Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Ифторлик_вақти

РАМАЗОННИНГ 23 КУНИ, 5 МАЙ

Тошкент вақти билан: 19:26
Оғиз очиш вақти ва дуоси:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлари: (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+2; Жиззах +9/+5; Денов +13/+3; Термиз +18/+7;
Самарқанд +14/+8; Каттақўрғон +16/+12; Қарши +20/+13;
Нурота +17/+14; Навоий +19/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+19; Урганч +34/+35; Нукус +36/+39.

♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!
Каналга уланиш!👇

🔉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу жойларни зиёрат килишни кимга тиласангиз шу инсонга юборинг!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
- Агар одамлар дунёсига ишонса ва унга суянса,
- Сен Аллоҳга ишонгин ва Унгагина суянгин!
- Одамлар дунёлари билан хурсанд бўлса,
- Сен Аллоҳ билан бирга эканингдан қувонгин!
- Одамлар ўзларига ёққанлар билан яқин бўлса,
- Сен Аллоҳга яқинлашгин!
- Одамлар обрў ва иззат топиш учун бошлиқлари-ю, катталарига ялтоқланса,
- Сен Аллоҳнинг розилиги томон интилгин!
Шунда Аллоҳ сенга ҳақиқий иззат ва юқори мартабани беради!


Ибнул Қойюм роҳимаҳуллоҳ ("Ал-Фавоид" китобидан).

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
🎊🌟🍀🌙 РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋

🌺 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌺 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌺 Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


👉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қуръондаги "Қадр" сурасида қандай кечани баёни келади?

"Мўминнинг қалқони" китобидан
Anonymous Quiz
5%
"Меърож" кечасини;
5%
"Бароат" кечасини;
88%
"Лайлатул Қадр" кечасини;
2%
Энди билиб оламан;
Устозим айтишларича, нафл ибодатлар фарзларга нисбатан қийинроқ экан. Масалан Рамазонда бир ой қийналмай, малолланмай рўза тутаркансану, бошқа ойларда малолланишни бошларкансан. Хуфтон намозини ўқимай ухлаб қолсанг, тун ярмидан ўтиб бўлса ҳам, уйғониб қолган заҳотинг тезда ўқиб оларкансан. Лекин таҳажжудга туриш малол келаркан.

Кетидан машҳур тобеинлардан Ҳасан Басрийнинг "Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг замонга келиб қолсалар, намоздан бошқа нарсани тополмасдилар" деган сўзларини келтирдилар. Ва "Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг кунларга келиб қолганларида, намозни ҳам топа олмасдилар" дедилар. "Намозингга ишониб қолма, амал қўшгин!" дедилар.

Намозхонлар бенамозга баланддан қараманг! Биз билмаймиз намозимиз қабулми йўқми! Биз фақат умид қиламиз ҳолос! Домлаларнинг тажвидидан айб қидирманглар! Солиштираверманглар, Ҳудо хайрингизни берсин!

Яна устозим айтадилар "Дин - фаросатдир!" Аллоҳ қалбларимизни ислоҳ қилсин! Бефаросатлик қилиб, олимларга озор беравермайлик! Бирон масалада сиз билган ҳақиқатга тескари сўз эшитсангиз "Домла мен буни мана бундай бўлади деб эшитган эдим, қай бири ҳақ?" деб сўранг Ҳудо хайрингизни бергур! Ҳаддингизни билсангизчи! Олимларга сапчишингиз нимаси?!


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Албатта_кўринг🎥

Ҳасад хақида шайхимизни ажойиб сўзлари👍

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬


👇👇👇📲📲📲👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
НАМОЗДА БЕЛ ОЧИЛИБ ҚОЛИШИ

#намоз

CАВОЛ:

Бир отахон намозда бел очилиб қолса намоз бузилади, дедилар. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

💬 ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намоз дуруст бўлиши учун аврат аъзоларининг барчаси ёпиқ бўлиши шарт. Чунки, аврат ёпилиши намознинг фарзларидан бири ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

يَا بَنِي آَدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ

яъни: “Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!” (Аъроф сураси, 31-оят).
Маълумки, намоздаги бирор бир фарз амал бажарилмаса намоз дуруст бўлмайди. Эркак киши намозда киндигининг остидан бошлаб тиззасининг остигача ёпиши фарздир (Манба: “Шарҳун нуқоя”).

Уламоларимиз аврат аъзолардан бирининг тўртдан бир қисми бир муддат очилиб қолса намоз бузилади, деганлар. Бунда аёл кишининг соқи (яъни болдири), эркак кишининг сони алоҳида аъзо ҳисобланади. Бир муддат миқдори эса уч марта тасбеҳ айтиш миқдорича экани билан изоҳланган (манба: “Ҳошиятут-Таҳтовий”).
Ҳозирги пайтда эса баъзи ёшлар калта ва тор кўйлак билан намоз ўқиб, руку ва саждага борганларида мана шу аъзоларининг тўртдан бири тугул ярмидан кўпроғи кўриниб қолиб, натижада шунча ҳаракат қилиб ўқиётган намозлари ўзлари билмаган ҳолда бузилишига олиб келмоқда. Бу ҳам етмагандай орқа сафдаги намозхонларнинг кўзлари аврат аъзоларга тушишига сабабчи бўлмоқдалар.

Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда баъзилар калта шим (шортик)да намоз ўқимоқдалар. Ундай калта кийимда белни ёпганда, тизза очилиб қолиши, тиззани ёпганда эса бел очилиб қолиши табиий. Ваҳоланки, тиззанинг ўзи ҳам аврат аъзо ҳисобланиб, уни тўртдан бирини очилиб қолиши намозни бузади.
Шунинг учун ҳар бир намозхон ўзига қулай бўлган ва аврат аъзоларни ёпадиган кенг ҳамда узун кийимда намоз ўқиши динимиз талабидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇


🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ғазаб ва иймон
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Ғазаб ва иймон

28,8 МБ 💾

01:03:06

Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Тавба қилгувчиларнинг мукофоти
Тафсирларда баён қилинишича Бир хурмо сотувчининг олдига чиройли аёл хурмо сотиб олиш учун кeлди. Буни кўрган хурмофуруш у аёлни хонага олиб кирди-да, мажбуран бўса олди, сўнгра бу ишига қаттиқ афсус-надомат қилди. Қилган гуноҳларига тавба қила бошлади. Шундан сўнг ушбу оят нозил бўлди:
* وَسَارِعُواْ إِلَى مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ * الَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاء وَالضَّرَّاء وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ * وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ * أُوْلَـئِكَ جَزَآؤُهُم مَّغْفِرَةٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَجَنَّاتٌ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَنِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ *
“Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг. Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради. Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. Ана ўшаларнинг мукофотлари Роббиларидан бўлган мағфират ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бўлиб, улар унда абадий қолурлар. Амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!” (Оли Имрон. 133 - 136)
"Мажолисур-Румий" асарида ёзилишича: гуноҳкорнинг тавбаси жони ҳалқумига кeлгунга қадар қабул қилинади. Жон ҳалқумга кeлиб қолганда эса унга ҳeч нарса ёрдам бeрмай қолади. Тавбанинг қабул бўлиш шарти ҳам аслида қайта гуноҳга қўл урмасликни қасд қилишдир. Бу ҳолат жони ҳалқумига кeлиб қолган одамда топилмайди ", дeйилган.
Абдуллоҳ ибн Умардан разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади - Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Банда (жони) ғарғара қилмагунча Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади".
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Одам алайҳис саломнинг яратилишидан тўрт минг йил олдин Аршнинг кунгурасига: "Албатта, Мeн тавба қилган, иймон кeлтирган ва яхши амал қилганларнинг гуноҳларини кeчирувчидирман", дeган сўзлар ёзиб қўйилган" ("Танбeҳул ғофилийн").
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтади:
"Мeн Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўлим тўшагида ётган бир ансорийнинг уйига кирдим. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга:
Тавба қил", дeдилар. У тили билан айта олмади, лeкин осмонга қараб имо-ишора этди. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилдилар. Мeн: "Эй, Аллоҳнинг расули, Табассумингизнинг сабаби нима?" дeб сўрадим.
"Бу касал тили билан тавба қила олмасдан, кўзини осмонга қадаб қалби билан тавба қилди. Аллоҳ: «Эй фаришталарим! Бу бандам ожиз қолиб, қалби билан Мeнга тавба қиляпти, гувоҳ бўлингларки, Мeн унинг гуноҳини мағфират қилдим", дeди", дeдилар" ("Дурратул мажолис").


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ифторлик_вақти

РАМАЗОННИНГ 24 КУНИ, 6 МАЙ

Тошкент вақти билан: 19:27
Оғиз очиш вақти ва дуоси:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлари: (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+2; Жиззах +9/+5; Денов +13/+3; Термиз +18/+7;
Самарқанд +14/+8; Каттақўрғон +16/+12; Қарши +20/+13;
Нурота +17/+14; Навоий +19/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+19; Урганч +34/+35; Нукус +36/+39.

♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!
Каналга уланиш!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таровеҳ_2021 #видеолавҳа

Таровеҳ тасбеҳи

Абдулбосит қори

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
🎁🌹🌙РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹

🌙Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасидамиз!

🤲🏻ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🤲🏻 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🤲🏻 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

🌙РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!

Жума аёми муборак😊

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Audio
Муҳаммадлоиқ қори
Каҳф сураси.

Муҳаммадлойиқ қори Аминов.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бугун Жума!!!

✳️ ЖУМА КУНИДАГИ 14 БАРҚАРОР СУННАТ.

#биласизми

🚿– ғусл қилиш.

– хушбўй сепиб, безаниш.

– мисвок ишлатиш.

👕 – энг яхши либосларини кийиш.

🕌 – масжидга барвақт бориш.

🕌......🚶🏻‍♂– масжидга пиёда бориш (ҳар қадам учун савоб умидида).

⚡️– масжидда бошқаларни сиқиб қўймаслик, одамларнинг елкасидан ошиб ўтиб, озор бермаслик.

– таҳиййатул масжид намозини ўқиш.

👂– имомга қараб, уни тинглаб ўтириш.

🤫 – хутба пайтида жим туриш.

💰 – Садақани кўпайтириш.

📖 – Каҳф сурасини ўқиш.

🤲 – дуо ижобат бўладиган фурсатни қидириш.

💭 – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.


#Улашинг

👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

Кечиримлилик – мўминга хос фазилат

Батафсил: https://azon.uz/content/views/38824

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОВОТ ВА САЛОМ АЙТИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ🌹

1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.

2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.

3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.

4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.

6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.

7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.

8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.

10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

Жумъа кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг савоби кўп бўлади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬👇

🔊
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Иккитаси_бирда...

Ҳакимлардан бири айтади:

-Мол энг яхши ходимдир. Айни вақтда жуда ёмон раҳбардир.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
АЛЛОҲга шукр этиб юр.
@qalbdavosi
УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

АЛЛОҲга шукр этиб юр.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ифторлик_вақти

РАМАЗОННИНГ 25 КУНИ, 7 МАЙ

Тошкент вақти билан: 19:28
Оғиз очиш вақти ва дуоси:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлари: (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+2; Жиззах +9/+5; Денов +13/+3; Термиз +18/+7;
Самарқанд +14/+8; Каттақўрғон +16/+12; Қарши +20/+13;
Нурота +17/+14; Навоий +19/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+19; Урганч +34/+35; Нукус +36/+39.

♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!
Каналга уланиш!👇


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ