Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун ота-онани қўлини ўпиш керак?!

Солиҳон домла.

☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!✔️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бошгинамга ағнаган, катта тоғлар, алвидо!
Мен кетарман ҳасратланиб, руҳи соғлар, алвидо!
Бу дунёнинг шўр ишига навниҳоллар тебранинг,
Эслироқ боғбони йўқ, қолди боғлар алвидо!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбни гуноҳдан қандай покланади...?

Дўстларингизга ҳам
улашинг 👇👇👇

🕋 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Жаннат аҳли жаннатга кирганда, ўзлари билан дунёда яхшилик узра яшаб ўтган дўстларини топмайдилар. Шунда улар Роббул-иззага: "Эй Парвардигор, бизнинг дўстларимиз бўларди. Улар биз билан намоз ўқишарди, биз билан рўза тутишарди. Биз уларни жаннатда кўрмаяпмиз", дейишади. Аллоҳ жалла ва ало уларга айтади: "Дўзахга боринглар ва қалбида заррача иймони борларни чиқариб олинглар!"
Дўзах аҳли уларнинг бу ердан чиқишлари сабабини сўрайдилар. Улар дўстларининг шафоат қилганларини айтадилар ва Аллоҳнинг бундай деб огоҳлантирганини эслатадилар: "Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ. Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ", дерлар" (Шуаро сураси, 100-101-оятлар).
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мўмин дўстларни кўпайтиринг. Чунки уларнинг қиёматда шафоатлари бўлади".
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар жаннатда мени ораларингда кўрмасанглар, мен ҳақимда сўранглар. "Эй Аллоҳ, фалончи банданг Сени бизга эслатарди", денглар дедилар-да, йиғлаб юбордилар.
Аллоҳ уларни кенг раҳматига дохил қилсин!


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
‌‎یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤا۟ إِنَّمَا ٱلۡمُشۡرِكُونَ نَجَسࣱ

Эй иймон келтирганлар! Албатта, мушриклар нажасдирлар.

Тавба сураси, 28-оят.

🔊 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.

🌸 Хайрли Тонг 🌸

🌤Тонг ҳам отди охиста, секин.
🌸Завқ оласан қарасанг гулга.
🌿Лаа Илааҳа илЛаллоҳ деган,
☀️Хайрли тонг, ҳар мўъмин қулга

Аллоҳ паноҳида бўлинг 🤲

🌹☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!🌹

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
Каналга уланинг!👇🏼
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ИНСОН УМРИНИНГ МИСОЛИ.

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:

«Бир инсонга доимий яшаш учун ҳовли ҳадя қилинди. Унинг ижарада турадиган бошқа уйи ҳам мавжуд. Ижарадаги уйи яқин, ўзига мулк қилиб берилган уй узоқда экан. Икки уй ҳам хароб аҳволда. Ҳалиги одамнинг пули эса битта уйни обод этишга етади, холос. Шунда ўша одам: «Узоқдаги ўз уйимни таъмир қилгандан яқиндаги ижара уйни обод қилганим яхши», дебди. Буни эшитган ҳамма уни аҳмоқликда айблабди. Бизнинг ҳам мисолимиз шунга ўхшайди. Бизга ҳам бу дунё - ижарадаги ҳовли. Биз охиратдаги ўзимиз учун доимий манзил бўладиган уй қолиб, 70-80 йилга берилган ижара уйни обод қиляпмиз».

Инсон умри худди киприкда турган ёш томчисига ўхшайди. Қаерда, қачон тушишини ва қанча муддат туришини Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Шу боис ақиллик киши Аллоҳнинг хузурига боришга, ўзининг зиммасига юкланган вазифани адо қилиб, доимо тайёр туриши лозим.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬👇

📲 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Довуд алайҳиссаломга қайси китоб нозил бўлган?
Anonymous Quiz
30%
Таврот;
51%
Забур;
15%
Инжил
5%
Қуръон;
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"(Бегона аёл ёки кишиларга ёмон ниятда) қараш иблиснинг заҳарли ўқларидан бир ўқидир. Ким Аллоҳдан қўрқиб бу ишни қилмаса Аллоҳ азза ва жалла у инсон қалбида ҳаловатини топадиган имон ила мукофотлайди."
Ҳоким мустадракда ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳадис шарифда бегона аёл ёки кишиларга ёмон ниятда қараш заҳарли ўқга ўхшатилди. Чунки, у инсонни қалбини заҳарлайди. Кейин Роббиси, оиласи,бола-чақаси, бутун жамият билан орасини заҳарлайди. У, шаҳвати олдида исонни қулга айлантиради. У инсон, ўз наслини,келажагини ўзи заҳарлайди.Кўзи бошқа нарсаларни кўрмай қолади. Натижада, одамлар орасида обрўси тўкилиб,шаъни булғанади. Иблиснинг биргина заҳарли ўқи бутун оилаларни бузиб, жамиятни парчалайди. Бир қараб қўйиш катта ғалванинг бошланишидир. Шунинг учун уни олдини олганларга жуда катта мукофот берилади. У , Аллоҳ мукофот қилиб берадиган имон ҳаловатидир.


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
🌸Азиз инсоним, ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!!!

🤲Аллоҳ таоло бу кунда қилинадиган дуо ва ибодатларингизни даргоҳида қабул қилсин!🌸🍃🌸🍃

🤲Барчамизни билиб билмай қилган гуноҳларингизни мағфират қилсин!🌸🍃🌸🍃

🤲 Осмондан барака ёмғирини ёғдирсин!🌸🍃🌸🍃

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ♻️

©
@IYMONLI_QALBLAR_UZ


Каналга уланиш учун👇🏻👇🏻

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Surat Al-Kahf
Maher Al Muayqili NEW
#Навбатдаги_30_пора📀
(2020)
#New_edition_studio_Recording📀
#New_recitation
☝️ Бу тиловат студяда ёдлашга қулай тарзда тиловат қилинган.

🌐 Бутун дунёда ўз муҳлисига эга☝️
🕋 '' Масжид ал Харамнинг'' имомларидан;
👳‍♂ Шайҳ Маҳер бин Хаммад Ал Муайқили;
❤️ ''Каҳф'' сураси;
🎙 Тингланг ва роҳатланинг!

⌛️41:01 (давомийлиги)
💾 16.9мгб (хажми)
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••

🔊
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

Манба🔽🔽🔽

🔊
@Quran_30_Pora 📲
✿°•┈┈┈••ৡ🕌ৡ•┈┈┈•°✿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАЛИҚНИНГ МУҲАББАТИ ҲАҚИДАГИ ҚИССА

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди. (Қуръон 33:57)


Obuna bo'lish uchun 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
​​☝️#ШЕЪРИЯТ

📚ҚУРЪОНГА ЧОРЛОВ

🌹Эй ўғул, ўқигил ушбу хатимни,
Бежавоб қолдирма насиҳатимни.

🌹Худо Каломиға эҳтиром айла,
Мажийдни ҳофизанг ичра авайла!

🌹Уйингни ҳар бурчи каломга тўлсин,
“Бисмиллаҳ” дегину, фалаклар кулсин,

🌹Унутма бу ишни, тарк этма ҳар он,
Осиб қўйиш учун келмаган Қуръон!

🌹Қанча кўп ўқилса, титилса Китоб,
Худонинг олдида камаяр итоб.

🌹Китобнинг янгиси зўр китоб эмас,
Қуръони янги уй файзли эмас.

🌹Қадимда совчилар солишса оғиз,
Каломни текшириб, сўрарканлар қиз.

🌹Уй учун саналмиш энг гўзал одоб –
Титилган жойнамоз, эскирган китоб...

🌹Бахт қўйиб юбормас десанг қўлингни,
“Фотиҳа”ни ўқиб, очгил йўлингни.

🌹Кейин “Бақара”дан хулосалар ол,
Қанча чуқур кетсак, кучаяр хаёл.

🌹Сайр этмоқ бўлибсан, ўғлим, Қуръонга,
Меҳмон бўлиб кетгин “Оли Имрон”га.

🌹Ҳикоятлар тинглаб Мусо, Ийсодан,
Ўзингга хитоблар топгил “Нисо”дан.

🌹Ўқиб сан сураи Мужодалани,
Топурсан Аллоҳга қанча нолани.

🌹Калом юрагига қани, йўл олсин,
Деб сени қаршилар сураи Ёсин.

🌹Кутиб олган бўлса гўзал “Таборак”,
Ўғилчам, улуғ бахт бўлсин муборак!

🌹“Ар-Роҳман”ни ўқи бўстонда яйраб,
Сенга жўр бўлғуси булбуллар сайраб.

🌹Ўқийвер, нолангдан титрасин олам,
Айла шайтонларнинг рангини сомон.

🌹“Мўминун”ни ўқи, ҳис қилиб, англаб,
Мўминлар аслига қайтсинлар тинглаб.

🌹“Кофирун”ни ўқи, аҳдингни бергин,
Тўғри йўлдасан-ку, кўксингни кергин!

🌹Худонинг динига ким кўтарса қўл,
Сураи Таббатдан кўрсатиб қўй йўл!

🌹Амал қил, кирдингми қутлуғ қасрга,
Мувофиқ яшасанг, бас, “вал ъаср”га.

🌹Ўқи “Фил” сурасин, бағрини тилсин –
Янги Абраҳалар охирин билсин!

🌹Ул улуғ Воқеа бўлмасдан аввал,
“Воқеа” сурасин ўқигин жадал!

🌹“Қория”ни ўқи, йиғласин олам,
Ўшал оғир Кунга тайёрлан, болам!

🌹Ихлос ила ўқи “Ихлос” сурасин,
У сани маҳшарда йўқлаб сўрасин!

🌹Топганда олсин у шафоатига,
Худо изни ила ҳимоятига.

🌹“Ихлос” қиёматнинг ажиб сиридир,
Худо Каломининг учдан биридир.

🌹“Иза жаа”ни ўқи ҳаловатолди,
Фатҳ кунлари ҳам яқинлаб қолди.

🌹“Фалақ” зулматидан истагин паноҳ,
Яхшилаб ўқисанг, асрайди Аллоҳ!

🌹“Ан-Нос”нинг маъниси “одамлар” эрур,
Алар ҳам юракка зарарлар берур.

🌹Ушбу сура билан тугайди Қуръон,
“Садақаллоҳ” деб қўй ўқигач ҳар он.

🌹Чунки бу одамнинг сўзлари эмас,
Ҳатто пайғамбар ҳам китобим демас.

🌹Ибни Масуъд бунда сўзламиш ғоят:
“Дунёдан афзалдир ҳар қандай оят!”

🌹Энди ўйлаб кўргин не ўқиганинг,
Миллионлаб дунёни ҳис қилган танинг...

🌹Малаклар пойингда тўшарлар гилам,
Қуръон қарши олар шафоат билан.

🌹Болам, бундоқ бахтни топа олмассан,
Гар қадрин англасанг, ёпа олмассан!

🌹Тушуниб қолсанг гар Қуръон лаззатин,
Инкор этар эдинг дунё роҳатин.

🌹Ман ўзим бу йўлда кула олмадим,
Қуръон хизматчиси бўла олмадим.

🌹Болам, такрорлама хатоларимни,
Қабул қил бу холис нидоларимни.

🌹Қуръонни олгин-да, кўзингни ёшла,
Боболаринг кутар... Тиловат бошла!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
🌸Ассалому алайкум!
🌸Янги тонг, янги кун муборак!

🌸Барчангизни ишларингизга

🌹🌸Аллоҳим
🌹🌸ривож,
🌹🌸барака,

🌹🍃хонадонингизга
🌹🍃тинчлик,
🌹🍃хотиржамлик,
🌹🍃тўкин-сочинлик ато этсин!

#Ҳадис
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

«Ким (қилган) амалини бошқаларга билдирса (эшиттирса), қиёмат куни Аллоҳ таоло (унинг бу ҳолини маҳшар аҳлига) эшиттиради. Ким риё учун бир иш қилса Аллоҳ таоло унинг асл мақсадини юзага чиқаради».
Бухорий, Муслим, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари.

🌹💐🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃💐🌹
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈••┈•┈•✿🌙
☝️𝘼𝙇𝘽𝘼𝙏𝙏𝘼 𝙊'𝙕 𝙔𝘼𝙌𝙄𝙉𝙇𝘼𝙍𝙄𝙉𝙂𝙄𝙕𝙂𝘼 𝙃𝘼𝙈 𝙏𝘼𝙍𝙌𝘼𝙏𝙄𝙉𝙂!!!✔️
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈••┈•✿
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
БУЮК БИДЪАТЛАР

БУЛАРНИ
БИЛИШЛИГИМИЗ ЛОЗИМ!

БУ АМАЛЛАРНИ БАЖАРСА, ЁМОН БЎЛАДИ ДЕГУВЧИЛАР АДАШУВЧИЛАРДИР


*.Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
*.Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
*.Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
*.Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
*.Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
*.Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса;
*.Хўроз бемаҳал қичқирса;
*.Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
*.Бойўғли сайраса;
*.Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
*.Ҳовлига мажнунтол экилса;
*.Сафар ойида тўй қилинса;
*.Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
*.Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
*.Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
*.Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
*.Биров тишлаган нарсани еса;
*.Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
*.Бахт ёки бахтсизлик Пешонанинг кенглиги;
*.Қўлнинг узунлиги;
*.Тана аъзоларининг шакли, ҳажми; Кўзнинг ранги;
*.Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
*.Синиқ ойнага қараш;
*.Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
*.Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан даромад ва баракага юзага келмайди!
*.Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
*.Ўнг кафт қичиши;
*.Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
*.Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
*.Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик, туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши асос бўлолмайди!
*.Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
*.Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
*.Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
*.Сувда қайнатилган мошнинг тез очилиши НАЗАРДАН сақламайди.
*.Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
*.Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
*.Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.
*.Кимнингдир ўлимига Юлдуз учиши;
*.Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
*.Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
*.Бешикни икки киши кўтариши;
*.Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
*.Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!

БУ НАРСАЛАРГА ИШОНCАНГИЗ...
Адашасиз!!!
Адашасиз!!!
Адашасиз!!!


🤔 Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
-хато, бидъат.

🤔 Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
-хато, бидъат.

🤔 Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
-хато, бидъат.

🤔 Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ; -хато, бидъат;

🤔 Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
-хато, бидъат.

🤔 Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
-хато, бидъат.

🤔 Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
-хато, бидъат.

🤔 Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
-хато, бидъат.

🤔 Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
-хато, бидъат.

🤔 Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
-хато, бидъат.

🤔 Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
-хато, бидъат.

🤔 Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки, у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
-хато, бидъат.
.
🤔 Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади????
-хато, бидъат.

Огоҳ бўлинг:
булар БИДЪАТ ва ЗАЛОЛАТдир.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ УЛАРҲАМ БИЛИШСИН ‼️‼️‼️

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Илмсиз аёл сени тушунмайди. Сендан илмлироқ аёл ҳам сени тушунмайди. Илмда сенга тенг бўлган аёлдан фақат эркаклигинг билан ортиқ бўласан. У эса ғурури билан сендан ортиқ бўлади. Эркаклик бошқарувни тақозо қилади. Ғурур эса ғалаённи тақозо қилади. Бошқарув билан ғалаёндан оиланинг бахтсизлиги келиб чиқади. Яхшиси ғурур ғалаёнини илм билан бостириш учун хотинингдан кўра илмлироқ бўл!

©Айман Ёғий

Манзилимиз.
••••••••●○🌹○●••••••••

♻️Яқинларингизгa  улашинг!!!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ