Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу:

Савдогар дўстимга айлантириб туриш учун пул бериб турсам ва у ҳар ойда фойдани ярмини бериб турса бўладими?

⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️👍⤵️📲👍

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​​​🤔 АҚЛЛИ АЁЛ
ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

❄️ Эр совуқ муомалада аёлига:
-Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? деди.

🌸Аёл:
-Яхши, лекин кеч қолманг. Электр узилиб қолади, деди.

Унинг бу гапидан ҳайрон қолиб:
-Сенга ким айтди, уни узилиб қолишини? деди.

Аёл:
- Мен айтябман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғу бўлиб қолaди. Уйга киришингиз билан ҳамма жой ёришади нурга тўлади, деди.

🍀 Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган Эрнинг...
Уйдан чиқиши билан, қайтишни завқ билан кута бошлади...
•┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

● Изоҳ: Ақлсиз аёллар эрини кўчадаги хотинлар йўлдан урмасин деб: Қаерга кетаябсиз...Қачон келасиз...(в.ҳ.к) деб тергайверади, натижада эр хотинини эсласа асаби бузиладиган бўлиб қолади.

🌸○Ақлли хотинлар эса эрини кўчадаги хотинлар уриб кетади деб ғам ташвиш қилиб юрмайди, ўзи эрини йўлдан уради. Эр хотинига ошиқ бўлиб кўчага чиқса ҳам фикри уйда бўлади.
《 《•🍃🌹🍃•》》
#Маслаҳат:

Хурматли, азиз, дилбар Аёллар ширин сӯз бӯлинг шунда кӯчадаги манаман деган қаламқош хам эрингизни йӯлдан ура олмайди

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш 👇

Doʻstlaringizga yuboring

🌐Bizni Kuzatib Boring!💠

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум!

🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

Аллоҳим! Сен Енгиллаштирувчи, Осонлаштирувчисан!
Ишларимизни осон қил, орзуларимизни рўёбга чиқар.
Биз учун нима яхши бўлса, уни бизга бўйсундириб қўй.

⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️

🔊🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
100 Al-'Adiyat
Maher Al-Muaiqly
#Қуръон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳар куни бир сурадан ташлаб борамиз.

Маҳер Ал-Муақлй

100- ''Аъдият'' сураси.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
@IYMONLI_QALBLAR_UZ канал аъзолари илтимос диққат билан ўқиб чиқинг☝️☝️☝️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ канал ижодкорлари тақдим этади!

Хаётимизда биз эътибор бермайдиган лекин бу нарса келажагимизга таъсир кўрсатадиган жараёнлар:

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман🌺

Она фарзандига деди:

- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:

- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?

Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади..

Каттароқ бўлгач, мактабга борди.

Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.

Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:

- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?

Устоз жавоб берди:

- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади..

Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:

- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.

Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болажон отасидан:

- "Дада, қани менинг велосипедим?"
деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.

Ота деди:

- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?

Ҳикоя давом этди...

Болакай ёлғончи бўлиб катта бўлди.

Яқинлари унинг ҳатти-ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

«Ҳар бирингиз роъий (раҳбар) ва ҳар бирингиз ўз раиятингиздан масъулсиз. (Муттафиқун алайҳ)
@IYMONLI_QALBLAR_UZ

Куни ҳикмати

Ёш бола саккиз ҳислати билан биздан фарқ қилади:

1. Ризқнинг ташвишини қилишмайди.

2. Бемор бўлса, Аллоҳнинг қазои-қадаридан хуноб бўлишмайди.

3. Уларнинг қалбида гина-қудурат, кек ва адоват бўлмайди.

4. Улар тезда ярашишга шошиладилар.

5. Улар тўп-тўп бўлиб овқатланадилар.

6. Улар бироз қўрқоқроқ бўладилар, холос.

7. Кўзларига дарров ёш келади.

8. Алдашни, иккиюзламачиликни билмшмайди.
Қани энди биз ҳам ана шундай бўлсак!

(Ҳикмат «ҳикматлар саодатга етаклар» номли китобидан олинди.)

🌷Аллоҳумма солли ва саллим ва борик ала набиййина МУҲАММАД.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Илтимос шундай вазиятларга эътибор бўлайлик!

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг улар ҳам билишсин!

📲 Каналимиз манзили
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz каналида Хазил тагидаги зил лойиха вақти:

#Унутманг☝️

Ёмон хотин лимондай гап.
Озгина шакар сепмасангиз,
юзингизни буриштириб юборади.


⤵️👍⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️👍⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Савол:
Нонни ҳурматлаб ўпса бўладими?

Жавоб:
Бунинг зарари йўқ. "Дуррул мухтор"да келади: "Нонни ўпишни шофеъийлар жоиз деб айтишган. У мубоҳ бидъатдир. Ҳасан бидъат ҳам дейишган. Уни босишни макруҳлиги нақл қилинган. Бизнинг (ҳанафийларнинг) қоидалари ҳам шунга мувофиқ. Нонни пичоқ билан кесманг, уни ҳурматланг, дейилади.
"Ширъатул ислом"да келади: "Нон иложи борича ҳурматланади".

Савол:
Ҳожатхонада гаплашиш мумкинми?

Жавоб:
Ҳожатхонада гаплашиш макруҳ.

Савол:
Дуо қилишда кафтларини очадими ёки бирлаштирадими?

Жавоб:
Кафтларини ёйиб, орасини очгани афзал. Шамсул аимма Ҳилвоний шундай деганлар.

Савол: Дуодан кейин қўлни юзга суртиш борми?

Жавоб: Ҳа, бор. Аксар машойих бунга эътибор қилишган. Саҳиҳ қавл шу ва бунга хабар ворид бўлган.

Имом Абдулҳай Лакнавийнинг "Нафъул муфтий вас соил" китобларидан

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Кишининг қиймати нимада?

Инсоннинг қиймати эга бўлган нарсасида эмас балки берадиган нарсаси билан бўлади. Мана қуёш, оловга эга лекин у борлиқни нурга тўлдиради.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Namoz insonni gunoxlardan poklaydi.
@qalbdavosi
УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Намоз инсонни гунохлардан поклайди. 🎼

1,06 МБ 💾

Дўстларингизга ҳам улашинг!

⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️👍⤵️
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал хотима. Ироқнинг Мосул шаҳри, Мажид масжиди имоми хуфтон намозини ўқиб бераётганда вафот этди

⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Иммунитетни кучайтириб, касалларни бартараф қилувчи 8 хил таом.
- Анор
- Қатиқ
- Саримсоқ
- Пиёз
- кўк чой
- шууфан
- Қовоқ
- Брукилли

Учта нарса жисмни касал қилади
1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.
Баданни бузувчи тўртта нарса
1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)

Тўртта нарса юзни чиройликлаштиради ва кўркамлаштиради
1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват

Ризқни кенгайтирувчи тўртта нарса
1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

Ризқни танглаштирувчи тўртта нарса
1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат

Қачонки маъсият остонасига келиб қолсангиз қуйидаги уч оятни эсланг!
1. Алам яълам бианналлоҳа яро.
2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.

Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.

Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.
Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун.
Ватс аппда 300 та шеригингиз бор...

Телефонда 80 та...

Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар

Қабрда эса яна ёлғизсиз.

Ажабланманг, - бу ҳаёт.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ассаламу алайкум!

Хайрли_тонг
Бугунги кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин. Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
099 Az-Zalzalah
Maher Al-Muaiqly
#Қуръон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳар куни бир сурадан ташлаб борамиз.

Маҳер Ал-Муақлй

99- ''Залзала'' сураси.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Йўл юрарди Донишманд тинмай,
Бир қишлоқда бир дам тўхтади.
Савол берди қишлоқнинг аҳли:
-*АЁЛ ЗОТИ ҚАНДАЙ ЗОТ ЎЗИ...?

Ўйлаб, деди- Донишманд секин:-

-АЁЛ асли қалбнинг гавҳари,
Усиз ишнинг йўқдир самари.

АЁЛ шундай зотдир ожиза,
АЁЛ бизга ЕТТИ МЎЪЖИЗА.

Оёғининг остида ЖАННАТ,
Қўли гулдир ажойиб САНЪАТ.

Тишлари дур товланиб турар,
Кўзларида меҳр мавж урар.

Пичирлайди лаблари фақат,
АЁЛ учун берилган тоқат.

Сочларида қор, қиров номи,
Тилларида Бахтнинг каломи.

Қулоқлари тинглар яхши сўз,
Киприклари мисли бир товус.

Қошларида камоннинг акси,
Ҳеч ЗОТ йўқдир АЁЛДЕК яхши.

Ўзи эмас болам есин дер,
Ширин болам ОНАМ десин дер.

Кўникади шарт қўйса ТАҚДИР,
Бундай ЗОТ ким, АЁЛдир ахир.

Эркаксизми АЁЛни дерсиз,
АЁЛ менинг бир ёрим дерсиз.

Онам АЁЛ, Аёлим АЁЛ,
Опа -сингил, жигарим АЁЛ.

Ўзбек аёли иболари бор,
Бошда рўмол,Зеболари бор.

Сўзим бисёр АЁЛ васлига,
Сўзим ожиз, АЁЛ наслига.

Деди, шундай сўзлар ДОНИШМАНД!
Қишлоқ аҳлин қамради ҲАЙРАТ!!!

Наҳот АЁЛ, шундай УЛУҒ ЗОТ,
АЁЛларнинг бори ўзи БАХТ...!!!



⤵️👍⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️👍⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Она_она-да!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ

Онадан сўралди:

Болаларингиздан қай бирини яхши кўрасиз?

Айтди:

-Касалини то шифо топгунча. Ғоибини то ҳозир бўлгунча. Кичигини то катта бўлгунча. Ҳаммасини то ўлгунимча яхши кўраман.


☝️ Анчамунча олимлар ҳам бундай ҳикмат ни айта олишалмайди☝️
Тан олиш керак !


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Савол_жавоблар!

#Мавзу:
Футбол жамоаларига пул тикиш мумкинми?

#Савол:

Ассалому алейкум. Айни дамда мен хориждаман. Бу ерда футбол ўйинларига пул тикиб баҳслашадиган кафелар мавжуд. Ташриф буюрувчиларнинг ҳар бири албатта бу баҳсда иштирок этади. Ютган меҳмон кассадан белгиланган фоизда ўз ютуғини олади. Шариатимизда бундай нарсаларга қандай қаралади? Одилҳон қори ака Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

#Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Маълум шартларга кўра, футбол ўйнаш ва томоша қилиш жоиз. Лекин турли клубларга пул тикиш – қимор ҳисоблангани учун – жоиз эмас. Унинг ортидан топилган пул ҳаром саналади.
Хуллас, шариатда футбол жамоаларига пул тикишга рухсат этилмайди. Мусулмон одам бундай ношаръий ишлардан йироқ юради, билмаганларга айтиб, огоҳлантириб қўяди.


Дўстларингизга ҳам улашинг улар ҳам билишсин!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://telegram.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Биринчи қадам...

Бахтсизликка қўйилган биринчи қадам намозни тарк қилишдир.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz