Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
​​Уйқунинг турлари:
1. Нуъос – инсоннинг уйқуга рағбат қилиши.
2. Васин – бошнинг оғирлашиши.
3. Тарниқ – кўзни мудроқ босиши.
4. Каро – уйқу билан бедорлик орасида бўлиш.
5. Тағфиқ – уйқуда одамларнинг сўзини эшитиш.
6. Иғфо – енгил уйқу.
7. Таҳвим – оз уйқу.
8. Руқод – узун уйқу.
Сизга хайрли тун ва ширин уйқу тилайман.
Аллоҳнинг розилиги ва гуноҳларнинг
кечирилишлиги билан бирга.

Ҳайирли Тун

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаёт ва биз умматларга айтган муборак сўзларини

Шу каналда кузатинг👇
@Rasululloh_Vasiyatlari
@Rasululloh_Vasiyatlari
@Rasululloh_Vasiyatlari
ТУНДА ТАҲАЖЖУД НАМОЗИГА ТУРИШГА, КУНДУЗИ НАФЛ РЎЗА ТУТИШГА ҚУРБИНГ ЕТМАЙ ҚОЛСА

#Ҳикмат

Тунда таҳажжуд намозига туришга, кундузи нафл рўза тутишга қурбинг етмай қолса, билиб қўй, хатоларинг сенга чанг солиб, муваффақиятсизликка юз тутибсан!»
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ АЛБАТТА ЎҚИНГ☝️

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ сўзларидан.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала росулиллаҳ!

Аллоҳим бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилгин.

Жамики мўмин - мусулмонларга дуоларини ижобат этгин.

Ота-оналаримизни соғ-саломат қилгин.

Беморларимизга кетидан ҳеч қандай дард қолдирмайдиган шифо-и комил ато этгин.

Фарзандларимизни кўзларимиз қувончи қилгин.

Фарзандсизларга солиҳ зурриёдлар ато этгин.

Қарздорларга нажот бергин.

Ғамгинларни ғуссаларини аритгин.

Маҳзунларни шод этгин.

Камбағалларини Ўз фазлинг билан бойитгин.

Бойларига инсоф бергин.

Мусофирларини муқим қилгин.

Очларини тўйдир.

Ташналарини қондир.

Барча барчамизга яхшиликларингни баракаси билан мўл-кўл қилиб бергин!

Илоҳо Омин! Омин! Омин!

Ассалому алайкум!!!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Дунё ғамини қилганинг қадар қалбингдан охират ташвиши чиқади. Охират ғамини қилганинг қадар қалбингдан дунё ташвиши чиқади.

Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ

👇👇👇👇👇
👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Қур'он қалб шифоси 👇
045 Жосия
Абдулбосит Қобилов
☝️#Албатта_тингланг🎧

''Жосия'' сураси

(Абдулбосит қори тиловати)

Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин☺️

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Банда қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади. Шунда Аллоҳни зикр қилган тили уларни яксон қилиб ташлаганини кўради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
​​Ақлли аёл эрининг хатоларини пайқаши билан ҳадеб юзига солаверади. «Сизга айтган эдим-а!» деб жаврайверади.
Оқила аёл эса эрини қўллаб-қувватлайди, унга тасалли беради, баъзида бу хатоларни кўрмаганликка олади.

Ақлли аёл оғир вазиятларда жиловни ўз қўлига олади ва эрига тўғри яшашни ўргатади.
Оқила аёл эрига қандай йўл тутишни моҳирлик билан кўрсатади ва мақсадига эришищ йўлини ўргатади.

Ақлли аёл болаларини ўқишга мажбур этади.
Оқила аёл фарзандларининг ҳар бирини шахс сифатида кўради.

Ақлли аёл ишхонасида ҳаммадан кўпроқ кўзга ташланиб туришга ва хато қилмасликка интилади. Шунингучун ҳам ҳамкасблари унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади.
Оқила аёл ҳамкасблари орасида ўзаро меҳр-муҳаббат иқлимини яратади.

Ақлли аёл оилали фарзандларининг ҳаётига ҳам аралашаверади, уларга зарур-нозарур маслаҳатлар беради, болаларини қандай тарбиялаш кераклигини уқтиради.
Оқила аёл фарзандлари ўзи ҳаётий тажриба орттиришларини истайди, уларни оғир дамларда қўллаб-қувватлайди.

Ақлли аёл қайнонасининг фикрларига қарши ўз фикрларини келтиради, ота-онаси маслаҳат берганда мустақил инсон эканини исботлаш учун улар билан тортишади.
Оқила аёл жимгина эшитади, уларнинг фикрига қўшилади. Аммо ўз билганидан қолмайди.

Ақлли аёл дунёни ўзгартиришни, одамларни қайта тарбиялашни истайди.
Оқила аёл ўзгаришни ўзидан бошлайди. Одамларни борича қабул қилади.

Ақлли аёл ким ҳақ бўлса, ўша бахтли, деб ўйлайди.
Оқила аёл бахтли одам ҳак эканини билади.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
У зот: «Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар биланман, эшитаман ва кўраман», деди.

(Тоҳа сураси, 46-оят)

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол_жавоб :

#Савол:

Аёл киши тушида ёки хаёлида зино қилса, гуноҳкор бўладими?

#Жавоб:

Бисмиллах Алҳамдулиллаҳ;
_Инсон аёл ёки эркак бўлишидан қатъи назар, тушида зино қилгани учун гуноҳкор бўлмайди. Лекин зино ҳақида ўйлаши, хаёлида кимлардир билан зино қилиши мумкин эмас. Бу бора-бора зино қилишга сабаб бўлади, валлоҳу аълам!

Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати.

Дўстларингиз га ҳам улашинг бу ҳам бир даъват!


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​ҚЎНҒИРОҚ

#ҳикоя

Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди.
Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим.
Улар ҳам шундай.
Шунинг учун чет элга етиб боришим билан уйга қўнғироқ қилдим. Лекин қўнғироғимга кимса жавоб бермади. Уч кун ичида телефоним қўлимдан тушмади. Ҳар ўн беш - йигирма дақиқада қўнғироқ қилавердим. Жавоб бўлмасди. Ақлдан оза ёздим. Акам, опамга боғланиб уйимдагилардан хабар олишларини илтимос қилдим. Улар ҳаммаси жойида эканлигини билдиришди. Ишонмадим.

Нима учун жавоб беришмайди унда? Қайнонам билан боғландим. Хотиржам бўлишимни тайинлади. Аёлимга қўнғироғини кутаётганимни айтиб қўйишини билдирди.
Лекин аёлим қўнғироқ қилмади.

Бу уч кун худди уч ойдек ўтди, гўё. Гоҳи ғазабим келар, гоҳи унинг бу ишини тушнишга ақлим етмай қоларди. Хаёлимга хар хил бўлмағур фикрлар келди. Кунлар ўтиб, шаҳримга қайтдим. Ватанимга учоқ қўниши билан уйим томон шошилдим. Хавотирим кучлилигидан бир қўлим билан қўнғироқни босар, бири билан эшикни қатиқ - қатиқ қоқардим.

Аёлим эшикни очди. Ҳайратим ошди. У пардоз - андозини қилиб, ораста либосларда, ҳар доимгидек хотиржам, чиройли кутиб олди. Орқасидан ўғлим чиқиб, қучоғимга олишимни кутиб сакрарди!
Мен эса, қотиб қолган, унинг бу ишининг сабабини билмас эдим. Бу қилиғидан ғазаб туяр, тинч эканликларидан хурсанд, айни жаҳл ва ҳайрат орасида эдим.
Ундан:
- Нимага бундай қилдинг? Мен сафаримни охиригача кутмай қайтмоқчи бўлдим. Ҳар хил хаёлга бордим ахир?! Нима қилиқ бу? - дедим.
У:
- Онангизга қўрғироқ қилдингизми? - деди. Гапига тушунмадим.
- Гапингга тушунмадим. Йўқ, йўқ, йўқ, мен сени онанг билан боғландим. Сизлар ҳақингизда хабар олиш учун, - дедим. У:

- Шу уч кун ичида қалбингиздан нималар ўтганини ўзингиз билдингиз. Мана шу ҳислар, онангизда ҳам бор. Сиз уларга кунлаб қўнғироқ қилмайсиз. Овозларини эшитмайсиз. Улар сизни соғиниб, қидириб қолсаларгина боғланасиз. Уларни ҳам соғинч эзади. Узоқ йўқламай қолсангиз, улар ҳам хал хир хаёлга борадилар. Сизга нечи марта танбеҳ бердим! Фойдаси бўлмади. Охири бу сафарингиз менга қўл келди. Мени тўғри тушунинг, азизим, - деди.

Ақли менда кўп аёлимдан хижолат бўлиб бошимни эгдим. У менга улкан, унутилмас сабоқ берганди.

У мошина калитини қўлимга бериб, қулоғимга:
- Жаннатингиз сизни кутмоқдалар! - деб пичирлади.
Мен меҳрибон онажоним томон қанот қоқдим.
Доно аёлимдан жуда миннатдор бўлдим. Сўнгги пушмон билан қолишимдан олдин кўзларимни очиб қўйди.

Шундай закий, доно аёлим борлигига шукур!
Уни тарбиялаган онасига минг ташаккур!
Шундай келинни танлаган онамга чексиз раҳмат!

Ғафлатдан уйғотган, Ўз раҳматини ёғдирган Роббимга шукур!

Хулоса

💠 Менинг, сизнинг оналаримиз - бу дунёдаги жаннатимиздирлар. Телефон орқали бўлса ҳам, улардан ҳар куни хабар олишни унутманг!
💠 Уларнинг қалблари ҳар лаҳза бизни қўмсайди, бизни ўйлайдилар. Бизни безовта қилишдан, жеркиб беришмиздан қўрқиб, қўнғироқ қилмайдилар.

💠 Эрингиз, аёлингизга оналар ҳаётнинг хазинаси, дунёнинг жаннати эканликларини ҳис қилдиринг, ўргатинг! Уларга яхшилик қилишдан бир - бирингизни тўсманг!
💠 Аёлларингизга ота - оналарига солиҳа фарзанд бўлишларида кўмаклашинг! Бу яхшилигингиз зое кетмайди!
💠 Ҳеч нарса фойда бермайдиган яқин дақиқа, яқин кунларда ўз болаларингиздан қайтади.

© Ummu Abdulloh tarjimasi.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Инсонларни кичкина нарсалар билан қалбини қозонишингиз ёки кичкина нарсалар билан йўқотишингиз мумкин.

«Илм» каналига уланиш учун линкни босинг
👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Сурасангиз, факат Аллохдан суранг...

Исҳоқ ибн Аббоддан ривоят қилинади: Бир кеча тушимда бир кимсанинг: “кулфатга учраган кимсага ёрдам бер”, деётганини кўриб, уйғониб кетдим ва “қаранглар, қўни-қўшнилардан муҳтож кимса борми?”, дедим. Улар: “билмаймиз”, дейишди. Яна уйқуга кетгандим, тушимга кирган кимса яна келиб: “кулфатга учраган кишига ёрдам қилмай ухлайверасанми?!”, деди. Яна уйғониб кетдим, сўнг яна ухладим. У тушимда яна келганди, мен ўрнимдан турдим ва хизматчига “ҳачирни эгарла”, дедим. Ўзим билан бирга уч юз дирҳам олдим ва ҳачирга миниб, унинг жиловини қўйиб юбордим. У жомеъ масжидга қараб йўл олди. Туялар турар жойининг кўчасидан ўтиб, тоғ йўли бўйлаб қабристон томон юриб борди. Сўнг ўнг тарафга, масжиднинг жаноза ўқиладиган томонига бурилди ва шу ерда тўхтади. Қарасам, бир киши намоз ўқиб турган экан. У менинг келганимни сезган эди, мен унга яқин бориб, “Эй Аллоҳнинг бандаси, сизни бу вақтда бу жойга чиқишга нима мажбур қилди?”, дедим. У: “Мен бир камбағал бандаман, юз дирҳам сармоям бор эди, қўлимдан кетди, зиммамда эса икки юз дирҳам қарзим бор”, деди. Мен уйимдан олволган уч юз дирҳамни чиқариб: “мана бу уч юз дирҳам, буни олинг”, деб бердим ва “мени танийсизми?”, дедим. У: “Йўқ”, деди. Мен: “Мен Исҳоқ ибн Аббод бўламан, агар сизга яна бирор мусибат етса, меним олдимга боринг, манзилим фалон жойда”, дедим. У эса: “Аллоҳ сизни раҳматига олсин!, агар менга яна бирор мусибат етса, сизни бу вақтда чиқарган Зотга илтижо қиламан, Ундан ёрдам сўрайман, шунда У Зотнинг Ўзи яна сизни бизнинг олдимизга олиб келади”, деб жавоб берди.
Субҳаналлоҳ, Ўзинг хоҳлаган кишига ҳикматни берасан!

“Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар!” (Тавба;51)

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ибратли_мавзу:

Ишни Аллоҳ учун қилдингизми? Қўйинг энди, уни фақат Аллоҳ билсин!

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

👇👇👇📲📲👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибрат олишликга ва шукур қилишликга ундовчи видео😥

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
—Эй Аллоҳ қалбларимизни:
🤲—Ширкдан
🤲—Кибрдан
🤲—Мунофиқликдан
🤲—Риёдан
🤲—Ғийбатдан
🤲—Қарздорликдан
🤲—Сенинг динингга шубҳа қилишликдан сақлагин.
🤲—Бурилувчи қалбимизни динингга мустаҳкам қилгин.
🤲—Ислом динини биз учун абадий қолдиргин.
© Ҳасан Басрий

🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

➥Линкни босиб фойдали каналга киринг!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

Аламли кунлар ўтгани учун ўтмишга...
Зулматли бўлиши мумкинлигини ўйлаб келажакка қарай олмай қолган бўлсангиз,

Қўлларингизни кўтариб юқорига қаранг!
Сизни эшитадиган, зулм қилмайдиган,

Раҳмати барча нарсадан кенг бўлган Зотни топасиз!

Нима учун Аййуб алайҳиссалом мусибатларида Сабр қилдилар?

Нимага ҳазрати Марям одамлар қаршисига гўдаги билан чиқдилар?

Нима учун Иброҳим алайҳиссалом оловга отилганларида қўрқмадилар?

Нима сабабдан Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ғорда тушкунликка тушмадилар?!

Чунки улар Аллоҳга чин дилдан ишонган ва суянган, чиройли гумон қилган эдилар!!!


Ассалому алайкум!!!

Аллоҳга суянинг! У сизга етарли!! Кунингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Қур'он қалб шифоси 👇
044 Духон
Абдулбосит Қобилов
#Албатта_тингланг☝️

''Дуҳон'' сураси

(Абдулбосит қори тиловати)

📲Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин👍

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ