Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
ТАВОФ.
Каъбани тавоф қилаяпман-у ўзимдан ўзим сўраяпман:
"Мусулмонларга нима бўлган ўзи?! Ҳозир Каъбани хушуъ ва ихлос билан тавоф қилишаяпди. Аммо бу ердан чиққач тарқалиб, бўлиниб кетиб нафси, исми ва шайтонини тавоф қилишга ўтиб кетишади.
Тавоф бу бир неча дақиқа ўйналадиган рол-у, кейин ҳамма ўз йўлига кетаверадими?!
Уларнинг тавофи ҳақиқий диний тавофми, ёки ўйналадиган бир ролми?!
Аллоҳ таоло тавофдан турмуш ва ҳаётдан айро бир ҳаракатни ирода қилдими ёки уни диний бир шиор ўлароқ бутун бир ҳаётни намоён қиладиган бир йиғилиш қилдими?
Аллоҳ бизнинг бутун ҳаётимизни катта бўладими, кичик бўладими Ўз ҳоҳиши атрофидаги тавоф бўлишини ҳоҳлади.
Агар араблар ҳозир тавоф қилаётганларидек сиёсатда бир нуқта атрофини тавоф қилишганда эди, уларнинг оқи ҳам, қораси ҳам, сариғи ҳам ҳозир каъбани тавоф қилганларидек бир фикр атрофида айланганларида эди ҳеч қачон хор-зор бўлишмас, бугун кўриб турганимиздек учинчи ёки тўртинчи олам бўлишмаган бўлар эди.
Ўзимдан ўзим даҳшат билан сўрайман:
"Нима учун Каъба атрофини тавоф қилаётганлар бир- бирига қарши курашади, бир-бирини ўлдиради?
Улар тавофининг маъноси нима? Уларнинг жамланишининг маъноси нима?
Уларнинг тавофлари ростми?
Уларнинг жамланишлари ростми?
Уларнинг "Аллоҳу акбар" дейишлари ростми?
Аслида улар наздида "дунё акбар". Улар ўз нафсини тавоф қилаяпди. Улар ўз фикри ва қарашларига тасбиҳ ва таҳлил айтаяпди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир аъробий: "....Бешта фарз намозини ўқийман, зиёда қилмайман" , деганида:" ....Агар рост айтган бўлса нажот топди" , деганда рост айтгандилар.
Бу гапни ҳамон модомики сидқ соҳиби бўлишса арабларга татбиқ қилса бўлади. Аммо кўриниб турибдики, улар содиқ эмаслар.

Мустафо Маҳмуд.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҳикмат
#Албатта_улашинг ☝️☝️☝️

Ерда ҳеч ким, осмонда таниқли зотлар!

"ИЛМ" КАНАЛИГА УЛАНИНИШНИ УНУТМАНГ👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
​​#Ибрат

Доллар нархи ошдими?

Шу кунларда кўпчиликнинг оғзида бир хил гап: “Доллар 9000 бўлибди, энди нима бўлади?”
Бундай хавотирли савол Аллоҳ таолога бўлган таваккулнинг озлигидан келиб чиқади.

Ҳа, доллар ошди ва бунинг эвазига нархлар қимматлади. Лекин ризқ Воҳид, Қаҳҳор, Раззоқ бўлган Зотнинг зиммасида. Доллар пайдо бўлмасидан олдин одамлар очликдан ўлаётганмиди?! Юртларда қаҳатчилик бошланганмиди?! Доллар нима у?! Банданинг ризқини белгилаб берадиган, унинг оч қолиш ёки қолмаслигини ҳал қилиб берадиган кучми?! Биз мусулмонмиз! Мусулмон одам “Менинг ризқимни Роббим беради” деган эътиқодда бўлиши керак!

Аллоҳ таоло Ўзининг суюкли Пайғамбарига шундай хитоб қилади:
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ ۗ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ
“Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг! Биз Сиздан ризқ сўрамаймиз, (балки) Ўзимиз Сизга ризқ берамиз. Чиройли оқибат – жаннат (аҳли) тақвоникидир” (Тоҳа сураси, 132-оят).

Хўш, бошимизга ташвишлар, мусибатлар нима сабабдан келади?
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай деган:
وَمَا أَصَابَكُمْ مِنْ مُصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ وَمَا أَنْتُمْ بِمُعْجِزِينَ فِي الْأَرْضِ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ
“(Эй, инсонлар!) Сизларга не мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабаблидир. Яна У кўп (гуноҳлар)ни афв этиб турур. (Акс ҳолда мусибат бундан ҳам кўп бўлур эди.) Сизлар ерда (ҳеч кимни) ожиз қолдирувчи эмассизлар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирор (ҳақиқий) дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир” (Шўро сураси, 30-31-оятлар).

Салафи солиҳларнинг бирларига: “Нархлар қимматлади” дейилди. Шунда у киши: “Уни истиғфор билан туширинглар!” дедилар.

Демак, бошимизга тушаётган мусибатлар, нархларнинг қимматлаши каби муаммолар бизнинг содир этган гуноҳларимиз сабабли бўлади. Шу боис ихлос билан “Астағфируллоҳ”ни кўп айтишимиз керак.

Бир аъробийга: “Бир бурда нон бир динор бўлибди” дейилганда, у: “Аллоҳга қасамки, агар буғдой дони бир динор бўлса ҳам, бу мени ташвишга солмайди. Мен Аллоҳга, У Зот менга буюрганидек ибодат қиламан. У Ўзи ваъда қилганидек менга ризқ беради” деди.

Биз кўпинча ўзимизга буюрилган ишларни унутиб, Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олган масалада югуриб-еламиз. Яъни ризқ масаласида. Аммо ўзимизга буюрилган ибодатларни қилишда, бандаликни ўз ўрнига қўйишда сусткашлик қиламиз. Аллоҳ бизга буюрган ибодатларни ўз вақтида адо этсак, У Зот бизнинг ризқимизни зиёда қилиб беради.
Банданинг ризқида танглик бўлиши қилган гуноҳлари сабабидан экани ушбу ҳадисда ҳам таъкидланади.
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда содир этган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади” деганлар.

Шу боис гуноҳларимизга кўп истиғфор айтиб, тавбада бардавом бўлайлик!
Инсонлар Салама ибн Динорнинг олдига бориб, унга: “Эй Абу Ҳозим! Кўрмайсизми, нарх-наво қимматлабди” дейишди. Шунда у киши: “Бундан нега ташвишланяпсизлар?!! Нарх-наво арзонлигида бизга ризқ берган Зот нарх-наво қимматлаганда ҳам бизга ризқ беради” дедилар. Мана бу таваккул ва ишончнинг юксак кўринишидир.

Агар махлуқларнинг ризқи долларга боғлиқ бўлганида, доллар ошган пайтда осмонда парвоз қилаётган қушлар, денгизда сузиб юрган балиқлар ва қуруқликдаги барча жонзотлар очликдан ўлиб кетган бўларди.

Аллоҳ таоло бизни ибодатда, тавбада бардавом бандаларидан қилиб, ризқимизни зиёда ва баракали этсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади | muslim.uz

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Аҳмоқлик шундай касалликки, у шу касаллик билан оғриган беморни эмас, балки унинг атрофидагиларни қийнайди.

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ôàðçàíä
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Фарзанд.

10,7 МБ👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shayx Mishari Al Afasy radio 📻 orqali nashida #jonliijro 2010 🎤

Kanalga ulanish 👇🏼⤵️⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
МОЛИК ИБН ДИНОРНИНГ КЎЙЛАГИ БИТТА ЭДИ

Яҳё ибн Шабиб Басрий айтади: Мен Суфён Саврийнинг шундай деётганини эшитдим: “Мен рукуъда эдим, кўзимга уйқу келиб, мудроқ босиб қолди. Гўё қиёмат қоим бўлиб, бир нидо қилувчи: “Молик ибн Динор қани, Собит ибн Буноний қани?”, деб нидо қилаётган экан. Мен: “Аллоҳга қасамки, албатта буларнинг ортидан бориб, уларга нима бўлишига кузатаман дедим. Шунда улар енгил ҳисоб қилиниб, жаннатга киришларига амр қилинди. Мен: “Аллоҳга қасамки, албатта буларнинг ортидан бориб, қайси бири шеригидан олдин жаннатга киришини кузатаман”, дедим. Қарасам, Молик Собитдан бироз олдинроқ жаннатга кирди. Мен ичимда: “Во ажабо! Молик ибн Динор жаннатга Собит Бунонийдан олдин кирар экан-да?”, дедим. Шунда менга: "Ҳа, эй Суфён Саврий, чунки Моликнинг кўйлаги биттагина, Собитники эса иккита эди”, - деган нидо бўлди. (Тариху Димашқ. Ибн Асокир)

"Ҳикматлар чашмаси"дан.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Ассаламу Aлайкум 🌸
🌸 Ва Роҳматуллоҳи 🌸
🌸 Ва Барокатуҳ 🌸

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ🌤 Азизлар

🌹 Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

🌹 Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!
صوت يبكي الحجر سورة الزمر هيثم الدخين وخلفه الشيخ راتب النابلسي
#Тиловат

"Тошни йиғлатадиган қироат" деган сарлавҳа қўйилибди.

Қори: Ҳайсам Дахийн

Зумар сурасидан.

Ⓜ️@quranuz_kanali
⬇️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ИТОАТ

• Ота-онасига итоат қилиши билан эрига итоат қилиши тенг келиб қолса аёл эрига итоат қилиши вожиб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
- Агар бирон кишига Аллоҳдан Ўзгага сажда қилишни буюрганимда эди аёл эрига сажда қилишини буюрган бўлардим. (Сунан Ибн Можа, ҳадис саҳиҳ)
• Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
- Бир аёлнинг касал ота-онасига бориб қараши учун ҳам эрнинг розилиги вожиб бўлади.
• Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
- Аёл учун Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаққидан кейин энг вожиб бўлган ҳақ эрнинг ҳаққидир.
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
- Қайси аёл вафот топса-ю, эри ундан рози бўлган бўлса ўша аёл жаннатга киради. (Имом Термизий ривояти, ҳадис ҳасан ғарибдир)👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Унутман
Шайтон олдингизга хунук башарали ва икки шохли бўлиб келмайди. Шайтон олдингизга сиз ҳар доим орзу қилган энг гўзал ва лаззатли нарсалар суратида келади.

Аъзо бўлинг📲⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
БУ ДУНЁНИНГ МОҲИЯТИ
#ҳадис

201-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, “Бу дунё жаннатнинг олдида–бармоқ денгизга киргазиб чиқаргандаги намичалик”, маъносида ҳадис борми? Бўлса уни қандай тушунамиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Муслим ўзларининг “Саҳиҳ”ларида қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:

عن المُسْتَوْرِد بن شَدَّاد رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رسول الله صلى الله عليه وسلم: " مَا الدُّنْيَا في الآخِرَةِ إلا مِثْلُ مَا يَجْعَلُ أَحَدُكُمْ أُصْبُعَهُ في اليَمِّ ، فَلْيَنْظُرْ بِمَ يَرْجِعُ؟" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ).

яъни: Муставрид ибн Шаддод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳга қасамки, дунё — охират (олдида) сизлардан бирингиз бармоғини денгизга солганига ўхшайди, қарасин-чи, нима билан қайтибди?!" (Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадис орқали Набий алайҳиссалом бу дунёнинг ўткинчи ва арзимас экани ҳамда ҳақиқий ҳаёт охират диёрида бўлишини гўзал ўхшатиш билан ифодаламоқдалар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло ҳам Ўзининг каломида шундай деган:

وَمَا هَذِهِ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا لَهْوٌ وَلَعِبٌ وَإِنَّ الدَّارَ الْآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

яъни: “Бу дунё ҳаёти фақат (озгина) ўйин-кулгидир. Агар улар билсалар, охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир” (Анкабут сураси, 64-оят).

Демак, ҳеч бир банда бу дунёда эришган ютуқлари, обрў ва мол дунёси билан ғурурланмаслиги, ҳаётда қийинчилик ва танг ҳолга тушган киши эса ўзининг ҳолатидан шикоят қилиб, жазавага тушмаслиги, балки, ҳар икки шахс ҳам бу дунё ўткинчилигини унутмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
#Ибратвақти
Фозил Қори - Ғазаб шайтондандир.эшитинг ва яқинларингиз ҳам улашинг!

«Каналимизга объуна бўлиш учун босинг»👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарбия👍🎥

☝️Дин фақат ибодатдан иборат эмас☝️

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли (архив)

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️↙️↙️↙️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#АЗОННИ_ЭШИТСАНГИЗ, ...

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар нидони (яъни, азонни) эшитсангиз худди муаззин айтган сўзларни айтинглар”, дедилар. Муттафақун алайҳ
Ушбу ҳадисга биноан аксар фуқаҳолар азонни эшитган ҳар бир киши муаззин айтган сўзларни қайтариб туришини вожиб дейишган.
Муаззин “Ҳайя ъалас-солааҳ” ва “Ҳайя ъалал-фалааҳ”ларни айтганда эса, эшитувчи “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ” дейди. Чунки ҳадиси шарифда шундай дейилган: Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззинни эшитсалар, худди муаззин айтган сўзларни айтиб, “Ҳайя ъалас солааҳ Ҳайя ъалал фалааҳ”га етганда: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”, дер эдилар”. Имом Аҳмад ривоят қилган.
Баъзи уламолар эса, “Ҳайя ъалал-фалааҳ”дан кейин “Маа шаа’аллоҳу каана ва маа лам яша’ лам якун” дейди, деганлар.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ассалому алайкум!
#Хайрли_тонг!

Тонгда айтиладиган муҳим дуолардан бири:

«Ё Аллоҳ, биз сендан фойдали илм,покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўраймиз!»

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳикоя қилинишича, бир қўшин бир шаҳарни босиб олиш учун унинг атрофига жойлашди-да, шаҳар ҳақида маълумот йиғиб келишга жосусларини юборди. Жосуслар бир ёш йигитча билан бирга ўтин йиғаётган бир чолга дуч келдилар ва ундан:

- Айт-чи, шаҳринг қандай шаҳар, лашкарларинг сони қанча ва унга қандай қилиб кириш мумкин? - деб сўрадилар.

- Бир шарт билан айтаман. Олдин мана бу йигитчани ўлдирасизлар. Токи, у гувоҳ бўлиб қолмасин, - дея жавоб берди чол.

Жосуслар, майли, сен айтганча бўла қолсин, дедилар ва улардан бири қиличини олиб, йигитчанинг калласини танасидан жудо қилди. Ер йигитчанинг ёйилган қонини симирарди. Бу ҳолатни ўз кўзи билан кўриб турган мункиллаган чол жосусларга қараб:

- Кимни ўлдирганингларни биласизларми? - деди.

- Сен биласан-да, биз қаёқдан билайлик?!

- У менинг ўғлим эди. Унинг олдида мени ўлдирганингларни кўриб, қўрққанидан юртимни босиб олишингларга кўмак бўладиган биронта сўз оғзидан чиқиб кетишидан хавфсираб шундай қилдим...

Жосуслар ўз подшоҳларига бориб, бўлган воқеани баён қилдилар. Воқеани эшитган подшоҳ, оталари юрти учун ўз боласини ҳам қурбон қила оладиган элни босиб ололмаймиз, босиб олган тақдиримизда ҳам уларга эга бўлолмаймиз, дея лашкарни ортга қайтарди.

Бу пайтда фидокор чол ўз жигарбандини тупроққа топширарди...

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#кун_ҳикмати :
#Албатта_улашинг ☝️

Бу расимни ку́риб энди сизда қовоғингизни очмасликка узр қолмаган бўлса керак?!

"Илм" каналига уланинишни унутманг👇👇👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#САВОЛ_ЖАВОБ


#Савол:
Ассалому алайкум! Азизлар ҳозирги кунимизда никоҳ тўйи борган сари қийинлашиб кетмоқда. Айниқса, Тошкент шароитида қиз чиқариш кўпчиликни оғир аҳволга солиб қўймоқда. Ман сўрамоқчи бўлганим шариатимизда куёв навкарини ҳукми қандай? Саҳобалар ҳам келинникига куёвнавкари бўлиб боришганми? Қиз чиқарган одамни ҳаражатга боттириб зиёфат қилиб келиш
дурустми?

#Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Динимизга риоя қилинмаган сари, шунингдек, турли ноўрин орзу-ҳавас ва бидъатлар туфайли тўйларда ҳаддан зиёд сарф-харажатлар кўпайиб боряпти. Бу эса қиз узатишни ҳам, ўғил уйлантиришни ҳам қийинлаштириб юборяпти. Бунинг натижасида кўплаб қизларнинг ўтириб қолиши, йигитларнинг уйланолмай юргани ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси айрим ўғил қизлар зинога ҳам мубтало бўлишмоқда. Барчасининг сабаби, динга риоя қилмасликдир. Тўйни эълон қилиш йигитнинг зиммасида бўлиб, лекин йигит ҳам бугунги кундаги каби исроф қилиб эълон қилишга буюрилмаган. Бу ишлар айни гуноҳ ишлардир. Тўй кичкинагина эълон қилиш билан амалга оширилиши талаб қилинади. Тўйга ҳаммани чақириш ҳам шарт эмас. Ҳатто айрим саҳобалар уйланган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бехабар қолганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
“Ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди” (Исро сураси, 26-27 оятлар). Яна бир ачинарли томони шуки, ота-оналар асосий нарса қолиб, тўйни дабдаба билан ўтказишга ҳаракат қилишяпти-ку, лекин тўйи бўлаётган фарзандлар оила қуришга тайёр эканини ўйлаб ҳам кўришмаяпти. Натижада, никоҳ қуришга ҳали тайёр бўлмаган ёшлар оилани осонгина бузиб юборишяпти. Бу ишларни ислоҳ қилишнинг ягона йўли динимизга маҳкам амал қилишимиздир. Акс ҳолда, бундан-да катта муаммолар келиб чиқарверади, Аллоҳ бундан асрасин!

ЎМИ фатво ҳайъати

Илм канали👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz