Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Бир киши хасталаниб оғриб қолган дўстига деди:
— Кел, ўртоқ озгина Қуръон ўқиб дам солай, шояд Аллоҳ шифо берса!
— Э, қўйсанг-чи, шу гапларингни!..
— Нега энди?
— Қуръон Аллоҳнинг каломи! Бунга гап йўқ. Аммо уни ўқиб пуф деганинг билан, инсонга таъсири бўлармиди?!
Шунда дўсти хастанинг кўзига тик қараб деди:
— Ит экансан! Чўчқасан! Эшшаксан!..
Хаста жаҳлдан қизариб-бўзариб, тили тутилиб, ғўлдираб қолди.
— Ана кўрдингми! — деди дўсти. — Оддий ҳақорат сўзлари инсонга шунча таъсир кўрсатади-ю, Аллоҳнинг каломи бетаъсир қоладими?!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳикмат

Ҳозирлари шундай бўлса, мозийлар қандай бўлган экан?!

👇👇📲📲👇👇📲👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Abdubosid Abdussomadga taqlid Takvir Surasi
Yunus_abdussamed

"Va eslatgin. Albatta, eslatish mo'minlarga manfaat berur."
(Zariyat, 55-oyat)


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
••••••••●○ 📲 ○●•••••••••
♻️Яқинларингизгa улашинг!!!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгингиз хайрли бўлсин қадрлигим🌹

Тонгга етказганига шукр. Бошланаётган кун хайрли бўлишини тилаган ҳолда, “Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир” деган Илоҳий эслатмани ёдга олайлик!
Аллоҳ сизу бизни яхши амалларга шошилувчи инсонлардан қилсин...амийн 🤲

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Увайс Қаранийдан
сўрашди:
– Аҳволингиз қандай?
Жавоб пурмаъно бўлди:
– Оқшомга етиб бориш-
бормаслигини билмаган инсон
қандай бўлса, ўшандай.
– Бизга насиҳат қилинг, –
дейишди.
Увайс Қараний кулимсиради:
– Аллоҳни танидингизми?
– Ҳа...
– Ундай бўлса, бошқа нарсани
билмаслигингиздан ғам еманг.
– Ҳазрат, яна насиҳат қилинг, –
дейишди.
– Аллоҳ сизни биладими?
– Албатта, билади.
– Ундай бўлса, бошқалар сизни
билмаслигидан ғам еманг!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Абдурроҳман ибн Маҳдий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Киши ҳаромдан сақлангани каби, тубан ахлоқдан сақлансин. Чунки олийжаноб хулқга эга бўлиш ҳам диндандир”.👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Савол:

Ассалому алайкум! Муслим.уз сайтидаги бир мақоладаги матндан иқтибос келтираман. Салом бериш вақтидаги эгилишнинг ҳукми тўғрисида келган фаслда айтилишича, эгилиб салом беришдан қайтарилганмиз. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Киши биродарига йўлиққанда (саломлашиш учун) унга эгилса бўладими?» деб сўрадилар. Шунда у зот: «Йўқ», дедилар («Мажаллатул буҳусил исламия»). Демак, «келин салом» маросимида келинларимиз етти букилиб салом берар эканлар, бу шариатимизнинг кўрсатмасига хилофдир. Агар намоздаги рукуъ даражасида эгилиб салом берса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Қолаверса, янги келинчак барча меҳмонларнинг олдида кетма-кет эгилиб салом беравериши унинг нафақат жисми, балки кайфиятига ҳам салбий таъсир қилади. Иқтибос тугади. Ҳозирда сир эмаски, кўп келинлар намоздаги руку даражасидан ҳам кўпроқ эгилиб салом беришади келин саломда. Жоҳил бўлгандан кейин шундай бўлади. Шундай эгилиш ширкми? Шундай деб айтган одам гуноҳкор бўлмайдими яъни Аллоҳдан ўзгага шундай эгилиш ҳақида.


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кундаги бизнинг урфимизга кирган келин саломлар ҳаром амал ҳисобланади. Шунга мажбур қилаётганлар ҳаромга тарғиб қилиш ва мажбур қилиш ҳисобланади. Гап бу ерда салом беришда эмас, балки Аллоҳга рукуъ қилгандек бандаларга рукуъ қилишда. Аллоҳ бандаларини Ўзига ибодат деб белгилаган ишларни масалан сажда, қурбонлик ва ҳоказоларни бандалари учун қилишни ҳаром қилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Инсоф ҳақида. Мансабга эришиш учун гапирма, савоб учун қил.
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Инсоф ҳақида. Мансабга эришиш учун гапирма, савоб учун қил. 🎼

Бошқаларга хам эслатинг‼️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳим дунёни қуёш нури ила ёритганинг каби,
ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил!

Ассалому алайкум!
#Хайрли_тонг!☀️

Хафтанинг биринчи куни барокатли бўлсин Аллоҳ паноҳида бўлинг!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
“Мисрлик икки йигит институтни тамомлаб магистрлик дипломини олиш учун Англияга ўқишга борадилар. У ерда имтиҳонларни аъло даражада топшириб талабалик сафига қабул қилинадилар. Ўқиш мобайнида улар ўзларининг гўзал хулқи ва одоби билан барча дўстларининг меҳрини қозонган эдилар. Кунларнинг бирида иккала дўст гаплашиб турганида ўзлари билан бир курсда таълим оладиган қиз уларнинг олдига келади.

Ҳалиги мисрлик икки йигит араб тилида гаплашаётиб дарҳол инглиз тилида суҳбатни давом эттирадилар. Бу ҳолатдан ажабланган қиз ушбу икки йигитни зимдан кузатиб юра бошлайди. Қараса бу иш фақатгина ушбу қиз билан содир бўлаётгани йўқ, балки бошқа курсдошлари билан ҳам шу ҳол такрорланмоқда. Қизнинг кўнглини турли-туман ўй-ҳаёллар қамраб олган, тинмай ўз-ўзига савол берар эди: “Нима учун бу икки араб йигити ўзаро суҳбатлашаётганда ўз тилида гаплашади-ю, агар уларнинг олдига бошқа миллат вакили борса, инглиз тилида суҳбатни давом эттиради. Нима учун? Нима учун?” У бу саволларга жавоб топа олмасди.

Кунларнинг бирида одатдагидeк университeтга келди. ҳалиги икки йигит дераза олдида араб тилида сyҳбатлашиб турар эдилар. У дарҳол қўлидаги китобларини парта устига қўйиб, уларнинг олдига борди. Мисрлик йигитлар бошқа миллат вакилини кўришлари билан дарҳол инглиз тилида сyҳбатни давом эттиришди. Қиз бу сафар уларга ҳеч иккиланмасдан: “Нима учун сизлар ёлғиз қолган вақтингизда ўз она тилингизда гаплашасизлар-у, агар бошқа миллат вакили олдингизга келса инглиз тилида суҳбат қурасизлар. Бирор-бир сабаб борми?”, деди. У иккиси бир-бирига қараб кyлимсираб қўйишди. Сўнг улардан бири бу ҳолатни шундай изоҳлади: “Биз бу ишни ўз шахсий манфаатимиз учун эмас, балки бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганлари учун қиламиз. Чунки Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки киши ёнидаги учинчи инсон тушунмайдиган тилда ГАПЛАШМАСИН”, деганлар”, деб жавоб берди.

Бундай жавобни кутмаган қиз бир оғиз ҳам гапирмай ортига қайтиб кетди. Бир кундан сўнг келиб курсдошларига МУСУЛМОН* бўлганини маълум қилди. Мусулмон бўлишига сабаб бўлган нарса Ислом дини инсонни қандай ҳолатда бўлмасин эҳтиром қилиш, ўзга дин вакилига нисбатан қўл билан зарар етказиш у ёқда турсин, тил билан ҳам азият бeришдан қайтарадиган дин эканини баралла айтди” !

Ер юзини маърифат чашмалари билан суғорган, инсониятни тубсиз чуқурлик қаъридан чиқариб, гузал ахлоқлар бўстонига олиб кирган зиё – Ислом динидир. Дарҳақиқат, Ислом зиёси машриқ-у мағрибга чексиз гўзал хулқ, илм-фан, маданият ҳамда битмас-туганмас юксак илохий нурни таратди. Инсон Исломий меросдан отилиб чиқаётган маърифат булоғининг зилол сувларидан ичса унинг танасига шифо, руҳий қувватига қувват инъом этилади, қалби ва жасади гўзал ахлоқлар билан зийнатланади. Ислом нури тарқалишининг асосий сабабчиси булган Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини хаётга татбиқ этиш эса, нафақат ўша инсоннинг, балки атрофидагиларнинг ҳам бахт-саодатга эришишига сабаб бўлади ИН ША АЛЛОХ...!

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарқатинг

Буни хамма билгани яхши☝️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
📲--------------------------------------
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман. Менга биринчи бўлиб салом берган кишини, менга мажлисда силжиброқ ўтириб жой берган кишини ва менинг ҳожатимда юриб қадамлари чанг бўлган кишини. Аммо тўртинчисига келсак, менинг ҳаққимда уни Аллоҳ азза ва жалла Ўзи тақдирласин!. Шунда: “Тўртинчиси ким?”, деб сўралди. Абдуллоҳ ибн Аббос айтди: У – бошига бир ташвиш тушиб, тун бўйи “кимнинг олдига борсам экан?” деб ўйланиб, сўнгра охири ўзининг ҳожатига мени муносиб деб билиб, менга мурожаат қилган кишидир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арабистон шаҳзодаси Абу Умар 20 дақиқа қабрда ўлимни хис қилиш учун ўзини синаб кўрди ва у қабрдан чиққанида унинг холати .... 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀Ассаламу алайкум!🍀

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Пайгамбаримиз Соллаллоху алайхи ва саллам Шайтонга киска саволлар бердилар..

-Сен ким билан бирга утирасан?
-Фоиз егувчи билан
-Дустинг ким?
-Зинокор
-Ким билан ётасан?
-Маст билан
-Мехмонинг ким?
- Угри
-Элчинг ким?
-Сехргар(фолбин)лар
-Кузингни нури нима?
-Хотинни талок килиш
-Севганинг ким?
-Жума намозига бормай куйганлар.
Пайгамбаримиз с.а.в. мавзуни узгартириб бошка савол бердилар
-Сени кайси насл ранжитади?
-Аллох йулида жиходга чопган отларнинг кишнаши.
-Унда сени жисмингни нима эритади
-Тавба килувчиларни тавбаси
-Жигарингни парча парча киладиган нарса нима?
-Тун-у кун Аллохга истиfфор (тавба) айтиш
-Юзингни буриштирадиган нарса нима?
-Яширин садака
-Кузингни кур киладиган нарса нима?
-Тунги намоз
-Бошингни эгдирадиган нарса нима
-Жамоат б.н укиладиган намозни куплиги!!!

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Луқмони Хаким қандай иллатни даволай олмаганларини айтганлар?
Anonymous Quiz
20%
Бадфе'лликни;
53%
Ғийбатчиликни;
12%
Дангасаликни;
15%
Очкўзликни.
Сиз ўлимга таёрмисиз.....?

Дўстларингиз га ҳам улашинг👍

<Илм>каналига уланинг📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
"Нур" сурасида нур

Нур манбаи:

اللَّهُ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ

"Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир". ("Нур" сураси, 35-оят).

Нурнинг тушиш ўрни:

فِي بُيُوتٍ أَذِنَ اللَّهُ أَنْ تُرْفَعَ وَيُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالْآصَالِ

"(У) бир уйларда Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. У(ер)ларда Унга эртаю кеч тасбеҳ айтурлар". ("Нур" сураси, 36-оят).

Нур кимга тушади?

رِجَالٌ لَا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ ۙ يَخَافُونَ يَوْمًا تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ

"(Улар шундай) бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар". ("Нур" сураси, 37-оят).

Бу нурга (ҳаққа) эргашган кишининг мукофоти:

لِيَجْزِيَهُمُ اللَّهُ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا وَيَزِيدَهُمْ مِنْ فَضْلِهِ ۗ وَاللَّهُ يَرْزُقُ مَنْ يَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ

"Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали ила мукофотлаши ва фазли карамидан зиёда қилиб беради. Аллоҳ (Ўзи) хоҳлаган кишига беҳисоб ризқ берур". ("Нур" сураси, 38-оят).

Бу нурдан (ҳақдан) юз ўгирган кишининг жазоси:

وَالَّذِينَ كَفَرُوا أَعْمَالُهُمْ كَسَرَابٍ بِقِيعَةٍ يَحْسَبُهُ الظَّمْآنُ مَاءً حَتَّىٰ إِذَا جَاءَهُ لَمْ يَجِدْهُ شَيْئًا وَوَجَدَ اللَّهَ عِنْدَهُ فَوَفَّاهُ حِسَابَهُ ۗ وَاللَّهُ سَرِيعُ الْحِسَابِ

"Куфр келтирганларнинг амаллари саҳродаги саробга ўхшайди. Чанқаган киши уни сув деб ҳисоблайди. Қачонки, унинг олдига келса, ҳеч нарсани топмас. Ва у олдида (Қиёмат кунидаги ҳисоб-китоб вақтида) Аллоҳни топур. Бас, У зот унинг ҳисобини тўлиқ қилур. Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилгувчидир". ("Нур" сураси, 39-оят).

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM