Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Ибрат...

إِنَّمَا أَمْرُهُ إِذَا أَرَادَ شَيْئًا أَن يَقُولَ لَهُ كُن فَيَكُونُ

«Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл» демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур». Ёсин, 82.

Ҳаётда машаққатли ва етишиш қийин нарсаларни кўрсангиз, у Аллоҳ «бўл» деса, бўладиган нарсадир.

Сиз, бўл деганингиз билан ҳеч нарса бўлмайди.

Лекин сиз «бўл» дегувчи зотга: «Ё Роббий» дея оласиз.

Ўринбоев Равшанбек саҳифасидан

🔊
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🤲 🍀ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲🍀

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🍀ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🍀

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Al-Kahf
Saber Abdul-hakam
#Навбатдаги_тиловат_соҳиби:
#Маҳсус:

🌐 Мисрлик машҳур қори;

👳‍♂ Шайҳ Собир Абдулхакам;

🎙''Каҳф'' сураси;

📖 Бу қиро'ат ''Хафс А'н-А'сим'' қироатига муофиқ тиловат қилинган.

💾 Толиқ 30 пора тўплам.👇

https://t.me/Quran_30_Pora/8374
#Хулқи Қуръон эди...

Тарихга бир назар...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатлаган сийрат уламолари у зотни: «Юрадиган Қуръон эди», дейдилар. Яъни Қуръони каримни амалий ҳаётларида тўла гавдалантирган эдилар.

#Панд...

Одамларга Қуръондан қанча ёдлаганингизни айтманг!!! Балки улар сизда Қуръонни кўрсинлар. Очга таом беринг, кийими йўққа либос кийдиринг, етимга меҳрибонлик қилинг, хато қилганни кечиринг, ота-онангизга яхшилик қилинг, ҳаммага табассум қилинг...

Қуръондан қаерга етганингиз эмас, Қуръон сиздан қаерга келгани муҳим.

#Дуо ва илтижо

Ё Роббий, бизларни ҳам Қуръонни ўқиб, амал қиладиган бандаларинг сафидан айла.

Бизларни хулқи Қуръон бўладиганлардан қил.


Ўринбоев Равшанбек саҳифасидан

🔊 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болажонлар_учун

Ёмғир ёғаётганда ȳқиладиган дуо.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Янги кун муборак!🌧

Каналимизга обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#КИТОБ

Жамият аъзолари юксалмаса, жамият ҳам юксалмайди. Жамият аъзолари юксалиши учун уларнинг ақллари юксалиши лозим. Ақл эса фақат китоб мутолааси билангина юксалади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан👇

🔊
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Тижоратчининг ниятлари:

1. Иффат
2. Кифоя ризкни хосил килиш
3. Узини тамадан тийиш
4. Оила нафакаси
5. Силайи рахм
6. Мухтожларга ердам
7. Одамлардан етадиган озорни кутариш
8. Нафсга ростгуйлик ва омонатни ургатиш
9. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам машгул булган ишга амал килиш
11. Мехмонни хурмат килиш
12. Савдо килган киши молни кайтиб олиб келса, иложи булса савдони бузиш
13. Фарзи кифоя Билан машгул булиш
14. Одамларни эхтиежини кондириш ва уларга ердам бериш
15. Мухтожга карз бериш. Чунки карз бериш садакадан афзалдир.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

🔊 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръони_каримдан

Анкабут сураси 41-45 оятлар

Абдулбосит қори

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Савол

Бидъат эмасми?

Ассалому алайкум! Тошкент шаҳриданман.
Бир неча ой олдин қариндошларнинг зиёрати баҳонасида вилоятга боргандим. Шунда келинойим тунда таҳажжуд намозидан ташқари икки ракъат қабр ҳаққи намозини ўқишларини айтиб қолдилар. Мен уларга: «Тунги таҳажжуд намозини ўқиб, яна Мулк сурасини қироат қилишимиз қабрга борганда етарли эмасми?» дедим. Улар қабрга ҳам бирор нима олиб борилишини айтдилар. Ишроқ намози, зуҳо намози, аввобийн, тавба, истихора, тасбеҳ намози, ҳожат намози, шукри вузуъ, тунги таҳажжуд намози каби намозларни биламан, лекин қабр ҳаққи намозини ҳеч эшитмаган ва бирор китобда ўқимаган эканман. Қабр ҳаққи намози бидъат эмасми? Бу намоз ҳақида динимизда бирор маълумот борми? Ва қандай фойдали жиҳатлари бор?


#ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Бундай намоз йўқ. Валлоҳу аълам.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Shayton xillari
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Шайтон хиллари.

1,28 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
#Ҳикмат

Қандай тонг оттирдингиз?

Имом Аҳмад Аллоҳдан қаттиқ қўрқарди, Унинг азоби ва иқобидан доимо хавфдан бўларди.

Кунларнинг бирида талабаларидан бири Нажийб Марвазий устозининг ҳолидан хабар олиш учун унинг олдига кириб: “Қандай тонг оттирдингиз?” деб сўради.

Имом Аҳмад лаблари титраб: “Роббиси фарз ибодатларни, Набийи суннат амалларни, фаришталар солиҳ амалларни, иблис фаҳш ишларни, ўлим фариштаси жон олишни, аҳли-аёли нафақасини талаб қилган ҳолда тонг оттирдим”.

═══════ ❁✿❁ ═══════
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг,
балки фойдаси тегиб қолар
⤵️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
НАМОЗ ЎҚИМАЙДИГАН ОДАМГА МАКТУБ

- Сиз қайси динга мансубсиз?
- Ислом динига.
- Намоз ўқийсизми?
- ...
- Унда, бу мактуб сиз учун битилган.

Барча оламлар Рабби бўлган ва: "Эслатинг! Чунки, эслатиш мўминларга фойда беради." Ва "Мен жин ва инсонларни ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим..."- деб айтган Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва "Биз билан у (мушрик ва кофир) лар ўртасидаги аҳд намоздир. Уни тарк қилган кимса кофирдир" (Имом Аҳмад ривояти, саҳиҳ ҳадис) деб айтган Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Ҳой Аллоҳнинг бандаси, билингки, намоз Ислом динининг устуни бўлиб, у билан мусулмон кофирдан ажралиб туради. Афсуски, Ислом диёрида туғилган ва: "Биз ҳам мусулмонмиз"- деб айтаётган халқимизнинг кўп қисми намозга этибор бермай, уни ўқимаяптилар. Шунинг учун ҳам уларга намоз, намознинг диндаги ўрни ва уни тарк қилишнинг оқибатлари ҳақида тушунтириб, насиҳат қилишни бурчимиз деб билдик.

Аввало шуни билингки, намозни бахтиқаролиги ғолиб бўлган, азоб-уқубати кўпайган, ҳасрат ва надомати битмайдиган кимсагина тарк қилади. Бас, намозни тарк қилган одам манфур, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидан бошқа йўлда ўладиган ва жойи жаҳаннам бўладиган кимсадир. Аллоҳ таъоло ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намознинг нақадар буюк ибодат эканини баён қилдилар. Аллоҳ таъоло деди: "Улардан сўнг намозларини зое қиладиган ва шаҳватларга эргашадиган авлод келди. Улар тез кунда ғой (жаҳаннам водийларидан бири) га дуч келадилар"; [Марям:59]

"Ҳар бир жон ўзи қилган нарсага гаровга қўйилган. Фақатгина, ўнг томон соҳиблари бундан мустаснодир. Улар жаннатда туриб гуноҳкорлардан: "Сизларни жаҳаннамга нима нарса олиб келди?"- деб сўрайдилар. (Гуноҳкорлар): "Биз намоз ўқимас эдик"- деб жавоб берадилар"; [Муддассир:38-43] "Агар тавба қилиб, намозларини тўкис адо этиб, закотларни берсалар, улар сизнинг диндош биродарларингиздир". [Тавба:11] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Киши билан куфр ва ширк ўртасида намозни тарк қилиш бордир" (Имом Муслим ривояти); "Бандани қиёмат кунида аввало намоздан ҳисоб қилинади. Агар намози дуруст бўлса, бошқа амаллари ҳам дуруст бўлади. Агар намози бузуқ бўлса, бошқа амаллари ҳам бузуқ бўлади" (Табароний ривояти, саҳиҳ ҳадис); "Мен одамлар билан "Аллоҳдан ўзга ҳақиқий илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир"- деб гувоҳлик бермагунларича, намозни тўкис адо этиб, закотни бермагунларича урушишга буюрилдим. Одамлар шундай қилсалар мендан қонлари ва молларини ўз ҳаққи билан сақлаб қоладилар. Уларнинг ҳисоби Аллоҳгадир" (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Менинг ҳавзим Аданнинг Ийласидан ҳам узоқдир. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у (ҳавзим) нинг идишлари осмон юлдузларининг сонидан кўпдир. У сутдан оқ ва асалдан шириндир. Мен уни одам бегона туядан ҳимоя қилганидек ҳимоя қиламан"- дедилар. Саҳобалар: "Ё расулуллоҳ, сиз бизларни танийсизми?"- деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳа, сизлар таҳорат таъсиридан нурли қашқа бўлиб келасизлар. Бу (кўриниш) бошқалар учун бўлмас"- дедилар" (Имом Муслим ривояти).

Ҳой намозни тарк қилган одам, шундай даҳшатли кунда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тарк қилганингиз учун сизни қувиб турсалар ҳолингиз нима бўлади?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзига эргашган кишиларни таҳоратларининг асарларидан билар эканлар, сизни қандай танисинлар?!
Ахир, намоз ўқимаганингиз учун сизда таҳорат асарлари йўқ-ку!
Ёки сиз шунча нарса еслатилганидан кейин ҳам жаннатга киришни хаёл қилаяпсизми?!

Унутмангки, Шайтонни амр этгани замон Одам алайҳиссолату вассаломга сажда қилмагани учун Аллоҳ таъоло лаънат қилди ва ўз даргоҳидан қувди. У қиёмат кунида жаҳаннамга киради. Аллоҳ таъоло деди: "Биз фаришталарга: "Одамга сажда қилинглар!"- дедик. Улар сажда қилдилар. Фақатгина, Иблис (Шайтон) бош тортди, кибр қилди ва кофирлардан бўлди".

Аллоҳ Шайтонни лаънат қилди. Чунки, у Одам алайҳиссолату вассаломга сажда қилмади. Махлуққа сажда қилмагани учун берилган жазо шу бўлса, Аллоҳга сажда қилмаган ва Унинг амрларига осий бўлган кишига бериладиган жазо қандай бўлиши мумкин?

🌼
Qur’on tilovati

Zuho surasi

Alquranuz👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ВАСВАСАДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ.

#руҳий_тарбия

#CАВОЛ:

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Нафси аммора (ёмонликка амр қилувчи нафс) ва шайтони лаъин васвасаларидан омонда бўлиш учун кўпроқ нима амалларни бажариш керак?

💬 #ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолони кўп зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, тасбеҳ айтиш, намоз ўқиш ва бошқа яхши амалларни бажариш лозим. Жумладан, “Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ” ва “Муваззатайн” (Нос ва Фалақ суралари)ни ўқиб, Раббил оламиндан паноҳ сўраб, мунтазам дуою илтижолар қилиш лозимдир. Шунингдек, шаръий илмларни пухта эгаллаган, илмига амал қиладиган олимларнинг тез-тез суҳбатида бўлиш ҳам тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Tarjima

-- Otajon!
-- Labbay?
-- Messi afsonami yoki Ronaldumi?
-- Qur’oni Karimning barchasini bir rakatda o‘qigan Usmon ibn Affon afsonadir, bolam... ☺️😇


Obuna bo'lish uchun 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

✦Нажотга эришаман десангиз, кунингизни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошланг!
✦ Истиғфорингизни кўпайтиринг, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин.
✦Дуодан узилиб кетманг, чунки у нажот арқонидир.
✦Ёдингизда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингизни ёзиб оладилар.
✦Бўронда қолиб кетсангиз ҳам яхшиликка йўйинг.
✦Бармоқларнинг энг гўзали- тасбеҳ ўгирганидир.
✦Қайғуга учраб, ғамга ботиб кетсангиз, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» айтинг.
✦Ҳошиялик билан қилинган узун сажда, гуллаб-яшнаган қасрлардан-да афзалдир.
✦Бир сўз айтишдан олдин фикрланг, яна қотил сўз бўлиб қолмасин.
✦Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўлинг.
✦Китоблар, газеталар, журналларни ўқишдан аввал Қуръони Каримни ўқинг.
✦Ўзингизни тоат ибодатга бағишланг, чунки нафс ёмонликка буюради.
✦Ота-онангизнинг хизматларини қилинг, розиликларига эришасиз.
✦Сизнинг эски кийимларингиз фақирлар учун янгидир.
✦Намоз бу, сизни мусибатлардан ва қийинчиликлардан асраб авайловчи яхшиликдир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Мақтовми, даъвоми?

Биз бутун ҳаётимиз мобайнида Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этсак, лекин у зотнинг суннатларига амал қилмасак, бу мақтов семиртирмас, очликни кетказмас.

Фаразан, бир жоҳил боланинг отаси катта олим. Мана шу бола умр бўйи отасини катта олим эканини айтиб, мақтаб ўтса ҳам ўзи жоҳил бўйича қолверади.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

#Ибрат...

Дарҳақиқат, ҳақиқий муҳаббат ила даъвонинг ўртасини амал ажратиб туради.

#Дуо ва илтижо

Ё Роббий! Бизларни ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга чин муҳаббат қўйган, суннатларига амал этувчи, ҳаётларини ўрганувчи, кўпроқ саловот айтувчи умматларидан қилгин!


Уринбаев Равшанбек сахифасидан...

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Илмдан хоҳлаганингизни таълим олинглар. Аллоҳ­га қасамки, илмга амал қилмагунингизча уни жамлаш ила ажр олмайсизлар.

Анас (розияллоҳу анҳу)дан.
Абул Ҳасан ибн Ахзам ривояти.👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ