Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

Батафсил:
https://azon.uz/content/views/36062

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧

"Илм" канали 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
🌺🌺🌺💐💐💐

ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛЛУҚЛИ ОДОБЛАР ҲАҚИДА


Бу одоблар ўн бештадир:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва унга керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.
2. Жума кунида ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида ривоят этилган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – бу жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл этиш.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ишлатиб тишларни тозалаш, олдин зикр этилган кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби бошқа тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.
4. Жума намозига такбир айтиб пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта… – тарж.). Жоме масжидига охиста ва виқор билан юриб бориш лозим. Масжиддан ташқарига чиққунга қадар унда эътикофда бўлишни ният этиш.
5. Одамларнинг елкасини босиб ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик.

7. Биринчи сафни талаб этиш. Агар маъқул бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторга ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб минбарга йўлланса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб этиш билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш.
9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт ёки олти ракат суннат намози ўқиш.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, афзал.
11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни ҳузури қалб ва дуои зикрлар билан кузатиб бориш.

@Iymonli_Qalblar_uz
Тақво.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Тақво.

756 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҳикмат

ДУНЁДА БАХТСИЗ ИНСОНЛАР КЎП ЭМАС, ДУНЁДА НОШУКУР ИНСОНЛАР КЎП.

Дўстларингиз га ҳам улашинг уларҳам билишсин!

⤵️📲

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#хайрли_тонг

Алҳамдулиллаҳ!

Янги тонг отди!
«Кўзларимиз кўряпти! Қулоқларимиз эшитяпти».

Алҳамдулиллаҳ...
Қуёш чиқди!
«Биз муминмиз! Шукр қилувчимиз»!

Алҳамдуллаҳ...
Янги кунга етдик!
«Тирикмиз! Бирон нимамиздан айрилмадик!»

Тонгимиз мунаввар... Алҳамдулиллаҳ! Чунки биз Меҳрибон Роббнинг бандаларимиз!

Барча эшиклар ёпилса ҳам, Аллоҳники мудом очиқдир!

Барча сабаблар кесилса ҳам, Аллоҳнинг мадади мудом ҳозир!

Қалблар қотиб қолса, Унинг раҳмати тушади!
=====================
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Кунимиз хайрли ва офиятли бўлсин!

«ИЛМ»каналига уланинг

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳ мени яхши кўрадими?!

Бу савол ҳаловатимни олиб қўйди. Аллоҳ Tаъолонинг бандаларига бўлган муҳаббати сабаблари ва сифатларини Қуръони Карим баён қилгани ёдимга тушиб қолди. Шунинг учун ҳолатимни чамалаб кўриб, саволимга жавоб топиш мақсадида хотирамдаги оятларни айлантириб кўрдим:

فَإِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ

"Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради". ("Оли Имрон" сураси, 76-оят).

— Тақводорларни яхши кўришини топдим. Лекин ўзимни улардан санашга журъат қилолмадим...

وَاللَّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ

"Аллоҳ сабрлиларни севади". ("Оли Имрон" сураси, 146-оят).

— Сабрлиларни севишини топдим. Сабрим камлиги ёдимга тушди...

إِنَّ اللَّـهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ

"Албатта, Аллоҳ эҳсон (яхшилик) қилувчиларни хуш кўради". ("Бақара" сураси, 195-оят).

— Яхшилик қилувчиларни севишини топдим. Бу хислатдан қанчалар узоқлигимни ўзим биламан...

Шу ерга келганда изланишдан тўхтадим. Ўзимда Аллоҳ севадиган нарсани топа олмасликдан қўрқдим...

Амалларимни кўздан кечирдим. Уларнинг кўпини заиф, нуқсонли ва гуноҳларга қоришган ҳолда кўрдим. Шунда

إِنَّ اللَّـهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ

"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" ("Бақара", 222) ояти каримаси ёдимга тушиб қолди.

Бу оят мен ва менга ўхшаганлар учун эканини тушуниб, фикримни қуйидагича охирига етказиб қўйдим:

Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан. Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан. Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан!

Шояд мени Ўзи севганлари қаторига қўшса...

Шайх Али Тантовий (1327-1420 ҳ. / 1909-1999 м.) роҳимаҳуллоҳ.

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ҳикмат

Дўстларингизга ҳам юборинг уларҳам билишсин!

🔊 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
УЙИДА НАМОЗ ЎҚУВЧИ АЗОН АЙТАДИМИ?
#намоз

151-CАВОЛ:
Бир китобдан масжидда азон айтмасдан намоз ўқиш макруҳ, шаҳардаги хонадонларда эса азон айтмасдан намоз ўқиш макруҳ эмас, деб ўқидим. Шунга изоҳ берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ҳақиқатан, масжидда азон ва иқомат ёки иккисидан бири айтилмай қолиши макруҳ ҳисобланади. Чунки азон ва иқоматнинг ҳар бири таъкидланган суннатдир (“Фатҳу бабил иная”).

Шаҳардаги уйида намоз ўқувчи намозининг адоси жамоат кўринишида бўлиши учун, азон ва иқомат билан ўқийди. Агар азон ва иқоматни айтмаса ҳам жоиз бўлади. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг: “Маҳаллада айтилган азон бизга кифоя қилади”, деган гаплари бунга далил бўлади

Чунки маҳалла аҳли ўзларига муаззин танлагач, ҳукман, унинг азон айтиши маҳалла аҳлининг азонидек бўлади (“Ҳидоя”, “Фатҳу бабил иноя”).

Уйда намоз ўқийдиган киши азон ва иқоматни тарк қилиши, ўша маҳаллада азон айтилиб турган бўлса, макруҳ эмас. Лекин азон ва иқомат билан намоз ўқиши афзал ҳисобланади. Намозхон битта бўлса ҳам, кўпчилик бўлишса ҳам, фарқи йўқ.

Агар ўша маҳаллада азон айтилмайдиган бўлса, азон ва иқоматни тарк қилиш макруҳ бўлади, фақат азонни тарк қилиши макруҳ бўлмайди. Иқоматни тарк қилса, макруҳ бўлади (“Фатавои ҳиндия”).

Шуни ҳам айтиш керакки, катта қишлоқлар ҳам шаҳар ҳукмига киради.

Демак, доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин азон ва такбир айтиб ўқисалар афзал бўлади, савобга эришадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Audio
#БИЛАСИЗМИ

Ўзга сайёраликлар мавжудми?

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео #маъруза

Савоб касб қилишнинг энг осони

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад

Манба

↪️ Каналга уланиш
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌿🌹Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🌿🌹Қалбимизни кенг;
🌿🌹Қадримизни баланд;
🌿🌹Сўзимизни олий;
🌿🌹Ҳаётда муваффақиятли;
🌿🌹Охиратда саодатли;
🌿🌹Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🌿🌹Қарзларимизга нажот;
🌿🌹Ризқимизга кенглик;
🌿🌹Кунимизга барака;
🌿🌹Бандаларига суюмли қилиб;
🌿🌹Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🌿🌹Дунёда муборак;
🌿🌹Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
🤲Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!

🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🌸
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

📲
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
АЛЛОҲ ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕР.
Булутларга "менга Аллоҳ ҳақида сўзлаб беринг" десам улардан шаррос ёмғир қуйилди.

Дарахтларга "менга Аллоҳ ҳақида хабар беринг" десам улар қийғос гуллади.

Паррандаларга "менга Аллоҳ ҳақида гапириб беринг" десам улар чуғурлашиб сайраб кетишди.

Қуёшга "менга Аллоҳ ҳақида сўзлаб бер" десам у ўз тафти билан борлиқни қизита бошлади.

Коинотга "менга Аллоҳ ҳақида сўзлаб бер " десам у Аллоҳнинг қонуниятидан заррача четга чиқмай ҳаракат қилаётганини менга англатди.

Бутун коинот Аллоҳга тасбиҳ айтади. Аммо кўпчилик уларнинг тасбиҳини эшитмайди. Уларнинг тасбиҳи Аллоҳ уларга юклаган вазифани мутлоқ вафо билан нуқсонга йўл қўймай адо қилишидир. Инсон эса.....
Инсон эса Аллоҳ уни азиз қилиб ато қилган ихтиёр неъматини суистимол қилиб кўп ҳолларда Унга осий бўлди. Аслида эса вафо намунасини бошқа махлуқотлардан кўра кўпроқ намоён қилиши лозим эди. Зеро унинг Роббиси бутун коинотни унинг хизматида камарбаста қилгандир. Ҳолатимиз нақадар хижолатли!


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳикмат

‼️ Таййормисиз.......⁉️

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг улар ҳам билишсин!👇

Ⓜ️
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
✿°•┈┈┈••ৡ🕌ৡ•┈┈┈•°✿
Ўн нарса фитратдан

#ФИҚҲ

Савол:

Ассалому алайкум! Балоғат ёшига eтаётган қиз ва йигитларнинг қўлтиқ ости ҳамда киндик ости тукларини янги чиқиб бошлаганида юлинадими? Биз шундай қилганмиз, лeкин кимлардир: «Турмушга чиқмагунча тeгиб бўлмайди», дeйишади. Шу масалага ойдинлик киритилса, яқинларимизга ҳам улашсак, яхши бўларди.

ЖАВОБ:

Долзарб масалани кўтарибсиз. Бу ҳам бўлса, сизнинг ибодат масаласида эътиборли эканингиз белгисидир. Анчадан бери шу масалани ёритиш ниятим бор эди. Мен ҳам шундай гапларни кўп бора эшитганман. Ҳақиқатда ҳам баъзиларда шундай одат бор. Келинг, аввало шариатда бу ҳақда нима дейилганига назар солайлик:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўн нарса фитратдан(соф табиатдан)дир; мўйлабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни олиш, бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш, қўлтиқ(туки)ни юлиш, қовуқ(туки)ни қириш, истинжо қилиш», дедилар». Мисъаб: «Ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».

Бешовлари ривоят қилишган.

Инсон мукаллаф бўлганидан кейин бу ишларни амалга ошириши шарт. Демакки, ҳадисда зикри келган нарсалар зоҳир бўлиши билан, яъни қўлтиқ ва киндик остидаги туклар ўсиб чиқиши билан уларни олиб ташлаш керак. Бу маълум бир ёш ёки вазиятга боғланмаган. Бу туклар нопок ҳисобланганидан кейин улардан тозаланиш зарур. «Турмушга чиққунга қадар олмаслик керак», деган гап аслида шариатда йўқ, аксинча, шариат кўрсатмасига зиддир. Уламоларимиз уларни тозалаш орасидаги муддат қирқ кундан ошиб кетмаслиги лозимлигини айтадилар.

Энди ижозатингиз билан бу борадаги ҳаётий татбиққа назар солиб кўрайлик. Дейлик, қиз болаларда 13-14 ёшга етганда ушбу балоғат белгилари зоҳир бўлди. Юқоридаги фикрга кўра у то турмушга чиққунга қадар, яъни масалан, 19 ёшгача уларни тозаламади. Бундай туклар нопок экани, турли ноқулайликларга сабаб бўлиши, нохуш ҳидларни жалб қилиши ҳаммага аён. Лекин қиз боланинг покланиш ҳақида тушунчаси ҳам, тажрибаси ҳам йўқ. Тўй куни тайин бўлганидан кейин, тўйдан бир кун олдин қиз ҳаммомга кириб, покланиш ишини ҳаётида биринчи бор амалга оширади. Бунга минг машаққат ва оғриқлар билан 4-5 соат сарфлаб эришилади. Мазкур ишни тўйдан олдин қанча вақт сарфлаб бўлса-да, қилиш имкони бордир. Лекин тўйдан кейин-чи? Қайси келин ҳаммомда соатлаб қолиб кетиши мумкин? Бундай тозаланишга одатланмаган келин тўйдан кейин ноқулай ҳолатга дуч келиши шубҳасиз. Ё ўрганмагани учун кўп машаққатга, вақт сарфлашга мажбур бўлади, ёки одатланиб қолгани учун тўйдан кейин ҳам покланишга беэътибор бўлиб юраверади. Баъзи, балки аксар можароли оилалардаги келишмовчиликларнинг сабабини ўргансангиз, худди шу сабаб келиб чиқади. Аёлларининг покликка бўлган эътиборсизликлари эрларнинг кўнглини совутади. Ҳар қандай эркак учун аёлининг озода ва хушбўй бўлиб юриши жуда муҳимдир.

Энди қиз болага бу нарсалар олдиндан ўргатиб, одатлантириб борилса, турмушга чиққанидан кейин қийналмайди. Тозаланиш учун соатлаб вақт сарфламайди. Ёшлигидан озодаликка ўрганган қиз нопок юра олмайди. Фақат қизларимизга эмас, балки ўғилларимизга ҳам бундай масалаларда таълим-тарбия бериб бориш, биз, катталарнинг зиммасидаги катта масъулиятдир.

Сабрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етганда, унинг учун уришинглар», дедилар».

Бошқа ривоятда:

«Ётар жойларини ажратинглар», деган жумла зиёда қилинган.

Абу Довуд, Имом Аҳмад ва Имом Термизийлар ривоят қилишган.

Яна шундай мавзуга боғлиқ масалалардан бири шуки, шариатда болаларга фарз бўлмаган бўлса ҳам, намоз ўқишни етти ёшидан ўргатиш лозим. Чунки ёшлигидан ибодатга одатланиб, кўникиб борган бола фарз бўлган кундан бошлаб қийналмай адо этаверади. Уламоларимиз намозга қиёсан рўза, қироат каби бошқа амалларга ҳам болаларни аввалдан ўргатиб бориш кераклигини тавсия этадилар.

Шунингдек, ўғил-қизларимизга ёшлигидан шариат ишлари, айниқса поклик ҳақидаги тушунчаларни бериб, уларни бунга одатлантириб боришимиз лозим.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
📌ДАМ СОЛИШ хақида келган хадислар
(Тингланг ва Улашинг!)

👤УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ

⤵️⤵️⤵️⤵️📲📲📲⤵️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM


☝️ Шайҳ Мухаммад Жибрилдан
🤲Кучли маъноларга эга дуо.
😢 Кўз ёшингизни тийиб тура олмайсиз.


Дўстларингизга ҳам юборинг уларҳам қўришсин!

📲
•••┄┄┄༻📲 🕌 📲༺┄┄┄•••

🔊
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

•••┄┄┄༻🔊 🕌🔊༺┄┄┄•••
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍀

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Охир замонда чиқадиган "Дажжолни" қайси аъзосида нуқсони бор?
Anonymous Quiz
95%
Кўзида;
3%
Қулоғида;
2%
Бурнида;
1%
Сочида;
• САРҲИСОБ •

~ Агар барча инсонларга ваҳий ёғдуси узра назар солсанг уларнинг тўрт синфга бўлинганини кўрасан:

1. Аллоҳга итоат қиладиган ва бахтли ҳаёт кечирадиган;
2. Аллоҳга итоат қиладиган ва қийинчиликда ҳаёт кечирадиган;
3. Аллоҳга исён қиладиган ва бахтли ҳаёт кечирадиган;
4. Аллоҳга исён қиладиган ва қийинчиликда ҳаёт кечирадиган.

~ Сен бу сиранинг биринчисида бўлсанг, табиийки, шундай бўлиши керак. Чунки Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

<> Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.<> ( Наҳл сураси-97)

• Шундай экан, Аллоҳни зикр қилишда, яхши амалларда собит қадам бўлишда бардавом бўл! Мана шу икки дунё саодатидир!

~ Сен агар бу сиранинг тўртинчисида бўлсанг, табиийки, шундай бўлиши керак. Чунки Аллоҳ таоло огоҳлантиради:

📿Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торлик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз... <> ( То Ҳа сураси - 124)

• Бу тоифа икки дунё бадбахтлигига дучор бўлган!
Аллоҳ таоло бу тоифадан бўлиб қолишимиздан Ўзи сақласин!

~ Сен агар бу сиранинг иккинчисида бўлсанг, бундай ҳолда бўлишингни икки эҳтимоли бор:

а) Ё Аллоҳ таоло сени яхши кўради ва даражангни юксалтириш, ажрингни кўпайтиришни истайди. Сабрлилар билан бирга бўлишинг учун сени бу каби имтиҳонларга рўбарў қилаётган бўлади. Бунга ишора қилиб У Зот Ўз каломида шундай дейди:

☝️ Албатта, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар.
Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир. <> ( Бақара сураси-155,156,157)

• Шундай экан белингни маҳкам боғла! Бу башорат сенга муборак бўлсин!

б) Ёки ибодатларингда нуқсонга йўл қўйган ва ўзинг гуноҳларинга эътибор бермай тавбани кечиктираётган бўлишинг мумкин. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло сени Ўз тоатига қайтаришни истаётган, бу сабабли эса сенга огоҳлантиришлар юбораётган бўлиши мумкин. У Зот шундай марҳамат қилади:

☝️Албатта, Биз уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки қайтсалар. <> (Сажда сураси- 21)

• Кўзингни оч! Огоҳлантиришлардан ибрат ол! Раббинга қайт!

~ Аммо асло бу сиранинг учинчисида бўла кўрма!
Асло!
Ҳайҳот!
Учинчи сирадаги инсонлар истидрожга дучор бўлганлардир. Яъни улар қилаётган исёнлари ва зулмларига жазо олмай бу дунёда ғурурга учраб қолишган. Ҳақ таоло бундайларни ўз йўлига қўйиб беради ва лекин уларнинг оқибатлари жуда ҳунук бўлади. Ушлаганда эса бирдан, тўсатдан ушлайди ва улар тавбага улгурмайди. Аллоҳ таоло бу тоифа борасида шундай огоҳлантирган:

☝️ Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар.
Натижада зулм қилган қавмларнинг кети кесилди. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. (Анъом сураси -44,45)

- Раббим!
- Бизларни хатоларимиз билан тарк қилма!
- Кўз очиб юмгунга қадар ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!
- Ғурурдан, исёндан, зулмдан Ўзинг асра!
- Мазлумларимизга Ўзинг нажот бер!
- Золимларнинг пешонасидан Ўзинг тут!
- Даргоҳинга боргунимизга қадар Ўзинг қўлла!
- Сендан ўзга суянчиғимиз йўқ!
- Омин!


@IYMONLI_QALBLAR_UZ