Iymonli QalblaR
151 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Одамлар оч қолиб, мен тўқ бўлсам, қандай ҳам ёмон ҳокимман!

Умар ибн Хаттоб
розияллоҳуанҳу

👇👇📲📲👇👇📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​​​​​══════☁️☀️☀️☁️══════

🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃

☺️ Яхши инсонлар ҳар хил бўлишади.
🌸 Гулларнинг шакли, атирларнинг нави каби.
🌹 Ифорлар турли - туман эмасми?
🤝 Лекин уларни «ЯХШИЛИК» бирлаштиради.

🤲 Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

🌷Қалбаларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!
🤝Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини,

💐 Садоқатнинг абадий бўлишини,

🌹Мағфиратнинг лаззатини,

💐Меҳрнинг самимиятини,

🍂 Адашишдан асрашини,

🌳 Орзулар рўёбини,

🌾 Солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!

Кунимиз хайрли, баракали, #фойдали ўтсин!

┏━━━━•🍁•━━━━┓
© Фойдалар
┗━━━━•🍁•━━━━┛

═════☁️☁️☀️☁️☁️══════

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Нима учун ҳар куни эрта тонгда муаззин: "Ас-солату хойрум-минаннавм" яъни: "Намоз уйқудан яхшироқдир", дея нидо қилади?

• Чунки, уйқу нафснинг нидосига, намоз эса Аллоҳнинг нидосига ижобат этишдир.

• Чунки, уйқу - ўлим, намоз эса ҳаётдир.

• Чунки, уйқу бадан учун, намоз эса руҳ учун роҳатдир.

• Чунки, уйқуда мўмин ҳам, кофир ҳам муштаракдир. Аммо, намозни фақатгина мўмин адо этади.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Қур'он қалб шифоси 👇
040 Ғофир
Абдулбосит Қобилов
#Албатта_тингланг☝️

''Ғофир'' сураси

(Абдулбосит қори тиловати)

Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин !

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Музлатилган товуқлардан эҳтиёт бўлинг!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ўргимчак тўрига ўралган мўъжиза

Аллоҳ таоло Қуръони каримни бандалари учун қиёматгача дастурул амал қилиб қўйди. Унда амал қилувчиларни икки дунё саодатига эриштирувчи насиҳатлар мавжуд. Насиҳатларнинг кўпини ҳеч қандай шарҳ ва изоҳсиз тушунасиз. Баъзиларини тушунишда эса бироз шарҳ ва изоҳга эҳтиёж сезасиз.
Қуръони каримдаги насиҳатлар, асосан, икки хил: тўғридан – тўғри инсонга йўналтирилган ва зарбулмасал шаклида бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида Қуръони каримни: «Унинг ажойиботлари тугамас», деб васф қилганлар.
Илм – фан тараққий топиб, кундан кунга Қуръони карим ва Ҳадиси шарифларнинг бизга номаълум қирралари очилиб бормоқда. Унинг ажойиботлари тугамас, деганлари шу бўлса,  не ажаб.
Ана шундай инсонни лол қолдирувчи, оламшумул ишлардан бири «Анкабут» сурасининг 41 – ояти: «Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки, билсалар эди» илмий мўжизасидир.
Олдинги тафсир китобларида муфассирлар «…энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир» оятини қўрғони йўқлиги, ёмғир, шамол, иссиқ, совуқ ва бошқа офатлардан сақлай олмагани учун заиф, деб тафсир қилганлар. Лекин узлуксиз олиб борилган илмий тадқиқотлар оятнинг бошқа нозик қиррасини очиб берди.
Текширувлар натижасида ўргимчак тўри инсон соч толасидан 400 баробар пишиқлиги аниқланган. Бошқача қилиб айтганда, инсоннинг бир дона соч толаси юз граммга яқин юк кўтара олади. Ҳатто баъзи ҳимоя воситалари ўргимчак тўри моддасидан ясалар экан.
Ўргимчак тўри шу даражада мустаҳкам бўлса, заифлик нимада? Масаланинг ечими бошқа томонда.
Олимлар ўргимчак инини қўйиб унинг яшаш шароити, оилавий ҳолатини ўрганишга киришдилар. Натижада ақлбовор қилмас мўъжизага гувоҳ бўлдилар.
Ўргимчакнинг урғочиси эркагига нисбатан жуссаси каттароқ бўлар экан. Эркак ўргимчак ўз уйига, асосан, уч мақсадда кирар экан. Қорнини тўйдириш, ухлаб дам олиш ва «эр – хотинлик» учун. Мақсад ҳосил бўлганидан сўнг эркак ўргимчак зудлик билан инини тарк этар экан. Бўлмаса урғочиси уни еб қўяр экан. Ундан ташқари, ўргимчакнинг урғочиси ҳам фарзандлари оч қолганида емишга айланар экан. Ана сизга оила!!! Ана сизга заифлик!!! Ана сизга оиладаги «тартиб», эр – хотин, катталар ва фарзандлар ўртасидаги вазифалар, ҳақлар, одоблар ҳамда мажбуриятларнинг чилпарчин бўлгани!!!
Аллоҳ таоло: «Кошки, билсалар эди», дея эътиборимизни қаратаётган муҳим насиҳатда: «Мусулмоннинг хонадони ҳам бузилишга яқин келиб қолган, фақат уч мақсад учун кириладиган, уйларнинг энг заифи ўргимчакнинг уйига, оиласига ўхшаб қолмасин!»  демоқчи гўё.
Ҳаёт ҳар доим ҳам бирдек сокин, осойишта кечмайди. Баъзи инсонлар бахтли ҳаёт кечиришни орзу қиладилар-у, лекин унинг йўлига юрмайдилар. Беш қўл баробар эмас  деганларидек, оилавий муаммолар гирдобига ўралашиб қолиб, ундан чиқиш йўлини билмаётган кимсалар ҳам ҳаётда учраб туради. Бундай инсонларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нажот йўлини кўрсатиб берганлар.
Ечим қандай? Нажот нимада? Бу савол олдин ҳам берилган экан.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу:
— Эй Аллоҳнинг Расули! Нажот нимада?– деб сўради.
— Тилингни тий, уйинг сени сиғдирсин ва хатоларингга йиғла– дедилар. Термизий ривояти.
« …уйинг сени сиғдирсин…». Қисқагина бу насиҳат жуда катта ибратни ўз ичига олган.
Инсоннинг энг кўп вақти ўтадиган ошён – бу, унинг уйидир. Шундай экан, эр киши ўз зиммасидаги вазифаларни тўла адо этиб, оилавий муҳитни гўзал ҳолатга келтириши лозимдир. Бунинг учун унга бироз илм ҳам керак бўлади.

Манбалар асосида.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Субҳаналлоҳил азийми ва биҳамдиҳи» деса, унинг учун жаннатда бир ҳурмо экилади», дедилар.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ҳикмат_вақти

Қалам ушлаганларнинг ҳаммаси ҳам котиб бўлавермайди. Қоғоз қоралаганнинг ҳаммаси ҳам муаллиф хисобланмайди.
Ибораларни тушунарсиз қилиб сўзловчиларнинг ҳаммаси ҳам файласуф бўлавермайди.
Масалаларни ёдлаганларнинг ҳаммаси ҳам олим эмас.
Лаби пичирлаётганларнинг ҳаммаси ҳам зокир эмас.
Яшаш тарзи зиқ бўлганларнинг ҳаммаси ҳам зоҳид эмас.
От минганларнинг ҳаммаси ҳам чавандоз эмас.
Салла ўраганларнинг ҳаммаси ҳам шайх эмас.
Мўйлаби сабза урганларнинг ҳаммаси ҳам йигит эмас.
Боши эгикларнинг ҳаммаси ҳам мутавозеъ эмас.
Кулаётганларнинг ҳаммаси ҳам масрур эмас.

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Инсон нима учун хато қилади?
Чунки уни кейин қайтармаслиги учун☝️

Дўстларингизга ҳам улашинг!

👇📲📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Муҳаммад Тақий Усмонийнинг мана шу дўстлик мавзуига доир бир қизиқ гаплари бор, ўзи аслида улуғларни Аллоҳ бекорга улуғ қилмас эканда, ҳар бир гаплари, ишларини Аллоҳ ҳикмат қилиб ўрнак қилиб қўяр экан, у зот айтадиларки: “Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:“Мўмин мўминга ойнадир”, деган ҳадисларини ўқиб мен мўмин мўмин биродарини айбини, хатосини тўғрилаш керак деб тушунганман. Ўзимча фикр қилиб ойнани қандай хислатлари борикин деб ўйлар юриб ҳар вақт уни бирор хислатини билганимда ёзиб боравердим.
    Ойнани хислатларидан бири унга қараган кишининг айбини ўзига кўрсатиб шарманда қилмай балки пинхона насиҳат қилар экан.
Яна бир хислати, унга қараган кишини айбини борини айтаркан, битта доғи бўлса битта қилиб икта бўлса икта қилиб кўрсатар экан.
Яна бир хислати, аввал қараб кетган кимсани айбини кейинги келиб қараган одамга кўрсатмас экан.
Энди сиз ҳам бирортаси билан мўмин биродармисиз унинг айбини ўзига борича айтинг, камайтирманг ҳам кўпайтиманг ҳам.
     Сиз ҳам у дўстингиз билан гаплашиб ундаги бир айбини кўрсангиз у кетгандан кейин у айбини кўрган гаплашган кишингизга айтаверманг.
    Биргина жонсиз ойнага қараганимда юзимдаги доғни, мендаги айбни беминнат айтиб турса қандай қилиб ташаккур айтмайман албатта ташаккур айтгим келади.
     Шу каби сиз ҳам Аллоҳдан қўрқадиган бирор ўртоқ билан дўстлашган бўлсангиз, сизнинг айбингизни тўғрилаш учун ўзингизга айтиб тўғри бўлишингизни қайғуриб турган бўлса, ундай дўстни қадрланг, бундай дўстни берган Аллоҳга ҳамд айтинг.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Савол_жавоб
Нега қабрда ҳам қиёматда ҳам савол-жавоб қилинади?

Савол:
Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари, менда бир савол бор эди. Инсон қабрга қўйилгандан сўнг саволжавоб бошланиши ҳақида ҳадислардан бизга маълум. Агар инсон қабрга қўйилганда саволжавоб қилинса, унда қиёмат кунида яна қанақа саволжавоб қилинади? Бу икки саволжавоб орасида қандай фарқ бор?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ:

Бу ҳақда келган ҳадисларга назар соладиган бўлсак, қабрда бандадан унинг Роббиси, Набийси, дини ҳақида сўралади.Қиёматда эса, барча қилган амалалари ҳақида ҳам сўралади.
Манба

Каналга уланиш
👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Тўғриси биринчи бу расмни чиқаришга уялдик лекин қизлар аёллар кўчада шундай юришга уялишмаяпти озгина фикр юритилар чиройли кўринмайди ҳам бу.

Дўстларизга тарқатинг☝️

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Жаннат хабарини олган жонивор

Дарвоқе, чумоли жаннатга кириши хабари берилган 10 та жониворнинг бири ҳисобланади. Улар: Солиҳ алайҳиссаломнинг туяси, Иброҳим алайҳиссаломнинг бузоғи, Исмоил алайҳиссаломнинг қўчқори, Мусо алайҳиссаломнинг сигири, Юнус алайҳиссаломнинг балиғи, Узайр алайҳиссаломнинг эшаги, Сулаймон алайҳиссалом чумолиси, Билқиснинг ҳудҳуди, Асҳоби Каҳфнинг (Ғор эгалари) ити, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туясидир.

Дўстларингиз га ҳам улашинг уларҳам билишсин!

👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Музлатилган товуқлардан эҳтиёт бўлинг!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Роббингизни эртаю кеч ичингда тазарру-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма»
Аъроф сураси : 205 оят

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Статистика


Интернетга кирадиган телефон ишлатадиган одамлар бир кунда етти ярим, саккиз соат вақтини телфонга сарфлашар экан!

👉Ота-она хизмати, оила даврасида, аёлига, фарзандларига шу матоҳга сарф этаётган вақтини ўндан бири ажратилмас экан. Бир кун телефон бўлмаса энг яқин инсонимиздан айрилиб қолгандай тушкун ҳолатга тушамиз. Аслида асосий вақтимизни телефонга ажратиб, яқинларимиздан ажраб қолганимизни билмаймиз ҳам. Ҳадисда: «Ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини беринг», дейилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умумий вақтларини тўртга тақсим қилар эканлар.

👉 1-Роббисига;
👉 2-Ўзларига;
👉 3-Оилаларига;
👉 4-Атрофдагиларга.

(Давоми бор...)

Ⓜ️анба: Facebook yangiliklari

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СУБХАНАЛЛОҲ

Сув сиз яшайдиган балиқ африкада🙃

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👇👇📲📲👇👇📲👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қуръон қориси ҳар бир ҳарф учун бир своб олади. Бир савоб ўн мартага кўпайтирилади.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ