Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#НАСИҲАТ

• Инсонларни ҳурмат қилишинг уларга муҳтожлигингдан эмас, балки дининг таълимоти ва олган тарбиянг самарасидан бўлсин!...
• Сен шу асосда ҳар кимнинг ҳурматини жойига қўй-ки, сенинг ҳам ҳурматинг жойига қўйилади.

- Ахлоқинг билан йўлчи юлдуз;
- Қаноатинг билан бадавлат;
- Тавозеъинг билан улуғвор;
- Иффатинг билан жозибали;
- Ихлосинг билан самимий;
- Амалинг билан илмли БЎЛ!

• Маломатчиларнинг маломатини ўзларига қўйиб бер!
• Ҳар ким ўз ишини қилиши, ҳар ким ўз ҳаёти сувратини чизиши керак.

• Кимнинг суврати қандай чиқишига қараб унинг сийратига баҳо берилади...

• Асл сийратлар эса Мезон кунидагина ошкор бўлади .
• Унга қадар фахрланмай тура-тур!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🌺🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
🌺🌿🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🌺🌿🌹
🌺🌿🌹 ЖУМА БУ 👇
🌺🌿🌹 БАРАКАДИР;
🌺🌿🌹 БАЙРАМДИР;
🌺🌿🌹 ПОКЛИКДИР;
🌺🌿🌹 НАМОЗДИР;
🌺🌿🌹 ДУОДИР;
🌺🌿🌹 ЯХШИЛИКЛАРДИР;
🌺🌿🌹 ТАБАССУМДИР
🌺🌿🌹 ХУРСАНДЛИКДИР
🌺🌿🌹 МУСУЛМОНЛАР
🌺🌿🌹 СЕВГАН КУНДИР
🌺🌿🌹 РАМАЗОННИНГ
🌺🌿🌹 БИРИНЧИ
🌺🌿🌹 ЖУМАСИ МУБОРАК
🌺🌿🌹 АЗИЗЛАР
🌺🌿🌹
🌺🌿🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🌺🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

📲
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
018.mp3
10 MB
#Ҳушхабар

Хозирги кунда 🕌 ''Масжид Ал-Ҳаромда 👳‍♂ имомлик қилаётган икки харамнинг бул-бул қориларидан бўлган:

👳‍♂Шайҳ Абдуллоҳ бин Авад Ал Жуханини тарихдаги Рамазон ойида 🕌 ''Масжид ал Набави'' ва ''Масжид ал Қубо'' ва бошқа масжидларда қилган тиловатларидан📖

🎙"Каҳф" сураси тиловати;

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
132-savol
Fatvo hay'ati
НАМОЗДА САЛОВАТДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
#намоз

CАВОЛ

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Макках_таровеҳ_1442_2021
🕋''Масжид ал-Ҳарам''

👳‍♂Шайх Абдурроҳман Судаис;
👳‍♂Шайх Са'уд Шурайм;
👳‍♂Шайх Маҳер Муайқлий;
👳‍♂Шайх Бандар Балилаҳ;
👳‍♂Шайх Ясир Дуссарий;
👳‍♂Шайх Абдуллоҳ Жуханий.

🎙002"Бақара" сураси 🔊
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ассалому алайкум! 🌸

☀️ Хайрли тонг ⛅️

Кунингиз хайрли барокатли савобларга бой бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг 🤲

Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

🔊
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
НАМОЗДА ХУШУЪНИНГ АҲАМИЯТИ
#намоз

CАВОЛ:
Намозни хушуъ билан ўқиш керак, деган гапни кўп эшитамиз, шу масалани ёритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
“Хушуъ” сўзи арабча бўлиб, “хокисорлик”, “бош эгиш”, “қўрқиш” маъноларини билдиради.

Хушуъ – қалб ҳолати, у нафақат намозда, балки динимиздаги барча ибодатларда хуш кўрилгандир.
Намоздаги хушуъ – Аллоҳ таолога риёдан холи бўлиб, ихлос билан ибодат қилиш, унинг ҳузурида ҳокисор бўлиб туриш ва аъзоларнинг итоаткор, сокин бўлиб туришидир. Қалбдаги Аллоҳдан қўрқув, ҳайбат, унинг азаматини тафаккур қилиш сабабли, аъзоларда ҳам сукунат пайдо бўлади.

Ёмонланадиган хушуъ ҳам бор. У – одамларга риёкорлик қилиб, сохта хушуънинг аломатларини зоҳир қилишдир.
Хушуъ ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар (Мўминун сураси, 1-2-оятлар).
Демак, нажот топувчи мўминлар намозларида хушуъ-хокисорлик билан турар эканлар.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни хушуъ билан адо қилиш бандага жаннатни вожиб қилишини хабар бердилар:

وعن عقبة بن عامر قال : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : " مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهُ ثُمَّ يَقُومُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ مُقْبِلٌ عَلَيْهِمَا بِقَلْبِهِ وَوَجْهِهِ إِلَّا وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ" . رواه مسلم

“Чиройли таҳорат қилиб, кейин икки ракат намоз ўқиган ва унда қалби-ю юзи билан (ибодатга) юзланган ҳар бир мусулмонга жаннат вожиб бўлади” (Имом Муслим ривояти).

“Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу “қалби ва юзи билан”, деган гапларида хузуъ ва хушуънинг барча навларини жамладилар. Чунки хузуъ аъзоларда бўлса, хушуъ қалбда бўлади. Бу кўпчилик уламоларнинг сўзи”(“Шарҳун-Нававий алал-Муслим”).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобий разияллоҳу анҳумга руку ва саждани мукаммал қилишни буюрардилар:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ أَقِيمُوا الرُّكُوعَ وَالسُّجُودَ فَوَاللَّهِ إِنِّي لَأَرَاكُمْ مِنْ بَعْدِي وَرُبَّمَا قَالَ مِنْ بَعْدِ ظَهْرِي إِذَا رَكَعْتُمْ وَسَجَدْتُمْ

яъни: “Руку ва саждани комил қилинглар. Аллоҳга қасамки, албатта, мен сизларни руку ва сажда қилганингизда орқа томонимдан ҳам кўриб турибман” (Имом Бухорий ривояти).

“Жумҳур уламолар: “Орқа тарафдаги нарсаларни кўриш – ҳақиқий кўриш (яъни, Аллоҳ таоло томонидан ато қилинган мўжиза) бўлган”, дейдилар” (“Шарҳун-Нававий алал-Муслим”).

Улуғ тобеъинлардан бўлган Саид ибн Мусаййиб намозда соқолини ўйнаган кишини кўриб: “Бунинг қалби хушуъ қилган (қўрққан)ида эди, аъзолари ҳам тинчиган бўларди”, деган (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да келтирган).

Хушуъни пайдо бўлишига қуйидаги нарсалар ёрдам беради:
- Намозга эрта ҳаракат қилиш,
- Чиройли таҳорат қилиш,
- Чиройли кийимлар кийиш, хушбўйланиш,
- Масжидга азон айтилмасдан кириш,
- Фарз намозларидан аввал нафл намозлар ўқиш,
- Намоз бошланмасдан олдин қиёматдаги ҳолатларни тафаккур қилиш,
- Намозда ўқиладиган сура, оят, зикр ва тасбеҳларнинг маъносини билиш, намозда уларни тафаккур ва тадаббур қилиб ўқиш,
- Аллоҳ таоло уни кўриб турганини ҳис қилиш,
- Хушуъга ёрдам берадиган амалларни қилиш, (кўзни сажда жойига қаратиш, қўлни киндик остига қовуштириш, оёқлар орасини тўрт бармоқ қилиш ва ҳаказо),
- Хушуъни кеткизадиган ишларни қилмаслик, (намозда атрофга қараш, оёқни ҳаддан зиёд кериш, эснаш, қистаниб намоз ўқиш, шошилиб намоз ўқиш ва ҳаказо),
- Ўтган салафи солиҳларнинг намоздаги ҳолатларини ўрганиш.
Намозни хушуъ билан ўқимоқчи бўлган киши, намозни бошқа ҳамма нарсадан устун қўйсагина мақсадига эришади.
Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳикмат

Дўстларингизга ҳам юборинг!

🔊 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ҳикмат

👍 Дўстларингизга ҳам юборинг! 👇👇👇

🔊
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Отаси вафот этгач, ўғли онасини қариялар уйига олиб бориб қўйди. Баъзи вақтларда онасини зиёратига бориб турар эди. Бир қанча вақт ўтгандан сўнг, бир қўнғироқ келди, унда онасининг ажали яқинлашиб, ўлим тўшагида ётганлигининг хабари келди. Ўғил шошганича онаси ҳаётдан кўз юмишидан олдин, у билан видолашиб қолиш учун жўнади. Онасига бориб: Эй онажон! Сиз учун нима қилишимни истайсиз?, сўради ўғил. Онаси: Қариялар уйига елпиғич (вентилятор), музлаткич қўйишингни хоҳлайман, чунки, бу жойда ундай нарсалар йўқ. Ва яна, бир ошпаз ҳам олиб келишингни истайман, мен қанча-қанча кечалар таомсиз ухладим, деди.
Ўғил даҳшатга тушиб: Сиз ўлим тўшагида экансиз бу нарсаларни нимага сўраяпсиз?, деди. Она: маҳзунлик ила: Ҳа, эй ўғлим! мен бу ернинг иссиқ ва очлик иқлимига мослашдим, аммо мен, сенинг болаларинг ҳам сени бу жойга олиб келиб ташлашган пайтда, сени бу (иссиқ, очлик) иқлимга ўрганолмаслигингдан қўрқаман, деб жавоб берди.

Азизлар! Онангиз ҳаётда экан у зотни вақт ўтмай туриб ардоқланг!
Югуриб-югуриб хизматида бўлинг!
Айтганини икки қилмай бажаринг! Балки, айтмасидан аввал истакларини қилиб қўйинг!
Онангизни дуосини олиб қолинг!

Бисмиллахир рохманир рохим!!
Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! (Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси — ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси — ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир.) Исро 23 оят

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Инсоф ҳақида. Мансабга эришиш учун гапирма, савоб учун қил.
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Инсоф ҳақида. Мансабга эришиш учун гапирма, савоб учун қил. 🎼

Бошқаларга хам эслатинг‼️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ТАШВИҚ

• Мўъмининг ҳаёти имтиҳонсиз бўлмайди...

• Имтиҳоннинг лаззати эса сабр билан тотилади...

• Ҳақиқий сабр Аллоҳ таолодан рози бўлишдадир...

• Ҳаёт машаққатлари бир кун албатта ниҳоясига етади...

• Жаннат бокира-сулув келинчакка ўхшайди...

• Унинг маҳри нафсинга қарши туришингда...

• Барчамиз жаннат ошиқларимиз...

• Қайси куёв сулув бокира келинчакка ошиқ бўлмайди дейсан?!...

• Жаннат учун ҳаракат қил!...

• Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!...

• Дунёнинг манҳажи ўртадир:

- Орзу;
- Алам;
- Сабр;
- Ажр.

• ОРЗУга етишда АЛАМ тортишинг бор:
• Тортган АЛАМИНГ учун сабр қилишинг шарт;
• Сабринг учун эса АЖР олишинг аниқ!

• Жаннатга марҳабо!-, деган нидони эшитмагунинга қадар олий орзуларингдан воз кечма!

• Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Огоҳ бўлки, Аллоҳ таолонинг матоси қимматдир!
- Огоҳ бўлки, Аллоҳ таолонинг матоси жаннатдир!*-, деганлар.
____________


* Имом Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масжиди Ақсо Абдулҳамиддек ҳалифалар ҳимоясига мухтож 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳар куни тонгда...

Одам фарзанди тонг оттирса, унга Аллоҳ 10 нарсани фарз қилади:

1. Уйғонган вақтида Аллоҳни зикр қилиш.

“...(Тонгда уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг!” (Тур, 48).

“Эй, имон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилингиз” (Аҳзоб, 41).

2. Авратни беркитиш.

“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!..” (Аъроф, 31). Зийнатнинг энг кам даражаси авратни беркитишдир.

3. Таҳоратни вақтида, мукаммал қилиш.

“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингизлар, бошларингизга масҳ тортингизлар ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингизлар)!..” (Моида, 6).

4. Намозларни вақтида мукаммал адо этиш.

“...Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз этиб) битилгандир” (Нисо, 103).

5. Ризқ ҳақида Аллоҳ берган ваъдага ишониш.

“Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!..” (Ҳуд, 6).

6. Аллоҳнинг тақсимотига қаноат қилиш.

“...Уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз тақсимлаганмиз...” (Зуҳруф, 32).

7. Аллоҳ таолога таваккул қилиш.

“Ўлмайдиган Тирик зотга таваккул қилинг...” (Фурқон, 58).

“...Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!” (Моида, 23).

8. Аллоҳнинг амрига ва тақдирига сабр қилиш.

“Бас, (эй, Муҳаммад,) Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг...” (Қ алам, 48).

“Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (шунда) толе топсангизлар!” (Оли-Имрон, 200).

9. Аллоҳнинг неъматига шукр қилиш.

“...агар Аллоҳга ибодат этувчи бўлсангизлар, Унинг неъматларига шукр қилинглар!” (Наҳл, 114). Аллоҳнинг неъматлари кўп: саломатлик, фарзанд, бойлик... энг улуғи Ислом неъматидир.

10. Ҳалол ейиш.

“...Сизларга ризқ сифатида берилган пок нарсаларни енглар...” (Бақара, 57). Яъни, ҳалол енглар.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ШАВВОЛ ОЙИДА РЎЗА ТУТАМИЗ!

Ҳадисда айтиладики: «Шаввол ойида ким олти кун рўза тутса, йил бўйи ифтор қилмасдан рўза тутган каби бўлур».
Кетма-кет ҳам, айри-айри ҳам бўлаверади; яъни кетма-кет тутиш мажбурияти йўқ. Ҳайит куни мустасно, чунки ҳайитнинг илк куни рўза тутиш таъқиқланган. Байрам қиламиз, қувончли кунимиздир.
Рамазон ўттиз кун. Рўза тутилган бир кунга ўнта савоб берилади. Шунга кўра савоби 300 кун... Олтитаси эса бу ойдан, у ҳам олтмиш кун... Демакки, 360 кун, бутун йилни рўзадор ҳолда ўтказгандек ажр қозонади инсон... Иншоаллоҳ, бу шаввол ойининг ҳам рўзасини тутамиз!..
Бу хусусда Аҳмад Ибни Ҳанбал ҳазратларининг китобларида, Муслимнинг машҳур саҳиҳ китобларида, Абу Довудда, Насоийда, Термизийда, Ибни Можада, Ибни Ҳиббонда ҳадислар нақл этилади... Бу ҳадиснинг ровийси бошимизнинг тожи Абу Аййуб ал Ансорий ҳазратларидир.
Бу қадар соғлом ҳадис манбаларида зикр этилган бу рўзани тутинг!..

"Рамазон ва Тақво" китобидан.

Mehrob_uz

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ТААССУФ

• САҲОБА ДАВРИ:

• Абуд Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар:
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳозир келганларида ўзлари ва саҳобаларининг амалларидан намоздан бошқа ҳеч нарсани топа олмасдилар!

• ТОБЕЪИЙ ДАВРИ:

• Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
- Бугун келганларида нима бўларди экан-а?!

• ТАБАЪА ТОБЕЪИЙ ДАВРИ:

• Ийсо ибн Юнус раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
- Авзоъий бизни замонни кўрганида нима дер эди экан-а?!

• БУГУНГИ АҲВОЛИМИЗНИ ЭСА СИЗ АЙТИНГ!


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Олийликни истадим, уни тавозеъ (ҳокисорлик)да топдим.
Раисликни истадим, уни илмда топдим.
Обрў истадим, уни тақвода топдим.
Мурувватни истадим, уни ростгўйликда топдим.
Нусратни истадим, уни сабрда топдим.
Ибодатни истадим, уни парҳезкорликда топдим.
Бойликни истадим, уни қаноатда топдим.
Шукрни истадим, уни розиликда топдим.
Роҳатни истадим, уни ортиқ уринмасликда топдим.
Ғийбатни тарк қилишни истадим, уни хилватда топдим.
(Қабрда) йўлдош истадим, уни солиҳ амалда топдим.
Офиятни истадим, уни сукут қилишда топдим.
Унсни истадим, уни Қуръон тиловатида топдим.
Мезоним оғир бўлишини истадим, уни доимий Аллоҳ таъолонинг зикрида топдим.
Эзгуликни истадим, уни сахийликда топдим.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz