?
Anonymous Quiz
22%
Тошни;
66%
Темирни;
3%
Музни;
9%
Тоғни;
ЗИНОНИНГ КАСОФАТИ

Зино энг оғир, энг қабиҳ фаҳш иш саналади. Зино гуноҳи кабирадир. Аллоҳ таоло биз мўмин бандаларга хитобан: “Зинога яқинлашманг! Чунки бу бузуқликдир – энг ёмон йўлдир”, деган (Исро, 32).
Эътибор берилса, бу оятда “зино қилманг”, дейилмаяпти, балки “зинога яқинлашманг”, деб амр қилинмоқда. Бундан келиб чиқадики, мўмин банда зинога олиб бориши мумкин бўлган ҳар қандай ишдан узоқ юриши лозим.
Маълумки, ҳали оила қурмаганлар зино қилса, уларга юз дарра уриш жазоси белгиланади. Аммо оилали эркак ва аёл зино қилган бўлса, улар тошбўрон қилинади. Шундай уларнинг гуноҳи ювилишидан умид қилинади.
Зинонинг катта-кичиги бўлмайди, унинг ҳар қандай тури ҳаромдир. Аммо яқин қариндошлар, ака-ука ёки қўни-қўшни ўртасидаги зино энг қабиҳ ва жуда катта гуноҳ иш саналади. Бу ишни қилган кимсалар Аллоҳнинг лаънатига учрайди.

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُرَحْبِيلَ عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الذَّنْبِ أَعْظَمُ عِنْدَ اللهِ قَالَ: أَنْ تَجْعَلَ للهِ نِدًّا وَهُوَ خَلَقَكَ قُلْتُ: إِنَّ ذَلِكَ لَعَظِيمٌ قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ قَالَ: وَأَنْ تَقْتُلَ وَلَدَكَ تَخَافُ أَنْ يَطْعَمَ مَعَكَ قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ قَالَ: أَنْ تُزَانِيَ حَلِيلَةَ جَارِكَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ.
Амр ибн Шураҳбил Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Аллоҳ наздида энг катта гуноҳ қайси?” деб сўрадим. У зот: “Аллоҳга (бирон) нарсани шерик қилишинг. Ваҳоланки, У сени яратган”, дедилар. Мен: “Албатта бу жуда катта гуноҳ. Ундан кейин қайси (гуноҳ энг каттаси)?” дедим. У зот: “Сен билан қўшилиб таом ейишидан қўрқиб болангни ўлдиришингдир”, дедилар. Мен: “Ундан кейин-чи?” деб сўраганимда, “Қўшнинг хотини билан зино қилишинг”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Аслида қўшни қўшнисининг, ака-укалар бир-бирининг омонатини сақлаши, унинг айб-камчиликларини беркитиши, оиласини ҳимоя қилишда кўмаклашиши лозим. Шунинг эътиборидан қўшни ўз қўшнисидан кўп ҳолларда ёмон гумон қилмайди, унга ишонади. Ака-укалар ҳам шундай. Аммо бу ишонч суиистеъмол қилинса, қилинган тақдирда ҳам энг ифлос йўл билан омонатга хиёнат қилинса, бу ишнинг касофати янада оғирроқ бўлади.
Ўзини мўмин санаган, Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонган, охиратда нажот топишдан умид қиладиган банда зинонинг ҳар қандай туридан сақланади. У кўз, тил, қўл ёки икки фарж зиноси бўладими, фарқи йўқ.
Шу билан бирга, мўмин киши ҳаром ишдан сақланиши билан бир қатордан ўзгаларни ҳам бу манфур амалдан қайтаради. Сабаби у амру маъруф ва наҳий мункар қилишга буюрилган. Акс ҳолда мусулмонлар жамияти бузилиб, оилалар тинчлигига хавф туғилади, фарзандлар тарбияси издан чиқиб, ҳар бир соҳада таназзулга юз тутилади.
Шундай экан, ўзини маймун ёки чўчқа эмас, балки инсон санайдиган ҳар бир одам зинодан, ака-укаси ё қариндош-уруғ, қўшнилари билан зино қилиш у ёқда турсин, яқинлари хотинига ҳирс кўзи билан қарашдан ҳазар қилиш керак. Акс ҳолда, бунинг оқибати жуда ёмон бўлади!!!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ