Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
🎙 Солиҳон домла -

☝️ Шайтонни "бир нарсасини" чакадиганлага тегишли! Бандасига жавоб беромаяпсизу Аллоҳга қандоқ қилиб жавоб берасиз?

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇


https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
ИМОМ МОЛИК ВА ПАЙҒАМБАР СЕВГИСИ.

Мадина волийси ҳамда Мансурнинг амакиваччаси бўлмиш Жаъфар ибн Сулаймон имом Молик раҳматуллоҳи алайҳни қамчи билан урдирди. Имом Молик ҳушдан кетдилар. Одамлар олдиларига киргач ўзларига келиб оғриқдан инграб дедилар:
"Мени ургандан рози эканлигимга сизни гувоҳ қиламан".
Имом Моликка "шунақа-шунақа дедингиз" дейишганда Оли байтга бўлган муҳаббатга тўла қалб билан дедилар:
"Мен ўлиб менинг сабабимдан Расулуллоҳнинг оилаларидан бир киши дўзахга кирса мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга йўлиқишдан ҳаё қиламан".
Кейин Мансур имом Моликдан Жаъфардан қасос олишларини талаб қилди. Имом Молик: " Аллоҳдан паноҳ сўрайман. У жисмим устида ҳар сафар қамчи кўтарганида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга қариндошлиги ҳурматидан мен ундан рози бўлганман".


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#туҳфа

Қуръон билан танишув:

«Оятал Курсийнинг мазмуни».

Яқинларингизга улашинг👇🏻

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Ибн Салоҳ айтдилар:

Қуръон тиловат қилиш каромат бўлиб, Аллоҳ у билан инсониятни мукаррам қилган. Фаришталарга эса бу неъмат берилмагани учун улар инсондан эшитишга муштоқдир.

Имом Суютийнинг "ал-Итқон" номли китобидан.

#Хайрли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага, 17.03.2022 й
ШАЪБОН – 14
ПАЙШАНБА!

👉 «Оқ кунлар» ҳақида биласизми?

«Айёмул бийз» «Оқ кунлар» – ҳар ойнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари ой тўлган кунлар энг ойдин, кундуздек ёруғ бўлгани учун шу номни олган.

Имом Дайламий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, қуёш Одам алайҳиссаломнинг таналарини куйдириб, қорайтириб юборганида Аллоҳ таоло ойнинг ўртадаги уч кунида рўза тутишни буюрган экан. Шу уч кун давомида Одам алайҳиссаломнинг таналари оқарган ва шу сабабли бу кунлар «оқ кунлар» деб аталган экан.

• Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар ойда уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн мисличадир. Ана ўша йил давоми рўзасига баробар” дедилар.”

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз – бошқа диндошларимизга эслатинг! Зеро, сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

Саналар ҳижрий-қамарий тақвимга кўра берилди.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

➡️ @Rasululloh_Vasiyatlari
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгингиз хайрли бўлсин қадрлигим!


Тириклик бу — имконият!..
Хуш келибсиз бугунги имкониятга!..


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇


https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Áàëî êåëèøèíè ñàáàáè.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Бало келишини сабаби.

900 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
• Вафот топишинг билан дастлаб номинг истеъмолдан тушади!
• Ғассол кела солиб: «Жасад қаерда?» дейди. Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ҳатто номингни ҳам сўрамайди!
• Жанозангни ўқишдан олдин Имом: «Марҳумнинг ёши неччида эди?» дейди!
Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ҳатто номингни ҳам зикр қилмайди!
• Кейин: «Тобутни кўтаринглар!» дейилади. Бунда ҳам на мансабинг, на насабинг ва на номинг эсланади! Тобут, бўлади балки исминг...
• -Маййитни қабрга қўйинглар!-, дейишади сўнгида. Номингни эслашмайди! Маййит, дейишади!
• Шундай экан зоҳирий нарсалар ила ғурурга кетма!
Ғафлатдан уйғон!
Дунёга сармаст бўлма!
- Мен фалончиман!-, дея кеккайма!
Ким бўлишингдан қатъий назар кун келиб номинг билан чақиришмайди!
- Жасад;
- Марҳум;
- Тобут;
- Маййит дейишади...
———•———•———•———•———•———
• Магар...
• Соғлом қалбгина сенга ас қотади...
• Ширкдан, куфрдан, нифоқдан соғлом бўлган қалб!
• “У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда берур, фақат Аллоҳ ҳузурига салим қалб ила келган кишиларгина мустасно” (Шуаро, 88-89).

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞Ummatning eng yahshisi ahliga chiroyli muomilada bo’lgani.

🎙 Shukurulloh Domla

Ⓜ️anba ➤ ISLOM_YULDUZI ✔️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга уланиш учун линкни босинг👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».


Муслим ва Термизий ривоят қилишган

Дўстларингизга ҳам улашинг.

Каналга аъзо бўлиш:

☑️ https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Авлиёлар неъмати Аллоҳнинг унсидир

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал толиби илм таҳажжуд ўқимаса, таълим беришни тўхтатардилар. Бир кун Абу Исмат исмли талаба имомнинг ҳузурларида ётиб қолди. Унинг олдига таҳорат учун сув қолдириб, бомдод азонидан олдин келсалар, Абу Исмат ухлаб ётибди. Сув ҳам шундоқ турибди. Имом уни уйғотдилар ва: "Эй Абу Исмат, нега келдинг?", дедилар. У: "Ҳадис ўрганиш учун", деб жавоб қилди. "Тунда таҳажжудинг бўлмаса, ҳадисни қандай ўргансан?! Қаердан келган бўлсанг, ўша ерга жўна!", дедилар имом Аҳмад.
Имом Шофеъий айтадилар: "Олим кишида Аллоҳ билан ўзи ўртасида махфий қолган солиҳ амал бўлиши керак. Чунки одамларга кўринадиган илм ё амалнинг охиратда фойдаси кам бўлади. Улуғлардан бирларини тушда кўрилганда: "Аллоҳ таоло илмим сабабидан кам гуноҳимни кечирди", дедилар.
Абу Сулаймон Дороний айтадилар: "Агар тун бўлмаганда, дунёда қолишни хушламасдим".
Али ибн Баккор айтадилар: "Қирқ йилдан бери мени фақат тонг отиши маҳзун қилади".
Сиррий айтадилар: "Фақат тун зулматида ворид бўладиган фойдаларни кўрдим".
Фузайл ибн Иёз айтадилар: "Қуёш ботган пайтда, Раббим билан хилватим борлиги учун севиндим. Тонг отганда эса, одамларнинг ҳузуримга кириши борлиги учун хафа бўлдим".
Ибн Мункадир айтадилар: "Дунё лаззатларидан фақат учтасигина қолди: "Тун қиёми, дўстлар дийдори ва жамоат намози".
Тун намози унс, уни фақат муқарраблар биладилар.
Ким уни татиса танийди, агар таниса унда чўмилади.
Эй Аллоҳ ўзимни ва севганларимни шундайлардан қилгин.


Муҳаммад Ротиб Ноблусий

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам савдо ишлари билан Шомга борганларида, шу дарахтнинг соясида дам олган эканлар.
Аллоҳнинг қудратини қарангки, ушбу саҳрода бундан бошқа дарахт йўқ.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇


https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃

☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🍀Юрагингиз МЕҲРни,
🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌸саломлар
🌸Дуода энг гўзал ширин
🌸каломлар.
🌸Илоҳо уйингиз нурларга
🌸тўлсин,
🌸ЖУМА айёмингиз муборак
🌸бўлсин!

☝️🍂Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
═════════════════
👉
https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
Surat Al-Kahf
Abdurrohman Al Sudais
#Навбатдаги_тиловат_соҳиби

🇸🇦 Саудиялик машхур қори:

🕋🕌 ''Масжид ал Харам'' бош имом хатиби:

🌐 Дунёда Устоз қорилар қаторида турувчи, ўзига хос сўвтга эга☝️

👳‍♂ Абдурохман бин Абдулазиз Ал Судаис Хафизахуллох;

🎙 "Каҳф" сураси;

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

🔊
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ

💾30 пора Қуръон Карим толиқ ҳолда👇

https://t.me/Quran_30_Pora/4434
Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

Батафсил: https://azon.uz/content/views/45349

© AzonUZ ахборот-таҳлилий портали
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят:

Саҳро аҳлидан бир киши келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол берди:
- Ё Расулуллоҳ! Қачон Қиёмат бўлади?
- Ҳолингга вой сенинг! - дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам - Қиёмат учун нималар ғамлаб қўйдинг, ўзи?
- Ҳеч нарса тайёрлаганим йўқ! Фақат Аллоҳ ва Расулини яхши кўришим бор, холос.
- Сен яхши кўрганинг билан бирга бўласан!
- Биз ҳам шундайми? - деб савол ташладик.
- Ҳа! - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Ўша куни биз роса севиндик.

(Бухорий ва Муслим ривоятлари).

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Abdulhay Lakhnaviy (r.a)
<unknown>
#Mp3_suhbatlar

Ustoz Yorqinjon domla rohimahulloh!

Abdulhay Laknaviy haqlarida!

Kanalga ulanish uchun 👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охиримизни гўзал қилсин Аллоҳим.
Ўлимни чиройлиги бўлмайди аслида.
Лекин гўзал хотима бўлади.
Ҳарамда вафот этишни Роббим насиб қилибди 👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU