Iymonli QalblaR
151 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Абдурроҳман ибн Маҳдий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Киши ҳаромдан сақлангани каби, тубан ахлоқдан сақлансин. Чунки олийжаноб хулқга эга бўлиш ҳам диндандир”.👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Iymonli QalblaR
Photo
Бу одамни танийсизми?!
Бу одам инсониятнинг энг буюк шахсларидан биридир!
Бу инсоннинг қилган хайрли ишларининг ҳисобини ёлғиз Аллоҳ билади. Аммо биз улардан баъзи намуналарни келтирамиз:
1. Африка қитъасида Ислом динини ёйиш учун қилган 29 йиллик давомли хизматлари натижасида қўлида 11 200 000 дан ортиқ одам мусулмон бўлган.
2.5700 га яқин масжд бино қилган.
3.15000 етимни ўз қарамоғига олган.
4.Африка бўйлаб 9500га яқин артизан қудуғи қаздирган.
5.860 мадраса қурдирган.
6.4 та университет очган.
7.204 та исломий марказ очган.
8.124 та шифохона, тиббий марказ қурган.
9.840 та қорихона барпо қилган.
10.95 000 толиби илмни маош билан таминлаган.
11.6 000 000 нусха Қуръони Каримни чоп қилдириб, янги мусулмон бўлганларга тарқатган.
12.40 қа яқин давлатда ифторликлар уюштириб, миллиондан ортиқ рўзадорларга хизмат кўрсатган.
Биласизми бу одам ким? У кувайтлик Абдурраҳмон Сумайт! Аллоҳ у кишининг хайрли амалларини ўзига ҳамроҳ қилсин!
Аммо ҳақли бир савол: Биз нима қилдик....?!

👉👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Сиздан илтимос эринмастан ўқинг‼️‼️‼️

Дўстларингиз га ҳам улашинг уларҳам билишсин!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
КОЛГЕЙТ (Colgate) ТИШ ПАСТАСИ ҲАРОММИ?
#ҳалол_ва_ҳаром

25-CАВОЛ:
Ассалому алайкум хурматли устозлар! Яқинда ижтимоий тармоқларнинг бирида колгейт (colgate) тиш пасталари таркибида чўчқа ёғи бор экан деган хабарни ўқиб қолдим. Келтирилган рус сайтлари манбасидан бу маълумотни излаб топа олмадим. Биз оиламиз билан кўп йиллардан буён колгейт тиш пасталаридан фойдаланиб келамиз. Саволим шундан иборатки, интернет орқали ижтимоий тармоқларда тарқалган колгейт тиш пасталари хақидаги маълумотлар тўғрими, тўғри бўлса, шу кунгача ишлатиб келганимиз хукми қандай бўлади? Жавобингиз учун Рахмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. “Фалон тиш пастасида чўчқа ёғи бор, шунинг учун уни ишлатиш ҳаром” дейиш учун аниқ далил-ҳужжатлар етарли бўлиши керак. Етарли бўмаган ва исботини топмаган хабарларга асосланиб бирор махсулотни ҳаром ёки ҳалол дейиш эса жоиз эмас. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَلَا تَقُولُوا لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَذَا حَلَالٌ وَهَذَا حَرَامٌ لِتَفْتَرُوا عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ

“Аллоҳ номидан ёлғон тўқиб, тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром» деявермангиз! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар сира нажот топмагайлар” (Наҳл сураси, 116-оят).

Бизда бор маълумотларга кўра кўпгина тиш пасталари, шу жумладан колгейт (colgate) тиш пастасига Малайзия “Ҳалол” стандарти ҳамда “Таиланд Марказий Исломий мажлис”и томонидан “Ҳалол” сертификати берилган. Албатта, бу каби сертификатлар қаттиқ текширув ва назоратлардан кейин тақдим этилади. Шундан келиб чиқиб, колгейт (colgate) тиш пастасидан фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
📌ДАМ СОЛИШ хақида келган хадислар
(Тингланг ва Улашинг!)

👤УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ

⤵️⤵️⤵️⤵️📲📲📲⤵️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Арзибек қори Бегматов (кўзи ожиз)
Қуръон мусобақасидаги иштироклаои🎥👆(Архив)

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни муборак сўзларида ахлоқларидан тарбия олишни истасангиз 📲👇
@Rasululloh_Vasiyatlari
https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

💐Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Эркакларга яхши маслахат!

Яқинларингизга ҳам улашинг уларҳам билишсин 👇👇👇👇📲📲📲👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ИБРАТ

• Бир жанозада Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ёнида сафда турган киши сўради:
- Тобутдаги ким?

• Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:
- Сен! Агар бу гапимдан ҳафа бўлсанг, мен!- дея жавоб берди.

• Ҳа, бир кун келиб, навбатимизга қараб, тобут ичида сиз ҳам, мен ҳам бўламиз!
• Аллоҳим!
Ўша кунда Ўзинг раҳм қил!
Бу фитна дунёдан гавхари иймонимизни саломат сақлаб ўтишимизга Ўзинг мадад бер!
• Омин!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Қуръонни ёд олиб, тиловат, қилиб, тадаббур қилган ҳолда у билан яшагин, чунки бу ғам-ташвишни аритувчи — энг улкан муолажадир!

Манбаа: arabic.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ДАФН ПАЙТИДАГИ ОДАТЛАР
#дафн_маросими

187-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, маййитни дафн қилиш чоғида одамлар тупроқ олиб, унга суфлаб, белбоғга йиғиб маййитнинг бошига қўйишади. Шу иш жоизми? Кейин, дафн давомида белкуракни қўлга бермай ерга қўйинглар, дейишади. Бу қандай амал?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Дафн пайтида маййитнинг бош томонига қўллари билан уч ҳовуч тупроқ сочиш мустаҳаб, яъни хуш кўрилган ишлардандир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ "унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى "ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” ояти ўқилади (Тоҳа сураси, 55-оят).
Бу ҳақда муҳаддис олим Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَلِ رَأْسِهِ ثَلَاثًا

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозини ўқидилар, сўнгра қабр ёнига келиб бош томонидан уч марта тупроқ сочдилар”.
Мўтабар ҳанафий манбалардан бири “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:

وَيُسْتَحَبُّ لِمَنْ شَهِدَ دَفْنَ الْمَيِّتِ أَنْ يَحْثُوَ فِي قَبْرِهِ ثَلَاثَ حَثَيَاتٍ مِنْ التُّرَابِ بِيَدَيْهِ جَمِيعًا وَيَكُونُ مِنْ قِبَلِ رَأْسِ الْمَيِّتِ وَيَقُولُ فِي الْحَثْيَةِ الْأُولَى : مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِي الثَّانِيَةِ : وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَفِي الثَّالِثَةِ : وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى ، كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ .

“Дафн маросимида иштирок этаётган киши қабрга маййитнинг бош томонидан икки қўллаб уч ҳовуч тупроқ сочиши мустаҳабдир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ "унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى "ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” деб айтади. “Жавҳаротун наййироҳ” китобида шундай келтирилган”.

Аслида дафн маросими давомида қабрга тупроқ ташлаётган кишилар белкуракни бир-бирининг қўлига бериши ёки ерга қўйиши ихтиёрий мубоҳ ишлардандир. Лекин белкуракни қўлга берса, ёмон бўлади ёки гуноҳ бўлади, албатта уни ерга ташлаш керак, кейин қўлга олиш керак, дейилса бу бидъат амалга айланади. Динимизда бандага яхшилик ва ёмонлик келиши, фойда ва зарар етиши фақат Аллоҳ таолодан деб билинади, бу каби ишлардан шумланиб, ирим қилиш асло мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Сами Юсуф Ҳасби Роббий гўзал нашида.

#Архив
#Нашида🎵
#улашинг 👥

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Тезкор
Ўзбекистон аҳолиси 17 июлга ўтар кечаси Ой тутилишига гувоҳ бўлади.
Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 01:01 да бошланади. Соат 2:30 да унинг максимал фазаси бошланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹БАХТ БУ...

🌹Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одоб пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.
🌹Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.

Хайрли тонг !
Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Хато ва камчиликлар учун йиғлаш, қуриб қолган баргни шамол тўкиб юборгани каби гуноҳларни тўкиб юборади.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ИНСОН АЪЗОЛАРИНИ КЎЧИРИШ (ТРАНСПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИШ) АМАЛИЁТИ
#ҳалол-ҳаром

157-CАВОЛ:
Ҳурматли фатво ҳайъати, Шариатимизга кўра тирик инсоннинг тана аъзосини кўчириш мумкинми? Ёки бирор киши вафотидан кейин ўз тана аъзосини бировга ўтказилишига рухсат бериб, васиятнома ёзган бўлса вафотидан кейин ўша инсоннинг тана аъзосини бошқа инсонга кўчириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло инсонни жонзотлар ичида мукаррам қилди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси, 70-оят).
Демак, инсон ва унинг аъзолари мукаррам, ҳатто вафот этган кишининг ҳукми ҳам шундайлигича қолади, яъни вафот этган кишининг жасадини хўрлаш ёки бирор аъзосини кесиб олиш катта гуноҳ саналади.
Инсон аъзоларини сотиш жоиз эмас, чунки у савдо моли ҳисобланмайди. Инсон аъзолари мулк эмас, уни сотишга шаръан рухсат берилмайди, эваз ҳам олинмайди, чунки бу мулкида бўлмаган нарсани сотишдир. Худди шундай, инсоннинг аъзолари ворисларига ҳам мулк эмас, улар ҳам маййитнинг аъзоларини сота олмайдилар.
Одам аъзоларини сотиш унинг ҳурматига, мукаррамлигига зид келади.
Шариатимиздаги яна бир асл қоида: мусулмон киши хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин унга жароҳат ёки кесиш билан озор бериш ҳаром ҳисобланади. Ана шу қоидадан бошқасига ўтиш ёки истисно қилишга мажбур қиладиган далил бўлмаса, асл қоида ўз ҳолида қолади.
Уламолар инсон аъзоларини трансплантация қилиш (кўчириш) амалиётининг жоизлигига “инсонга манфаат бериш ва ундан зарарни даф қилиш” шаръий қоидасини асос қилиб олганлар. Ушбу қоидага биноан амалиёт жараёнида бошқа бир инсонни ҳалокатга дучор қилмаслик шарт бўлади.
Бу амалиётни бажаришда бошқанинг ҳаёти учун жуда катта манфаат борлиги сабаб ўз аъзоларини олиб, муҳтожга қўйишга рухсат берилиши инсоннинг аъзолари муккаррам эканини сақлаш тушунчасига зид эмас. Икки тараф мувофиқ келган тақдирда қуйидаги шартлар асосида аъзони кўчириш амалиёти мумкин бўлади:
1. Бирор аъзосини ҳадя қилувчи одамнинг аъзоси олинганда унинг ҳаёти хавф остида қолмаслиги;
2. Ўз аъзосини ҳадя қилувчи одам ихтиёрий равишда бўлиши, ҳеч ким томонидан мажбур қилинмаслиги;
3. Аъзонинг кўчирилишига сабаб ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлган беморнинг касаллиги тиббиёт жиҳатидан фақат шу йўл билангина тузалиши мумкин деган хулосага келинган бўлиши;
4. Аъзоси олинаётган ва янги аъзо қўйилаётган икки тараф учун ҳам жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда ўтиши ва кутилган натижага эришилиши тажрибаларда кузатилган ва унга ишонч ҳосил қилинган бўлиши зарур.
Кўчириш мумкин бўлмаган аъзолар:
- бир инсоннинг насли бошқасига ўтишига сабаб бўладиган ирсий аъзолар (эркак ва аёлнинг жинсий аъзолари), шу сифатларни ташувчи ва ҳомилага сабаб бўлувчи аъзолар;
- инсоннинг яшашига бевосита боғлиқ бўлган юрак каби аъзолар;
- инсоннинг тўкис яшашига билвосита боғлиқ бўлган кўз қорачиғи каби аъзо;
Умуман, инсон шаъни, обрўси ва ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган тиббий амалиётларнинг барчаси шаръан таъқиқланади.
Юқорида зикр қилинган, аъзоларни зарурат бўлганда кўчиришга бир нечта шартлар қўйилмоқда. Энг муҳим нуқта – аъзо кўчирилганда ҳам сотилмайди, балки табарруъ (эҳсон) қилинади.
Энди баъзида қулоққа чалиниб қоладиган болаларни ўғирлаш ва уларнинг тана аъзоларни сотиш ҳолатларида бир нечта катта гуноҳлар жам бўлади. Бу ерда одамнинг жонига қасд қилиш бор. Қуръони каримда бир одамни ноҳақ ўлдириш барча одамларни ўлдиришга баробарлиги айтилган. Бунинг устига шариатимизда мол (товар) деб ҳисобланмаган нарса (одам аъзолари)ни сотиш – ҳаром пул топишдир. Бундай жирканч гуноҳга қўл урадиган кимсаларни агар тавба қилмасалар, дунёда хорлик ва охиратда аламли азоб кутади. (Манба: Робититул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг фатвоси) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
😢ТАҚДИР ҲАҚИДА

(Таъсирли хадис бир эшитиб кўринг!)

👤УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ваз зариёт сураси
Гўзал қироатлар

Бизга уланинг!👇
✿°•┈┈┈••❀••┈┈┈•°✿

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ