Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБ

#Савол :
Ассалому алайкум, Мен 2йил муқаддам қайнопамни моддий қийналиб қолганида Россияга акамни олдига ишлашга жўнатганман. Ишлайдиган жой эгаси христиан намоз ўқишига қарши эмас. Исломга зид ишларни буюрмайдиган деб келишилган эди. Фақат уй тозалиги ишларини бажарадиган эди. “Илтимос мени жўнатинг“ деб туриб олганига жўнатган эдим. Ва бироз муддат ўтгандан сўнг хато қилганимни англадим. Унга тел қилиб орқага қайтинг йўл харажатлари мени бўйнимда дедим, лекин у қайтмади ва ҳамон ишламоқда. Гуноҳ мендан соқит бўлдими?

#ЖАВОБ :
Ва алайкум ассалом.
Ҳа, соқит бўлган. Лекин сиз ундай ерда ишлаш хатаридан тез-тез огоҳлантириб, турли ваъз-насиҳатлардан топиб жўнатиб туринг.
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кабатуллох ҳақида сиз билмаган 7 та факт

Дўстларингизгахам улашинг уларҳам билишсин‼️

<Илм>каналига обуна булинг ⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️↙️↙️↙️↙️↙️↙️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Она..
Даҳшатли ҳодисадан омон қолганда ўзининг жароҳатларига умуман парво қилмай, боласига меҳр бериш фақат унгагина хос.
Яна биз уни ҳайвон деймиз!

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️↙️↙️↙️↙️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Kanal haqida shikoyat taklifar bölsa
@rasulullohvasiyatlari_robot ga murojaat qling
Бир опамиз айтиб бердилар...

Ҳаётий воқеа. #Ҳижоб

Бу аёл давлат муассасаларида ишлаган, кўзга кўринган фан арбоби эди. Елиб-югуриб ишлаб, нафақа ёшига ҳам етди. Аллоҳнинг раҳмати эса бошланган (динимизга йўл очилган) йиллар эди. Унга рўмол ўрашни (ҳижобмас) таклиф этдик.
- Ўлсам ҳам ўрамайман, - деган кескин жавоб, албатта, кўнглимизни оғритди....

Ажали келиб турган экан...
Кўп ўтмай бу аёлни кўчада машина уриб кетиб ҳалок бўлганини эшитдик... Маҳаллачилик, жанозасида бирга бўлдик...

Мени ларзага солган ҳолат:
Аёллар кафанида рўмол шаклидаги бир парча ҳам бор. У жасаднинг бошига ўралади. Буни қарангки, аёлга зарба шунақа келган эдики, боши ичига кириб кетгандек, бошсиз эди. Бу парчани ўраш имкони бўлмай елкасидан ташлаб қўйила қолди...
Астағфируллоҳ.

Ўлсам ҳам ўрамайман, дегани эсимга тушди...
Бунақаларга ҲИЖОБ хайф..... (астағфируллоҳ, бунақа дегани ҳаққим йўқ.... лекин рўмоли учунгина (шу кунлар мисолида) ишидан, ўқишидан, оиласидан ажралиб қолаётган азиза муслималаримизнинг ҳижоб аталмиш рутбаси.... бунақалар арзимайди бу мартабага...)

Аллоҳим, кетар чоғимизда шарманда қилмагин. Ниятларимиз доим Сенинг розилигингни топишлик бўлсин.

#Кун_ҳикмати

Сўзимизнинг энг хайрлиси Аллоҳга йўлиққан пайтимиздаги бўлсин....
Умримиз Аллоҳ ризо бўлиб турган ҳолатда поёнига етсин...
Нафасимиз Аллоҳ номи билан суғорилган бўлсин...
Аллоҳим... Имон билан ҳузурингга борайлик..🤲🏻
Амийн. Я Ҳакиймун ЪАлийм...

♻️Дўстларингизга Улашинг!

⤵️⤵️⤵️⤵️↙️↙️↙️↙️↙️
•┈•┈•✿••❁📖❁••✿•┈•┈•
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ҳар кечаси туннинг аввалги учдан бири ўтганда нозил бўлур ва: «Мен подшоҳман! Мен подшоҳман! Менга дуо қиладиган борми, уни қабул қилайин! Мендан сўрайдиган борми, унга берайин! Менга истиғфор айтадиган борми, уни мағфират қилайин!» дейди. Токи фажр ёришгунча шундоқ давом этади», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилган.

....................................................
Дўстларингизга ҳам улашин👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга Уланиш👇
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
#Ассалому_алайкум!

🕋Нурлардан яратди фаришталарни,
🕋Мўминларга атади гўзал жаннатни.
🕋Азон садосидан мамнундир фалак,
🕋Меҳрибон диндошим жума муборак!

Каналимизга уланиш↙️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌸Ассаламу алейкум!

☘️Қалбингиз иймонга
☘️Уйингиз қувончга
☘️Юзингиз нурга
☘️Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин

⤵️⤵️⤵️⤵️↙️↙️↙️↙️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Долзарб

Ижтимоий тармоқларга сурат қўйишга одатланиб қолган дўстлар! Оилангиз, фарзандларингиз, фаровон ҳаётингиз акс этган суратларни қўйишни бас қилинг! Ҳавас қилувчи кўзлардан кўра ҳасадчи кўзлар кўплигини, қойил қолувчи кўзлардан кўра яхши кунингни кўра олмайдиганлар кўплигини унутманг!
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам кўз теккан. У зот бизларни кўз тегишидан огоҳлантирганлар.
Мабодо кўз тегишидан қўрқмасангиз ҳам, бошқаларнинг ҳис туйғуларини ҳисобга олинг, илтимос!

Кўрдик! Сен бошқалар эга бўлмаган нарсага эга экансан. Каттакон, чиройли ҳовлинг бор экан, бошқаларда бундай уй йўқ экан. Оиланг билан тинч тотув экансан, бошқаларда фақат уруш-жанжал экан!
Буларни ҳаммага кўз кўз қилаверма!
Фарзандларинг бор экан, бошқалар тирноққа зор.
Анвойи таомлар еб суратга тушибсан, кимлардир бир бурда нонга зор.
Яхшиси, Аллоҳга ҳамд айт, неъматларига шукр қилиб, ўзингниям, оилангниям ёмон кўздан асра!

манба:arabic.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌸 ҚОРИЯ БЎЛ МУСЛИМА СИНГЛИМ!

Сенга дунё бойлик керакмас.
Фалон пуллик ойлик керакмас.
Сенга шуни ўзи етар бас.
🌸ҚОРИЯ БЎЛ МУСЛИМА СИНГЛИМ.

Буюк Роббим саховатига.
Икки дунё саодатига
Эриш ҳам оиланг бахтига.
🌸ҚОРИЯ БЎЛ МУСЛИМА СИНГЛИМ!

Ҳавас қилар шоху гадо ҳам.
Қуръон ўқиб берсанг дуо ҳам.
Рози бўлар Аллоҳ сендан ҳам.
🌸ҚОРИЯ БЎЛ МУСЛИМА СИНГЛИМ.

Раҳмат сенга вожиб бўлади.
Немат сенга вожиб бўлади.
Жаннат сенга вожиб бўлади.
🌸ҚОРИЯ БЎЛ МУСЛИМА СИНГЛИМ!

Қабринг нурга тўлдирмоқ бўлсанг.
Ислом ҳалқин севдирмоқ бўлсанг
Ортингдан из қолдирмоқ бўлсанг.
🌸ҚОРИЯ БЎЛ МУСЛИМА СИНГЛИМ!

Ҳар сўзингни сўзлагин ўйлаб.
Биров қалбин олмагин тирнаб.
Жойномозда саждалар қилиб.
🌸ҚОРИЯ БЎЛ МУСЛИМА СИНГЛИМ!

Ширин сўз билан суйдирай десанг.
Ҳалол луқма едирай десанг.
Аввало эрингни рози қил синглим!
Онангга тож кийдирай десанг.
🌸ҚОРИЯ БЎЛ МУСЛИМА СИНГЛИМ!

#УЛАШИНГ! 👇
•┈┈┈┈•❈••✾••❈┈┈┈┈•
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Жума куни саловатни кўпайтиринг!
Набий алайҳиссаломга саловот айтиш ила оғзингизни ҳушбўй қилинг.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ.

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️↙️↙️↙️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Жума сурасини 1~3 оятлар тафсири:

1)Оят

يُسَبِّحُ لِلَّهِ مَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ ٱلْمَلِكِ ٱلْقُدُّوسِ ٱلْعَزِيزِ ٱلْحَكِيمِ
Осмонлару ердаги барча нарсалар Хожа, Бенуқсон, Азиз, Ҳаким Аллоҳга тасбиҳ айтадир.

2) оят:

هُوَ ٱلَّذِى بَعَثَ فِى ٱلْأُمِّيِّۦنَ رَسُولًا مِّنْهُمْ يَتْلُوا۟ عَلَيْهِمْ ءَايَٰتِهِۦ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ ٱلْكِتَٰبَ وَٱلْحِكْمَةَ وَإِن كَانُوا۟ مِن قَبْلُ لَفِى ضَلَٰلٍ مُّبِينٍ
У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди. (Ўша давр араблари уммий қавм дейилган, чунки уларнинг ичларида ўқиш-ёзишни биладиганлари жуда оз бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар)

3)Оят:

Surah Al Jum’ah (الجمعة), verses: 3

وَءَاخَرِينَ مِنْهُمْ لَمَّا يَلْحَقُوا۟ بِهِمْ وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ

Ва ҳозирча уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам. Ва У зот ғолиб ва ҳикмат эгасидир. (Бу ояти карима ҳам Қуръоннинг улкан мўъжиларидан биридир. Бу ғойибнинг хабаридир. Араблардан бошқа халқларнинг исломга киришини ўша пайтда Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмасди.)

Ахмаджон Одилов маҳсус сизлар учун таялади!

Каналимизга уланинг⤵️⤵️⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ЖУМА НАМОЗИДАГИ ҲОЛАТ

@Savollar_kanal 3769-савол

Ассалому алайкум! Жума намозининг фарзини имомга иқтидо қилиб ўқиётган эдим, имом Фотиҳа сурасини ўқиётган пайтларида мен мендан олдинги битта сафда очиқ жой қолганлигини кўриб қолдим ва тезда ўша ерга ўтиб олдим. Кейин намоз тугагандан сўнг ўйлаб қолдим, намозда қадам босиш мумкин эмаслиги, лекин мажбур бўлса уч қадамгача мумкинлиги эсимга тушиб қолди ва намозим дуруст бўлдимикан деб ўйлаб қолдим. Бу ҳолатда мен тўғри иш қилганманми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри иш қилгансиз. Намозингиз ҳам дуруст. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
fikrlaringiz bõlsa

@rasulullohvasiyatlari_robot ga murojaat qling
#Кун_ҳикмати :

Кичик гуноҳга беписанд бўлманг. Кучсиз ўт-ўландан кучли арқон эшилади ва у билан қувватли туя бўғилади.

#Албатта_улашинг 👍

Илм канали⤵️⤵️⤵️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
4372. Юсуфнинг ака укалари Мисрга етиб келиб, Юсуф алайҳиссаломнинг ҳузурига киришгач, «Бизга хайр-садақа қилгин!» дейишди (Юсуф сураси, 88 оят).
Кечагина укалари Юсуфни қудуққа ташлаган қўллари бугун садақа сўраш учун чўзилмоқда!
Шундай экан, сен ҳам бирор кишига зулм қила кўрма, чунки бир кун келиб, Юсуфнинг ака укаларига ўхшаб, ўша мазлумдан садақа сўрашга мажбур бўлиб қоласан!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ