Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
​​══════☁️☀️☀️☁️══════

🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃

#хайрли_тонг

😊 Агар ҳаётда хурсандчилик севсанг,

👉🏻 Соғлигингга эътибор қил.

☺️ Агар ҳаётда бахтиёрлик севсанг,

👉🏻 Хулқингга эътибор қил.

☺️ Агар ҳаётда барҳаётлик севсанг,

👉🏻 Ақлингга эътибор қил.

🙌 Агар буларнинг барини севсанг,

👆🏻ДИНингга эътибор қил!

🎊Кунлар Саййиди Жума Айём Муборак!🎊

🤲 Аллоҳ солиҳ амалларга муваффақ қилсин!!!

🤲 Кунингизнинг ҳар сонияси ибодатла, тоат-ла мунаввар, хайрли, фойдали бўлсин!!!

📌 Дуоларингизда биз гуноҳкорни ҳам эслаб ўтсангиз беҳад мамнун бўлар эдик...


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
018-Al-Kahf
Yasser Al Dossari
#Қуръон

''Каҳф'' сураси

Яссер Ал-Доссари
.

Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧


Дўстларингизга ҳам юборинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот йўллайди. Ўнта гуноҳини ўчириб, уни ўн даража кўтаради»

Бу ҳадисни эшитиб яна сизни нима кўпроқ саловат айтишдан тўсади?

Дўстларингизга ҳам улашинг!

😊👇👇👇📲📲👇👇📲📲👇👇


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
САЖДАИ САҲВ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
#намоз

CАВОЛ:
Саждаи саҳв қайси ҳолатларда ва қандай тартибда қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Саждаи саҳв қилиш вожиб амаллардан бўлиб, намоздаги маълум бир тартиб-қоида бузилган пайтда бажарилади. Саждаи саҳв билан, намозда қилинган хато тузатилган ҳисобланади.

Саждаи саҳв қилиш тартиби қуйидагича:
- Охирги қаъдада ташаҳҳуд ўқигандан кейин ўнг томонга салом берилади;

- сўнгра икки марта сажда қилинади;

- саждадан қайтиб ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқилади;

- сўнгра икки тарафга салом бериб намоз тугатилади. Бу ҳақида қуйидаги ҳадиси шариф ривоят қилинган:

عَنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ "لِكُلِّ سَهْوٍ سَجْدَتَانِ بَعْدَ مَا يُسَلِّمُ" (رواه الإمام أبو داود والإمام ابن ماجة)

Савбон разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир адашиш сабабли, салом бергандан кейин икки сажда бор”, дедилар. (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

Саждаи саҳвни қуйидаги ҳолларда бажариш вожибдир:

- Агар намоз ичидаги фарзлардан бири ўз ўрнидан олдин бажарилса. Масалан, қироат қилмай рукуга кетиб, рукудан қайтиб қироат қилса;

- Бир фарз ўз ўрнидан кечиктирилса. Масалан, тўрт ракатли намознинг биринчи қаъдасида ташаҳҳуддан сўнг учинчи ракатга турмай салавотни энг камида “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад”гача ўқиса (аммо ундан оз бўлса саждаи саҳв лозим бўлмайди). Бу ерда намознинг фарзларидан бири учинчи ракатнинг қиёми кечиктирилган ҳисобланади.

- Бир фарзни такрор қилса. Масалан, икки марта руку қилса, ёки уч марта сажда қилса;

- Бирор вожиб амални ўзгартирса. Масалан, махфий қироат қилинадиган жойда жаҳрий қироат қилса ёки акси бўлса;

- Бирор вожибни бажармаса. Масалан, тўрт ракатли намознинг биринчи қаъдасида ўтирмаса (“Фатҳу бабил иная”) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Joxillarga gapirma
@qalbdavosi
УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Жохилларга гапирма. 🎼

1,01 МБ 💾

Бошқаларга хам эслатинг зеро сиз сабаб улар хам Хақни билиб олишар.


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
МИСРДАН КЕЛГАН СОБИҚ ДЕПУТАТ ҲАБАРИ: 😷😷😷
Коронавирусни лаънатламанг: - У бутун оламни инсонийликка қайтарди;
- Одамларни Яратганга ва одамийлик аҳлоқига қайтарди!;
- Барлар, тунги клублар, фохишахоналар, қиморхоналар ёпилди! Алҳамдулиллаҳ!
- Фоиз ставкалари камайтирилди (риба);
- Оилаларни қовуштирди;
- Нопок хатти-ҳаракатларни тўхтатди;
- Бу одамларнинг ўлик ва ҳаром бўлган ҳайвонларни ейишини тўхтатди;
- Ҳозиргача ҳарбий ҳаракатларнинг учдан бир қисми соғликни сақлашга сарфланди;
- Араб давлатларида шиша (спиртли ичимлик) тақиқланди. Коронавирус сабабли одамларни дуо қилишга ундашмоқда;
- Бу диктатор ва уларнинг кучларини йўқ қилади;
- Ва ниҳоят, ҳозир одамлар тараққиёт ва технологиялардан кўра, Аллоҳга сажда қилмоқдалар.
- Бу ҳукуматни қамоқхоналар ва маҳбусларга эътибор қаратишга мажбур қилмоқда.

- Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайҳи ва саллам) 1400 йил олдин ўргатганларидек суннатга мувофиқ яшамоқлик, яъни тозаликка эътибор кучайди: СубҳанАллоҳ, қандай аксириш, эснаш ва йўталишни ўргатди.
- Коронавирус бизни уйда оиламиз, фарзандларимиз билан бирга бўлишга мажбур қилмоқда, оддий ҳаёт кечиришга чақирмоқда, кўча-куйда бефойда вақт сарф қилмасликка даъват қилмоқда. СубҳанАллоҳ ва бизларни уйқудан - бу дунёнинг уйқусидан уйғотиб, фақатгина Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан қилган гуноҳларимиз учун мағфират ва нажот сўрашимиз ҳамда шукурлар қилишимизга чақирмоқда. МашаАллоҳ!
Бунда ақл эгалари учун катта ибрат бордир!
☝️

📲 @Rasululloh_Vasiyatlari 🔊
Баъзи норасмий маълумотларга кўра, сўнгги ойларда коронавирус сабабли дунёда

Фаҳш ишлар 70% га камайган.
«Ошиқ-маъшуқлик» 50% га камайган.
Маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш 50%га камайган.
Қимор ўйнаш 80% га камайган.
Ўзаро жанжал ва отишмалар 60% га камайган.
Кўчалардаги тартибсизликлар 60% га камайган.
Тозалик даражаси 70% га ортган.


Доим бир ёмон нарсани иккинчи яхши тарафи бўлади👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ucell уяли алоқа оператори абонентларга ҳар қандай вазиятда ҳам алоқада қолиш имкониятига эга бўлишлари учун қўшимча қулайликлар яратишда давом этмоқда.

Бугундан бошлаб ойнинг охиригача олдиндан тўлов тизимида хизмат кўрсатувчи Prepaid тариф режаси абонентлари #uydautiramiz хизматларига бепул уланиши имкониятига эга бўлишади.

Уланиш учун нима керак? Фақат баланс мусбат қийматда бўлиши кифоя

Телефонингиз клавиатураларидан *464# USSD буйруғини териш орқали хизматларига уланиш мумкин.

Хизматини фаоллаштирилганда нималарга эга бўласиз?

Сизга муваффақиятли уланиш кунидан бошлаб 30 кун давомида қуйидаги хизматлар бепул тақдим этилади:

Тармоқ ичидаги чиқувчи қўнғироқлар бўйича 1000 дақиқа.
Ўзбекистон бўйлаб 1000 та СМС.
100 мегабайт Интернет-трафик.
Хизматга бугундан ой охиригача, балансда ижобий қолдиқ мавжуд бўлганда бир марта уланиш мумкин.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ учун канал аъзолари га янгилик
Uzmobiledan oylik internet to'plamlari!
Play marketdan USSD mobile yordamchi mobil ilovasini yuklab oling va barcha kompaniya xizmatlari,tariflar, ussd kodlar xaqida batafsil ma'lumotga ega bo'ling!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇
http://play.google.com/store/apps/details?id=uz.pdp.ussdmobileyordamchi
#Канал_аъзола_диққатига!

Нега бу каналда алоқа кампаниялар ҳақида маълумот ташалябди деб сўрашингиз мумкин.

Бу барчаси сиз азиз
@IYMONLI_QALBLAR_UZ аъзоларини манфаатларини кўзланмоқда.Тўғри тушинасилар деган уммидаммиз!

Ҳайрли тун!
Таҳажжуд намозига албатта туринг!


🔊 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳаёт ва ўлим...

Бир киши ҳаким зотдан сўради:

-Бемор акангизнинг соғлиги қандай?

-Оламдан ўтдилар.

-Ўлимига нима сабаб бўлди?

-Ўлимига ҳаёт бўлгани сабаб бўлди!

Ҳа азизлар, дунёга келдикми, уни бир кун тарк этишимиз ҳам бор.

Бир шоир хўп айтган экан:

Умрнинг паймонаси ўлим бўлса,
Не фарқ узун ё қисқа яшаб ўлса.

Инсонни қанча яшаши эмас, қандай яшагани муҳим!

#Умримизни гўзал ўтказайлик!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатух🤝

🌤 ☀️ Хайрли тонг! ☀️

📿Кунингиз хайрли барокатли бўлсин!

🤲Аллоҳ паноҳида бўлинг!
улашинг.☺️

☝️ Дўстларингизга ҳам улашинг!
📲

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Azan - Azon chiroyli
<unknown>
#Азон🗣

-Гўзал азон Насир ал-Қатамийдан.
#улашинг👥

🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
003-Al-Imran
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

3-''Оли Имрон'' сураси

Яссер Ал-Доссари.

Дўстларингизга ҳам юборинг !


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ЭРКАКЛАРНИНГ СОЧ ОЛДИРИШИ ҲАҚИДА.

#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ:
Ҳозирги кунда кўпчилик ёш йигитлар орасида сочининг икки ён томонини олдириб, тепа қисмини қолдириш мода бўлган. Баъзилар бундай қилиш жоизмас дейишяпти. Динимизда бу жоиз эмасми?

💬 ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Эркак киши сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириши араб тилида – “қазаъ”, дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ " أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نهَى عَن القَزَعِ ". قَالَ عُبَيْدُ الله: قُلْتُ لِنَافِعٍ: "مَا القَزَعُ؟" قَالَ: "حَلْقُ بَعْضَ رَأسِ الصَّبِيِّ ، وَيُتْركَ بَعْضٌ". مُتَّفق عَلَيْهِ .

Бу ҳақда Нофеъдан ривоят қилинади: “Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар”, деган”, деди. (Ҳадисни ровийси) Убайдуллоҳ айтади: “Мен Нофеъдан: “Қазаъ нима?”, деб сўрадим. Шунда Нофеъ "У – ёш боланинг сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини ўз ҳолича қолдириш", деди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Уламолар ҳадисда зикр қилинган тарзда соч олдириш макруҳ эканига иттифоқ қилишган. Ҳадислардаги қайтариқ ёш болалар ва катталарга баробар эканини таъкидлашган.

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ “қазаъ”нинг шариатда нима учун манъ қилингани борасида уламолар турлича фикр билдирганларига ишора қилиб, бундай деган:

وَالْحِكْمَةُ فِى كَرَاهَتِهِ أَنَّهُ تَشْوِيْهٌ لِلْخَلْقِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ أَذى الشَّرِّ وَالشَّطَارَةِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ زَيُّ اليَهُودِ

“Сочни баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириш макруҳ эканининг ҳикмати шуки, у яратилган ташқи қиёфани бузиш ҳисобланади. Баъзилар: у айёр ва ёмон одамларнинг азият беришига ўхшашлиги учун манъ этилган, дейишган. Яна баъзи аҳли илмлар эса: Унда яҳудийларнинг ташқи кўринишига ўхшашлик бўлгани учун мумкин эмас, деганлар” (Манба: “ал-Минҳож шарҳу Саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож”).

Соч олдиришда ҳаммасини бирдек қолдириш ёки бирдек олдириш керак. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон танасининг ярми сояда, ярми қуёш нурида бўлиб ўтиришдан ҳам қайтариб: “Танасининг ҳаммаси сояда ёки ҳаммаси қуёш нурида ўтирсин”, деганлар.

Демак, сочни олдирганда ёки қисқартирганда ҳар тарафидан бир хил қилиб калталатиш мақсадга мувофиқдир. Минг афсуски, ҳозирги кунда баъзи ёшларимиз ўртасида ғарбда кенг тарқалган одатларга эргашган ҳолда, сочнинг бир қисмини бутунлай олдириб, бир қисмини эса қолдириш урф бўлмоқда. Мусулмон киши бундан эҳтиёт бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz