Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
МАХФИЙ, АММО
НОҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ
МАЪЛУМОТЛАР

1) Инсоннинг кўзида
шундай тўсиқ - парда
борки, уни фаришта ва
жинларни кўришдан
сақлайди. Ўлим вақтида бу
парда кўтарилади.

2) Қўшиқ, ашула
эшитаётган инсоннинг
олдига шайтон ва жинлар
бир лаҳзада етиб келади.
Ва у одамнинг атрофида
рақсга тушишади. Агар
инсоннинг кўзидаги парда
очилганда эди,
манзаранинг даҳшатидан
юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг
тонгида оламдаги барча
жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ
солиб турадилар... Эй
Роббим! Хотимамизни
гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч
океанининг тубида қаттиқ,
шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси
5000 кмгача эшитилди...
Бу овознинг келиб
чиқиши, сабаби ҳозирги
кунгача аниқланмади...

5) Оёғингиз увишиб
қолган бўлса юрманг,
қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки
ўзингиз билмаган ҳолда
синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва
ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби—
тинч, меъёрда турган асаб
толаларининг вақтинча
фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан
кўп миқдорда қоннинг
ҳайдалишидир.

7) Инсон зим - зиё,
зулматда 3 кундан кўп
қолиб кетса, бир?умрга
кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб
тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу
сизни уйғотиш учун
ақлингизнинг ўйлаб топган
тушдир... Чунки
аъзоларнинг функцияси
тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиш ҳеч гап эмас.

9) Инсон вафот этган
пайтда бош миянинг чап
қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда
барча хотиралари бирма-
бир кўз олдига келади.
Лекин худди тушда
бўлганидек уларни кетма-
кетлигини бошқара
олмайди.

10) Шундай ҳаётий
тажриба бор агар
эшитишни истасангиз
ичингиз сўйлайди
(гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг,
диққат қилинг!
Ичингиздан сас келади...

11) Инсон
организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида
биттадан хужайрани йўқ
қилади... Агар бу
хужайралар яшаса,
саратонга айланиб
кетади...

Ҳамиша
«Субханаллоҳ» (Аллоҳ
айбу нуқсонлардан пок)
Алхамдулиллаҳ» деб
айтинг....

Аллоҳ Ё'р Бўлсин Сизларга!!!

👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ad Dukhan (الدّخان), 58 ояти:

فَإِنَّمَا يَسَّرْنَٰهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ

Маъноси:
Бас, албатта, Биз у(Қуръон)ни сенинг тилинг ила осонлаштирдик. Шоядки эсласалар.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

🔊
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
Афсуски шундай йигитлар ҳам орамизда учраб туради:

САВОЛ ВА ЖАВОБ

- Севган қизингизнинг ёқтирган ранги?
- Қизил.
- Онангизникичи?
- Оқ бўлса керак.
- Севган қизингизнинг оёқ ўлчами?
- 37.
- Онангизникичи?
- Билмайман...
- Севгилингиз қандай таомларни ёқтиради?
- Ширинликлар.
- Онангизчи?
- Билмасам.
- Севгилингиз билан бир кунда неча соат суҳбатлашасизлар?
- Ҳар соат қўнғироқ қилиб тураман, яна улгурмасак туни билан гаплашиб чиқамиз.
- Онангиз биланчи?
- Онам доим уйда бўлса, нима деб суҳбатлашаман. Кейин вақтим ҳам бўмайди.
- Севганингизга кўпроқ қайси сўзларни айтасиз?
- Жоним, асалим..
- Онангизгачи?
- ...
- Севгилингизга байрамда нима совға қилмоқчисиз?
- Дунёга машҳур «Шанел» атирини ёқтиришини айтганди, шунга буюртма бериб қўйганман.
- Онагизгачи?
- Бир рўмол харид қиларман...

Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_тухфаси:
#Қалбларни_титратувчи
#Тиловат

🕋''Масжидул Ҳарам'' имомларидан
🎙Шайҳ Са'уд Шурайм.
🎤 ''Фотиҳа'' сураси.


🔊 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 📲
#Ифторлик_вақти

РАМАЗОННИНГ 16 КУНИ, 28 АПРЕЛЬ

Тошкент вақти билан: 19:19
Оғиз очиш вақти ва дуоси:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлари: (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+2; Жиззах +9/+5; Денов +13/+3; Термиз +18/+7;
Самарқанд +14/+8; Каттақўрғон +16/+12; Қарши +20/+13;
Нурота +17/+14; Навоий +19/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+19; Урганч +34/+35; Нукус +36/+39.

♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!
Каналга уланиш!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош кийимсиз намоз ўқиш...👳‍♀


🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг уларҳам билишсин☝️

👇📲👇📲👇👆👇📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️🌤🌤🌤🌤

Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.

Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!

Ассалому алайкум!!!

Аллоҳнинг зикри билан бошланган кун қандай яхши!

Кунингиз хайрли ўтсин!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Хадисларда келишича қабирда қайси фаршталар сўроқ-савол қиладиллар?
Anonymous Quiz
11%
Азрои ва Жаброил;
78%
Мункар ва Накр;
7%
Миккоил ва Исрофил;
4%
Энди билиб оламан!
#Муфассал_фиқҳ №28

Рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган узрлар (давоми)
Икки муҳим мулоҳаза:


1 – Узр эгалари агар Рамазонда рўза тутмасалар кундузи, ошкора овқатланмасликлари вожиб бўлади. Агар рўза тутмасликни мубоҳ этадиган узр кўтарилса, Рамазоннинг ҳурмати учун то қуёш ботгунча оғизни очадиган нарсалардан тийилиб туришлари лозим бўлади. Мусофир муқим бўлса, касал тузалса, ҳайзли ва нифосли аёл пок бўлиб қолса ва оғиз чайқагандаги сув тўсатдан кетиб рўзаси бузилса, ҳамда биров тундаман деб гумон қилиб еса, кейинроқ тонг отгандан кейин егани аниқ бўлиб қолса, буларнинг ҳаммаси Рамазон ойининг ҳурматидан куннинг қолган қисмида ҳам емакдан тийилишлари вожиб бўлади.
Шунингдек кун асносида балоғатга етган бола ҳам ва мусулмон бўлган кофир ҳам таомдан тийилишлари керак. Уларга ўша кун ва Рамазондан ўтган кунларнинг рўзасига қазо вожиб бўлмайди. Чунки улар ҳали рўза тутишга аҳл бўлишмаганди.
Агар бола иҳтилом бўлиб чошгоҳдан олдин балоғатга етса, рўзани ният қилган бўлса, рўзаси саҳиҳдир. У ихтиёрий рўза ҳисобланади. Агар фасод қилса қазосини тутади. Чунки боланинг нияти саҳиҳдир. Чунки у ихтиёрий рўза тутишга аҳл саналади. Кофир эса чошгоҳдан олдин мусулмон бўлган ҳолда олдин ният қилган бўлса, унинг нияти саҳиҳмас. Чунки у мусулмон бўлмасдан олдин ихтиёрий рўзага аҳл эмас эди.
2 – Олдин зикрлари ўтган мусофир, хаста, ҳомиладор, эмизикли ва хатарни ҳайдаш учун рўза тутмаган кишилар, ҳамда ҳайзли ва нифосли аёллар Рамазондан тутмаган кунлари сонича қазо тутишлари вожибдир. Улар узрли ҳолларида вафот этишса, ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Аммо қазони тутиш имкони бор кунларни ўтказишган бўлса, лекин тутмаган бўлишса ва вафот этишса, қазо қилишга имконлари бўлиб, қазо тутмаган ҳар бир кунлари учун фидя чиқаришни васият этишлари лозим бўлади.
Ҳар кун учун фидянинг миқдори фитр закотининг миқдорига тўғри келади. Агар вафот топганнинг меросхўри бўлса, васият молининг учдан бири доирасида фидяни адо қилади. Агар васият қилмаган бўлса, меросхўрлар унинг номидан фидя чиқаришлари вожиб эмас. Чунки фидя тўлаш ибодат бўлиб, унинг амри билангина адо этилади. Агар меросхўрлар ўзлари чиқаришса, жоиз бўлади, иншааллоҳ
.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Рамазондаги энг аламли азоб онасиз бўлган хонадондир.
Аллоҳим, уларга раҳм қил ва сабри жамил ато қил!

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

🔉
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Муфассал_фиқҳ №24

Рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган узрлар
Рўзада ислом ҳукмларининг енгиллиги ва таклифларининг мосланувчанлиги каби катта хусусиятлар намоён бўлади. Рўза ояти ислом енгиллигини қуйидагича эълон этади: “Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди” (Бақара сураси, 185-оят).
Шунинг учун рўза машаққатли ва узрли ҳолатлар рўза тутмасликни машруъ қилинди. Бу ҳолатларни биз иккига бўламиз:


1 – Рўза тутмасликни мубоҳ ва қазони вожиб этадиган узрлар.
2 – Рўза тутмасликни мубоҳ ва фидяни вожиб этадиган узрлар.
Рўза тутмасликни мубоҳ ва қазони вожиб этадиган узрларга келсак;
1 – Сафар:
Ислом ўзининг шаҳридан узоқ жойга сафар масофаси қадар кетган мусофирга рўза тутмасликни мубоҳ қилган. Шаҳридан саксон икки километрдан ўтса сафар масофаси ҳисобланади. Демак у сафарда экан, Рамазонда рўза тутмаслик мубоҳ бўлади. Сафар тугаши билан мубоҳлик ҳам тугайди. Сафар эса ё ундан сафар қилган шаҳрига қайтиш билан ёки унга сафар қилган шаҳрида ўн беш кун ёки ундан ортиқ туришни ният қилиш билан тугайди.
Сафарга тонг ўтгандан кейин, яъни рўза бошлангандан кейин чиққан куни рўза тутмаслик ҳалол бўлмайди. Чунки у сафарга рўзага киришгандан кейин чиқди. Шунинг учун уни охирига етказиш вожиб бўлади. Сафар рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди, балки рўзага киришмасликни мубоҳ қилади. Агар шу ҳолда рўзасини бузса, фақат қазо вожиб бўлади.
Мусофирга Рамазонда рўза тутмаслик мубоҳлигининг далили Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидир: “Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунларда тутади” (Бақара сураси, 184-оят). “Саҳиҳайн”да Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда шундай дейилади: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафар қилганимизда бизлардан рўза тутганлар ва рўза тутмаганлар бўларди. Рўзадор тутмаганни, тутмаган рўзадорни айбламасди”.
Агар зарар қилмаса мусофир рўза тутгани афзалдир. Чунки у бундан кейин қазо тутишга буюрилган. Рамазондаги рўза ундан бошқадагидан афзалдир. Чунки Аллоҳ таоло умумий қилиб: “Рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир” (Бақара сураси, 184-оят) дейди. Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас”, ҳадислари ва яна Макка фатҳига чиққанларида рўза тутган асҳоблари тўғрисида “Улар гуноҳкорлардир”, дейишлари зарар ва машаққат ҳолатига ҳамл қилинади.
Мусофир рўза тутмасдан чошгоҳдан олдин муқим бўлиб қолса, агар унгача оғиз очадиган иш қилмаса, унга рўза тутиш лозим бўлиб қолади. Чунки бунда ният қилиб олиш мумкин бўлган пайтда, рўза тутмасликка рухсат берадиган узр кўтарилди.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Сан ундан айб қидирма илмни ол
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Сан ундан айб
қидирма илмни ол 🎧

704 КБ 🎧

________

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳикмат

♻️ Дўстларингизга ҳам юборинг уларҳам билишсин!

🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
#Ифторлик_вақти

РАМАЗОННИНГ 17 КУНИ, 29 АПРЕЛЬ

Тошкент вақти билан: 19:20
Оғиз очиш вақти ва дуоси:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлари: (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+2; Жиззах +9/+5; Денов +13/+3; Термиз +18/+7;
Самарқанд +14/+8; Каттақўрғон +16/+12; Қарши +20/+13;
Нурота +17/+14; Навоий +19/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+19; Урганч +34/+35; Нукус +36/+39.

♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!
Каналга уланиш!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!

Ҳатми Қуръон вақтида намоз ўқиётиб омонатини топширибди...

Жуда улуғ кунларда ва Аллоҳнинг уйида омонатини топширибди.
Бу биродаримизни борар жойлари жаннат боғчалардан бир боғча бўлсин. Хавас қиладиган хотима бўлибди.
Аллоҳ барчамизнинг якунимизни гўзал қилсин...👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌺🍀🌸РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍀🌟🍀

🌺 Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌺Юзингиз ТАБАССУМни,
🌺Хонадонингиз БАРАКАни,
🌺Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌺Қалбингиз ИЙМОНни,
🌺Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌺Юрагингиз МЕҲРни,
🌺Жигарингиз ОҚИБАТни ЙЎҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар
🌸Дуода энг гўзал ширин каломлар.
🌸Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
🌸Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
👉
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM